ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Мактабгача таълим муассасалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.06.2022 й. 334-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг идоравий мансублигидаги мактабгача таълим ташкилоти фаолиятини тугатиш тўғрисида"ги Қарори

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.06.2022 й.

N 334




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

ИДОРАВИЙ МАНСУБЛИГИДАГИ МАКТАБГАЧА

ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ ФАОЛИЯТИНИ

ТУГАТИШ ТЎҒРИСИДА



"Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг идоравий мансублигидаги Қашқадарё вилояти Китоб туманининг "Тўпчоқ" ҚФЙдаги Жайрахона қишлоғи ҳудудида жойлашган 200 ўринли мактабгача таълим ташкилоти (кейинги ўринларда - мактабгача таълим ташкилоти) идоравий мансублигидан чиқарилсин.


2. Қашқадарё вилояти Китоб туманининг "Тўпчоқ" ҚФЙдаги, Жайрахона қишлоғи ҳудудида жойлашган Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига тегишли бўлган мактабгача таълим ташкилотининг бино ва иншоотлари ҳамда моддий-техник базаси (кейинги ўринларда - объект) Мактабгача таълим вазирлигига оператив бошқарув ҳуқуқи билан бепул берилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Мактабгача таълим вазирлиги объектни топшириш-қабул қилиш ишларини белгиланган тартибда амалга оширсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги объектдан самарали ва мақсадли фойдаланилиши ҳамда унинг негизида ёш авлодни ҳар томонлама камол топтириш учун зарур барча қулайлик ва шарт-шароитларга эга мактабгача таълим ташкилотининг фаолиятини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкил этсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг идоравий мансублигидаги мактабгача таълим ташкилоти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 9 октябрдаги 632-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири А.В. Шин ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси А.Ю. Мавлонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                       А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 17 июнь


































Время: 0.2120
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish