ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Жисмоний тарбия ва спорт /

Спортни ривожлантириш вазирининг 29.07.2022 й. 11-мҳ-сон "Спорт турларини ва спорт турининг тармоқларини эътироф этиш, уларни спорт турлари реестрига киритиш ҳамда ушбу реестрни юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 05.08.2022 й. 2923-3-сон билан рўйхатга олинган)

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

05.08.2022 й.

N 2923-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СПОРТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРИНИНГ

29.07.2022 й.

N 11-мҳ


БУЙРУҒИ



"Спорт турларини ва спорт турининг тармоқларини

эътироф этиш, уларни спорт турлари реестрига киритиш

ҳамда ушбу реестрни юритиш тартиби тўғрисидаги низомни

тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 февралдаги ПФ-75-сон "Туризм, маданий мерос ва спорт соҳаларида давлат бошқарувини такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 февралдаги ПҚ-136-сон "Спортни ривожлантириш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг 2017 йил 7 августдаги 5-мҳ-сон "Спорт турларини ва спорт турининг тармоқларини эътироф этиш, уларни спорт турлари реестрига киритиш ҳамда ушбу реестрни юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (рўйхат рақами 2923, 2017 йил 29 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 35-сон, 939-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                                 А.И. Икрамов






Буйруққа

ИЛОВА



"Спорт турларини ва спорт турининг тармоқларини

эътироф этиш, уларни спорт турлари реестрига киритиш

ҳамда ушбу реестрни юритиш тартиби тўғрисидаги низомни

тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга киритилаётган ўзгартиришлар


1. Қарор муқаддимасидаги "Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 мартдаги 148-сон "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига" деган сўзлар "Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида"ги Қонунига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Низомда:


а) муқаддимадан "Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 31 июлдаги 477-сон "Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


б) 2-банддаги "Туризм ва спорт вазирлиги" деган сўзлар "Спортни ривожлантириш вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


в) 10-банднинг "д" кичик банди олтинчи хатбошисидаги "Туризм ва спорт вазирлигига" деган сўзлар "Спортни ривожлантириш вазирлигига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 5 август









































Время: 0.0044
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish