ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Кредитлаш / Курилишларни кредитлаш. Ипотека кредити /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.10.2021 й. 637-сон "Темир дафтар" ва "Аёллар дафтари"га киритилган оилаларнинг фарзандлари ҳамда "Ёшлар дафтари"га киритилган янги турмуш қурган ёшларнинг якка тартибдаги хонадонида қўшимча уй-жой қуриш учун гаровсиз кредит ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

Ҳужжатнинг тўлиқ матни пуллик версияда мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.10.2021 й.

N 637




"ТЕМИР ДАФТАР" ВА "АЁЛЛАР ДАФТАРИ"ГА

КИРИТИЛГАН ОИЛАЛАРНИНГ ФАРЗАНДЛАРИ

ҲАМДА "ЁШЛАР ДАФТАРИ"ГА КИРИТИЛГАН

ЯНГИ ТУРМУШ ҚУРГАН ЁШЛАРНИНГ ЯККА

ТАРТИБДАГИ ХОНАДОНИДА ҚЎШИМЧА

УЙ-ЖОЙ ҚУРИШ УЧУН ГАРОВСИЗ КРЕДИТ

АЖРАТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 13 июлдаги ПФ-6260-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 13 июлдаги ПФ-6260-сон Фармонига мувофиқ "Темир дафтар" ва "Аёллар дафтари"га киритилган оилалар фарзандлари ҳамда "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларга янги турмуш қураётганида ўз хонадонида қўшимча уй-жой қуриш учун 33 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи "Темир дафтар" ва "Аёллар дафтари"га киритилган оилаларнинг фарзандлари ҳамда "Ёшлар дафтари"га киритилган янги турмуш қурган ёшларнинг якка тартибдаги хонадонида қўшимча уй-жой қуриш учун гаровсиз кредит ажратиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

"Темир дафтар" ва "Аёллар дафтари"га кирган оилаларнинг фарзандлари ҳамда "Ёшлар дафтари"га кирган ёшларнинг янги турмуш қураётганда (кейинги ўринда - ёшларнинг алоҳида тоифаси) ажратиладиган кредит манбаларини шакллантириш тартиби;

кредитни ёшларнинг алоҳида тоифаларига гаровсиз асосда ажратиш тартиби;

ёшларнинг алоҳида тоифасига нисбатан белгиланадиган, жумладан, 18 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган, янги (иккала томон учун биринчи маротаба) турмуш қурган, илгари арзон уй-жой қуриш дастурлари доирасида имтиёзли ипотека кредити олмаган бўлиши ва бошқа мувофиқлик мезонлари;

ёшларнинг алоҳида тоифасига ажратилган кредитлар мониторингини олиб бориш ва улани қайтариш тартиби.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар, идоралар ва тижорат банклари билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қискартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                              А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 13 октябрь



























Время: 0.2055
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш