ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.03.2023 й. ПҚ-89-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 декабрдаги "Халқаро ва хорижий молия институтлари билан ҳамкорликнинг самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3439-сон қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

Ҳужжатнинг тўлиқ матни пуллик версияда мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

09.03.2023 й.

N ПҚ-89



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2017 ЙИЛ 20 ДЕКАБРДАГИ

"ХАЛҚАРО ВА ХОРИЖИЙ МОЛИЯ ИНСТИТУТЛАРИ

БИЛАН ҲАМКОРЛИКНИНГ САМАРАДОРЛИГИНИ

ЯНАДА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ПҚ-3439-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Халқаро ва хорижий молия институтлари билан ҳамкорликни янада кенгайтириш, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга илғор тажриба ҳамда имтиёзли маблағларни кенг жалб қилиш, шунингдек, вазирлик ва идораларнинг халқаро ва хорижий молия институтлари билан алоқаларини мувофиқлаштириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 декабрдаги "Халқаро ва хорижий молия институтлари билан ҳамкорликнинг самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3439-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 9 мартдаги

ПҚ-89-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2017 йил 20 декабрдаги "Халқаро ва хорижий молия

институтлари билан ҳамкорликнинг самарадорлигини

янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги

ПҚ-3439-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш


1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Ўзбекистон Республикасидан қуйидагилар:

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги - халқаро молия институтлари (Халқаро валюта жамғармаси бундан мустасно) билан марказлаштирилган ҳамкорлик бўйича ваколатли орган (бошқарувчи идораси);

Марказий банк - Халқаро валюта жамғармаси билан марказлаштирилган ҳамкорлик бўйича ваколатли орган (бошқарувчи идораси);

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари С.У. Умурзаков - Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан марказлаштирилган ҳамкорлик бўйича бошқарувчи;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.A. Ходжаев - Осиё тараққиёт банки ва Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси билан марказлаштирилган ҳамкорлик бўйича бошқарувчи;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.A. Қўчқоров - Жаҳон банки гуруҳи ва Халқаро валюта жамғармаси билан марказлаштирилган ҳамкорлик бўйича бошқарувчи;

инвестициялар, саноат ва савдо вазири Л.Ш. Кудратов - Ислом тараққиёт банки гуруҳи ва Осиё инфратузилма инвестициялари банки билан марказлаштирилган ҳамкорлик бўйича бошқарувчи;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги бош директори Ш.А. Вафаев - Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Жаҳон банки гуруҳи билан марказлаштирилган ҳамкорлик бўйича бошқарувчи ўринбосари;

Марказий банк раиси М.Б. Нурмуратов - Халқаро валюта жамғармаси билан марказлаштирилган ҳамкорлик бўйича бошқарувчи ўринбосари;

инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари С.И. Хамидов - Осиё тараққиёт банки, Осиё инфратузилма инвестициялари банки, Ислом тараққиёт банки гуруҳи ва Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси билан марказлаштирилган ҳамкорлик бўйича бошқарувчи ўринбосари этиб белгилансин.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 10 март






































Время: 0.2205
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш