ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Саноат /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 31.05.2022 й. ПҚ-266-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 майдаги "Машинасозлик ва электротехника махсус саноат хаби" махсус саноат зонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5128-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

Ҳужжатнинг тўлиқ матни пуллик версияда мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

31.05.2022 й.

N ПҚ-266



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2021 ЙИЛ 27 МАЙДАГИ

"МАШИНАСОЗЛИК ВА ЭЛЕКТРОТЕХНИКА МАХСУС

САНОАТ  ХАБИ"  МАХСУС  САНОАТ  ЗОНАСИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ПҚ-5128-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА



Машинасозлик ва электротехника саноатини ривожлантириш, маҳаллий хомашё ресурсларини қайта ишлаш, импорт ўрнини босувчи, экспорт бозорларида рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш, қулай инвестиция муҳитини яратиш ҳамда юқори технологияли ва замонавий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, янги иш ўринлари яратиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 майдаги "Машинасозлик ва электротехника махсус саноат хаби" махсус саноат зонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5128-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                            Ш. Мирзиёев




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 31 майдаги

ПҚ-266-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2021 йил 27 майдаги "Машинасозлик ва электротехника

махсус саноат хаби" махсус саноат зонасини ташкил

этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5128-сон

қарорига киритилаётган ўзгартиришлар


1. 3-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Саноат хаби ҳудудида машинасозлик ва электротехника соҳаларидаги лойиҳалар, шунингдек, бошқа соҳалардаги юқори қўшилган қийматли лойиҳалар жойлаштирилади ва уларнинг ташаббускорларига қурилган бино ва иншоотлар ижара шаклида ажратиб берилади".


2. 8-банддаги "беш йилгача бўлган даврда бўлиб-бўлиб тўланиши мумкин" сўзлари ", истисно тариқасида, ундирилмайди" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 1 июнь






































Время: 0.1859
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш