ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Марказий банк Бошқарувининг 05.03.2020 й. 5/3-сон "Кредит уюшмаларини тугатиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 01.04.2020 й. 1815-4-сон билан рўйхатга олинган)

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

01.04.2020 й.

N 1815-4




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

05.03.2020 й.

N 5/3


ҚАРОРИ



Кредит уюшмаларини тугатиш тартиби тўғрисидаги

низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ва "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2008 йил 19 апрелдаги 10/3-сонли қарори (рўйхат рақами 1815, 2008 йил 22 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 20-21-сон, 195-модда) билан тасдиқланган Кредит уюшмаларини тугатиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                              М. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



Кредит уюшмаларини тугатиш тартиби тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. 65-банднинг еттинчи хатбошисидаги "бошқа мажбурий тўловлар" деган сўзлар "йиғимлар" деган сўзга алмаштирилсин.


2. 67-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Тугатиш натижасида фаолияти тугатилган кредит уюшмалари тўғрисидаги эълон оммавий ахборот воситаларида чоп этилади ҳамда Марказий банкнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 1 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 13 апрель, 13-14-сон, 154-модда








































Время: 0.0054
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish