ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Бюджет тизими /Молия вазирининг 05.08.2019 й. 88-сон "Мудофаа мажмуи ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари муассасалари ва ташкилотларининг харажатлари ва бошқа махфий характерга эга бўлган харажатларнинг ғазна ижроси тартиби ҳақидаги низомнинг 52-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 19.08.2019 й. 1941-2-сон билан рўйхатга олинган)
Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q
Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin
Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
19.08.2019 й.
N 1941-2
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
05.08.2019 й.
N 88
БУЙРУҒИ
Мудофаа мажмуи ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш
органлари муассасалари ва ташкилотларининг
харажатлари ва бошқа махфий характерга эга
бўлган харажатларнинг ғазна ижроси тартиби
ҳақидаги низомнинг 52-бандига ўзгартириш
киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон "Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2008 йил 24 ноябрдаги 110-сон буйруғи (рўйхат рақами 1941, 2009 йил 16 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 16-сон, 206-модда) билан тасдиқланган Мудофаа мажмуи ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари муассасалари ва ташкилотларининг харажатлари ва бошқа махфий характерга эга бўлган харажатларнинг ғазна ижроси тартиби ҳақидаги низомнинг 52-бандида:
учинчи ва тўртинчи хатбошилардаги "энг кам иш ҳақининг" деган сўзлар "базавий ҳисоблаш миқдорининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
"в" кичик банддаги "энг кам иш ҳақи миқдорининг" деган сўзлар "базавий ҳисоблаш миқдорининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ 2019 йил 1 сентябрдан кучга киради.
Вазир Д. Кучкаров
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2019 йил 19 август
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2019 йил 26 август, 34-сон, 600-модда