Диққат!

Ҳужжат ўз кучини йўқотган.
Батафсил маълумотлар ҳужжат бошида.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Нархлар ва нархларнинг шаклланиши /

Молия вазирлигининг 26.11.2021 й. 75-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 19.11.2021 й. 2021-49-сон "Алкоголь маҳсулотлари учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 01.12.2021 й. 3339-сон билан рўйхатга олинган)

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

Ҳужжатнинг тўлиқ матни пуллик версияда мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

01.12.2021 й.

N 3339

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

26.11.2021 й.

N 75


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

19.11.2021 й.

N 2021-49


ҚАРОРИ



Алкоголь маҳсулотлари учун энг кам улгуржи-сотиш

ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 23 декабрдаги 327-сон "Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни жорий этиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Алкоголь маҳсулотлари учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлар қайта кўриб чиқилиб, улар иловага мувофиқ миқдорларда белгилансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2021 йил 16 мартдаги 16, 2021-16-сон "Алкоголь маҳсулотлари учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 3288, 2021 йил 20 март) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.03.2021 й., 10/21/3288/0225-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


3. Мазкур қарор 2021 йил 1 декабрдан кучга киради.

Молия вазири

Т. Ишметов

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Ш. Кудбиев

       





Қарорга

ИЛОВА



Алкоголь маҳсулотлари* учун энг кам

улгуржи-сотиш ва чакана нархлар

Сотилаётган товарнинг номи


Ишлаб чиқарувчи

корхоналарнинг энг кам

улгуржи-сотиш нархи


Энг кам чакана нарх


Вино, 1 литр тайёр маҳсулот учун сўм ҳисобида


12 000

14 200

Коньяк, 1 литр тайёр маҳсулот учун сўм ҳисобида


48 200

57 800

Ароқ ва бошқа алкоголь маҳсулотлари, 1 литр тайёр маҳсулот учун сўм ҳисобида


30 200

36 200

          

*) Пиводан ташқари.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 1 декабрь
















































Время: 0.0044
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш