ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Нархлар ва нархларнинг шаклланиши /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.11.2022 й. ПФ-251-сон "Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

17.11.2022 й.

N ПФ-251



ИСТЕЪМОЛ БОЗОРЛАРИДА

НАРХЛАР БАРҚАРОРЛИГИНИ

ТАЪМИНЛАШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА



Жаҳондаги озиқ-овқат маҳсулотлари танқислиги шароитида аҳолини ижтимоий аҳамиятга эга бирламчи маҳсулотлар билан таъминлаш ҳамда ички бозорда озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 майдаги "Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга ва монополияга қарши чораларнинг таъсирчанлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-145-сон Фармонига мувофиқ 2022 йил 1 майдан бошлаб 2023 йил 1 январга қадар импорт божхона божининг ноль ставкаси белгиланадиган товарлар рўйхати тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 майдаги "Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга ва монополияга қарши чораларнинг таъсирчанлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-145-сон Фармонида:


а) 1-банднинг биринчи хатбошисидаги "1 январга қадар" сўзлари "1 июлга қадар" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-иловада:


номланишидаги "1 январга қадар" сўзлари "1 июлга қадар" сўзлари билан алмаштирилсин;


қуйидаги мазмундаги 23-позиция билан тўлдирилсин:

        

"

23.

1101 00

Буғдой уни ёки буғдой-жавдар уни

       

".

       

3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Бош вазир ўринбосарлари Ж.А. Қўчқоров ва Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      Ш. Мирзиёев

         

            

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 18 ноябрь




























































Время: 0.1921
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish