ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Жисмоний тарбия ва спорт /

Спортни ривожлантириш вазирининг 07.06.2022 й. 6-мҳ-сон "Спорт ҳакамлари ва уларнинг малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 28.06.2022 й. 2942-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

Ҳужжатнинг тўлиқ матни пуллик версияда мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

28.06.2022 й.

N 2942-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СПОРТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРИНИНГ

07.06.2022 й.

N 6-мҳ


БУЙРУҒИ



"Спорт ҳакамлари ва уларнинг малака

тоифаларини бериш тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга

ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 мартдаги ПФ-6191-сонҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ва 2022 йил 18 февралдаги ПФ-75-сон "Туризм, маданий мерос ва спорт соҳаларида давлат бошқарувини такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонларига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг 2017 йил 2 октябрдаги 10-мҳ-сон "Спорт ҳакамлари ва уларнинг малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (рўйхат рақами 2942, 2017 йил 27 октябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.10.2017 й., 10/17/2942/0182-сон) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                               А. Икрамов






Буйруққа

ИЛОВА



"Спорт ҳакамлари ва уларнинг малака

тоифаларини бериш тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. Қарор муқаддимасидаги "Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 мартдаги 148-сон "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига" деган сўзлар "Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида"ги Қонунига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Низомда:


а) муқаддимадаги "Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 мартдаги 148-сон "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига" деган сўзлар "Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида"ги Қонунига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 1-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спортни ривожлантириш бош бошқармалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


в) 10-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


г) 12-банддаги "Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари" деган сўзлар "Қорақалпоғистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спортни ривожлантириш бош бошқармалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


д) 23-бандда:

иккинчи ва учинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

тўртинчи ва бешинчи хатбошилар тегишли равишда иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


е) илова изоҳининг тўртинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 28 июнь



































Время: 0.0051
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш