ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ҳисоб-китоблар / Банкларнинг пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китоблар /

Марказий банк Бошқарувининг 10.03.2021 й. 28/17-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 02.02.2021 й. 2021-08-сон "Тўлов терминаллари билан жиҳозлаш ва аҳоли билан пул ҳисоб-китобларини амалга оширишда уларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 03.04.2021 й. 1986-4-сон билан рўйхатга олинган)

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

03.04.2021 й.

N 1986-4

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

10.03.2021 й.

N 28/17


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

02.02.2021 й.

N 2021-08


ҚАРОРИ



"Тўлов терминаллари билан жиҳозлаш ва аҳоли билан

пул ҳисоб-китобларини амалга оширишда уларни қўллаш

тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарор,

шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини

йўқотган деб топиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ҳамда "Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.


3. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Марказий банк раиси

М.Б. Нурмуратов

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Ш.Д. Кудбиев

         





Қарорга

ИЛОВА



Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Давлат солиқ қўмитасининг 2009 йил 20 июндаги 18/1 ва 2009-20-сон "Тўлов терминаллари билан жиҳозлаш ва аҳоли билан пул ҳисоб-китобларини амалга оширишда уларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1986, 2009 йил 27 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 30-31-сон, 351-модда).


2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Давлат солиқ қўмитасининг 2010 йил 11 майдаги 18/I ва 2010-23-сон "Тўлов терминаллари билан жиҳозлаш ва аҳоли билан пул ҳисоб-китобларини амалга оширишда уларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзартириш киритиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 1986-1, 2010 йил 9 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 23-сон, 190-модда).


3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 2 мартдаги 5/2 ва 2013-18-сон "Тўлов терминаллари билан жиҳозлаш ва аҳоли билан пул ҳисоб-китобларини амалга оширишда уларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1986-2, 2013 йил 1 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 14-сон, 187-модда).


4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Давлат солиқ қўмитасининг 2015 йил 6 февралдаги 310-B-3 ва 2015-6-сон "Тўлов терминаллари билан жиҳозлаш ва аҳоли билан пул ҳисоб-китобларини амалга оширишда уларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1986-3, 2015 йил 11 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 6-сон, 76-модда).



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 3 апрель





































Время: 0.1984
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish