Diqqat!

Hujjat o`z kuchini yo`qotgan.
Batafsil ma`lumotlar hujjat boshida.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Статистика. Ҳисобот / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Давлат статистика ишлари дастурлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.02.2021 й. 62-сон "2021 йил учун Давлат статистика ишлари дастурини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.02.2021 й.

N 62




2021 ЙИЛ УЧУН ДАВЛАТ СТАТИСТИКА ИШЛАРИ

ДАСТУРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


"Давлат статистикаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2021 йил учун Давлат статистика ишлари дастури (кейинги ўринларда - Дастур) иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат статистика қўмитасига Дастурга мувофиқ бажарилган давлат статистика ишлари учун Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан:

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан бажарилган ишлар тўғрисида тақдим этилган далолатномаларга асосан ҳақ тўланишини таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорларига мувофиқ 2021 молия йили давомида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори оширилганда, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг ҳисоб-китобларига мувофиқ қўшимча зарур маблағлар ажратсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси мазкур ажратилган маблағларнинг мақсадли ва самарали ишлатилишини таъминласин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раиси Б.А. Бегалов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 12 февраль

























Время: 0.1913
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish