ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан бошлаб қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Солиқ ҳисоботи. Солиқ ҳисоботи шакллари /

Давлат солиқ қўмитасининг 11.03.2021 й. 2021-14-сон "Молиявий ва солиқ ҳисоботларини алоқанинг телекоммуникация каналлари воситасида давлат солиқ хизмати органларига тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 20.03.2021 й. 2808-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

Ҳужжатнинг тўлиқ матни пуллик версияда мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

20.03.2021 й.

N 2808-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

11.03.2021 й.

N 2021-14


ҚАРОРИ



Молиявий ва солиқ ҳисоботларини алоқанинг

телекоммуникация каналлари воситасида давлат

солиқ хизмати органларига тақдим этиш тартиби

тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар

киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-599-сон "Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2016 йил 10 июндаги 2016-21-сон қарори (рўйхат рақами 2808, 2016 йил 12 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 28-сон, 340-модда) билан тасдиқланган Молиявий ва солиқ ҳисоботларини алоқанинг телекоммуникация каналлари воситасида давлат солиқ хизмати органларига тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Давлат солиқ қўмитаси раиси                                                Ш. Кудбиев






Қарорга

ИЛОВА



Молиявий ва солиқ ҳисоботларини алоқанинг

телекоммуникация каналлари воситасида давлат

солиқ хизмати органларига тақдим этиш тартиби

тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. 8-банднинг учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


2. 16-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 20 март







































Время: 0.1554
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш