ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Қурилиш материаллари, буюмлари, конструкциялари, машиналари, механизмлари /

O`Z DST 867:2022. Ўзбекистон Республикасининг Давлат стандарти. Саноат бинолари учун ёғоч эшиклар. Турлари, конструкцияси ва ўлчамлари (АВ томонидан 18.01.2023 й. 140-сон билан рўйхатга олинган қурилиш вазирининг 14.12.2022 й. 241-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2023 йил 18 январда 140-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

қурилиш вазирининг

2022 йил 14 декабрдаги

241-сон буйруғига

ИЛОВА



O`z DSt 867:2022



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ДАВЛАТ СТАНДАРТИ

   

O`z DSt 867:2022

Саноат бинолари учун ёғоч эшиклар.

Турлари, конструкцияси ва ўлчамлари


Мазкур давлат стандарти саноат биноларидаги ёғоч эшикларга (бундан буён матнда эшиклар деб юритилади) қўйиладиган талабларни белгилайди.



1-БОБ. ТЕХНИК ЖИҲАТДАН ТАРТИБГА

СОЛИШ СОҲАСИДАГИ НОРМАТИВ

ҲУЖЖАТЛАРГА ҲАВОЛАЛАР

         

1. Ушбу давлат стандартида қуйидаги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга ҳаволалар қўлланилган:


ГОСТ 4028-63 - Қурилиш михлари. Конструкцияси ва ўлчамлари (расмий манба: Гвозди строительные. Конструкция и размеры);


ГОСТ 1144-80 - Ярим айланали шуруплар. Конструкцияси ва ўлчамлари (расмий манба: Шурупы с полукруглой головкой. Конструкция и размеры);


ГОСТ 2697-83 - Томёпма пергаментлари. Техникавий шартлар (расмий манба: Пергамин кровельный. Технические условия);


ГОСТ 7338-90 - Каучук ва каучук-матоли пластиналар. Техник шартлар (расмий манба: Пластины резиновые и резинотканевые. Технические условия);


ГОСТ 10174-90 - Дераза ва эшиклар учун кўпикли полиуретан қистирмалари. Техник шартлар (расмий манба: Прокладки уплотняющие пенополиуретановые для окон и дверей. Технические условия);


ГОСТ 5088-2005 - Дераза ва эшик блоклари учун ошиқ-мошуқлар. Техникавий шартлар (расмий манба: Петли для оконных и дверных блоков. Технические условия);


ГОСТ 5089-2011 - Қулфлар, зашелкалар, силиндрли механизмлар. Техникавий шартлар (расмий манба: Замки, защелки, механизмы цилиндровые. Технические условия);


ГОСТ 7016-2013 - Ёғоч ва ёғоч материаллардан тайёрланган маҳсулотлар Юзаки ғадир-будирлик параметрлари (расмий манба: Изделия из древесины и древесных материалов. Параметры шероховатости поверхности);


ГОСТ 475-2016 - Ёғоч ва комбинацияланган эшик блоклари. Умумий техникавий шартлар (расмий манба: Блоки дверные деревянные и комбинированные. Общие технические условия);


ГОСТ 4598-2018 - Нам ишлаб чиқариш усулидаги ёғоч толали плиталар. Техникавий шартлар (расмий манба: Плиты древесноволокнистые мокрого способа производства. Технические условия);


O`z DSt 892:98 - Қурилишда ёғоч ва ёғоч материаллардан тайёрланган профилли қисмлар. Техникавий шартлар (расмий манба: Детали профильные из древесины и древесных материалов для строительства. Технические условия).



2-БОБ. САНОАТ БИНОЛАРИДАГИ ЭШИКЛАРНИНГ

АСОСИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ ВА ЎЛЧАМЛАРИ

            

2. Эшиклар қўлланилишига кўра қуйидагиларга бўлинади:

И - ички;

Т - ташқи.


3. Эшиклар конструкциясига кўра қуйидаги турларга бўлинади:

Ч - чорак притворли эшик;

Я - яхлит табақали эшик;

О - ойналанган табақали эшик;

Ос - остонаси бўлган эшик;

Тт - тебранувчи табақали эшик;

ОТ - ойналанган тебранувчи табақали эшик.


4. И турдаги эшиклар ва уларнинг табақалари яхлит, майда бўшлиқли ёки панжарасимон қилиб тайёрланади.


5. Т турдаги эшиклар яхлит шитли қилиб тайёрланади.


6. Я ва О турдаги эшиклар ўнгга ва чапга очиладиган, остонали ва остонасиз тайёрланади.

ОТ турдаги эшикларнинг икки табақаси ҳам ойналанган ҳолда ишлаб чиқарилади.


7. Эшикларнинг турлари ва ўлчамлари мазкур давлат стандартининг 1 ва 2-расмларига асосан белгиланади.


8. И ва Т турдаги эшикларнинг ўлчамлари, шунингдек уларнинг табақалари ва кесакиларининг ўлчамлари мазкур давлат стандартининг 3 - 11-расмларида белгиланган ўлчамларга мувофиқ бўлиши лозим.

Эшик ўрнатиладиган жойнинг ўлчамлари мазкур давлат стандартининг 1-иловасида назарда тутилган.


9. Эшикларни шартли белгиланиши қуйидагича белгиланади:

         

        

          

Ў - ўнг эшик;

Ч - чап эшик;

Ос - остонаси бўлган эшик;

0-1 ёки 0 - 2 - қоплама турлари;

эшик ўрнатиладиган жойнинг кенглиги, dm;

эшик ўрнатиладиган жойнинг баландлиги, dm;

мазкур давлат стандартининг 2-бандида келтирилган эшикнинг қўлланилишига кўра турлари;

мазкур давлат стандартининг 3-бандида келтирилган эшикнинг конструкциясига кўра турлари;

Э - эшик.

Шартли белгиланишларга мисоллар:

Яхлит, баландлиги 19 dm ва кенглиги 9 dm бўлган ҳамда табақали, ўнг ошиқ-мошиқли, остонали ички эшик қуйидагича белгиланади:

         

ИЯЭ 19 - 9 ЎОс O`z DSt 867:2022;

         

Яхлит, баландлиги 19 dm ва кенглиги 9 dm бўлган ҳамда табақали, чап ошиқ-мошиқли, остонали ички эшик қуйидагича белгиланади:

         

ИЯЭ 19 - 9 ЧОс O`z DSt 867:2022;

          

Ойнали, баландлиги 21 dm ва кенглиги 9 dm бўлган ҳамда табақали, чап ошиқ-мошиқли, остонали ташқи эшик қуйидагича белгиланади:

         

ТОЭ 21 - 9ЧОс O`z DSt 867:2022;

            

Ойнали, баландлиги 21 dm ва кенглиги 15 dm бўлган ҳамда 0-1 турдаги қопламали, тебранувчи табақали ташқи эшик қуйидагича белгиланади:

         

ТТЭ 21 - 15 01 O`z DSt 867:2022.

          

          

Ички эшикларнинг турлари ва ўлчамлари

       

       

1-расм

         

      

Ташқи эшикларнинг турлари ва ўлчамлари

          

       

2-расм

         

       

Ички эшик табақалари ўлчамлари

       

      

3-расм

        

        

Ташқи эшик табақалари ўлчамлари

         

       

4-расм

       

        

Ички эшик кесакиларининг ўлчамлари

           

        

5-расм

        

       

Ташқи эшик кесакиларининг ўлчамлари

        

             

6-расм

        

       

Ички эшиклар притворларининг

кўндаланг кесимлари

        

          

7-расм


Бунда:

1 - пружинали илгак ПН9-130 ГОСТ 5088 га мувофиқ;

2 - монтаж тахтаси.



Ички эшикларнинг ўрта притворлари

кўндаланг кесими.

         

          

8-расм


Бунда:

1 - шит кесакисининг панжаралари;

2 - тўлдирилган ёки ойнали;

3 - қоплама.



Ташқи эшик қисмларининг кўндаланг кесими

          

         

9-расм


Бунда:

1 - ГОСТ 10174 бўйича зичловчи қистирма;

2 - ГОСТ 4598 бўйича СТ ёки Т-В маркали ДВП;

3 - рейка 12х12 mm;

4 - ГОСТ 7338 бўйича қалинлиги 2 mm бўлган ғовак каучукдан тайёрланган қистирма;

5 - шуруп 1 - 3х30 ГОСТ 1144 бўйича 200 mm қадам.



          

10-расм


Бунда:

1 - ГОСТ 10174 бўйича зичловчи қистирма;

2 - ГОСТ 4598 бўйича СТ ёки Т-В маркали ДВП;

           

          

      

11-расм


Бунда:

1 - ГОСТ 4598 бўйича А гуруҳининг Т маркали ДВП қопламаси;

2 - O`z DSt 892 бўйича 0 - 2 турдаги қоплама;

3 - ГОСТ 2697 бўйича пергамин;

4 - ГОСТ 10174 бўйича зичловчи қистирма;

5 - тахлам.



3-БОБ. САНОАТ БИНОЛАРИДАГИ

ЭШИКЛАРНИНГ КОНСТРУКЦИЯСИГА

ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР

          

10. Эшиклар ГОСТ 475 ва ушбу давлат стандарти талабларига мувофиқ ишчи чизмаларга асосан ишлаб чиқарилиши керак.


11. Эшикларнинг притворлари ГОСТ 10174 га асосан ёки ГОСТ 7338 га асосан ғовакли каучукдан зичлаштириб тайёрланиши керак.


12. Т турдаги эшиклар ГОСТ 4598 га асосан СТ ёки Т-В маркали ДВП билан қопланади.

Т турдаги эшикларни қоплаш учун ГОСТ 4598 га асосан Т маркали ДВП ва ёпишадиган фанердан фойдаланиш мумкин.

Эшик табақалари O`z DSt 892 га асосан профил рейкалар билан тўлиқ қопланган тақдирда ГОСТ 2697 га асосан ушбу эшик табақалари пергамин қатламга ўрнатилади.

Бунда, профил рейкалар ГОСТ 1144 га асосан шуруплар ёки ГОСТ 4028 га асосан коррозияга қарши қоплама билан михлар ёрдамида (ҳар 500 mm да) маҳкамланади.


13. Т турдаги эшик табақаларининг пастки қисмлари қалинлиги 16 - 19 mm бўлган ёғоч тахталар ёки 1,3 - 2,5 mm қалинликдаги декоратив қоғозли ламинат чизиқлар, ГОСТ 4598 га асосан 3,2 - 4 mm қалинликдаги ўта қаттиқ ДВПлар, шунингдек юпқа қатлам пўлат ёки алюминий қоплама билан ҳимояланган (ҳар 100 mm да) бўлиши керак.


14. Ос турдаги эшикларнинг пастки қисмидаги вертикал чизиқларининг учлари нақшланган шаклда бўлиши мумкин.


15. Т турдаги эшикларнинг остона қисмидаги пўлат қопламалар 14х4 mm шурупларда маҳкамланади. Бунда, коррозияга қарши қопламалар ҳар 100 mm да ўрнатилади.


16. Эшик қурилмаларининг жойлашиши ва ҳимоя тўсиқларини ўрнатиш мазкур давлат стандартининг 2-иловасида назарда тутилган.


17. Ўрнатилган эшиклар осон очилиш ва ёпилишни таъминлаши зарур, шунингдек ушбу эшиклар ёпиқ ҳолатда ўрнатилиши керак.


18. Эшик кесакиси деталларининг кенглиги бир бутун ёки ярим қалинликдаги табақасининг кенглигидан кам бўлмаслиги керак.


19. Эшикларнинг юза қопламаси ғадир-будирлиги Rm, ГОСТ 7016 га кўра қуйидаги mkm дан ошмаслиги керак:

шаффоф бўлмаган пардозлаш қопламаси остида - 200 mkm;

шаффоф пардоз қопламаси остида - 60 mkm;

юзасининг ғадир-будирлиги - 320 mkm.


20. Ойнали эшикларнинг дизайни эшик табақаси тўсатдан очилганда ёки ёпилганда пайдо бўладиган деформациялар туфайли ойнани шикастламаслигини таъминлаши керак.


21. Эшикларни эрта эскиришдан ҳимоя қилиш мақсадида эшик табақасининг пастки четида камида 150 mm баландликда ҳимоя қопламаларини ўрнатиш тавсия этилади. Бунда, ушбу ҳимоя қопламалари металл қопламалар билан мустаҳкамланган бўлиши керак.

         

         




Давлат стандартига

1-ИЛОВА



ДЕВОРЛАРДАГИ ЭШИК

ЎРИНЛАРИНИНГ ЎЛЧАМЛАРИ

         

И турдаги эшиклар учун

       

        

         

Т турдаги эшиклар учун

         

          

          




Давлат стандартига

2-ИЛОВА



ҚУРИЛМАЛАРНИНГ ЖОЙЛАШУВИ

         

      

Бунда:

ГОСТ 5089 бўйича қулф;

ташқи эшиклар учун ЗВ1А;

ички эшиклар учун ЗВ4;

ГОСТ 5088 бўйича илгаклар;

ташқи эшиклар учун ПН 1 - 110;

ички эшиклар учун - ПН4;

тебранма эшиклар учун ПН9 - 130 - 1.



Т ТУРДАГИ ЭШИКЛАР УЧУН ҲИМОЯ

ТЎСИҚЛАР ЎРНАТИШ УСУЛЛАРИ

         


Бунда:

1 - қаттиқ баргли дарахтдан ясалган ёғоч планка;

2 - ипли пўлатдан ясалган маҳкамлаш планкаси;

3 - пўлат хипчин.

           

              

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz).




















































































Время: 0.1991
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish