ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари / БҲХС (IFRS) /

(IFRS) 16 "Ижара" Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарти (АВ томонидан 09.12.2022 й. 3400-сон билан рўйхатга олинган молия вазирининг 10.11.2022 й. 61-сон буйруғига 42-илова)

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2022 йил 9 декабрда 3400-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

молия вазирининг

2022 йил 10 ноябрдаги

61-сон буйруғига

42-ИЛОВА



МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТНИНГ

ХАЛҚАРО СТАНДАРТИ


(IFRS) 16 "ИЖАРА"



Мақсад


1. Мазкур стандарт ижарани тан олиш, баҳолаш, тақдим этиш ва маълумотларни ёритиб бериш тамойилларини белгилайди. Мазкур стандартнинг мақсади ижарачилар ва ижарага берувчилар томонидан ушбу операцияларни рўйи-рост акс эттирадиган ўринли маълумотни ёритиб беришни таъминлашдан иборат. Бундай маълумот ижаранинг ташкилот молиявий ҳолати, молиявий натижалари ва пул оқимларига таъсирини баҳолаш учун молиявий ҳисобот фойдаланувчиларига асос ҳисобланади.


2. Ташкилот шартномалар шартларини, шунингдек мазкур стандартни қўллашда барча ўринли далиллар ва ҳолатларни ҳисобга олиши лозим. Ташкилот мазкур стандартни ўхшаш хусусиятларга эга бўлган шартномаларга ва ўхшаш ҳолатларда изчиллик билан қўллаши лозим.



Қўллаш доираси


3. Ташкилот мазкур стандартни барча ижара шартномаларига, шу жумладан иккиламчи ижара доирасида фойдаланиш ҳуқуқидаги активларнинг ижара шартномаларига нисбатан қўллаши лозим, қуйидагилар бундан мустасно:

(a) фойдали қазилмалар, нефть, табиий газ ва шунга ўхшаш қайта тикланмайдиган ресурсларни қидириш ёки улардан фойдаланишга оид ижара шартномалари;

(б) ижарачи тасарруфида бўлган 41-сон БҲХС "Қишлоқ хўжалиги"нинг қўллаш доирасидаги биологик активларга оид ижара шартномалари;

(в) 12-сон МҲХСШҚ Шарҳи "Хизмат кўрсатиш бўйича концессия келишувлари"ни қўллаш доирасидаги хизмат кўрсатиш бўйича концессия келишувлари;

(г) 15-сон МҲХС "Харидорлар билан шартномалар бўйича тушум"ни қўллаш доирасидаги ижарага берувчи томонидан тақдим этилган интеллектуал мулкка лицензиялар; ва

(д) кинофильмлар, видеоёзувлар, пьесалар, қўлёзмалар, патентлар ва муаллифлик ҳуқуқлари каби объектлар учун 38-сон БҲХС "Номоддий активлар"ни қўллаш доирасидаги лицензия келишувлари бўйича ижарачи эга бўлган ҳуқуқлар.


4. Ижарачи мазкур стандартни 3(д)-бандда баён этилганлардан ташқари номоддий активларнинг ижара шартномаларига нисбатан қўллаши мумкин, лекин талаб этилмайди.



Тан олишдан озод қилиш ҳолатлари

(Б3-Б8-бандлар)


5. Ижарачи қуйидагиларга нисбатан 22-49-бандлар талабларини қўлламаслиги мумкин:

(a) қисқа муддатли ижара; ва

(б) паст қийматли таянч актив бўйича ижара (Б3-Б8-бандларда тавсифланганидек).


6. Ижарачи қисқа муддатли ижарага ёхуд паст қийматли таянч актив бўйича ижарага нисбатан 22-49-бандлар талабларини қўлламаслик тўғрисида қарор қабул қилса, ижарачи бундай ижара бўйича ижара тўловларини чизиқли усул билан ёхуд бошқа тизимли ёндашувни қўллаган ҳолда ижара муддати давомида харажат сифатида тан олиши лозим. Агар бошқа тизимли ёндашув ижарачининг наф олиш тузилмасини яхшироқ акс эттирса, ижарачи бундай ёндашувни қўллаши лозим.


7. Ижарачи 6-бандни қўллаган ҳолда қисқа муддатли ижарани ҳисобга олса, у ҳолда ижарачи мазкур стандарт мақсадлари учун ижара шартномасини қуйидаги ҳолларда янги ижара шартномаси деб ҳисоблаши лозим:

(a) ижара шартномаси модификация қилинган ҳолда; ёхуд

(б) ижара шартномаси ўзгарган ҳолда (масалан, ижарачи ижара муддатини аниқлаш чоғида илгари ҳисобга олинмаган опционни бажарганда).


8. Қисқа муддатли ижара бўйича танлов фойдаланиш ҳуқуқи тегишли бўлган таянч активлар синфи бўйича қабул қилиниши лозим. Таянч активлар синфи - характери ва ташкилот фаолияти доирасида фойдаланиш усулига кўра ўхшаш бўлган таянч активлар синфидир. Паст қийматли таянч актив бўйича ижара шартномаларида ҳар бир ижара шартномаси бўйича алоҳида қарор қабул қилиш мумкин.



Ижарани аниқлаш

(Б9-Б33-бандлар)


9. Ташкилот шартноманинг ўзи ёки унинг алоҳида компоненти ижара шартномаси ҳисобланишини ижара муносабатлари бошланиш санасида баҳолаши лозим. Мазкур шартнома бўйича идентификацияланган активдан муайян давр мобайнида фойдаланишни назорат қилиш ҳуқуқи товон эвазига берилса, шартноманинг ўзи ёки унинг алоҳида компоненти ижара шартномаси ҳисобланади. Б9-Б31-бандлар шартноманинг ўзи ёки унинг алоҳида компоненти ижара шартномаси ҳисобланишини баҳолаш бўйича кўрсатмалардан иборат.


10. Муайян давр идентификацияланган активдан фойдаланиш ҳажми (масалан, ускуна бирлигидан фойдаланиб ишлаб чиқарилган маҳсулот бирликлари сони) орқали тавсифланиши мумкин.


11. Шартнома шартлари ўзгарган тақдирда, ташкилот ушбу шартноманинг ўзи ёки унинг алоҳида компоненти ижара шартномаси ҳисобланишини қайта баҳолаши лозим.



Шартнома компонентларини ажратиш


12. Шартноманинг ўзи ёки алоҳида компоненти ижара шартномаси ҳисобланган шартномага нисбатан ташкилот шартнома доирасида ижаранинг ҳар бир компонентини ижара ҳисобланмайдиган шартнома компонентларидан алоҳида ижара сифатида ҳисобга олиши лозим, ташкилот 15-банддаги амалий жиҳатдан соддалаштиришлар қўлланадиган ҳоллар бундан мустасно. Б32-Б33-бандлар шартнома компонентларини ажратиш бўйича кўрсатмалардан иборат.



Ижарачи


13. Ижара компонентини ва ижара ҳисобланадиган ёки ҳисобланмайдиган бир ёки бир нечта қўшимча компонентларни ўз ичига олган шартномага нисбатан ижарачи шартномада назарда тутилган товонни ижара компонентининг алоҳида нисбий нархи ва ижара ҳисобланмаган компонентларнинг алоҳида нархлари жамланмаси асосида ижаранинг ҳар бир компонентига тақсимлаши лозим.


14. Ижара ҳисобланадиган ва ҳисобланмайдиган компонентларнинг алоҳида нисбий нархи ижарага берувчи ёки ўхшаш етказиб берувчи бундай компонентга ёки ўхшаш компонентга алоҳида тарзда ташкилотдан талаб қилиши мумкин бўлган нарх асосида аниқланиши лозим. Агар кузатиладиган алоҳида нарх тўғрисидаги маълумот фойдаланиш учун мавжуд бўлмаса, ижарачи алоҳида нархни мавжуд маълумотлардан максимал фойдаланиб баҳолаши лозим.


15. Амалий жиҳатдан соддалаштириш мақсадида ижарачи ижара ҳисобланмайдиган компонентларни ижара ҳисобланадиган компонентлардан ажратмаслик (айрим турдаги таянч активлар учун) ва бунинг ўрнига ижаранинг ҳар бир компонентини ва ижара ҳисобланмайдиган тегишли компонентларни ижаранинг ягона компоненти сифатида ҳисобга олиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин. Ижарачи бундай амалий жиҳатдан соддалаштиришларни 9-сон МҲХС "Молиявий инструментлар"нинг 4.3.3-банди мезонларига жавоб берадиган ўрнатилган бириктирилган деривативларга нисбатан қўлламаслиги лозим.


16. Агар 15-банддаги амалий жиҳатдан соддалаштиришлар қўлланмаса, ижарачи ижара ҳисобланмайдиган компонентларни бошқа қўлланадиган стандартлардан фойдаланиб ҳисобга олиши лозим.



Ижарага берувчи


17. Ижара компонентини ва ижара ҳисобланадиган ёки ҳисобланмайдиган бир ёки бир нечта қўшимча компонентларни ўз ичига олган шартномага нисбатан, ижарага берувчи 15-сон МҲХСнинг 73-90-бандларини қўллаган ҳолда, шартномада назарда тутилган товонни тақсимлаши лозим.



Ижара муддати

(Б34-Б41-бандлар)


18. Ташкилот ижара муддатини қуйидаги даврлар билан биргаликда муддатидан аввал бекор қилинмайдиган ижара муддати сифатида белгилаши лозим:

(a) агар ижарачи бундай опционни амалга оширишига асосланган тарзда ишонса, ижара муддатини узайтириш опциони орқали қамраб олинган даврлар; ва

(б) агар ижарачи бундай опционни амалга оширмаслигига асосланган тарзда ишонса, ижарани тугатиш опциони орқали қамраб олинган даврлар.


19. Ижарачи ижара муддатини узайтириш опционини амалга ошириши ёки ижарани тугатиш опционини амалга оширмаслигига асосланган тарзда ишонишини баҳолашда, ташкилот Б37-Б40-бандларда тавсифланганидек, ижарачида ижарани узайтириш опционини амалга ошириш ёки ижарани тугатиш опционини амалга оширмаслик учун иқтисодий рағбатни юзага келишига олиб келадиган барча ўринли далиллар ва ҳолатларни ҳисобга олиши лозим.


20. Ижарачи ижара муддатини узайтириш опционини амалга оширилиши ёки ижарани тугатиш опционини амалга оширилмаслигига асосланган тарзда ишонч мавжудлигини қуйидаги аҳамиятли ҳодиса юз берганда ёки ҳолатлар аҳамиятли даражада ўзгарганда, қайта баҳолаши лозим:

(a) ижарачининг назорати остидаги; ва

(b) ижарачи ижара муддатини белгилаш пайтида илгари ҳисобга олинмаган опционни амалга ошириши борасида ёки ижарачи ижара муддатини белгилаш чоғида илгари ҳисобга олинган опционни амалга оширмаслиги борасида етарлича ишонч мавжудлигини баҳолашга таъсир кўрсатадиган (Б41-бандда тавсифланганидек).


21. Агар муддатидан аввал бекор қилинмайдиган ижара муддатида ўзгариш бўлса, ташкилот ушбу ижара муддатини қайта кўриб чиқиши лозим. Масалан, қуйидаги ҳолларда муддатидан аввал бекор қилинмайдиган ижара муддати ўзгаради:

(a) ижарачи ташкилот ижара муддатини белгилаётганда илгари ҳисобга олинмаган опционни амалга оширса;

(б) ижарачи ташкилот ижара муддатини белгилаётганда илгари ҳисобга олинган опционни амалга оширмаса;

(в) ташкилот ижара муддатини белгилаётганда илгари ҳисобга олинмаган опционни ижарачи томонидан амалга оширилиши бўйича шартномавий жавобгарлик келтириб чиқарадиган ҳодиса юз берса; ёки

(г) ташкилот ижара муддатини белгилаётганда илгари ҳисобга олинмаган опционни ижарачи томонидан амалга оширилиши бўйича шартномавий тақиқ келтириб чиқарадиган ҳодиса юз берса.



Ижарачи


Тан олиш


22. Ижарачи Ижаранинг бошланиш санасида фойдаланиш ҳуқуқидаги активни ва ижара бўйича мажбуриятни тан олиши лозим.



Баҳолаш


Дастлабки баҳолаш


Фойдаланиш ҳуқуқидаги активни дастлабки баҳолаш


23. Ижара бошланиш санасида ижарачи фойдаланиш ҳуқуқидаги активни бошланғич қиймат бўйича баҳолаши лозим.


24. Фойдаланиш ҳуқуқидаги активнинг бошланғич қиймати қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:

(a) 26-бандда тавсифланганидек, ижара бўйича мажбуриятни дастлабки баҳолаш суммаси;

(б) олинган ижара бўйича рағбатлантирувчи тўловлар чегирилган ҳолда ижара бошланиш санасига ёки шу санагача амалга оширилган ижара тўловлари;

(в) ижарачи томонидан сарфлаган ҳар қандай дастлабки бевосита сарфлар; ва

(г) ижарачи томонидан таянч активни демонтаж қилиш ва олиб ташлаш хамда у жойлашган жойдаги табиий ресурсларни қайта тиклаш ёки таянч активни ижара шартномаси шартлари орқали талаб этилган ҳолатга келтириш учун амалга ошириладиган сарфларнинг ҳисоб баҳоси, бундан ушбу сарфлар захиралар ишлаб чиқариш учун сарфланадиган ҳолатлар мустасно. Ижарачининг бундай сарфларга нисбатан жавобгарлиги ижара бошланиш санасида ёки таянч активдан муайян давр мобайнида фойдаланиш оқибатида юзага келади.


25. Ижарачи 24(г)-бандда тавсифланган сарфларни бундай сарфларга нисбатан жавобгарлик юзага келган пайтда фойдаланиш ҳуқуқидаги активнинг бошланғич қиймати таркибида тан олиши лозим. Ижарачи таянч активдан муайян давр мобайнида захираларни ишлаб чиқариш учун фойдаланиши оқибатида муайян давр мобайнида амалга ошириладиган сарфларга нисбатан 2-сон БҲХС "Захиралар"ни қўллайди. Мазкур стандартни ёки 2-сон БҲХСни қўллаган ҳолда ҳисобга олинадиган бундай сарфларга нисбатан жавобгарлик 37-сон БҲХС "Баҳоланган мажбуриятлар, шартли мажбуриятлар ва шартли активлар"ни қўллаган ҳолда, тан олинади ва баҳоланади.



Ижара бўйича мажбуриятни

дастлабки баҳолаш


26. Ижарани бошланиш санасига ижарачи ижара бўйича мажбуриятни ушбу сана ҳолатига тўланмаган ижара тўловларининг дисконтланган қиймати бўйича баҳолаши лозим. Ижара тўловларини ижара шартномасида қайд этилган фоиз ставкасидан (агар бундай ставкани осон аниқлаш мумкин бўлса) фойдаланиб дисконтлаш лозим. Агар бундай ставкани осон аниқлашнинг имкони бўлмаса, ижарачи ижарачининг қўшимча қарзларни жалб қилиш ставкасидан фойдаланиши лозим.


27. Ижарани бошланиши санасига ижара бўйича мажбуриятнинг баҳоланишига киритиладиган ижара тўловлари ижарани бошланиш санаси ҳолатига тўланмаган, ижара муддати давомида таянч активдан фойдаланиш ҳуқуқи учун қуйидаги тўловларни ўз ичига олади:

(a) олинадиган ижара бўйича ҳар қандай рағбатлантирувчи тўловлар чегирилган ҳолда қатъий белгиланган тўловлар (шу жумладан, Б42-бандда тавсифланганидек моҳиятан қатъий белгиланган тўловлар);

(б) ижарани бошланиш санаси ҳолатидаги индексдан ёки ставкадан фойдаланиб дастлабки баҳоланадиган, индексга ёки ставкага боғлиқ бўлган ўзгарувчан ижара тўловлари (28-бандда тавсифланганидек);

(в) ижарачи томонидан тугатиш қиймати кафолатлари бўйича тўланиши кутилаётган суммалар;

(г) сотиб олиш опционининг фойдаланиш нархи, агар ижарачи бундай опционни (Б37-Б40-бандларда тавсифланган омилларни ҳисобга олиб баҳоланадиган) амалга оширишига асосланган тарзда ишонса; ва

(д) ижарани тугатиш бўйича жарима тўловлари, агар ижара муддати ижарачининг ижарани тугатиш опционини амалга оширишини акс эттирса.


28. 27(б) бандда тавсифланган индексга ёки ставкага боғлиқ бўлган ўзгарувчан ижара тўловлари, масалан, истеъмол нархлари индексига боғланган тўловларни, таянч фоиз ставкасига боғланган тўловларни (масалан, LIBOR) ёки бозор ижара ставкаларидаги ўзгаришларга қараб ўзгарадиган тўловларни ўз ичига олади.



Кейинги баҳолаш


Фойдаланиш ҳуқуқидаги активни кейинги баҳолаш


29. Ижарани бошланиш санасидан кейин ижарачи фойдаланиш ҳуқуқидаги активни, 34 ва 35-бандларда тавсифланган баҳолаш моделларини қўлламаган тақдирда бошланғич қиймат моделини қўллаган ҳолда баҳолаши лозим.



Бошланғич қиймат модели


30. Бошланғич қиймат моделини қўллаш учун ижарачи фойдаланиш ҳуқуқидаги активни бошланғич қиймати бўйича қуйидаги тартибда баҳолаши лозим:

(a) жамғарилган эскириш ва жамғарилган қадрсизланишдан зарарларни чегирган ҳолда; ва

(б) 36(в)-бандда белгиланган ижара бўйича мажбуриятни ҳар қандай қайта баҳолаш бўйича тузатиш киритган ҳолда.


31. Ижарачи 32-банд талабларига риоя этган ҳолда фойдаланиш ҳуқуқидаги активга эскириш ҳисоблашда 16-сон БҲХС "Асосий воситалар"нинг эскириш бўйича талабларини қўллаши лозим.


32. Ижара шартномаси бўйича ижара муддатининг охирига қадар таянч активга нисбатан эгалик ҳуқуқи ижарачига ўтса ёки фойдаланиш ҳуқуқидаги активнинг бошланғич қиймати ижарачининг сотиб олиш опционини амалга ошириш ниятини акс эттирса, ижарачи ижарани бошланиш санасидан бошлаб таянч актив фойдали хизмат муддатининг охиригача фойдаланиш ҳуқуқидаги активга эскириш ҳисоблаши лозим. Акс ҳолда, ижарачи фойдаланиш ҳуқуқидаги активга ижарани бошланиши санасидан бошлаб фойдаланиш ҳуқуқидаги активнинг фойдали хизмат муддатининг ёки ижара муддатининг қисқароғи якунига қадар эскириш ҳисоблаши лозим.


33. Ижарачи фойдаланиш ҳуқуқидаги активнинг қадрсизланганини аниқлаш ва аниқланган қадрсизланишдан зарарни ҳисобга олиш учун 36-сон БҲХС "Активларнинг қадрсизланиши"ни қўллаши лозим.




Бошқа баҳолаш моделлари


34. Ижарачи ўзининг инвестиция кўчмас мулкига нисбатан 40-сон БҲХС "Инвестиция кўчмас мулки"даги ҳаққоний қиймат моделини қўлласа, ижарачи 40-сон БҲХСдаги инвестиция кўчмас мулки таърифига жавоб берадиган фойдаланиш ҳуқуқидаги активларга нисбатан ҳам ҳаққоний қиймат моделини қўллаши лозим.


35. Агар фойдаланиш ҳуқуқидаги активлар ижарачи 16-сон БҲХСдаги қайта баҳолаш моделини қўллайдиган асосий воситалар синфига оид бўлса, ижарачи асосий воситаларнинг бундай синфига оид бўлган фойдаланиш ҳуқуқидаги барча активларга нисбатан қайта баҳолаш моделини қўллаши мумкин.



Ижара бўйича мажбуриятни кейинги баҳолаш


36. Ижара бошланиш санасидан кейин ижарачи ижара бўйича мажбуриятни қуйидаги тартибда баҳолаши лозим:

(a) ижара бўйича мажбуриятга оид фоизларни акс эттириш учун баланс қийматини ошириш;

(б) амалга оширилган ижара тўловларини акс эттириш учун баланс қийматини камайтириш; ва

(в) 39-46-бандларда белгиланган ижара шартномаларининг қайта баҳоланиши ёки модификациясини акс эттириш учун ёки моҳиятан қайта кўриб чиқилган қатъий белгиланган ижара тўловларини акс эттириш учун (Б42-бандга қаранг) баланс қийматини қайта баҳолаш.


37. Ижара бўйича мажбуриятга оид фоизлар ҳар бир даврда ижара муддати давомида ўзгармас даврий фоиз ставкасини ижара бўйича мажбурият қолдиғига кўпайтирадиган сумма билан ифодаланиши лозим. Даврий фоиз ставкаси 26-бандда тавсифланган дисконтлаш ставкаси ёки, агар қўллаш мумкин бўлса, 41-бандда, 43-бандда ёки 45(в)-бандда тавсифланган қайта кўриб чиқилган дисконтлаш ставкаси ҳисобланади.


38. Ижара бошланиш санасидан кейин ижарачи қуйидагиларни фойда ёки зарар таркибида тан олиши лозим, бундан ушбу сарфлар бошқа қўлланиши мумкин бўлган стандартлардан фойдаланиб бошқа активнинг баланс қийматига киритиладиган ҳоллар мустасно:

(a) ижара бўйича мажбуриятга оид фоизлар; ва

(б) бундай тўловлар амалга оширилишига олиб келадиган ҳодиса юз берган ёки шароит юзага келган даврда ижара бўйича мажбурият баҳосига киритилмаган ўзгарувчан ижара тўловлари.



Ижара бўйича мажбуриятни қайта баҳолаш


39. Ижара бошланиш санасидан кейин ижарачи ижара тўловлари ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда ижара бўйича мажбуриятни қайта баҳолаш учун 40-43-бандларни қўллаши лозим. Ижарачи ижара бўйича мажбуриятни қайта баҳолаш суммасини фойдаланиш ҳуқуқидаги активга тузатиш сифатида тан олиши лозим. Лекин, фойдаланиш ҳуқуқидаги активнинг баланс қиймати нолгача пасайиб, бунда ижара бўйича мажбурият баҳоси қўшимча равишда яна пасайса, ижарачи қолган қайта баҳолаш суммасини фойда ёки зарар таркибида тан олиши лозим.


40. Ижарачи қуйидаги ҳоллардан бирида қайта кўриб чиқилган дисконтлаш ставкасидан фойдаланган ҳолда қайта кўриб чиқилган ижара тўловларини дисконтлаб, ижара бўйича мажбуриятни қайта баҳолаши лозим:

(a) 20-21-бандларда тавсифланганидек, ижара муддатининг ўзгариши мавжуд бўлганда. Ижарачи қайта кўриб чиқилган ижара муддатига асосланиб қайта кўриб чиқилган ижара тўловларини белгилаши лозим; ёки

(б) харид учун опцион контекстида 20-21-бандларда тавсифланган ҳодисалар ва ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда баҳоланадиган таянч актив сотиб олиш опциони баҳосининг ўзгариши мавжуд бўлганда. Ижарачи сотиб олиш опциони бўйича тўланадиган суммалар ўзгаришини акс эттириш учун қайта кўриб чиқилган ижара тўловларини белгилаши лозим.


41. 40-бандни қўллашда ижарачи қайта кўриб чиқилган дисконтлаш ставкасини, агар бундай ставкани осон белгилаш мумкин бўлса, қолган ижара муддати давомида ижара шартномасида қайд этилган фоиз ставкаси сифатида ёки агар ижара шартномасида қайд этилган фоиз ставкасини белгилаш осон бўлмаса, қайта баҳолаш санасига келиб ижарачи томонидан қўшимча қарз маблағларини жалб қилиш ставкаси сифатида белгилаши лозим.


42. Ижарачи қуйидаги ҳолларнинг бирида қайта кўриб чиқилган ижара тўловларини дисконтлаш орқали ижара бўйича мажбуриятни қайта баҳолаши лозим:

(a) тугатиш қиймати кафолати доирасида тўланиши кутилаётган суммаларнинг ўзгариши. Ижарачи тугатиш қиймати кафолати доирасида тўланиши кутилаётган суммалар ўзгаришини акс эттириш учун қайта кўриб чиқилган ижара тўловларини белгилаши лозим;

(б) бундай тўловларни белгилаш учун фойдаланиладиган индекс ёки ставка ўзгариши натижасида келгуси ижара тўловларининг ўзгариши, шу жумладан, масалан, бозордаги ижара тўлови қайта кўриб чиқилганидан кейин бозордаги ижара ставкалари ўзгаришини акс эттириш учун ўзгариш. Ижарачи пул оқимлари ўзгарган тақдирдагина (яъни ижара тўловларига тузатиш киритилган ҳолда) бундай қайта кўриб чиқилган ижара тўловларини акс эттириш учун ижара бўйича мажбуриятни қайта баҳолаши лозим. Ижарачи қолган ижара муддати давомида қайта кўриб чиқилган ижара тўловларини шартномада назарда тутилган қайта кўриб чиқилган тўловлар асосида белгилаши лозим.


43. 42-бандни қўллашда ижарачи ўзгармаган дисконтлаш ставкасидан фойдаланиши лозим, бундан ижара тўловларининг ўзгариши сузувчи фоиз ставкалари ўзгариши натижасида келиб чиқадиган ҳоллар мустасно. Бу ҳолатда, ижарачи фоиз ставкаси ўзгаришини акс эттирадиган қайта кўриб чиқилган дисконтлаш ставкасидан фойдаланиши лозим.



Ижара шартномасининг модификацияси


44. Ижарачи қуйидаги иккита шартга риоя қилинган тақдирда ижара шартномасининг модификациясини алоҳида ижара шартномаси сифатида ҳисобга олиши лозим:

(a) модификация бир ёки бир нечта таянч активлардан фойдаланиш ҳуқуқи қўшилиши ҳисобига ижара шартномасини қўллаш доирасини кенгайтиради; ва

(б) ижара учун товон шартноманинг қўллаш доирасини кенгайтириш учун алоҳида сотиш нархи билан тенглашадиган суммага, шунингдек муайян шартномадаги ҳолатларни акс эттирадиган бундай алоҳида сотиш нархига киритиладиган тегишли тузатишларга оширилади.


45. Алоҳида ижара шартномаси сифатида ҳисобга олинмайдиган ижара шартномаси модификация қилинган тақдирда, ижара шартномасининг модификацияси кучга кириш санасига келиб ижарачи қуйидагиларни амалга ошириши лозим:

(a) 13-16-бандларни қўллаган ҳолда модификацияланган ижара шартномасида товонни тақсимлаши;

(б) 18-19-бандларни қўллаган ҳолда модификацияланган ижара шартномасида ижара муддатини белгилаши; ва

(в) ижара бўйича мажбуриятни қайта кўриб чиқилган дисконтлаш ставкасидан фойдаланган ҳолда қайта кўриб чиқилган ижара тўловларини дисконтлаш йўли билан қайта баҳолаши. Қайта кўриб чиқилган дисконтлаш ставкаси, агар бундай ставкани осон белгилаш мумкин бўлса, қолган ижара муддати давомида ижара шартномасида қайд этилган фоиз ставкаси сифатида ёки агар ижара шартномасида қайд этилган фоиз ставкасини осон белгилаш мумкин бўлмаса, қайта баҳолаш санасига келиб ижарачи томонидан қўшимча қарз маблағларини жалб қилиш ставкаси сифатида белгиланади.


46. Алоҳида ижара шартномаси сифатида ҳисобга олинмайдиган ижара шартномаси модификация қилинган тақдирда ижарачи ижара бўйича мажбуриятнинг қайта баҳоланишини қуйидаги тарзда ҳисобга олиши лозим:

(a) ижара шартномасини қўллаш соҳасини камайтирадиган ижара шартномаси модификация қилинган тақдирда ижара шартномаси қисман ёки тўлиқ бекор қилинишини акс эттириш учун фойдаланиш ҳуқуқидаги активнинг баланс қийматини камайтириш орқали. Ижарачи ижара шартномаси қисман ёки тўлиқ бекор қилиниши билан боғлиқ фойда ёки зарарни фойда ёки зарар таркибида тан олиши лозим.

(б) ижара шартномасининг бошқа барча модификацияларини ҳисобга олган ҳолда фойдаланиш ҳуқуқидаги активга тегишли тарзда тузатиш киритиш орқали.


46A. Амалий жиҳатдан соддалаштириш мақсадида ижарачи 46Б банддаги шартларга жавоб берадиган ижара топшириғи ижара шартномаси модификацияси бўлишини баҳолаш ёки баҳоламасликни танлаши мумкин. Бундай танловни амалга оширмайдиган ташкилот ижара топшириғидан юзага келадиган ижара тўловларидаги ҳар қандай ўзгаришни худди бундай ўзгариш ижара шартномаси модификациси бўлмаганда мазкур ўзгаришга ушбу стандартни қўлланадиган тарзда қўллаши лозим.


46Б. 46А банддаги амалий жиҳатдан соддалаштириш фақат Covid-19 пандемиясининг оқибати сифатида юзага келадиган ижара топшириқларига ва фақат қуйидаги шартлар бажарилган тақдирда қўлланади:

(а) ижара тўловларидаги ўзгариш ушбу ўзгаришдан олдин ижара учун товон деярли бир хил ёки камроқ бўладиган қайта қўриб чиқилган ижара товонига олиб келса;

(б) ижара тўловларидаги камайиш фақат 2022 йил 30 июндан кечиктирмай тўланадиган ижара тўловларига таалуқли бўлса (масалан, ижара топшириғи агар у ижара тўловларини 2022 йил 30 июндан кечиктирмай камайишига ва 2022 йил 30 июндан кейин ўсишига олиб келса, ушбу шарт бажарилади); ва

(в) шартнома шартларида бошқа аҳамиятли ўзгариш бўлмаса.



Тақдим этиш


47. Ижарачи қуйидаги маълумотларни молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда тақдим этиши ёки изоҳларда ёритиб бериши лозим:

(a) фойдаланиш ҳуқуқидаги активларни бошқа активлардан алоҳида тарзда. Агар ижарачи фойдаланиш ҳуқуқидаги активларни молиявий ҳолати тўғрисидаги ҳисоботда алоҳида тақдим этмаса, қуйидагиларни амалга ошириши лозим:

(i) фойдаланиш ҳуқуқидаги активларни тегишли таянч активлар мулк хуқуқида бўлган тақдирда тақдим этиладиган моддага киритиш; ва

(ii) молиявий ҳолати тўғрисидаги ҳисоботдаги қайси моддалар бундай фойдаланиш ҳуқуқидаги активларни ўз ичига олиши тўғрисидаги маълумотни ёритиб бериш;

(б) ижара бўйича мажбуриятларни бошқа мажбуриятлардан алоҳида тарзда. Агар ижарачи ижара бўйича мажбуриятларни молиявий ҳолати тўғрисидаги ҳисоботда алоҳида тақдим этмаса, молиявий ҳолати тўғрисидаги ҳисоботдаги қайси моддалар бундай мажбуриятларни ўз ичига олиши тўғрисидаги маълумотни ёритиб бериши лозим.


48. 47(а) банднинг талаби молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда инвестиция кўчмас мулки сифатида тақдим этилиши лозим бўлган инвестиция кўчмас мулки тавсифига жавоб берадиган фойдаланиш ҳуқуқидаги активларга нисбатан қўлланмайди.


49. Ижарачи фойда ёки зарар ва бошқа умумлашган даромад тўғрисидаги ҳисоботда ижара бўйича мажбуриятга оид фоиз харажатини фойдаланиш ҳуқуқидаги активнинг амортизациясидан алоҳида тақдим этиши лозим. Ижара бўйича мажбуриятга оид фоиз харажати молиялаштириш бўйича харажатларнинг компоненти ҳисобланади, улар 1-сон БҲХС "Молиявий ҳисоботни тақдим этиш"нинг 82(б) бандига мувофиқ фойда ёки зарар ва бошқа умумлашган даромад тўғрисидаги ҳисоботда алоҳида тақдим этилиши лозим.


50. Ижарачи пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги ҳисоботда қуйидагиларни таснифлаши лозим:

(a) ижара бўйича мажбуриятнинг асосий суммасига нисбатан пулли тўловларни молиявий фаолият таркибида;

(б) ижара бўйича мажбуриятга оид фоизларга нисбатан пулли тўловларни 7-сон БҲХС "Пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот"даги тўланган фоизлар бўйича талабларни қўллаган ҳолда; ва

(в) ижара бўйича мажбурият баҳосига киритилмаган қисқа муддатли ижара бўйича тўловлар, паст қийматли активларнинг ижараси бўйича тўловлар ва ўзгарувчан ижара тўловларини операцион фаолият таркибида.



Маълумотларни ёритиб бериш


51. Маълумотларни ёритиб беришдан мақсад молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда, фойда ёки зарар тўғрисидаги ҳисоботда ва пул маблағларининг ҳаракати тўғрисидаги ҳисоботда тақдим этилган маълумот билан бирга, молиявий ҳисоботдан фойдаланувчиларга ижара шартномалари ижарачининг молиявий ҳолати, молиявий натижалари ва пул оқимларига таъсир кўрсатишини баҳолаш учун асос бўладиган маълумотларни изоҳларда ёритиб берилиши ҳисобланади. 52-60-бандларда ушбу мақсадга эришишга оид талаблар кўрсатилган.


52. Ижарачи ўзи ижарачи бўлган ижара шартномалари тўғрисидаги маълумотларни битта изоҳда ёки молиявий ҳисоботнинг алоҳида бўлимида ёритиб бериши лозим. Лекин молиявий ҳисоботнинг бирор қисмида тақдим этилган маълумотни битта изоҳга ёки ижара тўғрисидаги алоҳида бўлимга ҳавола қилиш шарти билан, ижарачи бундай маълумотни такроран тақдим этиши талаб этилмайди.


53. Ижарачи ҳисобот даври учун қуйидаги маълумотларни ёритиб бериши лозим:

(a) таянч активнинг синфига мувофиқ тарзда фойдаланиш ҳуқуқидаги активлар учун ҳисобланган эскириш;

(б) ижара бўйича мажбуриятларга оид фоиз харажати;

(в) 6-бандни қўллаган ҳолда ҳисобга олинадиган қисқа муддатли ижарага оид харажат. Бундай харажат ижара муддати бир ойдан ошмайдиган ижара шартномаларига оид харажатни ўз ичига олиши талаб этилмайди;

(г) 6-бандни қўллаган ҳолда ҳисобга олинадиган паст қийматли активларнинг ижарасига оид харажат. Бундай харажат 53(в) банддаги паст қийматли активлар бўйича қисқа муддатли ижара шартномаларига оид харажатни ўз ичига олиши талаб этилмайди;

(д) ижара бўйича мажбуриятлар баҳосига киритилмаган ўзгарувчан ижара тўловларига оид харажат;

(е) фойдаланиш ҳуқуқидаги активларни иккиламчи ижарага беришдан даромад;

(ё) ижара шартномалари учун жами пул маблағлари чиқими;

(ж) фойдаланиш ҳуқуқидаги активларнинг киримлари;

(з) қайта ижарага олиш шарти билан сотиш операцияларидан келиб чиқадиган фойда ёки зарарлар; ва

(и) таянч активнинг синфига мувофиқ ҳисобот даври охирига келиб фойдаланиш ҳуқуқидаги активларнинг баланс қиймати.


54. Ижарачи 53-бандда кўрсатилган маълумотни жадвал шаклида ёритиб бериши лозим, бундан формати янада ўринли бўлган бошқа ҳолатлар мустасно. Ёритиб бериладиган суммалар ижарачи томонидан ҳисобот даври давомида бошқа активнинг баланс қийматига киритилган сарфларни ўз ичига олиши лозим.


55. Агар ҳисобот даври охирига тегишли бўлган қисқа муддатли ижара шартномалари портфели 53(в)-бандни қўллаган ҳолда ёритиб бериладиган қисқа муддатли ижара шартномалари портфелидан фарқ қилса, ижарачи 6-бандни қўллаш орқали ҳисобга олинган қисқа муддатли ижара шартномалари бўйича шартномавий мажбуриятлари суммасини ёритиб бериши лозим.


56. Агар фойдаланиш ҳуқуқидаги активлар инвестиция кўчмас мулки таърифига жавоб берса, ижарачи 40-сон БҲХСдаги маълумотларни ёритиб беришга оид талабларни қўллаши лозим. Бу ҳолатда ижарачи фойдаланиш ҳуқуқидаги бундай активлар учун 53(a), (е), (ж) ёки (и) банддаги маълумотларни ёритиб бериши талаб этилмайди.


57. Агар ижарачи фойдаланиш ҳуқуқидаги активларни 16-сон БҲХСга мувофиқ қайта баҳолаш суммасида баҳоласа, ижарачи бундай фойдаланиш ҳуқуқидаги активлар бўйича 16-сон БҲХСнинг 77-бандига мувофиқ талаб этилган маълумотларни ёритиб бериши лозим.


58. Ижараси бошқа молиявий мажбуриятларнинг сўндириш муддатлари тахлилидан алоҳида тарзда 7-сон МҲХС "Молиявий инструментлар: маълумотларни ёритиб бериш"нинг 39 ва Б11-бандларини қўллаган ҳолда ижара бўйича мажбуриятларнинг сўндириш муддатлари тахлилини ёритиб бериши лозим.


59. 53-58-бандларда ёритиб берилиши талаб этилган маълумотларга қўшимча тарзда, ижарачи (Б48-бандда тавсифланганидек) 51-банддаги маълумотларни ёритиб бериш мақсадига эришиш учун зарур бўлган ўзининг ижара фаолиятига оид қўшимча сифат ва миқдорий маълумотларни ёритиб бериши лозим. Бундай қўшимча маълумот бошқа маълумотлар қатори молиявий ҳисоботдан фойдаланувчиларга қуйидагиларни баҳолашда ёрдам берадиган маълумотни ўз ичига олиши мумкин:

(a) ижарачининг ижара фаолияти характери;

(б) ижарачи таъсирланиши мумкин бўлган, ижара бўйича мажбуриятларни баҳолаш чоғида акс эттирилмайдиган келгуси пул маблағлари чиқимлари. Бундай чиқимлар қуйидагилардан келиб чиқади:

(i) ўзгарувчан ижара тўловлари (Б49-бандда тавсифланганидек);

(ii) ижара муддатини узайтириш опционлари ва тугатиш опционлари (Б50-бандда тавсифланганидек);

(iii) тугатиш қиймати кафолатлари (Б51-бандда тавсифланганидек); ва

(iv) ҳали муддати бошланмаган, ижарачида шартномавий мажбуриятларни келтириб чиқарган ижара;

(в) ижара бўйича чекловлар ёки ковенантлар; ва

(г) қайта ижарага олиш шарти билан сотиш операциялари (Б52-бандда тавсифланганидек).


60. Қисқа муддатли ижара ёки паст қийматли ижарани 6-бандга мувофиқ ҳисобга олувчи ижарачи ушбу фактни ёритиб бериши лозим.


60А. Агар ижарачи 46А банддаги амалий жиҳатдан соддалаштиришни қўлласа, ижарачи қуйидагиларни ёритиб бериши лозим:

(a) 46Б банддаги шартларни қаноатлантирадиган барча ижара топшириқларига нисбатан амалий жиҳатдан соддалаштиришни қўллаганини ёки агар барча ижара топшириқларига нисбатан қўлламаган бўлса, амалий жиҳатдан соддалаштириш қўлланган шартномалар характери тўғрисидаги маълумотни (2 бандга қаранг); ва

(б) ижарачи томонидан 46А банддаги амалий жиҳатдан соддалаштириш қўлланган ижара топшириқлари бўйича ижара тўловларидаги ўзгаришларни акс эттирадиган ҳисобот даври учун фойда ёки зарарда тан олинган сумма.



Ижарага берувчи


Ижарани таснифлаш


61. Ижарага берувчи ҳар бир ижара шартномасини оператив ижара ёки молиявий ижара сифатида таснифлаши лозим.


62. Ижара таянч активга эгалик қилиш билан боғлиқ амалдаги барча рисклар ва нафлар ўтказилишини назарда тутса, молиявий ижара сифатида таснифланади. Ижара таянч активга эгалик қилиш билан боғлиқ амалдаги барча рисклар ва нафлар ўтказилишини назарда тутмаса, оператив ижара сифатида таснифланади.


63. Ижаранинг молиявий ёки оператив ижара сифатида таснифланиши шартнома шаклига эмас, кўпроқ операция моҳиятига боғлиқ. Одатда ижаранинг молиявий ижара сифатида таснифланишига олиб келадиган алоҳида ёки биргаликдаги ҳолатларга мисоллар қуйида келтирилган:

(a) ижара шартномаси ижара муддати охирида ижарачига таянч активга бўлган мулк ҳуқуқи ўтказилишини назарда тутади;

(б) ижарачи активни хаққоний қийматидан анча паст нархда сотиб олиш бўйича ижара муносабатлари бошланиши санасида амалга оширилиши асосланган тарзда кутиладиган опционга эга бўлади.

(в) ҳатто мулк ҳуқуқи ўтказилмаган бўлса ҳам, ижара муддати таянч активнинг иқтисодий хизмат муддатининг аҳамиятли қисмини ташкил қилади;

(г) ижара муносабатлари бошланиш санасига ижара тўловларининг дисконтланган қиймати таянч активнинг ҳаққоний қийматига деярли тенг бўлади; ва

(д) таянч актив фақат ижарачи аҳамиятли модификацияларсиз ундан фойдаланиши мумкин бўлган ихтисослаштирилган характерга эга бўлади.


64. Шунингдек, қуйидаги ҳолатлар, алоҳида ёки биргаликда, ижаранинг молиявий ижара сифатида таснифланиши аломати бўлиши мумкин:

(a) агар ижарачи ижара шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш ҳуқуқига эга бўлса, ижарага берувчининг ижара шартномасини бекор қилиш билан боғлиқ зарарлари ижарачи томонидан қопланади;

(б) тугатиш қийматининг ҳаққоний баҳоси ўзгаришидан фойда ёки зарарлар ижарачига тегишли бўлади (масалан, ижара муддати охирида сотишдан тушумларнинг аксарият қисмига тенг бўлган ижара тўловидан чегирма шаклида); ва

(в) ижарачи бозор қийматидан аҳамиятли даражада паст ижара тўлови билан иккинчи муддатга узайтириш имконига эга бўлади.


65. 63-64-бандларда кўрсатилган мисоллар ва аломатлар ҳар доим ҳам ягона хулоса чиқариш имконини бермайди. Бошқа омиллар таянч активга эгалик қилиш билан боғлиқ амалдаги барча рисклар ва нафлар ўтказилмаслигини яққол кўрсатса, ижара оператив ижара сифатида таснифланади. Масалан, бундай ҳолат, актив бўйича эгалик ҳуқуқи ижара муддати охирида активнинг ўша пайтдаги ҳаққоний қийматига тенг бўлган ўзгарувчан тўлов эвазига ўтказилса ёки ўзгарувчан ижара тўловлари назарда тутилган бўлиб, бунинг натижасида ижарачига амалдаги барча шундай рисклар ва нафлар ўтказилмаса, рўй бериши мумкин.


66. Ижарани таснифлаш ижара муносабатлари бошланган санада амалга оширилади ва ижара шартномаси модификация қилинган тақдирдагина қайта баҳоланади. Ҳисоб баҳоларидаги ўзгаришлар (масалан, таянч активнинг иқтисодий хизмат муддати ёки тугатиш қиймати бўйича ҳисоб баҳоларидаги ўзгаришлар) ёки ҳолатлардаги ўзгаришлар (масалан, ижарачининг ўз мажбуриятларини бажармаслиги) ҳисобга олиш мақсадларида ижарани қайта таснифлаш заруратини келтириб чиқармайди.



Молиявий ижара


Тан олиш ва баҳолаш


67. Ижара бошланиш санасида ижарага берувчи молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботида молиявий ижарага оид активларни тан олиши ва уларни ижарага соф инвестицияга тенг суммада дебиторлик қарзи сифатида тақдим этиши лозим.



Дастлабки баҳолаш


68. Ижарага берувчи ижарага соф инвестицияни баҳолаш учун ижара шартномасида назарда тутилган фоиз ставкасидан фойдаланиши лозим. Иккиламчи ижарага берилган тақдирда, иккиламчи ижара шартномасида назарда тутилган фоиз ставкасини осон аниқлаш мумкин бўлмаса, оралиқ ижарага берувчи иккиламчи ижарага соф инвестицияни баҳолаш мақсадида бош ижара шартномаси учун фойдаланилган (иккиламчи ижара билан боғлиқ дастлабки бевосита сарфларни ҳисобга олган ҳолда тузатиш киритилган) дисконтлаш ставкасидан фойдаланиши мумкин.


69. Ишлаб чиқарувчи ёки дилер бўлган ижарага берувчилардан ташқари ижарага берувчилар томонидан сарфланадиган дастлабки бевосита сарфлар ижарага соф инвестициянинг бошланғич баҳосига киритилади ва ижара муддати давомида тан олинадиган даромад суммасини камайтиради. Ижара шартномасида назарда тутилган фоиз ставкаси дастлабки бевосита сарфлар ижарага соф инвестицияга автоматик тарзда киритилган ҳолда аниқланади; уларни ижарага соф инвестицияга алоҳида киритиш зарурати бўлмайди.



Ижарага соф инвестицияга киритилган

ижара тўловларини дастлабки баҳолаш


70. Ижара бошланиш санасида ижарага соф инвестиция баҳосига киритиладиган ижара тўловлари ижара муддати давомида таянч активдан фойдаланиш ҳуқуқи учун ижара бошланиш санасида олинмаган қуйидаги тўловлардан ташкил топади:

(a) тўланадиган ижара бўйича ҳар қандай рағбатлантирувчи тўловлар чегирилган қатъий белгиланган тўловлар (шу жумладан Б42-бандда тавсифланганидек моҳиятан қатъий белгиланган тўловлар);

(б) ижара бошланиш санасидаги индексдан ёки ставкадан фойдаланиб дастлабки баҳоланадиган индексга ёки ставкага боғлиқ бўлган ўзгарувчан ижара тўловлари;

(в) молиявий жиҳатдан кафолат бўйича жавобгарликларни бажара оладиган ижарачи, ижарачи билан боғлиқ томон ёки ижарага берувчи билан боғлиқ бўлмаган учинчи шахс томонидан ижарага берувчига кафолатланадиган тугатиш қиймати;

(г) агар ижарачи сотиб олиш опционини (Б37-бандда тавсифланган омилларни ҳисобга олиб баҳоланадиган) амалга ошириши борасида асосланган ишонч мавжуд бўлса, уни амалга ошириш нархи; ва

(д) агар ижара муддати ижарачининг ижарани тугатиш опционини амалга оширишини акс эттирса, ижарани тугатиш учун жарималар тўланиши.



Ишлаб чиқарувчи ёки дилер

бўлган ижарага берувчилар


71. Ижара бошланиш санасида ишлаб чиқарувчи ёки дилер бўлган ижарага берувчи ҳар бир молиявий ижара шартномаси бўйича қуйидагиларни тан олиши лозим:

(a) таянч активнинг ҳаққоний қиймати ёки (агар у камроқ бўлса) ижарага берувчига тўланиши лозим бўлган, бозордаги фоиз ставкасидан фойдаланган ҳолда ижара тўловларининг дисконтланган қиймати бўлган тушум;

(б) кафолатланмаган тугатиш қийматининг дисконтланган қиймати чегирилган таянч активнинг бошланғич қийматига ёки (агар у фарқланса) баланс қийматига тенг бўлган сотиш таннархи; ва

(в) 15-сон МҲХС қўлланадиган бевосита сотиш бўйича ўзининг сиёсатига мувофиқ сотишдан фойда ёки зарар (улар тушум билан сотиш таннархи ўртасидаги фарқдан иборат). 15-сон МҲХСда тавсифланганидек, ижарага берувчи таянч активни ўтказиши ёки ўтказмаслигидан қатъи назар, ишлаб чиқарувчи ёки дилер бўлган ижарага берувчи молиявий ижара бўйича сотишдан фойда ёки зарарни ижара бошланиш санасида тан олиши лозим.


72. Ишлаб чиқарувчилар ва дилерлар кўпинча харидорларга активни сотиб олиш ёки ижарага олишни танлаш ҳуқуқини берадилар. Ишлаб чиқарувчи ёки дилер сифатида ҳам ҳаракат қилаётган ижарага берувчининг активни молиявий ижарага бериши қўлланадиган улгуржи ёки савдо чегирмаларини ҳисобга олган ҳолда таянч активни одатдаги сотиш нархида бевосита сотишдан фойдага ёки зарарга эквивалент бўлган фойда ёки зарар юзага келишига олиб келади.


73. Ишлаб чиқарувчи ёки дилер бўлган ижарага берувчилар харидорларни жалб қилиш учун баъзан сунъий равишда пасайтирилган фоиз ставкаларини эълон қиладилар. Бундай ставкадан фойдаланиш ижара бошланиш санасида операциядан умумий даромаднинг жуда катта қисми тан олинишига олиб келади. Суньий равишда пасайтирилган фоиз ставкалари эълон қилинган бўлса, ишлаб чиқарувчи ёки дилер бўлган ижарага берувчилар сотишдан фойдани бозордаги фоиз ставкасидан фойдаланганда олиниши мумкин бўлган сумма билан чеклаши лозим.


74. Ишлаб чиқарувчи ёки дилер бўлган ижарага берувчи ижара бошланиш санасида молиявий ижара шартномасини келишиш бўйича амалга оширилган сарфлар харажат сифатида тан олиши лозим, чунки улар асосан ишлаб чиқарувчининг ёки дилернинг сотишдан фойда олишига боғлиқ. Молиявий ижара шартномасини келишиш ва тузиш учун ишлаб чиқарувчи ёки дилер бўлган ижарага берувчи томонидан амалга оширилган сарфлар дастлабки бевосита сарфлар тавсифидан чиқарилади ва, натижада, ижарага соф инвестиция таркибига киритилмайди.



Кейинги баҳолаш


75. Ижарага берувчи молиявий даромадни ижара муддати давомида ижарага берувчининг ижарага соф инвестицияси бўйича даромадлиликнинг ўзгармас даврий нормасини акс эттирувчи график асосида тан олиши лозим.


76. Ижарага берувчи тизимли ва рационал ёндашувдан фойдаланиб, молиявий даромадни бутун ижара муддатига тақсимлашга интилади. Ижарага берувчи асосий қарз суммасини ва ўзлаштирилмаган молиявий даромадни камайтириш учун давр учун ижара тўловларини ижарага ялпи инвестициядан чегириши лозим.


77. Ижарага берувчи 9-сон МҲХСдаги тан олишни бекор қилиш ва қадрсизланишга нисбатан талабларни ижарага соф инвестицияга қўллаши лозим. Ижарага берувчи ижарага ялпи инвестицияни ҳисоблаш чоғида фойдаланилган кафолатланмаган тугатиш қийматининг ҳисоб баҳосини мунтазам текшириши лозим. Кафолатланмаган тугатиш қийматининг ҳисоб баҳосида камайиш бўлса, ижарага берувчи даромадни ижара муддатига тақсимлаш схемасини қайта кўриб чиқиши ва илгари ҳисобланган суммаларнинг камайтирилишини дарҳол тан олиши лозим.


78. 5-сон МҲХС "Сотиш учун мўлжалланган узоқ муддатли активлар ва тугатилган фаолият"га мувофиқ молиявий ижара предмети бўлган активни сотиш учун мўлжалланган деб таснифлайдиган (ёки уни сотиш учун мўлжалланган ҳисобдан чиқариладиган гуруҳга киритилган) ижарага берувчи бундай активни ўша стандартга мувофиқ ҳисобга олиши лозим.



Ижара шартномасининг модификацияси


79. Ижарага берувчи қуйидаги иккита шартга риоя қилинган тақдирда молиявий ижара шартномасининг модификациясини алоҳида ижара шартномаси сифатида ҳисобга олиши лозим:

(a) модификация бир ёки бир нечта таянч активлардан фойдаланиш ҳуқуқи қўшилиши ҳисобига ижара шартномасини қўллаш доирасини кенгайтиради; ва

(б) ижара учун товон шартноманинг қўллаш доирасини кенгайтириш учун алоҳида сотиш нархи билан тенглашадиган суммага, шунингдек муайян шартномадаги ҳолатларни акс эттирадиган бундай алоҳида сотиш нархига киритиладиган тегишли тузатишларга оширилади.


80. Алоҳида ижара шартномаси сифатида ҳисобга олинмайдиган молиявий ижара шартномаси модификация қилинган тақдирда, ижарага берувчи модификацияни қуйидаги тарзда ҳисобга олиши лозим:

(a) агар ижара муносабатлари бошланган санада модификация кучга кирганда ижара оператив ижара сифатида таснифланганда, ижарага берувчи қуйидагиларни амалга ошириши лозим:

(i) ижара шартномасининг модификациясини ижара шартномасининг модификацияси кучга кирган санадан бошлаб янги ижара шартномаси сифатида ҳисобга олиши; ва

(ii) ижара шартномасининг модификацияси бевосита кучга кириши санасидан олдин таянч активнинг баланс қийматини ижарага соф инвестиция суммаси сифатида баҳолаши;

(б) акс ҳолда, ижарага берувчи 9-сон МҲХС талабларини қўллаши лозим.



Оператив ижара


Тан олиш ва баҳолаш


81. Ижарага берувчи оператив ижара бўйича ижара тўловларини тўғри чизиқли усул ёки бошқа тизимли усулда даромад сифатида тан олиши лозим. Бошқа тизимли усул таянч активдан фойдаланишдан нафнинг камайиши графигини янада ўринли акс эттирилишини таъминласа, ижарага берувчи ушбу усулни қўллаши лозим.


82. Ижарага берувчи ижарадан даромад олишда амалга оширилган сарфларни, шу жумладан эскириш суммасини харажат сифатида тан олиши лозим.


83. Ижарага берувчи оператив ижара шартномасини келишиш чоғида амалга оширилган дастлабки бевосита сарфларни таянч активнинг баланс қийматига киритиши ва бундай сарфларни ижарадан даромадга нисбатан қўлланадиган асосдан фойдаланган ҳолда ижара муддати давомида харажат сифатида тан олиши лозим.


84. Оператив ижара предмети бўлган эскириш ҳисобланадиган таянч активларга нисбатан қўлланиладиган эскириш бўйича ҳисоб сиёсати ижарага берувчи айнан ўхшаш активларга нисбатан қабул қилган одатдаги эскириш сиёсатига мувофиқ келиши лозим. Ижарага берувчи амортизация суммасини 16-сон БҲХС ва 38-сон БҲХСга мувофиқ ҳисоблаши лозим.


85. Ижарага берувчи ижара предмети бўлган таянч активнинг қадрсизланишини аниқлаш ва қадрсизланишдан зарарни ҳисобга олиш учун 36-сон БҲХСни қўллаши лозим.


86. Ишлаб чиқарувчи ёки дилер бўлган ижарага берувчи оператив ижара шартномасини тузиш чоғида сотишдан фойдани тан олмайди, чунки оператив ижара сотиш эквиваленти ҳисобланмайди.



Ижара шартномасининг модификацияси


87. Ижарага берувчи дастлабки ижара шартномаси билан боғлиқ ҳар қандай олдиндан амалга оширилган ёки ҳисобланган ижара тўловларини янги ижара шартномаси учун ижара тўловларининг бир қисми сифатида ҳисобга олиб, оператив ижара шартномаси модификациясини модификация кучга кирган санадан бошлаб янги ижара шартномаси сифатида таснифлаши лозим.


88. Ижарага берувчи молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда оператив ижара предмети бўлган таянч активларни бундай таянч активларнинг характерига мувофиқ тақдим этиши лозим.



Маълумотларни ёритиб бериш


89. Маълумотларни ёритиб беришдан мақсад молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда, фойда ёки зарар тўғрисидаги ҳисоботда ва пул маблағларининг ҳаракати тўғрисидаги ҳисоботда тақдим этилган маълумот билан бирга, молиявий ҳисоботдан фойдаланувчиларга ижара шартномалари ижарачининг молиявий ҳолати, молиявий натижалари ва пул оқимларига таъсир кўрсатишини баҳолаш учун асос бўладиган маълумотларни изоҳларда ёритиб берилиши ҳисобланади. 90-97 бандларда ушбу мақсадга эришишга оид талаблар белгиланган.


90. Ижарага берувчи ҳисобот даври учун қуйидаги суммаларни ёритиб бериши лозим:

(a) молиявий ижара учун:

(i) сотишдан фойда ёки зарар;

(ii) ижарага соф инвестиция бўйича молиявий даромад; ва

(iii) ижарага соф инвестиция баҳосига киритилмаган ўзгарувчан ижара тўловларига оид даромад;

(б) Оператив ижара учун - индексга ёки ставкага боғлиқ бўлмаган ўзгарувчан ижара тўловларига тааллуқли даромад тўғрисидаги маълумотни алоҳида ёритиб берган ҳолда ижарадан даромад.


91. Ижарага берувчи 90-бандда кўрсатилган маълумотларни жадвал шаклида ёритиб бериши лозим, бундан бошқа формат янада ўринли бўлган ҳоллар мустасно.


92. Ижарага берувчи 89-банддаги маълумотларни ёритиб бериш мақсадига эришиш учун зарур бўлган ўзининг ижара фаолиятига оид қўшимча сифат ва миқдорий маълумотларни ёритиб бериши лозим. Бундай қўшимча маълумот бошқа маълумотлар қатори молиявий ҳисоботдан фойдаланувчиларга қуйидагиларни баҳолашда ёрдам берадиган маълумотни ўз ичига олиши мумкин:

(a) ижарага берувчининг ижара фаолияти характери; ва

(б) ижарага берувчи таянч активларда сақлайдиган ҳуқуқлар билан боғлиқ рискни қандай бошқариши. Хусусан, ижарага берувчи таянч активларда сақлайдиган ҳуқуқлар учун ўз рискларини бошқариш стратегияси тўғрисидаги маълумотларни, шу жумладан ижарага берувчи улар ёрдамида бундай рискларни камайтирадиган ҳар қандай воситаларни ёритиб бериши лозим. Бундай воситалар, масалан, қайта сотиб олиш тўғрисидаги келишувлар, тугатиш қиймати кафолатлари ёки белгиланган лимитлардан ортиқ фойдаланганлик учун ўзгарувчан ижара тўловларини ўз ичига олиши мумкин.



Молиявий ижара


93. Ижарага берувчи молиявий ижарага соф инвестиция баланс қийматининг аҳамиятли даражада ўзгаришини изоҳловчи сифат ва миқдорий маълумотларни тақдим этиши лозим.


94. Ижарага берувчи дастлабки беш йил учун камида йиллик асосда олинадиган дисконтланмаган ижара тўловларини ва қолган йиллар учун умумий суммаларни акс эттирган ҳолда, ижара тўловлари бўйича дебиторлик қарзини сўндириш муддатлари бўйича таҳлилини ёритиб бериши лозим. Ижарага берувчи дисконтланмаган ижара тўловларини ижарага соф инвестиция билан солиштириши лозим. Солиштирмада ижара тўловлари бўйича дебиторлик қарзига кирувчи ўзлаштирилмаган молиявий даромад ва дисконтланган кафолатланмаган тугатиш қиймати ажратиб кўрсатилган бўлиши лозим.



Оператив ижара


95. Оператив ижара предмети асосий восита объектлари бўлган ҳолатда ижарага берувчи 16-сон БҲХСдаги маълумотларни ёритиб бериш талабларини қўллаши лозим. 16-сон БҲХСдаги маълумотларни ёритиб бериш талабларини қўллашда, ижарага берувчи асосий воситаларнинг ҳар бир синфини оператив ижара предмети бўлган активларга ва оператив ижара предмети бўлмаган активларга ажратиши лозим. Шу тарзда, ижарага берувчи оператив ижара предмети бўлган активларни ижарага берувчи эгалигида бўлган ва фойдаланилаётган активлардан алоҳида тарзда 16-сон БҲХСга мувофиқ (таянч актив синфига мувофиқ) маълумотларни тақдим этиши лозим.


96. Ижарага берувчи оператив ижара предмети бўлган активлар учун 36-сон БҲХС, 38-сон БҲХС, 40-сон БҲХС ва 41-сон БҲХСдаги маълумотларни ёритиб бериш талабларини қўллаши лозим.


97. Ижарага берувчи дастлабки беш йил учун камида йиллик асосда олинадиган дисконтланмаган ижара тўловларини ва қолган йиллар учун умумий суммаларни акс эттирган ҳолда, ижара тўловларини сўндириш муддатлари бўйича таҳлилини ёритиб бериши лозим.



Қайта ижарага олиш шарти

билан сотиш операциялари


98. Агар ташкилот (сотувчи-ижарачи) активни бошқа ташкилотга (харидор-ижарага берувчи) ўтказса ва ушбу активни харидор-ижарага берувчидан қайта ижарага олса, сотувчи-ижарачи ҳам, харидор-ижарага берувчи ҳам ўтказиш тўғрисидаги шартномага ва ижарага нисбатан 99-103-бандларни қўллаган ҳолда ҳисобга олиши лозим.



Активнинг ўтказилиши сотиш деб ҳисобланиши

ёки ҳисобланмаслигини баҳолаш


99. Ташкилот активнинг ушбу активни сотиш сифатида ўтказилишини ҳисобга олиш заруратини аниқлаш чоғида бажариш жавобгарлигини бажариш пайтини аниқлаш учун 15-сон МҲХС талабларини қўллаши лозим.



Активнинг ўтказилиши сотиш

ҳисобланадиган ҳолат


100. Агар сотувчи-ижарачининг активни ўтказиши активни сотиш сифатида ҳисобга олиш учун 15-сон МҲХС талабларини қаноатлантирса, у ҳолда:

(a) сотувчи-ижарачи қайта ижара натижасида келиб чиққан фойдаланиш ҳуқуқидаги активни сотувчи-ижарачи сақлайдиган фойдаланиш ҳуқуқи билан боғлиқ бўлган активнинг аввалги баланс қийматининг мутаносиб қисми сифатида баҳолаши лозим. Шунга кўра, сотувчи-ижарачи фақат харидор-ижарага берувчига берилган ҳуқуқларга оид фойда ёки зарар суммаси тан олиши лозим;

(б) харидор-ижарага берувчи активнинг харид қилинишини тегишли стандартларни қўллаган ҳолда, ижарани эса мазкур стандартдаги ижарага берувчининг ҳисобга олишга доир талабларини қўллаган ҳолда ҳисобга олиши лозим.


101. Активни сотганлик учун товоннинг ҳаққоний қиймати активнинг ҳаққоний қийматига тенг бўлмаса ёхуд ижара учун тўловлар бозор ставкалари бўйича амалга оширилмаса, ташкилот сотишдан тушумларни ҳаққоний қиймати бўйича баҳолаш учун қуйидаги тузатишларни киритиши лозим:

(a) бозор даражаси билан солиштирганда олинмай қолган суммалар олдиндан тўланган ижара тўловлари сифатида ҳисобга олиниши лозим; ва

(б) бозор даражасидан ортиқ олинган суммалар харидор-ижарага берувчи сотувчи-ижарачига тақдим этган қўшимча молиялаштириш сифатида ҳисобга олиниши лозим.


102. Ташкилот 101-бандга мувофиқ зарурий ҳар қандай эҳтимолий тузатишни қуйидаги суммалардан осонроқ аниқланадиганига асосланиб баҳолаши лозим:

(a) сотганлик учун товоннинг ҳаққоний қиймати ва активнинг ҳаққоний қиймати ўртасидаги фарқ; ва

(б) шартномада назарда тутилган ижара бўйича тўловларнинг дисконтланган қиймати ва бозор ставкаларидаги ижара бўйича тўловларнинг дисконтланган қиймати ўртасидаги фарқ.



Активнинг ўтказилиши сотиш

ҳисобланмайдиган ҳолат


103. Агар сотувчи-ижарачининг активни ўтказиши активни сотиш сифатида ҳисобга олиш учун 15-сон МҲХС талабларини қаноатлантирмаса, у ҳолда:

(a) сотувчи-ижарачи берилган активни тан олишни давом эттириши лозим ва ўтказишдан тушган пул маблағлари тушишига тенг суммадаги молиявий мажбуриятни тан олиши лозим. Ушбу молиявий мажбурият 9-сон МҲХСни қўллаган ҳолда тан олиниши лозим;

(б) харидор-ижарага берувчи ўтказилган активни тан олмаслиги лозим ва ўтказишдан пул маблағлари тушишига тенг суммадаги молиявий активни тан олиши лозим. Ушбу молиявий актив 9-сон МҲХСни қўллаган ҳолда тан олиниши лозим.



Бенчмарк фоиз ставкасини ислоҳ қилиш

бўйича вақтинчалик истиснолар


104. Ижарачи бенчмарк фоиз ставкасини ислоҳ қилиш натижасида ўзгарадиган келгуси ижара тўловларини аниқлаш бўйича асосни ўзгартирадиган барча ижара шартномаси модификацияси учун 105-106 бандларни қўллаши лозим. Ушбу бандлар фақат ана шундай ижара шартномаси модификациясига нисбатан қўлланади. Мазкур мақсадда "бенчмарк фоиз ставкаси" термини 9-сон МҲХСнинг 6.8.2 бандида тавсифланганидек бутун бозор миқёсидаги бенчмарк фоиз ставкасини назарда тутади.


105. Амалий жиҳатдан соддалаштириш мақсадида ижарачи бенчмарк фоиз ставкасини ислоҳ қилиш туфайли талаб этилган ижара шартномаси модификациясини ҳисобга олиш учун 42 бандни қўллаши лозим. Мазкур амалий жиҳатдан соддалаштириш фақат ана шундай ижара шартномаси модификациясига нисбатан қўлланади. Мазкур мақсадда ижара шартномаси модификацияси фақат ва фақат қуйидаги ҳар икки шарт бажарилса, бенчмарк фоиз ставкасини ислоҳ қилиш туфайли талаб этилган ҳисобланади:

(а) бундай модификация бенчмарк фоиз ставкасини ислоҳ қилишнинг бевосита оқибати сифатида зарур бўлса; ва

(б) ижара тўловларини аниқлаш бўйича янги асос иқтисодий жиҳатдан олдинги асос билан (яъни модификациядан олдинги асос билан) эквивалент бўлса.


106. Лекин, агар ижара шартномаси модификацияси бенчмарк фоиз ставкасини ислоҳ қилиш туфайли талаб этилган модификацияга қўшимча тарзда амалга оширилган бўлса, ижарачи бир вақтда бенчмарк фоиз ставкасини ислоҳ қилиш туфайли талаб этилган модификацияни ўз ичига олган ҳолда барча ижара шартномачи модификацияларини ҳисобга олишга нисбатан мазкур стандартдаги қўлланадиган талабларни қўллаши лозим.






А ИЛОВА



АТАМАЛАР ТАЪРИФИ

   

Мазкур илова стандартнинг ажралмас қисмидир.

          

ижара бошланиш санаси

(бошланиш санаси)


Ижарага берувчи томонидан таянч активни ижарачи фойдаланиши учун берилган сана.


иқтисодий хизмат муддати


Активни бир ёки бир нечта фойдаланувчилар томонидан иқтисодий фойдаланиши кутилаётган муддат ёки бир ёки бир нечта фойдаланувчилар активдан олиши кутилаётган маҳсулот бирликлари ёки шунга ўхшаш бирликлар сони.


шартнома модификацияси кучга кирадиган сана


Иккала томон ижара шартномасининг модификациясига рози бўлган сана.


ҳаққоний қиймат

Ижарага берувчида ҳисобга олишга оид мазкур стандарт талабларини қўллаш мақсадида - операцияни амалга оширишни истаган хабардор мустақил томонлар ўртасидаги бундай битимда активни айрибошлаш ёки мажбуриятни сўндириш мумкин бўлган сумма.


молиявий ижара

Таянч активга бўлган мулк ҳуқуқи билан боғлиқ амалдаги барча рисклар ва нафлар ўтказиладиган ижара.


қатъий белгиланган тўловлар


ижарачи ижара муддати давомида таянч активдан фойдаланиш ҳуқуқи учун ижарага берувчининг фойдасига амалга оширадиган тўловлар, бундан ўзгарувчан ижара тўловлари мустасно.


Ижарага ялпи инвестиция


Қуйидагиларнинг жами суммаси:

(a) молиявий ижара шартномаси бўйича ижарага берувчи оладиган ижара тўловларининг; ва

(б) ижарага берувчига тўланадиган кафолатланмаган тугатиш қийматининг.


ижара муносабатлари бошланиш санаси


Ижара шартномаси тузилган санадан ва томонлар ижаранинг асосий шартларига нисбатан мажбуриятларни зиммасига олган санадан эртароғи.


Дастлабки бевосита сарфлар


Ижара шартномасининг тузилиши тақозо этган, ижара шартномаси тузилмаганда амалга оширилмайдиган қўшимча сарфлар, бундан молиявий ижара муносабати билан ишлаб чиқарувчи ёки дилер бўлган ижарага берувчилар томонидан амалга оширилган бундай сарфлар мустасно.


ижара шартномасида назарда тутилган фоиз ставкаси


(а) ижара тўловларининг ва (б) кафолатланмаган тугатиш қийматининг дисконтланган қиймати (i) таянч активнинг ҳаққоний қиймати ва (ii) ижарага берувчининг дастлабки бевосита сарфлари суммасига тенг бўладиган фоиз ставкаси.


Ижара


Товон эвазига муайян давр мобайнида актив(таянч актив)дан фойдаланиш ҳуқуқи бериладиган шартнома ёки шартноманинг бир қисми.


Ижара бўйича рағбатлантирувчи тўловлар


Ижара муносабати билан ижарага берувчи ижарачининг фойдасига амалга оширадиган тўловлар ёхуд ижарага берувчининг ижарачининг сарфларини қоплаши.


Ижара шартномасининг модификацияси


Дастлабки ижара шартларида назарда тутилмаган ижара шартномасини қўллаш доирасининг ёки ижара учун товоннинг ўзгартирилиши (масалан, бир ёки бир нечта таянч активлардан фойдаланиш ҳуқуқининг қўшилиши ёки тўхтатилиши ёхуд шартномада назарда тутилган ижара муддатининг узайтирилиши ёки қисқариши).


ижара тўловлари

ижарачи ижара муддати давомида таянч активдан фойдаланиш ҳуқуқи муносабати билан ижарага берувчининг фойдасига амалга оширадиган тўловлар, улар қуйидагиларни ўз ичига олади:

(a) исталган ижара бўйича рағбатлантирувчи тўловлар чегирилган ҳолда қатъий белгиланган тўловлар (шу жумладан моҳиятан қатъий белгиланган тўловлар);

(б) индексга ёки ставкага боғлиқ бўлган ўзгарувчан ижара тўловлари;

(в) агар ижарачи сотиб олиш опционини амалга ошириши борасида асосланган ишонч мавжуд бўлса, уни амалга ошириш нархи; ва

(г) агар ижара муддати ижарачининг ижарани тугатиш опционини амалга оширишини акс эттирса, ижарани тугатиш учун жарима тўловлари.

Ижарачи ҳолатида ижара тўловлари, тугатиш қиймати кафолатлари бўйича ижарачи тўлаши кутилаётган суммаларни ҳам ўз ичига олади. Ижара тўловлари ижара ҳисобланмаган шартнома компонентларига киритиладиган тўловларни ўз ичига олмайди, бундан ижарачи ижара ҳисобланмаган компонентларни бирлаштиришга ва уларни битта ижара компоненти сифатида ҳисобга олишга қарор қилган ҳоллар мустасно.

Ижарага берувчи ҳолатида ижара тўловлари молиявий жиҳатдан кафолат бўйича жавобгарликларни бажара оладиган ижарачи, ижарачи билан боғлиқ томон ёки ижарага берувчи билан боғлиқ бўлмаган учинчи шахс томонидан ижарага берувчига тақдим этиладиган тугатиш қиймати кафолатларини ҳам ўз ичига олади. Ижара тўловлари ижара ҳисобланмаган шартнома компонентларига киритиладиган тўловларни ўз ичига олмайди.


Ижара муддати

Муддатидан аввал бекор қилиниши лозим бўлмаган, унинг давомида ижарачи қуйидаги даврлар билан бирга таянч активдан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган давр:

(a) ижарачи ушбу опционни амалга ошириши борасида асосланган ишонч мавжуд бўлса, уларга нисбатан ижарани узайтириш опциони амал қиладиган даврлар билан; ва

(б) агар ижарачи бундай опционни амалга оширмаслигига асосланган тарзда ишонса, ижарани тугатиш опциони орқали қамраб олинган даврлар.


ижарачи

Товон эвазига муайян давр мобайнида таянч активдан фойдаланиш ҳуқуқини оладиган ташкилот.


ижарачининг қўшимча қарз маблағларини жалб қилиш

ставкаси


Ижарачи томонидан айнан ўхшаш муддатга ва айнан ўхшаш иқтисодий шароитларда фойдаланиш ҳуқуқидаги активнинг қийматига айнан ўхшаш қийматли активни олиш учун зарур бўлган қарз маблағлари айнан ўхшаш таъминланганда жалб этилиши мумкин бўлган фоиз ставкаси.


ижарага берувчи

Товон эвазига муайян давр мобайнида таянч активдан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган ташкилот.


ижарага соф инвестиция


ижара шартномасида назарда тутилган фоиз ставкасидан фойдаланиб дисконтланган ижарага ялпи инвестиция.


оператив ижара

Таянч активга бўлган мулк ҳуқуқи билан боғлиқ амалдаги барча рисклар ва нафлар ўтказилмайдиган ижара.


Мажбурий бўлмаган ижара тўловлари


ижарачи уларга нисбатан ижарани узайтириш ёки тугатиш опциони амал қиладиган ва ижара муддатига киритилмаган даврлар мобайнида таянч активдан фойдаланиш ҳуқуқи учун ижарага берувчининг фойдасига амалга ошириши лозим бўлган тўловлар.


фойдаланиш муддати

Харидор билан шартномани бажариш учун активдан фойдаланиладиган умумий даври (шу жумладан кетма-кет келмайдиган даврлар).


тугатиш қиймати кафолати


Ижаранинг охирида таянч активнинг қиймати (ёки қийматининг бир қисми) камида кўрсатилган суммани ташкил этиши юзасидан ижарага берувчи билан боғлиқ бўлмаган томон ижарачига тақдим этадиган кафолат.


фойдаланиш ҳуқуқидаги актив


ижарачининг ижара муддати давомида таянч активдан фойдаланиш ҳуқуқидан иборат бўлган актив.


қисқа муддатли ижара

Ижара бошланган санада назарда тутилган ижара муддати кўпи билан 12 ойни ташкил этадиган ижара шартномаси. Сотиб олиш опционини ўз ичига олган ижара шартномаси қисқа муддатли ижара ҳисобланмайди.


Иккиламчи ижара

Таянч актив ижарачи ("оралиқ ижарага берувчи") томонидан учинчи томонга кейинчалик ижарага бериладиган операция бўлиб, бунда бош ижарага берувчи билан ижарачи ўртасидаги ижара шартномаси ("бош ижара шартномаси") ўз кучида қолади.


таянч актив

Ижара объекти бўлган, ижарачига ижарага берувчи томонидан ундан фойдаланиш ҳуқуқи тақдим этилган актив.


ўзлаштирилмаган молиявий даромад


Қуйидагилар ўртасидаги фарқ:

(a) ижарага ялпи инвестиция; ва

(б) ижарага соф инвестиция.


кафолатланмаган тугатиш қиймати


Реализация қилиниши ижарага берувчи томонидан кафолатланмаган ёки фақат ижарага берувчи билан боғлиқ шахс томонидан кафолатланган таянч актив тугатиш қийматининг бир қисми.


ўзгарувчан ижара тўловлари


Ижара бошланган санадан сўнг, вақт ўтиши бундан мустасно, юзага келган далиллар ва ҳолатлар ўзгаришига қараб ўзгарадиган, ижарачи ижара муддати давомида таянч активдан фойдаланиш ҳуқуқи учун ижарага берувчининг фойдасига амалга оширадиган тўловларнинг бир қисми.

          

        

Бошқа стандартларда белгиланадиган

ва ушбу стандартда худди шу маънода

фойдаланиладиган атамалар

           

шартнома

Икки ёки ундан ортиқ томонлар ўртасида юридик жиҳатдан ҳимояланган ҳуқуқлар ва мажбуриятларни келтириб чиқарадиган келишув.


фойдали хизмат муддати

Ташкилот томонидан фойдаланиш учун актив мавжуд бўлган давр; ёки ташкилот активдан фойдаланишдан олишни кутаётган маҳсулот бирликлари ёки шунга ўхшаш бирликлар сони.

           

             




Б ИЛОВА



ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА КЎРСАТМА


Мазкур илова стандартнинг ажралмас қисмидир. Мазкур илова 1-103-бандларнинг қўлланишини ифодалайди ва стандартнинг бошқа қисмлари билан тенг кучлидир.



Шартномалар портфелига

нисбатан қўллаш


Б1. Мазкур стандартда алоҳида ижара шартномасини ҳисобга олиш тартиби баён этилган. Лекин ташкилот асосланган тарзда мазкур стандарт портфелга қўлланилишининг молиявий ҳисоботга таъсири мазкур стандартнинг ушбу портфель доирасида алоҳида ижара шартномаларига қўлланилиши таъсиридан муҳим даражада фарқланмайди деб ҳисобласа, амалий нуқтаи назардан соддалаштириш мақсадида ташкилот ўхшаш хусусиятларга эга бўлган ижара шартномалари портфелига нисбатан мазкур стандартни қўллаши мумкин. Шартномалар портфели ҳисобга олинган тақдирда ташкилот портфель ҳажми ва таркибини акс эттирувчи ҳисоб баҳолари ва фаразлардан фойдаланиши лозим.



Шартномаларни бирлаштириш


Б2. Мазкур стандартни қўллашда ташкилот қуйидаги мезонларнинг бири ёки бир нечтасига риоя этилган тақдирда битта контрагент (ёки контрагентнинг боғлиқ томонлари) билан бир вақтнинг ўзида ёки деярли бир вақтнинг ўзида тузилган икки ёки ундан ортиқ шартномаларни бирлаштириши ва бундай шартномаларни ягона шартнома сифатида ҳисобга олиши лозим:

(a) шартномалар ягона тижорий мақсадга эга пакет сифатида келишилган бўлиб, шартномалар биргаликда инобатга олинмаса, тушунарли бўлмаслиги мумкин бўлса;

(б) бир шартнома бўйича тўланадиган товон суммаси бошқа шартноманинг нархига ёки бажарилишига боғлиқ бўлса; ёки

(в) шартномалар бўйича бериладиган таянч активлардан фойдаланиш ҳуқуқлари (ёки ҳар бир шартнома бўйича бериладиган айрим таянч активлардан фойдаланиш ҳуқуқлари) Б32-бандда тавсифланганидек, ягона ижара компоненти ҳисобланса.



Тан олишдан озод қилиш: паст қийматли

таянч актив бўйича ижара (5-8-бандлар)


Б3. Мазкур стандарт Б7-бандда белгиланган ҳолатлардан ташқари, ижарачи томонидан паст қийматли таянч актив бўйича ижарани ҳисобга олинишига нисбатан 6-бандни қўллашга рухсат беради. Ижарачи таянч актив қийматини, актив ижарага берилган пайтдаги ёшидан қатъи назар, янги бўлгандаги қийматига асосланиб баҳолаши лозим.


Б4. Активнинг қиймати пастлиги тўғрисидаги хулоса мутлақ асосда чиқарилади. Паст қийматли активларнинг ижараси, ушбу ижара ижарачи учун муҳим ёки номуҳимлигидан қатъий назар, 6-банддаги ҳисобга олиш тартибини қаноатлантиради. Бундай баҳолашга ижарачининг ҳажми, характери ёки ҳолатлари таъсир кўрсатмайди. Шунга кўра, муайян таянч активнинг қиймати пастлиги юзасидан ижарачиларнинг хулосалари бир хил бўлиши кутилади.


Б5. Таянч активнинг қиймати фақат қуйидаги ҳолларда паст бўлиши мумкин:

(a) ижарачи таянч активдан фойдаланишдан алоҳида тарзда ёки ижарачи бемалол фойдаланиши мумкин бўлган бошқа ресурслар билан биргаликда наф олиши мумкин.

(б) таянч актив бошқа активларга кучли даражада боғлиқ эмас ёки улар билан ўзаро яқин боғланмаган.


Б6. Агар активнинг характери у янги актив бўлганда, одатда, унинг қиймати паст бўлмаслигидан иборат бўлса, таянч актив ижараси паст қийматли актив ижараси сифатида таснифлаш мезонларини қаноатлантирмайди. Масалан, автомобиллар ижараси паст қийматли активлар ижараси сифатида таснифлаш меъзонларини қаноатлантирмайди, чунки янги автомобил қиймати, одатда, паст бўлмайди.


Б7. Ижарачи активни иккиламчи ижарага бераётган бўлса ёки активни иккиламчи ижарага бериш кутилаётган бўлса, бош ижара шартномаси паст қийматли актив ижараси сифатида таснифлаш мезонларини қаноатлантирмайди.


Б8. Планшетлар ва шахсий компьютерлар, кичик офис мебел жиҳозлари ва телефонлар паст қийматли таянч активларга мисол бўла олади.



Ижара тавсифи

(9-11-бандлар)


Б9. Шартнома фойдаланиш муддати мобайнида идентификацияланган активдан (Б13-Б20-бандларга қаранг) фойдаланишни назорат қилиш ҳуқуқини бериши ёки бермаслигини баҳолаш учун ташкилот харидорда қуйидаги икки хусусият мавжудлигини баҳолаши лозим:

(a) идентификацияланган активдан фойдаланишдан амалдаги барча иқтисодий нафларни олиш ҳуқуқи (Б21-Б23-бандларда тавсифланганидек); ва

(б) идентификацияланган активдан фойдаланиш усулини белгилаш ҳуқуқи (Б24-Б30-бандларда тавсифланганидек).


Б10. Харидор шартнома муддатининг фақат бир қисми мобайнида идентификацияланган активдан фойдаланишни назорат қилиш ҳуқуқига эга бўлса, шартнома муддатининг фақат шу қисми мобайнида ижарани назарда тутади.


Б11. Товарлар ёки хизматларни олиш учун шартнома 11-сон МҲХС "Биргаликдаги фаолият бўйича келишувлар"даги тавсифга кўра биргаликдаги келишув орқали ёки унинг номидан тузилиши мумкин. Бу ҳолатда биргаликдаги келишув объекти шартнома бўйича харидор ҳисобланади. Шунга кўра, бундай шартномада ижара мавжудлигини баҳолашда, ташкилот биргаликдаги келишув объектида фойдаланиш муддати давомида идентификацияланган активдан фойдаланишни назорат қилиш ҳуқуқи мавжудлигини баҳолаши лозим.


Б12. Ташкилот ҳар бир потенциал алоҳида ижара компоненти учун шартномада ижара мавжудлигини баҳолаши лозим. Алоҳида ижара компонентлари бўйича кўрсатмалар берилган Б32-бандга қаранг.



Идентификацияланган актив


Б13. Актив, одатда, шартномада ошкора тарзда белгилаш орқали идентификацияланади. Лекин актив харидор фойдаланиши учун яширин тарзда белгилаш орқали ҳам идентификацияланиши мумкин.



Алмаштириш бўйича аҳамиятли ҳуқуқлар


Б14. Ҳатто актив бевосита белгиланган бўлса ҳам, етказиб берувчи фойдаланиш муддати давомида активни алмаштириш бўйича аҳамиятли ҳуқуққа эга бўлса, харидор идентификацияланган активдан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлмайди. Қуйидаги шартларнинг иккиси ҳам мавжуд бўлса, етказиб берувчининг активни алмаштириш бўйича ҳуқуқи аҳамиятли ҳисобланади:

(a) етказиб берувчи фойдаланиш муддати давомида муқобил активларни алмаштириш бўйича амалий имкониятга эга (масалан, харидор етказиб берувчининг активни алмаштиришига тўсқинлик қила олмайди, етказиб берувчида эса муқобил активлардан эркин фойдаланиш имкони мавжуд ёки улар асосланган давр мобайнида етказиб берувчи томонидан таъминланиши мумкин); ва

(б) етказиб берувчи активни алмаштириш бўйича ҳуқуқини реализация қилишдан иқтисодий наф олади (яъни активни алмаштириш билан боғлиқ иқтисодий нафлар активни алмаштириш билан боғлиқ сарфлардан ошиши кутилмоқда).


Б15. Агар етказиб берувчида фақат муайян санада ёхуд ундан кейин ёки муайян ҳодиса юз берганда ёки ундан кейин активни алмаштириш бўйича ҳуқуқ ёки жавобгарлик мавжуд бўлса, етказиб берувчининг алмаштириш бўйича ҳуқуқи аҳамиятли ҳисобланмайди, чунки етказиб берувчида фойдаланиш муддати давомида муқобил активларни алмаштириш бўйича амалий имконият мавжуд бўлмайди.


Б16. Етказиб берувчининг алмаштириш бўйича ҳуқуқи аҳамиятлилигини ташкилот томонидан баҳоланиши ижара муносабатлари бошланиш санасидаги далиллар ва ҳолатларга асосланади ва ижара муносабатлари бошланиш санасида юз бериши эҳтимоли катта эмас деб ҳисобланган ҳодисаларни истисно қилиши лозим. Ижара муносабатлари бошланиш санасида юз бериши эҳтимоли катта эмас деб ҳисобланган ва натижада баҳолашдан чиқарилиши лозим бўлган келгуси ҳодисаларга қуйидагилар мисол бўлади:

(a) келгуси харидорнинг активдан фойдаланиш учун бозор ставкасидан юқори ҳақ тўлашга розилиги;

(б) ижара муносабатлари бошланиш санасида аҳамиятли даражада ривожланмаган янги технологиянинг жорий этилиши;

(в) харидорнинг активдан фойдаланиш усули ёки активнинг натижалари билан ижара муносабатлари бошланиш санасида эҳтимолий деб ҳисобланган фойдаланиш усули ёки натижалар ўртасидаги аҳамиятли фарқ; ва

(г) фойдаланиш муддати давомида активнинг бозор нархи билан ижара муносабатлари бошланиш санасида эҳтимолий деб ҳисобланган бозор нархи ўртасидаги аҳамиятли фарқ.


Б17. Актив харидорнинг ҳудудида ёки қандайдир бошқа жойда жойлашган бўлса, алмаштириш билан боғлиқ сарфлар, одатда, актив етказиб берувчининг ҳудудида жойлашган ҳолда бўлганидан кўпроқ бўлади ва, шунинг учун, уларнинг активни алмаштириш билан боғлиқ нафлардан ошиш эҳтимоли юқори бўлади.


Б18. Актив функциясини лозим даражада бажармаса ёки модернизация қилинган тақдирда, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш мақсадида етказиб берувчининг активни алмаштириш ҳуқуқи ёки жавобгарлиги харидорда идентификацияланган активдан фойдаланиш ҳуқуқи мавжудлигига тўсқинлик қилмайди.


Б19. Харидор етказиб берувчида алмаштириш учун аҳамиятли ҳуқуқ мавжудлигини осонлик билан аниқлай олмаса, харидор алмаштириш бўйича ҳуқуқ аҳамиятли эмас деб тахмин қилиши лозим.



Активларнинг қисмлари


Б20. Активнинг фойдаланиш қисми жисмоний нуқтаи назардан фарқли бўлса (масалан, бино қавати), у идентификацияланган актив ҳисобланади. Жисмоний нуқтаи назардан фарқли бўлмаган активнинг ишлаб чиқариш ёки бошқа қисми (масалан, оптик толали кабелнинг фойдаланиш қисми) активнинг амалдаги бутун қувватини ифодаламаса ва натижада харидорга активдан фойдаланишдан амалдаги барча иқтисодий нафларни олиш ҳуқуқини бермаса, у идентификацияланган актив ҳисобланмайди.



Фойдаланишдан иқтисодий

наф олиш ҳуқуқи


Б21. Идентификацияланган активдан фойдаланишни назорат қилиш учун харидор фойдаланиш муддати давомида (масалан, бундай муддат давомида активдан мутлақ фойдаланилиши муносабати билан) активдан фойдаланишдан амалдаги барча иқтисодий нафларни олиш ҳуқуқига эга бўлиши лозим. Харидор активдан фойдаланишдан бевосита ёки активдан фойдаланиш, тутиб туриш ёки иккиламчи ижарага бериш каби билвосита усуллар билан иқтисодий наф олиши мумкин. Активдан фойдаланишдан иқтисодий нафлар унинг асосий маҳсулоти ва қўшимча маҳсулотларни (шу жумладан ушбу объектлардан олинган потенциал пул оқимлари), шунингдек учинчи шахс билан тижорат операцияси натижасида реализация қилиниши мумкин бўлган активдан фойдаланишдан бошқа иқтисодий нафларни ўз ичига олади.


Б22. Активдан фойдаланишдан амалдаги барча иқтисодий нафларни олиш ҳуқуқини баҳолашда ташкилот харидорнинг активдан фойдаланиш учун муайян ҳажмдаги ҳуқуқи доирасида (Б30-бандга қаранг) активдан фойдаланиш тақозо этган иқтисодий нафларни ҳисобга олиши лозим. Масалан:

(a) шартнома фойдаланиш муддати давомида транспорт воситасидан фойдаланишни фақат битта муайян ҳудуд билан чекласа, ташкилот қандайдир бошқа жойда эмас, балки мазкур ҳудудда транспорт воситасидан фойдаланишдан иқтисодий нафларни ҳисобга олиши лозим;

(б) харидор фойдаланиш муддати давомида фақат муайян масофани босиб ўтгунча транспорт воситасидан фойдаланиши мумкинлиги шартномада белгиланган бўлса, ташкилот рухсат берилган масофадан ортиқ бўлмаган тарзда транспорт воситасидан фойдаланишдан иқтисодий нафларни ҳисобга олиши лозим.


Б23. Агар шартномада харидордан активдан фойдаланишдан олинган пул оқимларининг бир қисмини етказиб берувчига ёки бошқа томонга товон сифатида тўлаши талаб этилган бўлса, товон сифатида тўланадиган бундай пул оқимларини харидор активдан фойдаланишдан оладиган иқтисодий нафларнинг бир қисми деб ҳисоблаш зарур. Масалан, харидор савдо майдонларидан фойдаланиш натижасида бундай фойдаланиш учун товон сифатида етказиб берувчига савдодан фоиз тўлаши лозим бўлса, бундай талаб харидорда савдо майдонларидан фойдаланишдан амалдаги барча иқтисодий нафларни олиш учун ҳуқуқ мавжуд бўлишига тўсқинлик қилмайди. Бундай савдо натижасидаги пул оқимлари харидор савдо майдонларидан фойдаланишдан оладиган, кейинчалик уларнинг бир қисмини бундай майдонлардан фойдаланиш ҳуқуқи учун товон сифатида етказиб берувчига тўлайдиган иқтисодий нафлар деб ҳисобланиши шуни тақозо этади.



Фойдаланиш усулини белгилаш ҳуқуқи


Б24. Агар қуйидаги шартлардан бири бажарилса, харидор фойдаланиш муддати давомида идентификацияланган активдан фойдаланиш усулини белгилаш ҳуқуқига эга ҳисобланади:

(a) харидор фойдаланиш муддати давомида активдан қай тарзда ва қандай мақсадда фойдаланишини белгилаш ҳуқуқига эга бўлса (Б25-Б30-бандларда тавсифланганидек); ёки

(б) активдан қай тарзда ва қандай мақсадда фойдаланишни олдиндан белгилаб қўйилган бўлса ва:

(i) харидор фойдаланиш муддати давомида активни эксплуатация қилиш (ёки бошқа шахсларнинг активни ўз ихтиёрига кўра эксплуатация қилиш усулини белгилаш) ҳуқуқига эга бўлса, бунда етказиб берувчи эксплуатация қилиш бўйича кўрсатмаларни ўзгартиришга ҳақли бўлмаса; ёхуд

(ii) харидор активни (ёки активнинг муайян жиҳатларини) фойдаланиш муддати давомида ундан қай тарзда ва қандай мақсадда фойдаланишини олдиндан белгилайдиган тарзда лойиҳалаштирган бўлса.



Активдан қай тарзда ва қандай

мақсадда фойдаланилади


Б25. Харидор шартномада белгиланган ўз фойдаланиш ҳуқуқи доирасида активдан фойдаланиш муддати давомида қай тарзда ва қандай мақсадда фойдаланишини ўзгартириши мумкин бўлса, харидор активдан қай тарзда ва қандай мақсадда фойдаланишни белгилаш ҳуқуқига эга ҳисобланади. Бундай баҳолашни амалга оширишда, ташкилот активдан фойдаланиш муддати давомида қай тарзда ва қандай мақсадда фойдаланишини ўзгартириш учун энг ўринли деб ҳисобланган қарорларни қабул қилиш ҳуқуқларини ҳисобга олади. Қарорларни қабул қилиш ҳуқуқлари фойдаланишдан иқтисодий наф олишга таъсир кўрсатса, улар ўринли ҳисобланади. Энг ўринли деб ҳисобланган қарорларни қабул қилиш ҳуқуқлари активнинг характерига ва шартнома шартларига қараб турли шартномалар учун турлича бўлиши мумкин.


Б26. Харидорнинг белгиланган фойдаланиш ҳуқуқи доирасида активдан қай тарзда ва қандай мақсадда фойдаланишини ўзгартириш ҳуқуқини назарда тутадиган ҳолатларга қараб қарорларни қабул қилиш ҳуқуқларига қуйидагилар мисол бўлади:

(a) маҳсулотни ишлаб чиқариш турини ўзгартириш ҳуқуқлари (масалан, юк контейнеридан товарларни ташиш учун ёки сақлаш учун фойдаланишга қарор қилиш ёхуд савдо майдонларида реализация қилинадиган маҳсулот ассортименти юзасидан қарор қабул қилиш);

(б) маҳсулотни ишлаб чиқариш пайтини ўзгартириш ҳуқуқлари (масалан, дастгоҳ ёки ускунадан фойдаланиш пайти тўғрисида қарор қабул қилиш);

(в) маҳсулотни ишлаб чиқариш жойини ўзгартириш ҳуқуқлари (масалан, юк автомобили ёки кема учун тайинланган пункт тўғрисида қарор қабул қилиш ёки ускунадан фойдаланиш жойи тўғрисида қарор қабул қилиш); ва

(г) маҳсулотни ишлаб чиқариш тўғрисидаги ва бундай маҳсулот миқдори тўғрисидаги қарорни ўзгартириш ҳуқуқлари (масалан, энергия қурилмаси электр энергиясини ишлаб чиқариши тўғрисида ва энергия қурилмаси ишлаб чиқарадиган энергия ҳажми тўғрисида қарор қабул қилиш).


Б27. Активни эксплуатация қилиш ёки унга техник хизмат кўрсатиш билан чекланган ҳуқуқлар активдан қай тарзда ва қандай мақсадда фойдаланишни ўзгартириш ҳуқуқини назарда тутмайдиган қарорларни қабул қилиш ҳуқуқларига мисол бўлади. Бундай ҳуқуқларга харидор ёки етказиб берувчи эга бўлиши мумкин. Активни эксплуатация қилиш ёки унга техник хизмат кўрсатиш ҳуқуқи каби ҳуқуқлар кўпинча активдан самарали фойдаланиш учун муҳим ҳисобланишига қарамай, улар активдан қай тарзда ва қандай мақсадда фойдаланишини белгилаш ҳуқуқлари ҳисобланмайди ва кўпинча активдан қай тарзда ва қандай мақсадда фойдаланилиши бўйича қарорларга боғлиқ бўлади. Лекин, активдан қай тарзда ва қандай мақсадда фойдаланилиши бўйича муҳим қарорлар олдиндан белгиланган бўлса, активни эксплуатация қилиш ҳуқуқлари харидорга активдан фойдаланиш усулини белгилаш ҳуқуқини бериши мумкин (Б24(б)(i)-бандга қаранг).



Фойдаланиш муддати давомида ва унга

қадар қабул қилинадиган қарорлар


Б28. Активдан қай тарзда ва қандай мақсадда фойдаланилиши бўйича муҳим қарорлар бир нечта усулда олдиндан белгиланиши мумкин. Масалан, муҳим қарорлар активнинг тузилмаси ёки шартномада назарда тутилган активдан фойдаланиш учун чекловлар билан олдиндан белгиланиши мумкин.


Б29. Харидорда активдан фойдаланиш усулини белгилаш ҳуқуқи мавжудлигини баҳолашда ташкилот фақат фойдаланиш муддати давомида активдан фойдаланиш усули бўйича қарорлар қабул қилиш ҳуқуқини ҳисобга олиши лозим, бундан Б24(б)(ii)-бандда тавсифланганидек, харидор активни (ёки активнинг муайян жиҳатларини) лойиҳалаштирган ҳоллар мустасно. Оқибатда, Б24(б)(ii)-банд шартлари бажарилиши ҳолларидан ташқари, ташкилот фойдаланиш муддатига қадар олдиндан белгиланган қарорларни ҳисобга олмаслиги лозим. Масалан, харидор фақат фойдаланиш муддати бошлангунга қадар активдан фойдаланишдан натижани белгилашга ҳақли бўлса, харидор бундай активдан фойдаланиш усулини белгилаш ҳуқуқига эга бўлмайди. Активдан фойдаланиш бўйича бошқа қарорларни қабул қилиш ҳуқуқларисиз фойдаланиш муддати бошлангунга қадар фойдаланишдан натижани шартномада белгилаш имконияти харидорга у товарлар ёки хизматларни харид қилгандаги каби ҳуқуқларни беради.



Манфаатларни ҳимоя қилиш ҳуқуқлари


Б30. Шартнома етказиб берувчининг мазкур актив ёки бошқа активлар билан боғлиқ манфаатларини ҳимоя қилишга, унинг ходимларини ҳимоя қилишга ёки етказиб берувчининг қонунлар ёки норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этишини таъминлашга қаратилган шартларни ўз ичига олиши мумкин. Қуйида манфаатларни ҳимоя қилиш ҳуқуқларига мисоллар келтирилган. Масалан, шартнома (i) активдан фойдаланишнинг максимал ҳажмини кўрсатиши ёхуд харидорнинг активдан фойдаланиш жойи ёки пайтини чеклаши, (ii) харидордан муайян эксплуатация қилиш амалиётини қўллашни талаб этиши ёхуд (iii) активдан фойдаланиш бўйича ўзгаришлар тўғрисида етказиб берувчини хабардор қилишни харидордан талаб қилиши мумкин. Манфаатларни ҳимоя қилиш ҳуқуқлари, одатда, харидорнинг фойдаланиш ҳуқуқи ҳажмини белгилайди, лекин алоҳида тарзда харидорда активдан фойдаланиш усулини белгилаш ҳуқуқи мавжуд бўлишига тўсқинлик қилмайди.


Б31. Қуйида тақдим этилган схема шартнома умумий ҳолда ёки унинг алоҳида компонентлари ижара шартномаси ҳисобланиш ёки ҳисобланмаслигини баҳолашда ташкилотларга ёрдам бериши мумкин.

           





Идентификацияланган актив мавжудми?

Б13-Б20-бандларга қаранг












Йўқ


































































V














       

Харидор фойдаланиш муддати давомида активдан фойдаланишдан амалдаги барча иқтисодий нафларни олиш ҳуқуқига эгами?

Б21-Б23-бандларга қаранг

          












Йўқ


















































Ҳа















V














Харидор, етказиб берувчи ёки улардан хеч бири фойдаланиш муддати давомида активдан қай тарзда ва қандай мақсадда фойдаланишини белгилаш ҳуқуқига эгами?

Б25-Б30-бандларга қаранг









Харидор


Етказиб берувчи







































































Бирор томон бундай ҳуқуққа эга эмас:

активдан қай тарзда ва қандай мақсадда

фойдаланилиши олдиндан белгиланган












































V














Етказиб берувчи эксплуатация қилиш юзасидан кўрсатмаларни ўзгартиришга ҳақли бўлмагани ҳолда харидор фойдаланиш муддати давомида активни эксплуатация қилиш ҳуқуқига эгами?

Б24(б)(i)-бандга қаранг



















Ҳа
































































Йўқ















V














Харидор активни фойдаланиш муддати давомида активдан қай тарзда ва қандай мақсадда фойдаланишини олдиндан белгилайдиган тарзда лойиҳалаштирганми?

Б24(б)(ii)-бандга қаранг










Йўқ






































































Ҳа















V







V






Шартнома ижара ҳисобланади


Шартнома ижара ҳисобланмайди



>





            

         

Шартнома компонентларини ажратиш

(12-17-бандлар)


Б32. Қуйидаги шартларнинг ҳар иккиси бажарилганда таянч активдан фойдаланиш ҳуқуқи ижаранинг алоҳида компоненти ҳисобланади:

(a) ижарачи таянч активдан фойдаланишдан алоҳида тарзда ёки ижарачи бемалол фойдаланиши мумкин бўлган бошқа ресурслар билан биргаликда наф олиши мумкин. Бемалол фойдаланиш мумкин бўлган ресурслар - бу алоҳида сотиладиган ёки ижарага бериладиган (ижарага берувчи ёки етказиб берувчи томонидан) ёки ижарачи аллақачон ташкилотдан олган (ижрага берувчидан ёки бошқа операциялар ёки ҳодисалар натижасида) товарлар ёки хизматлардир; ва

(б) таянч актив бошқа активларга кучли даражада боғлиқ эмас ёки улар билан ўзаро яқин боғланмаган. Масалан, ижарачи шартномадаги таянч активни бошқа таянч активлардан фойдаланиш ҳуқуқларига аҳамиятли таъсир кўрсатмай, ижарага олмаслик тўғрисида қарор қабул қилиши мумкинлиги далили таянч актив бундай бошқа таянч активларга кучли даражада тобе ёки улар билан ўзаро боғланмаганлигидан далолат бериши мумкин.


Б33. Шартнома фаолият учун ижарачи тўлайдиган суммани ва ижарачига товар ёки хизмат ўтказилмаслигини назарда тутадиган сарфларни ўз ичига олиши мумкин. Масалан, ижарага берувчи товар ёки хизмат ўтказилмаслигини назарда тутадиган маъмурий вазифалар учун ҳақни ёки ижара муносабати билан боғлиқ бошқа сарфларни умумий тўланадиган суммага киритиши мумкин. Бундай тўланадиган суммалар шартноманинг алоҳида компоненти мавжуд бўлишини тақозо этмайди, лекин шартноманинг алоҳида идентификацияланган компонентларига кирадиган умумий товоннинг бир қисми ҳисобланади.



Ижара муддати

(18-21-бандлар)


Б34. Ижара муддатини баҳолаш ва муддатидан аввал тугатилиши лозим бўлмаган ижара даврининг давомийлигини аниқлашда ташкилот шартнома тавсифини қўллаши ва шартнома хуқуқий ҳимояланган даврни белгилаши лозим. Ижарачида ҳам, ижарага берувчида ҳам кичик жаримадан ортиқ бўлмаган тўловни тўлаб, бошқа томоннинг рухсатисиз ижарани бекор қилиш ҳуқуқи бўлса, ижара ортиқ хуқуқий ҳимояланмаган ҳисобланади.


Б35. Агар ижарани тугатиш бўйича ҳуқуқ фақат ижарачида бўлса, бундай ҳуқуқ ташкилот ижара муддатини белгилашда ҳисобга оладиган, ижарачида мавжуд бўлган ижарани тугатиш опциони ҳисобланади. Агар ижарани тугатиш бўйича ҳуқуқ фақат ижарага берувчида мавжуд бўлса, муддатидан аввал тугатилиши лозим бўлмаган ижара даври ижарани тугатиш опциони билан қамраб олинадиган даврни ўз ичига олади.


Б36. Ижара муддати ижара бошланиш санасида бошланади ва ижарага берувчи ижарачига берадиган ижара ҳақисиз даврларни ўз ичига олади.


Б37. Ижара бошланиш санасида ташкилот ижарачи ижарани узайтириш учун ёки таянч активнинг сотиб олиш опционини амалга ошириши ёки ижарани тугатиш опционини амалга оширмаслиги борасида асосланган ишонч мавжудлигини баҳолайди. Ташкилот ижарачида опционни амалга ошириш ёки амалга оширмаслик учун иқтисодий омил мавжудлигини тақозо этадиган барча ўринли далиллар ва ҳолатларни, шу жумладан ижара бошланган санадан опцион амалга оширилган санагача далиллар ва ҳолатлардаги ҳар қандай кутилаётган ўзгаришларни ҳисобга олади. Ҳисобга олиниши зарур бўлган омилларга мисоллар бошқалар қатори қуйидагиларни ўз ичига олади:

(a) бозор ставкалари билан солиштирганда қўшимча даврлар учун шартномада назарда тутилган шартлар, масалан:

(i) ҳар қандай қўшимча даврдаги ижара учун тўловлар суммаси;

(ii) ижара учун ўзгарувчан тўловлар ёки бошқа шартли тўловлар, масалан, тугатиш учун жарималар ёки тугатиш қиймати кафолатлари суммаси; ва

(iii) бошланғич қўшимча даврлардан кейин бажарилиши мумкин бўлган опционлар шартлари (масалан, узайтириш даври сўнгида айни пайтда бозор ставкаларидан паст бўлган ставкада бажарилиши мумкин бўлган сотиб олиш опциони);

(б) шартноманинг амал қилиш муддати давомида амалга оширилган (амалга оширилиши кутилаётган) ижарадаги мулкнинг аҳамиятли даражада такомиллаштирилиши, у, кутилаётганидек, ижарани узайтириш ёки тугатиш ёхуд таянч активнинг сотиб олиш опционини амалга ошириш мумкин бўлганда, ижарачи учун аҳамиятли иқтисодий наф келтиради;

(в) ижарани тугатиш билан боғлиқ сарфлар, масалан, музокаралар учун сарфлар, бошқа ҳудудга кўчириш учун сарфлар, ижарачининг эҳтиёжларига мос келадиган бошқа таянч активнинг идентификацияси муносабати билан сарфлар, янги активнинг ижарачи фаолиятига интеграциялаш муносабати билан сарфлар ёки шунга ўхшаш сарфлар, шу жумладан таянч активни шартномада назарда тутилган ҳолатга ёки шартномада назарда тутилган жойга қайтариш билан боғлиқ сарфлар;

(в) ижарачининг фаолияти учун бундай таянч активнинг аҳамияти, масалан, таянч актив ихтисослаштирилган актив ҳисобланиши ёки ҳисобланмаслиги, таянч актив жойлашган жойни ва мос келадиган муқобил вариантлар мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда; ва

(г) опционнинг амалга оширилиши муносабати билан шартлилик (яъни опцион битта ёки бир нечта шартларга риоя этилгандагина амалга оширилиши мумкин бўлганда) ва бундай шартлар мавжуд бўлиши эҳтимоли.


Б38. Ижарани узайтириш ёки тугатиш опциони опцион амалга оширилиши ёки оширилмаслигидан қатъий назар, деярли бир хил бўлган минимал ёки қатъий белгиланган пулли даромадни ижарага берувчига кафолатлайдиган бир ёки бир нечта бошқа шартнома шартлари (масалан, тугатиш қиймати кафолати) билан бирлаштирилиши мумкин. Бундай ҳолларда ва Б42-банддаги моҳиятан қатъий белгиланган тўловлар юзасидан кўрсатмага қарамай, ташкилот ижарачи ижарани узайтириш опционини амалга ошириши ёки ижарани тугатиш опционини амалга оширмаслиги борасида асосланган ишонч мавжудлигидан келиб чиқиши лозим.


Б39. Муддатидан аввал бекор қилиниши лозим бўлмаган ижара даври қанча кам бўлса, ижарачи ижарани узайтириш опционини амалга ошириши ёки ижарани тугатиш опционини амалга оширмаслиги эҳтимоли шунча юқори бўлади. Чунки ўрнини босувчи активни олиш билан боғлиқ сарфлар муддатидан аввал бекор қилиниши лозим бўлмаган давр камайган тақдирда мутаносиб равишда ошиши эҳтимоли мавжуд.


Б40. Ижарачининг одатда муайян турдаги активлардан (ижарага берилган ёки ўз эгалигида бўлган) фойдаланган давр бўйича олдинги тажрибаси, шунингдек бунга асос бўлган иқтисодий сабаблари ижарачи опционни амалга ошириши ёки амалга оширмаслиги борасида асосланган ишонч мавжудлигини баҳолаш учун фойдали маълумот бериши мумкин. Масалан, ижарачи одатда муайян давр мобайнида муайян турдаги активлардан фойдаланган бўлса ёхуд ижарачи муайян турдаги таянч активларнинг ижара шартномалари бўйича опционларни тез-тез амалга ошириш амалиётини қўлласа, ижарачи бундай активларнинг ижара шартномалари бўйича опцион амалга оширилишига асосланган ишонч мавжудлигини баҳолашда бундай олдинги тажриба учун иқтисодий сабабларни ҳисобга олиши лозим.


Б41. 20-бандда белгиланганидек, ижара бошланиш санасидан кейин ижарачи аҳамиятли ҳодиса юз берганда ёхуд ижарачининг назорати остидаги ва ижара муддатини белгилашда илгари ҳисобга олинмаган опционни амалга ошириш борасида ёхуд ижара муддатини белгилашда илгари ҳисобга олинган опционни амалга оширмаслик борасида ижарачида асосланган ишонч мавжудлигига таъсир кўрсатадиган ҳолатлар аҳамиятли даражада ўзгарганда ижара муддатини қайта баҳолаши лозим. Аҳамиятли ҳодисалар ёки ҳолатларнинг ўзгаришига қуйидагилар мисол бўлади:

(a) ижара бошланиш санасида назарда тутилмаган ижарадаги мулкнинг аҳамиятли даражада такомиллаштирилиши, у, кутилаётганидек, ижарани узайтириш ёки тугатиш ёхуд таянч активни сотиб олиш опционини амалга ошириш мумкин бўлганда, ижарачи учун аҳамиятли иқтисодий наф келтиради;

(б) ижара бошланган санада назарда тутилмаган таянч активнинг аҳамиятли даражада модификация қилиниши ёки мослаштирилиши;

(в) илгари белгиланган ижара муддати тугаганидан кейинги даврдаги таянч активнинг иккиламчи ижараси бошланган сана; ва

(г) ижарачининг опцион амалга оширилишига ёки амалга оширилмаслигига бевосита боғлиқ бўлган бизнес қарори (масалан, тўлдирувчи актив ижарасини узайтириш, муқобил активни чиқариб юбориш ёки фойдаланиш ҳуқуқидаги актив қўлланган бизнес бирликни чиқариб юбориш тўғрисидаги қарор).



Моҳиятан қатъий белгиланган ижара тўловлари

(27(a), 36(в) ва 70(a)-бандлар)


Б42. Ижара тўловлари ҳар қандай моҳиятан қатъий белгиланган ижара тўловларини ўз ичига олади. Моҳиятан қатъий белгиланган ижара тўловлари - ўз шаклига кўра ўзгарувчанликни назарда тутиши мумкин бўлган, лекин моҳиятан рад этиб бўлмас тўловлардир. Масалан, қуйидаги ҳолларда моҳиятан қатъий белгиланган ижара тўловлари мавжуд бўлади:

(a) тўловлар ўзгарувчан ижара тўловлари сифатида белгиланади, лекин бунда асл ўзгарувчанлик бундай тўловларга хос бўлмайди. Бундай тўловлар реал иқтисодий моҳиятга эга бўлмаган ўзгарувчан шартларни ўз ичига олади. Бундай турдаги тўловларга қуйидагилар мисол бўлади:

(i) агар актив ижара шартномасининг амал қилиш муддати давомида ёки юз бермаслиги асл эҳтимоли мавжуд бўлмаган ҳодиса юз берганда эксплуатация қилиниши мумкинлиги исботланса, амалга оширилиши лозим бўлган тўловлар; ёки

(ii) дастлаб ўзгарувчан ижара тўловлари сифатида белгиланган, таянч активдан фойдаланишга боғланган, лекин улар учун ўзгарувчанлик ижара бошланган санадан кейин муайян пайтда бартараф этиладиган тўловлар, бунинг натижасида тўловлар қолган ижара муддати давомида қатъий белгиланган тўловларга айланади. Бундай тўловлар ўзгарувчанлик бартараф этилганда моҳиятан қатъий белгиланган тўловларга айланади.

(б) ижарачи амалга ошириши мумкин бўлган тўловларнинг бир нечта гуруҳи мавжудлиги, бунда бундай тўловлар гуруҳининг фақат биттаси ҳақиқий бўлиши. Бу ҳолда ташкилот ҳақиқий тўловлар гуруҳини ижара тўловлари деб ҳисоблаши лозим;

(в) ижарачи амалга ошириши мумкин бўлган бир нечта ҳақиқий тўловлар гуруҳи мавжудлиги, лекин у бундай тўловлар гуруҳидан камида биттасини амалга ошириши лозимлиги. Бу ҳолда ташкилот энг кам суммагача (дисконтланган асосда) жамланган тўловлар гуруҳини ижара тўловлари деб ҳисоблаши лозим.



Ижара бошланиш санасига қадар ижарачининг

таянч активда иштирок этиши


Ижарачининг таянч актив қурилиши ёки

лойиҳалаштирилиши билан боғлиқ сарфлари


Б43. Ташкилот ижарачи таянч активдан фойдаланиши учун тайёр бўлгунга қадар ижара бўйича музокаралар олиб бориши мумкин. Айрим ижара шартномалари бўйича ижарачи фойдаланиши учун таянч активни қуриш ёки такроран лойиҳалаштириш талаб этилиши мумкин. Шартнома шартларига кўра активнинг қурилиши ёки лойиҳалаштирилиши муносабати билан ижарачидан тўловлар талаб этилиши мумкин.


Б44. Ижарачи таянч актив қурилиши ёки лойиҳалаштирилиши муносабати билан сарфларни амалга оширса, ижарачи бундай сарфларни қўллаш мумкин бўлган бошқа стандартларга мувофиқ, масалан, 16-сон БҲХСга мувофиқ ҳисобга олиши лозим. Таянч актив қурилиши ёки лойиҳалаштирилиши муносабати билан амалга оширилган сарфлар ижарачи таянч активдан фойдаланиш ҳуқуқи учун амалга оширадиган тўловларни ўз ичига олмайди. Таянч активдан фойдаланиш ҳуқуқи учун тўловлар - бундай тўловлар муддатидан қатъий назар ижара учун тўловлар ҳисобланади.



Таянч активга нисбатан мулк ҳуқуқи


Б45. Ижарачи таянч активга нисбатан мулк ҳуқуқини ижарага берувчига ўтказилгунга қадар ва актив ижарачига ижарага берилгунига қадар олиши мумкин. Мулк ҳуқуқининг олинишининг ўзи операцияни ҳисобга олиш тартибини белгиламайди.


Б46. Ижарачи таянч актив ижарага берувчига берилгунига қадар бундай активни назорат қилса (ёки назоратни олса), операция 98-103-бандларни қўллаган ҳолда ҳисобга олинадиган қайта ижарага олиш шарти билан сотиш операцияси ҳисобланади.


Б47. Лекин таянч актив ижарага берувчига берилгунига қадар ижарачи актив устидан назоратни олмаса, операция қайта ижарага олиш шарти билан сотиш операцияси деб ҳисобланмайди. Масалан, ишлаб чиқарувчи, ижарага берувчи ва ижарачи ишлаб чиқарувчидан активни харид қилиши бўйича операцияни ўз навбатида ижарачига ижарага берилиши бўйича келишиб олган тақдирда бундай вазият юзага келиши мумкин. Ижарачи таянч активга нисбатан мулк ҳуқуқини бундай хуқуқ ижарага берувчига берилгунига қадар олиши мумкин. Бу ҳолда ижарачи таянч активга бўлган мулк ҳуқуқини олса, лекин актив ижарага берувчига берилгунига қадар унга нисбатан назоратни олмаса, операция қайта ижарага олиш шарти билан сотиш операцияси сифатида эмас, балки ижара сифатида ҳисобга олинади.



Ижарачи томонидан маълумотларнинг

ёритиб берилиши (59-банд)


Б48. 51-банддаги маълумотларни ёритиб беришдан мақсадга эришиш учун ижара фаолияти тўғрисида қўшимча маълумот тақдим этиш заруратини аниқлашда ижарачи қуйидагиларни ҳисобга олиши лозим:

(a) молиявий ҳисоботдан фойдаланувчилар учун маълумотнинг ўринлилиги. Агар 59-бандда кўрсатилган қўшимча маълумотлар молиявий ҳисоботдан фойдаланувчилар учун ўринли бўлиши кутилаётган бўлса, ижарачи ушбу маълумотларни тақдим этиши лозим. Бундай маълумот ушбу фойдаланувчиларга қуйидагиларни тушунишда ёрдам берса, ушбу контекстда ўринли бўлиши мумкин:

(i) ижара билан назарда тутиладиган хатти-ҳаракатлар эркинлиги. Ижара хатти-ҳаракатлар эркинлигини назарда тутиши мумкин, масалан, ижарачи тугатиш опционларини амалга ошириш ёки қулай шартга эга ижарани узайтириш орқали рискка мойиллигини камайтириши мумкин;

(ii) ижара орқали қўйиладиган чекловлар. Ижара, масалан, ижарачи муайян молиявий коэффициентларни сақлаш тўғрисидаги талаб орқали чекловларни қўйиши мумкин;

(iii) акс эттирилаётган маълумотнинг асосий ўзгарувчиларга нисбатан таъсирчанлиги. Акс эттирилаётган маълумот, масалан, келгуси ижара тўловларига нисбатан таъсирчан бўлиши мумкин;

(iv) ижарадан келиб чиқадиган бошқа рискларга мойиллик;

(v) соҳа амалиётидан четга чиқиш. Бундай четга чиқиш, масалан, ижарачининг ижара шартномалари портфелига таъсир кўрсатувчи ғайриоддий ёки уникал ижара шартларини ўз ичига олиши мумкин;

(б) бундай маълумот асосий молиявий ҳисоботда тақдим этилган ё изоҳларда ёритиб берилган маълумотдан қанчалик аён бўлиши. Ижарачи молиявий ҳисоботда тақдим этилган маълумотни такроран қайд этиши талаб этилмайди.


Б49. Ўзгарувчан ижара тўловлари билан боғлиқ бўлган, ҳолатларга қараб 51-банддаги маълумотларни ёритиб бериш мақсадига эришиш учун талаб этилиши мумкин бўлган қўшимча маълумот молиявий ҳисоботдан фойдаланувчиларга, масалан, қуйидагиларни баҳолашда ёрдам берадиган маълумотни ўз ичига олиши мумкин:

(a) ижарачининг ўзгарувчан ижара тўловларидан фойдаланиши ва бундай тўловларнинг устунлиги сабаблари;

(б) қатъий белгиланган тўловлар билан солиштирганда ўзгарувчан ижара тўловларининг нисбий миқдори;

(в) ўзгарувчан ижара тўловлари боғлиқ бўлган асосий ўзгарувчилар, шунингдек бундай асосий ўзгарувчиларнинг ўзгаришига жавобан кутилаётган тўловларнинг ўзгаришлари; ва

(г) ўзгарувчан ижара тўловларининг бошқа операцион ва молиявий оқибатлари.


Б50. Ижара муддатини узайтириш опционлари ёки тугатиш опционлари билан боғлиқ бўлган, ҳолатларга қараб 51-банддаги маълумотни ёритиб бериш мақсадига эришиш учун талаб этилиши мумкин бўлган қўшимча маълумот молиявий ҳисоботдан фойдаланувчиларга, масалан, қуйидагиларни баҳолашда ёрдам берадиган маълумотни ўз ичига олиши мумкин:

(a) ижарачининг муддатни узайтириш опционларидан ёки тугатиш опционларидан фойдаланиши сабаблари ва бундай опционларнинг устунлиги сабаблари;

(б) ижара тўловлари билан солиштирганда мажбурий бўлмаган ижара тўловларининг нисбий миқдори;

(в) ижара бўйича мажбуриятлар баҳосига киритилмаган опционлар амалга оширилишининг устунлиги; ва

(г) бундай опционларнинг бошқа операцион ва молиявий оқибатлари.


Б51. Тугатиш қиймати кафолатлари билан боғлиқ бўлган, ҳолатларга қараб 51-банддаги маълумотни ёритиб бериш мақсадига эришиш учун талаб этилиши мумкин бўлган қўшимча маълумот молиявий ҳисоботдан фойдаланувчиларга, масалан, қуйидагиларни баҳолашда ёрдам берадиган маълумотни ўз ичига олиши мумкин:

(a) ижарачининг тугатиш қиймати кафолатларини тақдим этиш сабаблари ва бундай кафолатларнинг устунлиги;

(б) ижарачи мойил бўлган тугатиш қиймати ўзгариши рискига мойиллик даражаси;

(в) бундай кафолатлар тақдим этилаётган таянч активларнинг характери; ва

(г) бундай кафолатларнинг бошқа операцион ва молиявий оқибатлари.


Б52. Қайта ижарага олиш шарти билан сотиш операциялари билан боғлиқ бўлган, ҳолатларга қараб 51-банддаги маълумотни ёритиб бериш мақсадига эришиш учун талаб этилиши мумкин бўлган қўшимча маълумот молиявий ҳисоботдан фойдаланувчиларга, масалан, қуйидагиларни баҳолашда ёрдам берадиган маълумотни ўз ичига олиши мумкин:

(a) ижарачининг қайта ижарага олиш шарти билан сотиш операцияларини амалга ошириши ва бундай операцияларнинг устунлиги сабаблари;

(б) айрим қайта ижарага олиш шарти билан сотиш операцияларининг асосий шартлари;

(в) ижара бўйича мажбуриятлар баҳосига киритилмаган тўловлар; ва

(г) ҳисобот даврида қайта ижарага олиш шарти билан сотиш операцияларининг пул оқимларига таъсири.



Ижарага берувчининг ижарани таснифлаши

(61-66-бандлар)


Б53. Мазкур стандарт бўйича ижарага берувчилар учун ижара таснифи ижара шартномаси таянч активга эгалик қилиш билан боғлиқ рисклар ва нафларни ўтказиш даражасига асосланади. Рисклар бекор туриб қолишлар ёки технологик жиҳатдан эскириш муносабати билан зарарлар юзага келиши ёки иқтисодий шартлар ўзгариши муносабати билан даромад олишнинг ўзгариши эҳтимолини ўз ичига олади. Нафлар таянч активдан иқтисодий фойдаланиш муддати давомида операциялардан фойда ва қиймат ошишидан ёки тугатиш қиймати реализация қилинишидан даромадлар кутиш билан боғлиқ бўлиши мумкин.


Б54. Ижара шартномаси ижара муносабатлари бошланган сана билан ижара бошланиш санаси ўртасидаги даврда юз берадиган ўзгаришларни (масалан, ижарага берувчи учун таянч актив қийматининг ўзгариши ёки ижарани молиялаштириш учун ижарачининг сарфлари ўзгариши) ҳисобга олган ҳолда ижара тўловларига тузатиш киритилишини назарда тутувчи шартларни ўз ичига олиши мумкин. Бу ҳолда ижарани таснифлаш мақсадида бундай ўзгаришлар оқибатлари ижара муносабатлари бошланган санада юзага келган деб ҳисобланади.


Б55. Ижара ижарадаги актив элементлари сифатида ер ва биноларни ўз ичига олса, ижарага берувчи ҳар бир элемент таснифини 62-66 ва Б53-Б54-бандларга мувофиқ молиявий ёки оператив ижара сифатида белгилаши лозим. Ер ижара элементи молиявий ёки оператив ижара объекти ҳисобланиши ёки ҳисобланмаслигини белгилашда ер одатда чекланмаган иқтисодий хизмат муддатига эга бўлишини ҳисобга олиш муҳим.


Б56. Агар ер ва бинолар ижарасини таснифлаш ва ҳисобда акс эттириш мақсадлари учун зарур бўлса, ижарага берувчи минимал ижара тўловларини (шу жумладан ҳар қандай бир марталик аванс тўловларини) ер ва бинолар ўртасида ижара муносабатлари бошланган санада ер ва бинолар ижара элементларида тузилган ижарага оид ҳуқуқларнинг ҳаққоний қийматига мутаносиб равишда тақсимлаши лозим. Агар бутун ижара шартномаси оператив ижара сифатида таснифланишига сабаб бўладиган хар иккала элемент оператив ижарани ифодалаётгани аён бўлиши ҳолати мавжуд бўлмаса, ижара тўловларини ушбу иккита элемент ўртасида ишончли тарзда тақсимлашнинг имкони бўлмаганда, бутун ижара шартномаси молиявий ижара сифатида таснифланади.


Б57. Ер ижара элементи учун сумма ижара шартномаси учун муҳим бўлмаган ер ва бинолар ижарасига нисбатан ижарага берувчи ижарани таснифлаш мақсадида ер ва биноларни битта объект сифатида қараши ҳамда 62-66 ва Б53-Б54-бандларга мувофиқ молиявий ижара сифатида ёки оператив ижара сифатида таснифлаши мумкин. Бу ҳолда ижарага берувчи биноларнинг иқтисодий хизмат муддатини бутун таянч активнинг иқтисодий хизмат муддати сифатида инобатга олиши лозим.



Иккиламчи ижара таснифи


Б58. Иккиламчи ижарани таснифлашда оралиқ ижарага берувчи иккиламчи ижарани қуйидаги тарзда молиявий ижара сифатида ёки оператив ижара сифатида таснифлаши лозим:

(a) бош ижара шартномаси ташкилот ижарачи бўлиб 6-бандни қўллаган ҳолда ҳисобга олган қисқа муддатли ижара ҳисобланса, иккиламчи ижарани оператив ижара сифатида таснифлаш лозим;

(б) акс ҳолда, иккиламчи ижарани таянч актив (масалан, ижара предмети бўлган асосий воситалар объекти) асосида эмас, балки бош ижара шартномаси тақозо этган фойдаланиш ҳуқуқидаги актив асосида таснифлаш лозим.






В ИЛОВА



КУЧГА КИРИШ САНАСИ

ВА ЎТИШ ҚОИДАЛАРИ


Мазкур илова МҲХСнинг ажралмас қисми бўлиб, МҲХСнинг бошқа қисмлари каби тенг кучлидир.



Кучга кириш санаси


В1. Мазкур Стандарт ташкилотлар томонидан 2019 йил 1 январдан ёки ундан кейинги йиллик даврлар учун қўлланиши лозим. Мазкур стандартни дастлабки қўллаш санасида ёки ундан олдин 15-сон МҲХС "Харидорлар билан тузилган шартномалар бўйича тушум"ни қўллайдиган ташкилотлар учун олдинроқ санадан бошлаб қўллашга рухсат этилади. Агар ташкилот мазкур стандартни олдинроқ санадан бошлаб қўлласа, у ушбу фактни ёритиб бериши лозим.


В1А. 2020 йил май ойида эълон қилинган "Covid-19 пандемияси билан боғлиқ ижара топшириқлари" бўйича 46А, 46Б, 60А, В20А ва В20Б бандлар киритилган. Ижарачи ушбу ўзагартиришни 2020 йил 1 июн ёки ундан кейин бошланадиган йиллик ҳисобот даврлари учун қўллаши лозим. 2020 йил 28 майда эълон қилиш учун маъқулланмаган молиявий ҳисоботни ўз ичига олган ҳолда олдинроқ санадан қўллашга рухсат этилади.


В1Б. 9-сон МҲХС, 39-сон БҲХС, 7-сон МҲХС, 4-сон МҲХС ва 16-сон МҲХСларга ўзгартириш сифатида киритилган 2020 йил август ойида эълон қилинган "Бенчмарк фоиз ставкасини ислоҳ қилиш - 2-фаза" бўйича 104-106 ва В20В-В20Г бандлар киритилган. Ташкилотлар мазкур ўзгартиришларни 2021 йил 1 январдан ёки ундан кейинги даврларга нисбатан қўллаши лозим. Бундан олдинроқ санадан бошлаб қўллашга рухсат этилади. Агар ташкилот ушбу ўзгартиришларни олдинроқ давр учун қўлласа, у ушбу фактни ёритиб бериши лозим.


В1В. 2021 йил март ойида эълон қилинган "2021 йил 30 июндан кейинги Covid-19 пандемияси билан боғлиқ ижара топшириқлари" бўйича 46Б ва В20БА-В20БВ бандлар киритилган. Ижарачи ушбу ўзагартиришни 2021 йил 1 апрелдан ёки ундан кейинги даврларга нисбатан қўллаши лозим. 2021 йил 31 мартда эълон қилиш учун маъқулланмаган молиявий ҳисоботни ўз ичига олган ҳолда олдинроқ санадан қўллашга рухсат этилади.



Ўтиш қоидалари


В2. В1-В19-бандларидаги талаблар мақсадларида, ташкилот мазкур стандартни дастлаб қўллайдиган йиллик ҳисобот даврининг бошланиши дастлабки қўллаш санаси ҳисобланади.



Ижара таърифи


В3. Амалий жиҳатдан соддалаштириш мақсадида ташкилот дастлабки қўллаш санасида шартнома умумий ҳолда ёки унинг алоҳида компонентлари ижара шартномаси ҳисобланиши ёки ҳисобланмаслигини қайта баҳолаши талаб этилмайди. Бунинг ўрнига, ташкилотнинг қуйидагиларни амалга оширишига рухсат этилади:

(a) олдин 17-сон БҲХС "Ижара" ва 4-сон МҲХСШҚ "Шартномада ижара мавжудлигини аниқлаш"ни қўллаган ҳолда ижара шартномалари сифатида идентификацияланган шартномаларга нисбатан мазкур стандартни қўллаш. Ташкилот бундай ижара шартномаларига нисбатан В5-В18-бандларнинг ўтиш талабларини қўллаши лозим.

(б) олдин 17-сон БҲХС ва 4-сон МҲХСШҚни қўллаган ҳолда ижара шартномалари сифатида идентификацияланмаган шартномаларга нисбатан мазкур стандартни қўлламаслиги.


В4. Ташкилот В3-банддаги амалий жиҳатдан соддалаштиришни танласа, ушбу далилни ёритиб бериши ва барча шартномаларга нисбатан ушбу амалий жиҳатдан соддалаштиришни қўллаши лозим. Натижада ташкилот 9-11-бандларнинг талабларини фақат дастлабки қўллаш санасида ёки ундан кейин тузилган (ёки ўзгартирилган) шартномаларга нисбатан қўллаши лозим.



Ижарачилар


В5. Ижарачи мазкур стандартни ўз ижара шартномаларига нисбатан қуйидагича қўллаши лозим:

(a) 8-сон БҲХС "Ҳисоб сиёсати, ҳисоб баҳолардаги ўзгаришлар ва хатолар"ни қўллаган ҳолда тақдим этилган ҳар бир аввалги ҳисобот даврига нисбатан ретроспектив тарзда; ёки

(б) В7-В13-бандларга мувофиқ дастлабки қўллаш санасида тан олинган стандартни дастлабки қўллашнинг кумулятив таъсири билан ретроспектив тарзда.


В6. Ижарачи В5-бандда тавсифланган усулни улар бўйича ўзи ижарачи бўлган барча ижара шартномаларига нисбатан изчил қўллаши лозим.


В7. Ижарачи В5(б)-бандга мувофиқ мазкур стандартни қўллаш тўғрисида қарор қабул қилса, ижарачи солиштирма маълумотни қайта ҳисоблаши талаб этилмайди. Бунинг ўрнига, ижарачи мазкур стандартни дастлабки қўллашнинг кумулятив таъсирини дастлабки қўллаш санасида кирувчи тақсимланмаган фойдага (ёки хусусий капиталнинг бошқа компонентига) киритилган тузатиш сифатида тан олиши лозим.



Олдин оператив ижара сифатида

таснифланган ижара


В8. Ижарачи В5(б)-бандга мувофиқ мазкур стандартни қўллаш тўғрисида қарор қабул қилса, ижарачи қуйидагиларни амалга ошириши лозим:

(a) олдин 17-сон БҲХСни қўллаган ҳолда оператив ижара сифатида таснифланган ижара учун дастлабки қўллаш санасида ижара бўйича мажбуриятни тан олиши лозим. Ижарачи бундай ижара бўйича мажбуриятни дастлабки қўллаш санасида ижарачи қўшимча қарз маблағларини жалб этиш ставкасидан фойдаланган ҳолда қолган ижара тўловларининг дисконтлаган қиймати бўйича баҳолаши лозим;

(б) олдин 17-сон БҲХСни қўллаган ҳолда оператив ижара сифатида таснифланган ижара учун дастлабки қўллаш санасида фойдаланиш ҳуқуқидаги активни тан олиши. Ҳар бир ижара шартномаси учун ижарачи фойдаланиш ҳуқуқидаги активни қуйидаги тартибда баҳолаш тўғрисида қарор қабул қилиши лозим:

(i) унинг баланс қиймати бўйича, стандарт ижара бошланган санадан бошлаб қўллангандек, лекин дастлабки қўллаш санасида ижарачи қўшимча қарз маблағларини жалб этиш ставкасидан фойдаланган ҳолда дисконтлаган тарзда;

(ii) ижара бўйича мажбуриятга тенг бўлган сумма бўйича, бевосита дастлабки қўллаш санасигача молиявий ҳолати тўғрисидаги ҳисоботда тан олинган бундай ижара муносабати билан олдиндан амалга оширилган ёки ҳисобланган ижара тўловлари суммасига тузатиш киритган ҳолда;

(в) дастлабки қўллаш санасида фойдаланиш ҳуқуқидаги активга нисбатан 36-сон БҲХС "Активларнинг қадрсизланиши"ни қўллаши, бундан ижарачи В10(б)-банддаги амалий жиҳатдан соддалаштиришни қўллайдиган ҳоллар мустасно.


В9. В8-банднинг талабларига қарамай, олдин 17-сон БҲХСни қўллаган ҳолда оператив ижара сифатида таснифланган ижара учун ижарачи:

(a) ўтиш пайтида таянч активларнинг паст қийматли бўлган (Б3-Б8-бандларда тавсифланганидек) ва 6-бандни қўллаган ҳолда ҳисобга олинадиган ижарага нисбатан бирорта тузатишлар киритиш талаб этилмайди. Ижарачи бундай ижарани дастлабки қўллаш санасидан бошлаб мазкур стандартни қўллаган ҳолда ҳисобга олиши лозим.

(б) ўтиш пайтида илгари 40-сон БҲХС "Инвестиция кўчмас мулки"даги ҳаққоний қиймати бўйича баҳолаш моделидан фойдаланиб инвестиция кўчмас мулки сифатида ҳисобга олинган ижарага нисбатан бирор тузатишлар киритиш талаб этилмайди. Ижарачи дастлабки қўллаш санасидан бошлаб 40-сон БҲХС ва мазкур стандартни қўллаган ҳолда бундай ижарадан келиб чиқадиган фойдаланиш ҳуқуқидаги активни ва ижара бўйича мажбуриятни ҳисобга олиши лозим.

(в) олдин 17-сон БҲХСни қўллаган ҳолда оператив ижара сифатида ҳисобга олинган ва дастлабки қўллаш санасидан бошлаб 40-сон БҲХСдаги ҳаққоний қиймат моделидан фойдаланган ҳолда инвестиция кўчмас мулк сифатида ҳисобга олинадиган ижара учун дастлабки қўллаш санасида фойдаланиш ҳуқуқидаги активни ҳаққоний қиймат бўйича баҳолаши лозим. Ижарачи дастлабки қўллаш санасидан бошлаб 40-сон БҲХС ва мазкур стандартни қўллаган ҳолда бундай ижарадан келиб чиқадиган фойдаланиш ҳуқуқидаги активни ва ижара бўйича мажбуриятни ҳисобга олиши лозим.


В10. Ижарачи олдин 17-сон БҲХС (IAS)ни қўллаган ҳолда оператив ижара сифатида таснифланган ижарага нисбатан В5(б)-бандга мувофиқ мазкур стандарт ретроспектив тарзда қўлланганда қуйидаги бир ёки бир нечта амалий жиҳатдан соддалаштиришдан фойдаланиши мумкин. Ижарачи ҳар бир ижара шартномасига бундай амалий жиҳатдан соддалаштиришни қўллашига рухсат этилади:

(a) ижарачи асосланган тарзда ўхшаш хусусиятларга эга бўлган ижара шартномалари портфелига нисбатан ягона дисконтлаш ставкасини қўллаши мумкин (масалан, ўхшаш иқтисодий шароитларда таянч активларнинг ўхшаш тури учун қолган ижара муддати ўхшаш бўлган ижара шартномалари);

(б) ижарачи қадрсизланиш юзасидан текширув ўтказиш муқобили сифатида бевосита дастлабки қўллаш санасидан олдин 37-сон БҲХС "Баҳоланган мажбуриятлар, шартли мажбуриятлар ва шартли активлар"ни қўллаган ҳолда ижара шартномаларининг зарар келтирувчи шартнома бўлишини баҳолаши мумкин. Агар ижарачи бундай амалий жиҳатдан соддалаштиришни танласа, ижарачи дастлабки қўллаш санасида фойдаланиш ҳуқуқидаги активга бевосита дастлабки қўллаш санасигача молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда тан олинган зарар келтирувчи ижара шартномаларига нисбатан баҳоланган мажбуриятлар суммасига тузатиш киритиши лозим;

(в) ижарачи дастлабки қўллаш санасидан бошлаб 12 ой давомида ижара муддати тугайдиган ижара шартномаларига нисбатан В8-банднинг талабларини қўлламасликка қарор қилиши мумкин. Бу ҳолда ижарачи қуйидагиларни амалга ошириши лозим:

(i) бундай ижара шартномаларини 6-бандда тавсифланганидек қисқа муддатли ижара каби ҳисобга олиши; ва

(ii) бундай ижара шартномалари билан боғлиқ бўлган сарфларни дастлабки қўллаш санасини ўз ичига оладиган йиллик ҳисобот давридаги қисқа муддатли ижара бўйича харажатлар тўғрисидаги маълумотни ёритиб беришга киритиши;

(г) ижарачи дастлабки қўллаш санасидаги фойдаланиш ҳуқуқидаги активнинг баҳосидан дастлабки бевосита сарфларни чиқариши мумкин;

(д) шартнома ижарани узайтириш ёки тугатиш опционларини ўз ичига олса, ижарачи, масалан, ижара муддатини белгилашда ўтган санадаги маълумотларидан фойдаланиши мумкин.



Олдин молиявий ижара сифатида

таснифланган ижара


В11. Ижарачи олдин 17-сон БҲХСни қўллаган ҳолда молиявий ижара сифатида таснифланган ижара учун В5(б)-бандга мувофиқ мазкур стандартни қўллаш тўғрисида қарор қабул қилса, дастлабки қўллаш санасидаги фойдаланиш ҳуқуқидаги актив ва ижара бўйича мажбуриятнинг баланс қиймати бўлиб бевосита бундай санадан олдинги 17-сон БҲХСни қўллаган ҳолда баҳоланган ижара бўйича активнинг баланс қиймати ва ижара бўйича мажбуриятнинг баланс қиймати бўлади. Бундай ижара учун ижарачи дастлабки қўллаш санасидан бошлаб мазкур стандартни қўллаган ҳолда фойдаланиш ҳуқуқидаги активни ва ижара бўйича мажбуриятни ҳисобга олиши лозим.



Маълумотларни ёритиб бериш


В12. Ижарачи В5(б)-бандга мувофиқ мазкур стандартни қўллаш тўғрисида қарор қабул қилса, 8-сон БҲХСнинг 28-бандига мувофиқ дастлабки қўллаш тўғрисидаги маълумотни ёритиб бериши лозим, бундан 8-сон БҲХС 28(е)-бандида кўрсатилган маълумотлар мустасно. 8-сон БҲХС 28(е)-бандида кўрсатилган маълумот ўрнига ижарачи қуйидагиларни ёритиб бериши лозим:

(a) дастлабки қўллаш санасида молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда тан олинган ижара бўйича мажбуриятларга нисбатан қўлланган ижарачининг қўшимча қарз маблағларини жалб этишнинг ўртача тортилган ставкаси; ва

(б) қуйидагилар ўртасидаги фарқни тушунтириш:

(i) В8(a)-бандда тавсифланганидек, дастлабки қўллаш санасида қўшимча қарз маблағларини жалб этиш ставкасидан фойдаланган ҳолда дисконтланадиган, бевосита дастлабки қўллаш санасидан олдинги йиллик ҳисобот даври охирига келиб 17-сон БҲХСни қўллаган ҳолда ёритиб берилган оператив ижара бўйича шартномавий мажбуриятлар;

(ii) дастлабки қўллаш санасига келиб молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда тан олинган ижара бўйича мажбуриятлар.


В13. Агар ижарачи В10-бандда кўрсатилган бир ёки бир нечта амалий жиҳатдан соддалаштиришлардан фойдаланса, ушбу далилни ёритиб бериши лозим.



Ижарага берувчилар


В14. В15-бандда тавсифланган ҳоллардан ташқари, ижарага берувчи ўтиш пайтида ўзи ижарага берувчи бўлган ижара шартномаларига бирор тузатишлар киритиши талаб этилмайди ва бундай ижара шартномаларини дастлабки қўллаш санасидан бошлаб мазкур стандартни қўллаган ҳолда ҳисобга олиши лозим.


В15. Оралиқ ижарага берувчи қуйидагиларни амалга ошириши лозим:

(a) ҳар бир иккиламчи ижара шартномасини мазкур стандартни қўллаган ҳолда оператив ижара ёки молиявий ижара сифатида таснифлаш заруратини аниқлаш мақсадида 17-сон БҲХСни қўллаган ҳолда оператив ижара сифатида таснифланган ва дастлабки қўллаш санасига келиб амалда бўлган иккиламчи ижара шартномаларини қайта баҳолаши. Оралиқ ижарага берувчи шартномада назарда тутилган ушбу санадаги бош ижара шартномаси ва иккиламчи ижара шартномасининг қолган шартлари асосида дастлабки қўллаш санасида бундай баҳолашни ўтказиши лозим;

(б) иккиламчи ижара шартномалари 17-сон БҲХС қўлланганда оператив ижара сифатида таснифланган, лекин мазкур стандарт қўлланганда молиявий ижара ҳисобланадиган ҳолатда, иккиламчи ижара шартномасини дастлабки қўллаш санасида тузилган янги молиявий ижара шартномаси сифатида ҳисобга олиши.



Дастлабки қўллаш санасига қадар қайта ижарага

олиш шарти билан сотиш операциялари


В16. Ташкилот таянч активнинг ўтказилишини сотиш сифатида ҳисобга олиш учун 15-сон МҲХС талабларини қаноатлантириши ёки қаноатлантирмаслигини аниқлаш учун дастлабки қўллаш санасигача амалга оширилган қайта ижарага олиш шарти билан сотиш операцияларини қайта баҳолаши талаб этилмайди.


В17. Қайта ижарага олиш шарти билан сотиш операцияси 17-сон БҲХСни қўллаган ҳолда сотиш ва молиявий ижара сифатида ҳисобга олинган бўлса, сотувчи-ижарачи қуйидагиларни амалга ошириши лозим:

(a) дастлабки қўллаш санасида ҳар қандай бошқа молиявий ижарани қандай ҳисобга олса, қайта ижарани ҳам шундай ҳисобга олиши; ва

(б) ижара муддати давомида сотишдан фойданинг амортизациясини давом эттириши.


В18. Қайта ижарага олиш шарти билан сотиш операцияси 17-сон БҲХСни қўллаган ҳолда сотиш ва оператив ижара сифатида ҳисобга олинган бўлса, сотувчи-ижарачи қуйидагиларни амалга ошириши лозим:

(a) дастлабки қўллаш санасида ҳар қандай бошқа оператив ижарани қандай ҳисобга олса, қайта ижарани ҳам шундай ҳисобга олиши; ва

(б) бозорга хос бўлмаган шартлар билан боғлиқ бўлган, бевосита дастлабки қўллаш санасигача молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда тан олинган, кечиктирилган фойда ёки зарарларни ҳисобга олган ҳолда қайта ижарага берилган фойдаланиш ҳуқуқидаги активга тузатиш киритиши.



Бизнес бирлашувларига нисбатан

олдин тан олинган суммалар


В19. Агар ижарачи бизнес бирлашуви доирасида харид қилинган, оператив ижаранинг қулай ёки ноқулай шартлар муносабати билан 3-сон МҲХС "Бизнес бирлашувлари"ни қўллаган ҳолда илгари активни ёки мажбуриятни тан олган бўлса, ижарачи дастлабки қўллаш санасида бундай актив ёки мажбуриятнинг тан олинишини бекор қилиши ва фойдаланиш ҳуқуқидаги активнинг баланс қийматига тегишли суммада тузатиш киритиши лозим.



9-сон МҲХСга ҳаволалар


В20. Агар ташкилот мазкур стандартни қўллаган, лекин ҳали 9-сон МҲХС "Молиявий инструментлар"ни қўлламаган бўлса, 9-сон МҲХСга ҳар қандай ҳавола 39-сон БҲХС "Молиявий инструментлар: тан олиш ва баҳолаш"га ҳавола тарзида ўқилиши лозим. Тан олиш ва баҳолаш.



Ижарачилар учун Сovid-19 пандемияси

билан боғлиқ ижара топшириқлари


В20А. Ижарачи "Сovid-19 пандемияси билан боғлиқ ижара топшириқлари"ни (В1А бандга қаранг) биринчи марта қўлланган йиллик ҳисобот даврининг бошига тақсимланган фойданинг (ёки агар ўринли бўлса, хусусий капиталнинг бошқа компонентининг) давр бошига қолдиғига тузатиш тарзида ушбу ўзгартиришни кумулятив таъсирини тан олган ҳолда ретроспектив қўллаши лозим.


В20Б. Ижарачи "Сovid-19 пандемияси билан боғлиқ ижара топшириқлари"ни биринчи марта қўллайдиган ҳисобот даврида ижарачи 8-сон БҲХСнинг 28(е) бандида талаб этилган маълумотларни ёритиб бериши талаб этилмайди.


В20БА. Ижарачи "2021 йил 30 июндан кейинги Covid-19 пандемияси билан боғлиқ ижара топшириқлари"ни (В1В бандга қаранг) биринчи марта қўлланган йиллик ҳисобот даврининг бошига тақсимланган фойданинг (ёки агар ўринли бўлса, хусусий капиталнинг бошқа компонентининг) давр бошига қолдиғига тузатиш тарзида ушбу ўзгартиришни кумулятив таъсирини тан олган ҳолда ретроспектив қўллаши лозим.


В20ББ. Ижарачи "2021 йил 30 июндан кейинги Covid-19 пандемияси билан боғлиқ ижара топшириқлари"ни биринчи марта қўллайдиган ҳисобот даврида ижарачи 8-сон БҲХСнинг 28(е) бандида талаб этилган маълумотларни ёритиб бериши талаб этилмайди.


В20БB. Мазкур Стандартнинг 2-бандини қўллаб ижарчи 46А банддаги амалий жиҳатдан соддалаштиришни ўхшаш ўхшаш хусусиятларга эга бўлган шартномаларга ва ўхшаш ҳолатларда, ижарачи томонидан "Сovid-19 пандемияси билан боғлиқ ижара топшириқлари" (В1А бандга қаранг) ёки "2021 йил 30 июндан кейинги Covid-19 пандемияси билан боғлиқ ижара топшириқлари" (В1В бандга қаранг) қўлланиши натижасида шартнома амалий жиҳатдан соддалаштириш учун мақсадига мувофиқлигидан қаътий назар, изчиллик билан қўллаши лозим.



Бенчмарк фоиз ставкасини ислоҳ қилиш - 2-фаза


В20В. Ташкилот ушбу ўзгартиришларни В20Г бандда белгиланган ҳолатлардан ташқари ҳолларда 8-сон БҲХСга мувофиқ ретроспектив тарзда қўллаши лозим.


В20Г. Ташкилот мазкур ўзгартиришларни қўлланишини акс эттириш учун ўтган даврларни қайта ҳисоблаши талаб этилмайди. Ташкилот олдинги даврларни қайта акс эттириши фақат агар бундай акс эттириш кейинги маълумотларсиз имкони бўлса, мумкин бўлади. Агар ташкилот олдинги даврларни қайта акс эттирмаса, ташкилот олдинги баланс қиймати ва йиллик ҳисобот даври бошидаги баланс қиймати ўртасидаги фарқни ўзгартиришларни дастлабки қўллаш санасидаги йиллик ҳисобот даврининг бошланғич тақсимланмаган фойдасида (ёки агар ўринли бўлса, хусусий капиталнинг бошқа компонентида) тан олиши лозим.



Бошқа МҲХС ўз кучини йўқотиши


В21. Мазкур стандарт қуйидаги стандартлар ва тушунтиришларнинг ўрнини эгаллайди:

(a) 17-сон БҲХС "Ижара";

(б) 4-сон МҲХСШҚ "Шартномада ижара мавжудлигини аниқлаш";

(в) 15-сон ШДҚ "Оператив ижара - рағбатлантирувчи тўловлар"; ва

(г) 27-сон ШДҚ "Ижара ҳуқуқий шаклига эга операцияларнинг моҳиятини аниқлаш".

           

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 13 декабрь





































































Время: 0.2042
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish