Малое предприятие
Нормативно-правовые акты / Законодательные основы деятельности государственных органов / Организация деятельности министерств и ведомств / В области туризма и спорта /Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги Низом (ЎзР ВМ 25.08.2022 й. 475-сон қарорига 2-илова)
Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q
Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin
Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.
Вазирлар Маҳкамасининг
2022 йил 25 августдаги
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос
вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризмни
қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги
НИЗОМ
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
2. Жамғарма Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигида (кейинги ўринларда - Вазирлик) юридик шахс ташкил этмаган ҳолда, маблағлардан кейинчалик туризм ва маданий мерос соҳаларини ривожлантиришда фойдаланиш учун уларнинг жамланишини таъминлаш мақсадида ташкил этилади. Жамғарма давлат мақсадли жамғармаси ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети таркибига киритилади.
ШАКЛЛАНТИРИШ МАНБАЛАРИ
3. Жамғарма қуйидаги манбалар ҳисобига шакллантирилади:
жойлаштириш воситаларидан (меҳмонхоналар, туризм базалари ва мажмуалари, дам олиш уйлари ва зоналари, пансионатлар, кемпинглар, мотеллар, оилавий меҳмон уйлари, ўтовли оромгоҳлар, санаторийлар ва бошқа меҳмонхона хизматлари - вақтинча яшаш хизматлари
...