Умная подшивка
2019 й. / НМ, 40 /Биз яшайдиган уй
БИЗ ЯШАЙДИГАН УЙ*
Турар жой хизматлари "академиклиги"га навбатдаги номзод ким?
Ҳокимият мулкдорларнинг ҳуқуқий саводхонлиги билан шуғулланмоқда
Сизга электрон ҳисоблагич ўрнатишга келишса...
Хуш келибсиз, ёки бегоналарнинг кириши ман этилади
Иссиқлик йўқлиги далилини аниқлаш бўйича 12 қадам
ТУРАР ЖОЙ ХИЗМАТЛАРИ
"АКАДЕМИКЛИГИ"ГА НАВБАТДАГИ
НОМЗОД КИМ?
"Фаровон коммунал" бошқарув компанияси (БК) директори Гулнора Алиевани кўпчилик "турар жой хизматларининг академиги" дея эътироф этади. Аслида Г.Алиева УКХ бўйича олийгоҳларни битирмаган, бу соҳага ҳам тасодифан келиб қолган. Мазкур жабҳанинг барча икир-чикирларини эса ҳаётнинг ўзи ўргатган. Шунга қарамай, унинг бошқарув компанияси - республикада энг яхшилардан бири ҳисобланади. Унинг бошқа БКлардан фарқи шундаки, доим биринчилар қаторида юришга ўрганган. Бундан ташқари БК турар жой соҳаси учун интеллектуал маҳсулотларни ишлаб чиқиш билан шуғулланади. Гулнора ҳақиқатан ҳам академик андозадаги инсонлардан, малакали бошқарувчи. Турар жой соҳасини ипидан игнасигача яхши билади, кўп квартирали уйларни қандай бошқариш лозимлигини амалиётда намойиш этиб келмоқда. Доимо истиқболга қараб қадам ташлайди. Ғоялар, лойиҳалар унда "қайнаб ётибди". Унинг гап-сўзига қулоқ осишади, тажрибасидан ўрганишади. Кўп квартирали уйларни бошқариш билан боғлиқ бир қатор масалаларга тушунтиришлар бериш учун УКХ бўлинмалари кўпинча уни маслаҳатчи сифатида жалб этиб туради. Гулнора янги уй-жой қонун ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқишда фаол қатнашиб келади.
7 йил олдин у ташкил этган "Фаровон коммунал" БК таркибида унинг бошқаруви остидаги 160 та кўп квартирали уй бор, уларда оз эмас-кўп эмас, 25 минг киши истиқомат қилади. Бу кўп қаватли уйлар пойтахтимизнинг тўртта туманида жойлашган. Хизматларнинг асосий улуши консалтинг ва бухгалтерия ҳисобига тўғри келади. БК кўп қаватли уйларни мукаммал таъмирлашда пудрат ишларини ҳам бажаради. Хизматлар ҳажмининг тахминан 80%и турар жой соҳасига тегишли. БК штатида 25 нафар киши ишлайди.
Осмондан ерга тушиб…
Ўн икки йил олдин Гулнора моҳир дизайнер эди, хусусий бизнеси бўлган - багет, яъни ром, карнизлар учун мўлжалланган тахта устахонаси ишлаб турган. Санъат асарлари: расмлар, девор-суратлар, фотосуратлар ва бошқа нарсаларни рамкага солиш ишлари билан машғул бўлган. Бу ижодий ёндашув, кўп меҳнат ва қунт-эътиборни талаб қиладиган камёб касблардан ҳисобланади. Багет тайёрлаш бўйича уста бадиий дидга эга бўлиши, рассомчилик, меъморчиликдан хабардор бўлиши, реставратор малакасига ошно бўлган, услубларни ҳис этадиган инсон бўлиши лозим. Хуллас ҳар ишда ижодий ёндашув керак. Фалакнинг гардиши бир айланди-ю, сув сизиб чиқаётган қувурлар, чакка ўтаётган томлар, "пулларимиз қаерга сарфланди?" деган саволларга тўла бўлган турар жой муаммолари бир зумда уни қамраб олди. Бу худди осмондан ерга тушиб қолгандек гапга ўхшарди. Гулнора УКХ соҳасида фақат сув кранини "очиб-ёпиш"дан ўзга нарсани билмасди.
- Уйларнинг муаммоларига пухтароқ киришга вақт йўқ эди, - дейди Гулнора. - Бизнинг "Лилия ишонч" ХУМШнинг ишидан қониқмаган қўни-қўшнилар дабдурустдан менинг олдимга масалани кўндаланг қўйишди: "Биз сени ширкат директори этиб сайладик. Сен ёш, ҳаракатчансан, шунинг учун ишни уддалайсан, биз эса сенга ёрдам берамиз". Бу мени, албатта, лол қолдирди. Лекин қўшнилар ўз иддаоларида қатъий эдилар. Шу туфайли таслим бўлақолдим: "Майли, бир амаллайман. Хусусий бизнесни йўлга қўйганман-ку, уй хўжалигини бошқаришни ҳам эпларман" дедим.
Дастлабки вақтда ширкатни устахонамда ўтириб, телефон орқали бошқараман деб ўйлагандим. Уйда яшовчилар қўнғироқ қилса, таксига ўтириб, масалани ҳал этиш учун "оёғимни қўлга оламан". Кейин томни таъмирлай бошлашди. Маблағлар йиғилди, уларни усталарга
...