Diqqat!

Hujjat o`z kuchini yo`qotgan.
Batafsil ma`lumotlar hujjat boshida.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /

Халқ таълими вазирлигининг 14-мҳ-сон, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 95-сон "Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган ҳамда узоқ вақт даволанишга муҳтож болаларнинг уйда якка тартибда таълим олишларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-иловасига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги 14.10.2019 й. Қарори (АВ томонидан 28.10.2019 й. 2691-2-сон билан рўйхатга олинган)

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

28.10.2019 й.

N 2691-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИНИНГ

14.10.2019 й.

N 14-мҳ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

14.10.2019 й.

N 95


ҚАРОРИ



Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони

бўлган ҳамда узоқ вақт даволанишга муҳтож болаларнинг

уйда якка тартибда таълим олишларини ташкил этиш

тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-иловасига

ўзгартириш киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 сентябрдаги ЎРҚ-567-сон "Психиатрия ёрдами кўрсатиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йил 10 июндаги 15-мҳ-сон, 30-сон қарори (рўйхат рақами 2691, 2015 йил 30 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 26-сон, 346-модда) билан тасдиқланган Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган ҳамда узоқ вақт даволанишга муҳтож болаларнинг уйда якка тартибда таълим олишларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-иловаси билан тасдиқланган Уйда якка тартибда таълим олиш учун асос бўладиган касалликлар рўйхатининг Психоневрологик касалликлар бўлими Касалликнинг номланиши ва патологик ҳолатлари устунидаги "Руҳий касалликлар" деган сўзлар "Руҳий ҳолати бузилганлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Халқ таълими вазири

Ш. Шерматов

Соғлиқни сақлаш вазири

А. Шадманов

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 28 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 4 ноябрь, 44-сон, 834-модда










































Время: 0.0048
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish