Умная подшивка

2020 й. / СБХ, 40 /

Солиқ ислоҳотлари

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Янгилик



РЕАЛ ВАҚТДАГИ СТАТИСТИКА


Давлат божхона қўмитаси ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари учун 2020 йил 1 октябрдан эътиборан навбатдаги интерактив хизмат турини жорий қилди.


Эндиликда ТИФ иштирокчилари божхона органларига мурожаат қилмасдан туриб, импорт ва экспорт қилинаётган асосий товарларнинг божхона статистикаси тўғрисидаги маълумотларни реал вақт режимида интернет тармоғи орқали олишлари мумкин. Мазкур янгилик Президентимизнинг 2020 йил 5 июндаги "Божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги ПФ-6005-сон Фармони билан тасдиқланган 2020-2023 йилларда божхона маъмуриятчилигини ислоҳ қилиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш концепциясини амалга ошириш бўйича "Йўл харитаси" ижроси доирасида йўлга қўйилди.

Интерактив хизмат ўз ичига экспорт ва импорт қилинган товарлар тўғрисидаги ҳамда ҳудудларнинг экспорт ва импорт салоҳияти тўғрисидаги статистик маълумотларни қамраб олади.

Экспорт ва импорт қилинган товарлар Ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатурасидаги номлари асосида келтирилган бўлиб, уларнинг миқдори ва қиймати кўрсатилган.

Ушбу маълумотларни ҳудудлар кесимида, маълум бир вақт оралиғи бўйича ёки аниқ бир давлатлар мисолида ҳам олиш мумкинлиги бу хизматнинг қулайликларидан биридир.

Ҳудудларнинг экспорт ва импорт салоҳиятига доир умумий рақамларни ҳам худди шу зайлда муайян бир вақт оралиғи бўйича ёки аниқ бир давлатлар доирасида олиш мумкин.

Ушбу маълумотлар ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига бизнес ҳаракатларини тўғри йўналтиришда ва истиқболли режалар тузишда амалий ёрдам бўлиб хизмат қилади.


ДБҚ Ахборот хизмати.


--------------------




Рақамли иқтисодиёт сари



ЕР ҚАЪРИ - ДАВЛАТ ХАЗИНАСИ

ЁКИ IT УСУЛ БИЛАН БЮДЖЕТГА СОЛИҚ

ТУШУМЛАРИНИ КЎПАЙТИРИШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон ҳудуди фойдали қазилмаларга жуда бой ва унда Менделеев даврий жадвалидаги деярли барча элементлар учрайди. Мамлакатимиз айрим ноёб ва қимматбаҳо металлар ва хом ашё ишлаб чиқаришда дунёда етакчи ўринларни эгаллайди.


Шу билан бирга бугунги иқтисодиётимиздаги чуқур ислоҳотлар ва унга замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш жараёнларида Она заминимиз табиий бойликларидан бир томондан оқилона, табиий-иқлим мувозанатига путур етказмаган ҳолда, иккинчи томондан иқтисодиётимиз юксалиши ва давлат бюджети даромадлари ва шу асосда халқимиз фаровонлиги ошишини таъминлаган ҳолда фойдаланиш ўта долзарб масалага айланган. Зеро, аждодларимиз қадим-қадимдан шу тупроқни сақлаб қолиш учун қанчадан-қанча жангу жадаллар қилиб, қонлар тўкиб, уни келгуси авлод - биз учун сақлаб, мерос қилиб қолдирди. Шундай экан, ушбу тупроқда Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг ҳаққи бор, мероси бор.

Конституциямизда белгиланишича, ер ости бойликлари умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир (55-модда). Бу норма "Ер ости бойликлари тўғрисида"ги Қонунда ҳам қатъий мустаҳкамланган (4-модда).

Айтиш жоизки, ушбу конституцион норма амалда ўз ифодасини топиб, умумхалқ манфаатига хизмат қилмоқда, чунки кўп йиллардан буён ер қаъри мамлакатимиз бюджетининг энг катта ва асосий даромад манбаларидан бўлиб келмоқда.

Яқинда Молия вазирлиги эълон қилган жорий йилнинг 1-ярми бўйича Давлат бюджети даромадлари шарҳида айтилишича, ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ 7,6 трлн сўмни, яъни жами бюджет даромадларининг 13 фоизини ташкил қилган. Биргина турдаги солиқнинг салмоғини кўрсатувчи шу катта нисбий рақам ҳам, аслида, масаланинг кўламини тўлиқ ифодалайди деб бўлмайди.

Гап шундаки, ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни тўловчи корхоналарнинг асосий фаолияти ер қаъридан фойдаланиш билан боғлиқ бўлгани ҳолда улар бу солиқдан ташқари яна қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС), фойда солиғи, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини (ўз ишчилари даромадларидан) ва бошқа солиқларни ҳам тўлайдилар. Бу корхоналарнинг кўпчилиги йирик солиқ тўловчилар жумласига киради.

Бинобарин, давлат бюджети даромадларини ошириш масаласини ҳал қилишда ер қаъридан фойдаланувчи корхоналар фаолияти ҳеч муболағасиз биринчи даражали аҳамият касб этади дейишимиз мумкин.

Сўнгги 3-4 йил ичида мамлакатимизда иқтисодиётнинг етакчи, драйвер тармоқларидан бири - қурилиш соҳаси авж олди. Бу ҳол қурилиш материалларига бўлган талабнинг бир неча бор ошишига олиб келди. Бундай материаллар эса ер қаъри бойликларини ўзлаштириш билан боғлиқ.

Шу аснода ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ объектларидан бири бўлган "тош-шағал аралашмаси" норуда хом ашёсига эътибор қаратсак. Бу қазилма қурилиш соҳасида материал сифатида тўғридан-тўғри ҳам, "шебень", "клинец" деб номланувчи асосий қурилиш материаллари қаторига кирадиган маҳсулотларни ишлаб чиқаришда хом ашё сифатида ҳам ишлатилади.

Мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли қурилиш ишларида энг керакли ва кўп ишлатиладиган материалларнинг асосий қисмини ташкил этадиган ушбу норуда маҳсулоти қазиб олинишидан бюджетга тушумлар масаласи қай даражада ҳал этилган, деган савол туғилади.

Солиқ кодексига мувофиқ ер қаъридан фойдали қазилмаларни қазиб олувчи, минерал хом ашёдан ва (ёки) техноген минерал ҳосилалардан фойдали компонентларни ажратиб олувчи ер қаъридан фойдаланувчилар ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ тўловчилари ҳисобланади (449-модда).

Фикримизча, бюджет тушумларида салмоғи энг катта бўлган солиқлар гуруҳига киришига қарамасдан, ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни ўз вақтида, тўлиқ бюджетга тўлаш масаласи қониқарли ҳал этилган деб бўлмайди. Барча ер қаъридан фойдаланувчилар ушбу солиқни виждонан бюджетга тўлаши муҳим ва долзарб масаладир.

Айни пайтда мамлакатимизда яширин иқтисодиётга қарши кураш эълон қилинган. Жорий йил 27 июль куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев яширин иқтисодиёт муаммосига бағишлаб ўтказган йиғилишда норасмий бандлик даражаси юқори бўлган соҳалар қаторида қурилиш соҳасини ҳам санаб ўтдилар. Қурилиш соҳаси қурилиш материаллари тармоғи ва бундай материалларнинг асосий манбаси бўлмиш ер қаъридан фойдаланиш фаолияти билан узвий боғлиқдир.

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида "яширин иқтисодиёт" улушини қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида (20.06.2020 йилдаги 394-сон) иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларида рақамли технологияларни кенг жорий этиш ва маркировкалаш ушбу иллатга қарши курашишнинг устувор йўналишлари сифатида белгиланган.

Бу вазифалардан келиб чиқадики, ер қаъридан фойдаланганлик учун солиққа тортиш масаласида IT - ахборот технологияларини қўллаш вақти келди.

Қурилиш материалларини ишлаб чиқариш билан боғлиқ ҳар бир табиий объект, ҳудуд, карьерда (кейинги ўринларда "карьер" деб юритилади) бундай технологиялар асосида назоратни жорий этиш 4 та гуруҳдаги чора-тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқдир.

Биринчидан, карьерни тасвирга олиш ишлари: махсус IT дастури ва дронлар ёрдамида карьер чегаралари, ҳудуди тасвирга олиниб, ўрганилади. Бунда карьернинг қазилма бойликлари ҳажми, жойлашиши, қайси корхоналарга тегишлилиги, уларнинг чегаралари ва бошқа омиллари аниқланиб, баҳоланади ва йиғилган ахборот "маълумотлар базаси"га сақлаш ва кейинчалик вақт бўйича ўзгариши кузатиб борилиши учун юкланади.

Иккинчидан, кириш-чиқиш ва иш жараёнининг доимий кузатуви: бунда карьер ҳудуди чегаралари назоратга олиниб, кириш-чиқиш жойларига технологик назорат камералари ўрнатилади. Махсус дастур асосида олиб чиқиб кетилаётган маҳсулотлар ҳақидаги ахборот камераларга юклаб олинади ва Маълумотлар базасига юборилади.

Учинчидан, Маълумотлар базасидаги ахборотни таҳлил қилиш: олиб чи

...
Время: 0.0058
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск