ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Банк операциялари /

Марказий банк Бошқарувининг 21.02.2022 й. 2/9-сон "Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 07.03.2022 й. 1545-4-сон билан рўйхатга олинган)

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

07.03.2022 й.

N 1545-4




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

21.02.2022 й.

N 2/9


ҚАРОРИ



Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими

орқали электрон тўловларни амалга ошириш

тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча ва

ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ва "Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2006 йил 17 январдаги 1/3-сон қарори (рўйхат рақами 1545, 2006 йил 14 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 6-7-сон, 48-модда) билан тасдиқланган Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                             М. Нурмуратов




Қарорга

ИЛОВА



Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими

орқали электрон тўловларни амалга ошириш

тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган

қўшимча ва ўзгартиришлар


1. 1-банд қуйидаги мазмундаги 9-кичик банд билан тўлдирилсин:

"9) тўловчининг идентификация рақами - юридик шахслар тўловчи сифатида иштирок этадиган электрон тўлов ҳужжатларида солиқ тўловчининг идентификация рақами ва жисмоний шахслар тўловчи сифатида иштирок этадиган электрон тўлов ҳужжатларида жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами кўрсатиладиган электрон тўлов ҳужжатининг реквизити.".


2. 18-бандда:


а) 4-кичик бандда:

биринчи хатбошидаги "инкассо топшириқномасини (ТҲК 11) ва масофадан хизмат кўрсатиш тизими орқали ўтказилган тўлов топшириқномаси (ТҲК 21)" деган сўзлар "инкассо топшириқномасини (ТҲК 11), масофадан хизмат кўрсатиш тизими орқали ўтказилган тўлов топшириқномаси (ТҲК 21) ва масофадан хизмат кўрсатиш тизими орқали ўтказилган тўлов талабномасини (ТҲК 22)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"тўловчининг идентификация рақами;";


б) 5-кичик банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"тўловчининг идентификация рақами;".


3. 33-бандда:

1-кичик банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Кредит операциялари (ТҲК - 01, 02, 05, 06, 11, 21, 22) бўйича:";

2-кичик банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Кредит операциялари (ТҲК - 01, 02, 05, 06, 11, 21, 22) бўйича:".


4. 34-бандда:

1-кичик банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Кредит операциялари (ТҲК - 01, 02, 05, 06, 11, 21, 22) бўйича:";

2-кичик банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Кредит операциялари (ТҲК - 01, 02, 05, 06, 11, 21, 22) бўйича:".


5. 37-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"37. Қайта ишлаш жараёнида келиб тушган ЭТҲлар ички назорат ва электрон рақамли имзо текширувидан ўтади. Назоратдаги реквизитлар ёки электрон рақамли имзода хатолар аниқланганда, хато ЭТҲлари қайта ишлашдан чиқариб ташланади. Шунингдек, ЭТҲ БДМАБ базасида бенефициар банк ва ташаббускор банк мижозларининг ҳисобварақлари ҳамда тўловчиларнинг идентификация рақамлари мавжудлиги бўйича реквизитлар назоратидан ўтади. Агар ЭТҲнинг реквизитларида кўрсатилган ҳисобварақлар ва тўловчининг идентификация рақами БДМАБ маълумотлари билан мос келмаса, ушбу ЭТҲ тегишли хатолик коди кўрсатилган ҳолда яроқсиз деб топилади.".


6. 2-6-иловалардаги "Тўловчининг СТИРи" деган сўзлар "Тўловчининг идентификация рақами" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7. 8-илова қуйидаги мазмундаги 7-позиция билан тўлдирилсин:

"

7.

Масофадан хизмат кўрсатиш тизими орқали ўтказилган тўлов талабномаси

22


".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 7 март































Время: 0.0141
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish