ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Нотариат /

Адлия вазирининг 02.12.2021 й. 23-мҳ-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссияси тўғрисидаги низомнинг 14-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 03.12.2021 й. 2166-8-сон билан рўйхатга олинган)

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

03.12.2021 й.

N 2166-8




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

02.12.2021 й.

N 23-мҳ


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

ҳузуридаги Олий малака комиссияси тўғрисидаги

низомнинг 14-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Нотариат тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 21 декабрдаги 304-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2166, 2010 йил 21 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 51-сон, 499-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссияси тўғрисидаги низомнинг 14-банди бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"малака комиссияси қарорини бекор қилиш ва ҳудудий адлия бошқармаси ёки Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатасининг ҳудудий бошқармаси раҳбарининг тақдимномасини қайта кўриб чиқиш учун юбориш тўғрисида қарор қабул қилиш;".


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Адлия вазири                                                                 Р.К. Давлетов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 3 декабрь









































Время: 0.0272
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish