ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Божхона назорати ва олиб чиқиш ва олиб киришдаги бошқа назорат /

Давлат божхона қўмитасининг 04.03.2022 й. 12/02-22-00437-сон "Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида авто ва темир йўл транспорт воситаларида божхона назорати остидаги товарлар ташилганда юк бўлимларига махсус божхона пломбалари қўйиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 28.03.2022 й. 2904-3-сон билан рўйхатга олинган)

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

28.03.2022 й.

N 2904-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

04.03.2022 й.

N 12/02-22-00437


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида авто

ва темир йўл транспорт воситаларида божхона

назорати остидаги товарлар ташилганда юк

бўлимларига махсус божхона пломбалари

қўйиш қоидаларига ўзгартиришлар

киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 ноябрдаги ПФ-5582-сон "Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2017 йил 18 июлдаги 01-02/12-24-сон қарори (рўйхат рақами 2904, 2017 йил 27 июль), (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 30-сон, 755-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида авто ва темир йўл транспорт воситаларида божхона назорати остидаги товарлар ташилганда юк бўлимларига махсус божхона пломбалари қўйиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.



Давлат божхона қўмитаси раиси                                          А.Ю. Мавлонов






Қарорга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида авто

ва темир йўл транспорт воситаларида божхона

назорати остидаги товарлар ташилганда юк

бўлимларига махсус божхона пломбалари

қўйиш қоидаларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. 4-бандда:

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"экспорт" божхона режимида божхона юк декларацияси "яшил" ва "сариқ" йўлаклар орқали расмийлаштирилган ҳолларда, бундан мазкур Қоидаларнинг 5-банди иккинчи хатбошисида кўрсатилган ҳолатлар мустасно;";

олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

еттинчи - тўққизинчи хатбошилар тегишли равишда олтинчи - саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


2. 5-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Экспорт" божхона режимида божхона юк декларацияси "яшил" ва "сариқ" йўлаклар орқали божхона расмийлаштирувидан ўтказилиб, товарлар Юкларни халқаро йўлларда ташиш дафтарчасини расмийлаштирилган ҳолда олиб чиқилаётганда, шунингдек юк жўнатувчилар ва (ёки) ташувчиларнинг талабига кўра махсус божхона пломбалари чегара божхона постларида транспорт воситаларининг юк бўлимларига ўрнатилади.".


3. 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Махсус божхона пломбаси тўғрисидаги маълумот товар ва транспорт воситаларига расмийлаштирилган транзит декларациясида ёки Юкларни халқаро йўлларда ташиш дафтарчасида, шунингдек олиб чиқиладиган товарлар ортилган транспорт воситалари учун божхона юк декларациясида қайд этилади.".


4. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 28 март






































Время: 0.2081
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish