Диққат!

Ҳужжат ўз кучини йўқотган.
Батафсил маълумотлар ҳужжат бошида.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Кафолатлар ва компенсация тўловлари. Хизмат сафарлари /

Молия вазирлигининг 27-сон, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 23-2020 қ/қ-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хизмат сафарлари тўғрисидаги йўриқноманинг 1-иловасига қўшимча киритиш ҳақида"ги 19.06.2020 й. Қарори (АВ томонидан 08.07.2020 й. 1268-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

Ҳужжатнинг тўлиқ матни пуллик версияда мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

08.07.2020 й.

N 1268-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

19.06.2020 й.

N 27

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ

МУНОСАБАТЛАРИ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

19.06.2020 й.

N 23-2020 қ/қ


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хизмат

сафарлари тўғрисидаги йўриқноманинг

1-иловасига қўшимча киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон "Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг "Бизнес юритиш" йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ва 2019 йил 20 ноябрдаги ПҚ-4525-сон "Мамлакатда бизнес муҳитини янада яхшилаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2003 йил 24 июлдаги 83, 7/12-сон қарори (рўйхат рақами 1268, 2003 йил 29 август) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идорларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 11-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хизмат сафарлари тўғрисидаги йўриқноманинг 1-иловаси изоҳи қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Тадбиркорлик субъектлари учун муҳр билан тасдиқлаш талаб этилмайди.".


2. Мазкур қарор Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Молия вазири

Т. Ишметов

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири

Н. Хусанов

           

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 8 июль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 13 июль, 27-сон, 322-модда










































Время: 0.0042
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш