ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.10.2021 й. ПФ-6325-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармони

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

18.10.2021 й.

N ПФ-6325



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ВА ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ

ҲУЖЖАТЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА



Банк соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларида бир-бирини такрорлайдиган вазифа ва функцияларни бартараф этиш ҳамда ўз аҳамиятини йўқотган нормаларни бекор қилиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатлари иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси М.Б. Нурмуратов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 18 октябрдаги

ПФ-6325-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган айрим ҳужжатлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 12 майдаги "Халқ хўжалигида ҳисоб-китоблар ўз вақтида ўтказилиши учун корхона ва ташкилотлар раҳбарларининг масъулиятини ошириш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-1154-сон Фармонининг 5-банди.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 7 апрелдаги "Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-4609-сон Фармонининг 7-банди.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 майдаги "2020-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида"ги ПФ-5992-сон Фармонига 2-илованинг 13-позицияси.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 5 августдаги "Банклардаги депозит ҳисобварақлардан нақд пул тўловларини узлуксиз таъминлаш кафолатлари тўғрисида"ги ПҚ-147-сон қарори.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 11 июлдаги "Муомаладаги нақд пулларни камайтиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги 356-сон қарори.


6. Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 3 февралдаги "Нақд пул тушумидан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида"ги 29-сон қарори.


7. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 декабрдаги "Республикада савдо тушуми инкассация қилишини ва назорат-касса машиналаридан фойдаланишни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 548-сон қарори.


8. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 4 августдаги "Дебиторлик ва кредиторлик қарзлари тўғрилигини текшириш тўғрисида"ги 332-сон қарори.


9. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 20 апрелдаги "1999 йилнинг II чораги учун нақд пул эмиссияси даражаси ва касса режаси параметрлари тўғрисида"ги 186-сон қарори.


10. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 10 июлдаги "1999 йилнинг III чораги учун нақд пул эмиссияси даражаси ва касса режаси параметрлари тўғрисида"ги 338-сон қарори.


11. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 26 июлдаги "Корхоналарнинг банкротлиги тўғрисидаги қонунчиликни амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида"ги 362-сон қарори.


12. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 17 ноябрдаги "Иш ҳақи бўйича ҳисоб-китоблар ўз вақтида амалга оширилиши учун вазирликлар, идоралар ва хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарларининг жавобгарлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 504-сон қарори.


13. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 апрелдаги "2000 йилнинг II чораги учун нақд пул эмиссияси даражаси ва касса режаси параметрлари тўғрисида"ги 154-сон қарори.


14. Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 25 январдаги "2001 йилги нақд пул эмиссияси даражаси ва касса режаси параметрлари тўғрисида"ги 53-сон қарори.


15. Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 22 июндаги "Нақд пул муомаласини мустаҳкамлаш ва тижорат банкларининг масъулиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 264-сон қарори.


16. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 19 мартдаги "Иш ҳақи ўз вақтида тўланишига доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 88-сон қарори.


17. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 5 августдаги "Пул маблағларининг банкдан ташқари муомаласини янада қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 280-сон қарори.


18. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 сентябрдаги "Пластик карточкалар асосида ҳисоб-китоб қилиш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 445-сон қарори.


19. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 ноябрдаги 511-сон қарори билан тасдиқланган Электр энергияси истеъмолчилари ва ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-банди ҳамда ушбу Низомга 1-илова.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 18 октябрь















































Время: 0.1993
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish