ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Монополияга қарши сиёсат. Табиий монополиялар /

Монополияга қарши курашиш қўмитасининг 29.09.2020 й. 04/19-05/01-сон "Табиий монополия субъектларининг Давлат реестрини тузиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 13.10.2020 й. 2147-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

Ҳужжатнинг тўлиқ матни пуллик версияда мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

13.10.2020 й.

N 2147-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОНОПОЛИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ

ҚЎМИТАСИНИНГ

29.09.2020 й.

N 04/19-05/01


ҚАРОРИ



Табиий монополия субъектларининг

Давлат реестрини тузиш ва юритиш тартиби

тўғрисидаги низомнинг 2-бандига ўзгартириш

киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 январдаги ПФ-5630-сон "Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 майдаги 402-сон "Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2010 йил 6 октябрдаги 14-сон (рўйхат рақами 2147, 2010 йил 11 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 40-41-сон, 357-модда) қарори билан тасдиқланган Табиий монополия субъектларининг Давлат реестрини тузиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.


3. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Монополияга қарши курашиш

қўмитаси раиси                                                                       Н. Шарипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 13 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 19 октябрь, 41-сон, 458-модда





































Время: 0.0045
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш