Умная подшивка
2019 й. / НМ, 49 /Парламент хабарлари
СЕНАТ ЎЗБЕКИСТОННИНГ 2020 ЙИЛГА
ДАВЛАТ БЮДЖЕТИНИ МАЪҚУЛЛАДИ
Олий Мажлис Сенатининг 24-ялпи мажлисида 19 та масала, шу жумладан 10 та қонун кўриб чиқилди. Хусусан, сенаторлар "2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Қонунни маъқулладилар. Мамлакатимизнинг асосий молиявий ҳужжати илк бор қонун шаклида қабул қилинмоқда.
2020 йилда ЯИМнинг 5,5 фоизга, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг 6,5 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг 4 фоизга, капитал қўйилмалар ҳажмининг камида 10 фоизга, чакана савдо айланмасининг 5,6 фоизга, хизмат кўрсатиш ҳажмининг 5,7 фоизга ўсиши прогноз қилинди.
2020 йилда ижтимоий соҳани молиялаштириш кучайтирилади. Бу йилги кўрсаткичларга нисбатан соғлиқни сақлаш тизимига сарфланадиган харажатлар 18 фоизга, таълимга сарфланадиган харажатлар 10 фоизга, илм-фанни ривожлантиришга сарфланадиган харажатлар 47 фоизга ошади.
Таълим, тиббиёт, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, қишлоқ хўжалигини
...