Экспортно-Импортные Операции

Нормативно-правовые акты / Таможенное законодательство / Регулирование и контроль перемещения товаров (работ, услуг) через таможенную границу / Ввоз и вывоз электронных средств и высокочастотных устройств /

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аэросуратга олиш ишларини ҳаво кемаларидан фойдаланган ҳолда амалга ошириш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 15.11.2022 й. 658-сон қарорига 3-илова)

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 15 ноябрдаги

658-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аэросуратга

олиш ишларини ҳаво кемаларидан фойдаланган

ҳолда амалга ошириш тўғрисида

НИЗОМ

       

          

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

        

1. Мазкур Низом ҳаво кемаларидан туриб телевизион, инфрақизил, микротўлқинли, радиолокацион ва бошқа аппаратуралар ёрдамида бажариладиган аэросуратга олиш, махсус ва бошқа турдаги ишларни (кейинги ўринларда - аэросуратга олиш ишлари) амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудудидан фойдаланишга, шунингдек, мазкур суратга олиш материаллари ва космик суратга олиш материалларини назорат тариқасида кўриб чиқишга рухсат бериш тартиботларини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Низомнинг талаблари мулкчилик шакли ва идоравий шаклидан қатъи назар, тасарруфида ўта муҳим ҳамда тоифаланган саноат ва ҳарбий объектлар бўлган, шунингдек, аэросуратга олиш ишларини бажарган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудудидан фойдаланувчи ва ушбу ишларнинг материалларидан фойдаланадиган вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, бирлашмалар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга татбиқ этилади.


3. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


ажратилган ҳаво ҳудуди - Ўзбекистон Республикаси ҳудуди ёки ҳудудий сувлари устидаги ҳаво ҳудуди, унинг доирасида идоравий вазифаларни бажариш учун учувчисиз учадиган аппаратлар ва учувчисиз учадиган авиация тизимларининг паровозларни амалга ошириш учун рухсат берилган ҳудуд;


ариза берувчи - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорига биноан идоравий вазифаларни бажариш учун ҳаво ҳудудида учувчисиз учадиган аппаратлардан фойдаланишга рухсат берилган юридик шахс;


аэросуратга олиш ишлари - суратга олиш ишлари амалга оширилган участкаларда объектив макон маълумотларини олиш, ўрганиш ва тақдим этиш мақсадида атмосферада учадиган аппаратга ўрнатилган фото ва видео аппаратлар ёрдамида ҳудудларни ер юзасидан муайян баландликда фото ва видеосуратга олиш;


махсус рухсатнома - доимий фаолият кўрсатувчи махсус комиссия билан келишган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Бош штаби (кейинги ўринларда - Бош штаб) томонидан бериладиган Ўзбекистон Республикасининг ажратилган ҳаво ҳудудида парвозни ва аэросуратга олишни амалга оширишга рухсат берувчи ҳужжат;


парвоз - кўтарилишдаги тезлашишдан (вертикал кўтарилишдаги ер ёки сув юзасидан узилишдан) масофа босиб ўтилгунча (учиш-қўниш йўлагини тўхташларсиз озод қилингунча) ёки вертикал қўнишда ер (сув) юзасига теккунга қадар бўлган ҳаво кемасининг ер (сув) юзаси ва ҳаво ҳудудида ҳаракати;


парвозларни амалга ошириш чекланган ҳудуд - давлатнинг ҳудуди ёки ҳудудий сувлари устида белгиланган катталикдаги, чегараларида ҳаво кемаларининг парвозларни амалга ошириши маълум шартлар билан чекланган ҳаво ҳудуди. Парвозларни амалга ошириш чекланган ҳудудлар ҳаво кемаларининг парвозларини вақт ва уларнинг бажарилиш шартлари ва бошқалар бўйича чекланиши зарур бўлган объектлар устида (ҳудудларда) белгиланади;


парвозларни амалга оширишга қисқа муддатли чеклов - ҳаво ҳудудидан фойдаланиш бошқарувининг ягона тизими марказларидаги парвозлар хавфсизлигини оператив таъминлаш ва ўзининг ҳаво ҳудудидан фойдаланиш бошқаруви районларидаги бошқа фаолиятга йўналтирилган тадбирлар комплексига кўра белгиланувчи ҳаво ҳудудидан фойдаланишнинг алоҳида тартиби;


парвоз режаси (флайт-режа) - ҳаводаги ҳаракатларни бошқариш органларига тақдим этиладиган, ҳаво кемасининг кўзда тутилган парвози ёки парвознинг бир қисми ҳақидаги муайян маълумотлар;


парвоз учун буюртманома (парвозларни бажариш учун Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудудидан фойдаланиш) - ҳаво кемасининг мўлжалланган парвози ёки парвознинг бир қисми тўғрисида ҳаводаги ҳаракатни ташкил қилиш (ҳаводаги ҳаракатни бошқариш) ва ҳаво ҳужумидан мудофаа органларига тақдим этиладиган муайян маълумотлар;

ҳаводаги ҳаракатга хизмат кўрсатиш органи - тегишли ҳолатларда ҳаводаги ҳаракатга диспетчерлик хизмати кўрсатиш органи, парвоз ахборот маркази ёки ҳаводаги ҳаракатга хизмат кўрсатишга тааллуқли маълумотларни тўплаш пунктини англатувчи умумий атама;


ҳаводаги ҳаракатни бошқариш органи - тегишли ҳолатларда район диспетчерлик маркази, учиб келиш диспетчерлик органи ёки аэродром диспетчерлик пункти, парвозларни бошқариш пункти, идоранинг қўмондонлик пункти ёки ҳаводаги ҳаракатни бошқариш функцияларини бажарувчи бошқа пунктни англатувчи умумий атама;


ҳаводаги ҳаракатни ташкил этиш - ҳаво кемаси эксплуатантини учиб кетиш ва етиб келишнинг режалаштирилган вақтларига риоя этиши ҳамда минимал чекловларда ва ўрнатилган хавфсизлик даражаларини пасайтирмаган ҳолда энг маъқул парвоз профилларига амал қилишни таъминлаш;


тақиқланган ҳудуд - давлатнинг ҳудуди ёки ҳудудий сувлари устида белгиланган катталикдаги ва чегараларида ҳаво кемаларининг махсус рухсатномалар олмасдан парвоз қилиши тақиқланган ҳаво ҳудуди. Тақиқланган ҳудудлар ҳаво ҳудудида муҳим давлат объектлари, муҳим аҳамиятга эга комплексларни (атом электр станцияси, кимёвий жиҳатдан хавфли объектлар, шунингдек, мамлакатнинг миллий хавфсизлиги нуқтаи назардан ўта муҳим бўлган бошқа объектлар) ҳаво ҳудудидаги эҳтимолий ҳодисалар натижасида рўй берадиган зарарли таъсир ва вайронагарчиликлардан муҳофаза қилиш учун белгиланади;


ягона ҳаво ҳудуди - Ўзбекистон Республикаси ҳудуди ёки ҳудудий сувлари устидаги ҳаво ҳудуди бўлиб, унинг доирасида Ўзбекистон Республикасининг барча авиация турлари ҳаво кемаларига паровозларни амалга ошириш учун рухсат берилган;


учадиган аппарат - атмосфера ёки космик макондаги парвозлар учун мўлжалланган қурилма;


учувчисиз учадиган аппарат - учувчисиз парвозни амалга оширадиган ёки тўлиқ бошқа жойдан масофадан туриб бошқариладиган ёхуд дастурлаштирилган ва парвозда тўлиқ мустақил бўлган ҳаво кемаси (самолёт моделлари бундан мустасно);


учувчисиз авиация тизими - ҳаво кемаси ва бортида учувчиси бўлмаган ҳолда фойдаланиладиган ҳаво кемаси билан боғлиқ элементлар;


Ўзбекистон Республикасининг ҳаво ҳудуди - Ўзбекистон Республикасининг ҳудуди ва ҳудудий сувлари устидаги, фақат унинг юрисдикциясига кирувчи макон;


Ўзбекистон Республикаси чегараолди полосасининг ҳаво ҳудуди - қуруқлик ва сув устида жойлашган, Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасига туташган кенглиги 25 км бўлган ҳаво ҳудуди;


Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудудидан фойдаланувчилар - ҳаво ҳудудидан фойдаланиш билан боғлиқ фаолиятни амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси, шунингдек, бошқа давлатларнинг корхона, муассаса, ташкилот ва фуқаролари;


Ўзбекистон Республикасининг ҳаво

...
Время: 0.0051
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish