Diqqat!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


Юрист Предприятия

Корхона юристи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Тадбиркорлик фаолияти тўғрисида / Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг давлат томонидан қўллаб-қувватланиши ва назорат қилиниши /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.08.2019 й. ПФ-5780-сон "Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни ташкил қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслар ва ишлаб чиқариш инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш тўғрисида"ги Фармони

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

13.08.2019 й.

N ПФ-5780



ХУСУСИЙ МУЛКНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ВА МУЛКДОРЛАР

ҲУҚУҚЛАРИНИНГ КАФОЛАТЛАРИНИ КУЧАЙТИРИШ,

ТАДБИРКОРЛИК ТАШАББУСЛАРИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

БОРАСИДАГИ ИШЛАРНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ТИЗИМИНИ

ТУБДАН ТАКОМИЛЛАШТИРИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР, ШУНИНГДЕК, ТАДБИРКОРЛИК

СУБЪЕКТЛАРИНИНГ МОЛИЯВИЙ РЕСУРСЛАР ВА

ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ИНФРАТУЗИЛМАСИДАН

ФОЙДАЛАНИШ ИМКОНИЯТЛАРИНИ

КЕНГАЙТИРИШ ТЎҒРИСИДА


2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш доирасида бизнес юритиш тартиб-таомилларини сезиларли даражада соддалаштириш, инфратузилмани яхшилаш ва молиявий манбаларни кенгайтириш орқали тадбиркорликнинг изчил ўсиши таъминланмоқда.

Аҳолининг турли қатламларини, шу жумладан ёшлар, кам таъминланган ва ҳимояга муҳтож фуқаролар ҳамда кичик корхоналарнинг тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича бир қатор дастурлар амалга оширилмоқда. Биргина "Ҳар бир оила - тадбиркор" дастурини амалга ошириш учун 7,2 триллион сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилди.

Шу билан бирга, бир қатор ҳал этилмаган муаммолар сақланиб қолмоқда, айниқса ер участкаларини ажратиш, қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш, муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланишда, тадбиркорлик субъектларининг ишлаб чиқариш инфратузилмасидан, кредит ва бошқа молиявий ресурслардан фойдаланиш имкониятларини таъминлашда бюрократик тўсиқлар ва сансалорликлар учрамоқда.

Мансабдор шахслар давлат ҳимоясида бўлган хусусий мулкнинг дахлсиз эканлигини, ҳар қандай важ билан хусусий мулкни, шу жумладан аввал хусусийлаштирилган мулкни олиб қўйиш, асосли заруратсиз мулкни бузиб юбориш ғайри ҳуқуқийлигини англаб етмаяпти ҳамда ер участкаларини ажратишда ўзбошимчаликларга йўл қўймоқда, бу эса мулкдорларнинг конституциявий ҳуқуқларини ҳимоялаш кафолатларини кучайтириш ва бундай ҳуқуқбузарликларга йўл қўйганлиги учун ушбу масъул шахсларнинг жавобгарлигини оширишни тақозо этмоқда.

Кўрсатиб ўтилган камчиликларни комплекс ва тезкор ҳал этишни, барча даражадаги давлат органларининг ягона услубий раҳбарлик остида ўзаро мувофиқлаштирилган ҳамкорлик қилишини, хусусий мулкнинг ишлаши, ер участкаларини реализация қилиш, тендер савдоларини ўтказиш ҳамда давлатга тегишли бўлмаган бино ва иншоотларни бузишга оид аниқ ва лўнда ҳуқуқий нормаларни яратишни, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлашни, аҳолининг кенг қатламларини бизнес билан шуғулланишга фаол жалб этишни талаб этади.

Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини янада кучайтириш, тадбиркорликни ривожлантириш учун қўшимча туртки бериш, тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, жойларда ижтимоий қамров даражасини ошириш мақсадида:


1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси (кейинги ўринларда - Давергеодезкадастр қўмитаси) ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда бошқа ваколатли давлат органлари раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг хусусий мулкнинг дахлсизлиги, иқтисодий фаолият ва тадбиркорлик эркинлигини таъминлаш, тажовузлардан ҳимоя қилиш, хусусий мулкни сақлаш ва янада кўпайтириш учун барча зарур шарт-шароитларни яратиш тўғрисидаги нормаларини сўзсиз ижро этиш ва уларга қатъий риоя қилиш бўйича шахсан жавобгар эканлиги тўғрисида огоҳлантирилсин.

Бош прокуратура ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (кейинги ўринларда - Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил):

хусусий мулкдорларга уларнинг ҳуқуқларини бузган ҳолда зарар етказилишига, шу жумладан мулк ҳуқуқини ноқонуний чеклаш ва (ёки) ундан маҳрум қилиш, хусусий мулкка, жумладан аввал хусусийлаштирилган мулкка тажовуз қилиш, мулкдорга қасддан номақбул шартларни, шу жумладан мулкни ёки мулкий ҳуқуқни топширишга доир асоссиз талабларни қўйиш, шунингдек, мулкни олиб қўйиш ёхуд мулк эгасини шахсий мулк ҳуқуқидан воз кечишга мажбур қилишга йўл қўйилмаслиги устидан тизимли назорат (контроль) ўрнатсин;

мансабдор шахслар томонидан суиистеъмол ва қонунбузарлик ҳолатларининг олдини олиш ва бунга йўл қўймаслик юзасидан зарур чораларни кўрсин.


2. Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда ушбу Фармон қоидаларини ҳисобга олган ҳолда қонун ҳужжатларига, шу жумладан "Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мулкдорларнинг хусусий мулк дахлсизлиги, ўзига тегишли бўлган мол-мулкка мустақил эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этиш ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш, мулкдорларга давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган ер майдонининг бозор қийматида тўлиқ қопланишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.


3. Қуйидагилар барча даражадаги маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги энг муҳим вазифалари этиб белгилансин:

тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари устуворлиги, тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашганлик ва тўсқинлик қилганлик учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормаларининг сўзсиз бажарилиши, мулк ва бошқа мулкий ҳуқуқлар бузилишига йўл қўйилмаслиги тамойилларига қатъий риоя қилинишини таъминлаш;

аҳолини тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш, барқарор ривожланаётган тадбиркорлик субъектлари сонини янада кўпайтириш бўйича тизимли чоралар кўриш, шунингдек, ўз фаолиятини вақтинча тўхтатган тадбиркорлар билан ишлашни кучайтириш;

фаолият кўрсатмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва нотураржой объектлари негизида кичик саноат зоналарини ташкил этиш, ер участкаларини белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион орқали ажратишда кўмаклашиш;

тадбиркорлик субъектларининг молиявий, товар ва хом ашё ресурслари, муҳандислик-коммуникация тармоқларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлиши, инвестиция ва ишлаб чиқариш жараёнларини ташкил этиш бўйича амалий кўникмаларни ўзлаштиришида амалий ёрдам кўрсатиш;

тадбиркорлик субъектлари учун мавжуд имкониятлар, имтиёзлар ва бошқа молиявий қўллаб-қувватлаш чоралари тўғрисида оммавий ахборот воситаларида, давлат идораларининг расмий веб-сайтларида мунтазам равишда ёритиб бориш;

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Адлия вазирлиги билан биргаликда консультатив ёрдам ва ахборот жиҳатдан таъминлаш, тадбиркорларнинг молиявий ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича жойларда семинар-тренинглар ўтказиш;

тадбиркорларга бизнес форумлар, кўргазмалар ва ярмаркаларни ташкил этиш ва ўтказишда кўмаклашиш, уларда маҳаллий ва хорижий тадбиркорлик субъектларининг кенг иштирокини таъминлаш;

тадбиркорларга ишончли шериклар ва ишлаб чиқараётган маҳсулотлари учун янги бозорларни топишда, экспорт салоҳиятини оширишда амалий ёрдам кўрсатиш.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларига қуйидагилар тақиқлансин:

тадбиркорлик субъектларини ўзларининг асосий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга, шу жумладан ҳомийлик ва хайрия ёрдами кўрсатиш ишларига, ҳудудларни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишларини олиб бориш, темир-терсак ва макулатура йиғиш ҳамда бошқа ишларга мажбурий жалб қилиш;

тадбиркорлик субъектларини ҳар қандай шаклда қишлоқ хўжалигидаги мавсумий ишларга (экиш ва йиғиб олиш ишларига) ва меҳнат ресурслари, пул маблағлари ва бошқа моддий бойликларни йўналтириш билан

...
Время: 0.0050
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish