Диққат!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари / 2023 й. /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.03.2023 й. ПФ-42-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги Фармони

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

Ҳужжатнинг тўлиқ матни пуллик версияда мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

24.03.2023 й.

N ПФ-42



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги "Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-269-сон ҳамда 2023 йил 25 январдаги "Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-14-сон фармонлари ижросини ташкил этиш, шунингдек, хусусийлаштиришни жадаллаштириш, давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш ва иқтисодиётда хусусий мулкнинг улушини янада ошириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин:

Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссиясини Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича давлат комиссияси деб қайта номлаш;

Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказини Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази деб қайта номлаш;

Давлат активларини бошқариш агентлиги ва унинг таркибидаги ташкилотларнинг ташкилий ва марказий аппарати тузилмаларини бекор қилиш.


2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

        

       

Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                       Ш. Мирзиёев

        

        




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 24 мартдаги

ПФ-42-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 октябрдаги "Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-6096-сон Фармонида:


а) 9-банд ва 7-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 10-банддаги "Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича" сўзлари "Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 4-илованинг изоҳ қисмида:

2-кичик банддаги "Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича" сўзлари "Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича" сўзлари билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

еттинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 февралдаги "Давлат активларини хусусийлаштириш жараёнларини янада жадаллаштириш тўғрисида"ги ПФ-6167-сон Фармонида:


2-банднинг бешинчи хатбошисидаги "Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича" сўзлари "Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича" сўзлари билан алмаштирилсин;


1-илованинг изоҳ қисми 3-бандидаги "Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича" сўзлари "Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича" сўзлари билан алмаштирилсин;


2-илованинг изоҳ қисми саккизинчи хатбошисидаги "Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича" сўзлари "Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича" сўзлари билан алмаштирилсин;


3-илованинг 7-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги ПФ-6207-сон Фармони билан тасдиқланган 2021-2023 йилларда акциялари фонд биржаси орқали оммавий жойлаштирилиши белгиланган корхоналар рўйхатининг изоҳ қисмидаги "давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича Давлат комиссияси" сўзлари "Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича давлат комиссияси" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 июлдаги "Республикада ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6262-сон Фармонининг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Тугатиш комиссияси раиси:

"Ўзагрокимёҳимоя" АЖ ва ҳудудий "Агрокимёҳимоя" АЖлар дебитор ва кредитор қарздорликларини белгиланган тартибда хатловдан ўтказиб, кредиторлар билан ҳисоб-китобларни амалга оширсин;

"Ўзагрокимёҳимоя" АЖ ва ҳудудий "Агрокимёҳимоя" АЖлар мол-мулклари ва асосий воситаларини хатловдан ўтказиб, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига (кейинги ўринларда - Агентлик) ўтказиш ёки белгиланган тартибда сотиш чораларини кўрсин. Бунда, Агентликка бериладиган мол-мулкларнинг баҳоланган қийматига мос равишда ҳудудий "Агрокимёҳимоя" АЖларнинг бюджет, давлат мақсадли жамғармалари ва ажратилган бюджет ссудаси бўйича қарздорликлари ҳисобдан чиқарилади ҳамда ушбу мол-мулклар даромад (фойда) солиғини ҳисоблашда солиқ солиш объекти ҳисобланмайди;

мол-мулк ва техникалар талон-торож қилинишининг олдини олиш бўйича чоралар кўриб борсин".


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 21 июлдаги "Баъзи республика комиссиялари ва кенгашлари таркиблари ҳамда уларнинг фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида"ги ПҚ-423-сон қарорида:


1-банднинг иккинчи хатбошисидаги "давлат мулкини сотиш бўйича тендер савдоларини ўтказувчи Давлат комиссияси" сўзлари "Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича давлат комиссияси" сўзлари билан алмаштирилсин;


4-илованинг номланишидаги "Давлат мулкини сотиш бўйича тендер савдолари ўтказувчи Давлат комиссияси" сўзлари "Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича давлат комиссияси" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 3 июлдаги ПҚ-2200-сон қарори билан тасдиқланган Давлат мулки объектларини хусусийлаштириш тартибини соддалаштиришга қаратилган меъёр ва тадбирларнинг 3-бандидаги "Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича" сўзлари "Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 мартдаги ПҚ-2847-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўғрисида низомнинг 11-банди ўттиз биринчи хатбошисидан "ҳамда давлат улушидан дивидендларнинг бюджетга ўз вақтида ўтказилмаганлиги учун пеня ва жарималар" сўзлари чиқариб ташлансин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 январдаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-4112-сон қарорида:


а) 1-банд, 1 ва 2-иловалари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 2-бандда:

биринчи хатбоши чиқариб ташлансин;

иккинчи-тўққизинчи хатбошилар тегишинча биринчи-саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

биринчи хатбошидаги "Агентлик" сўзи "Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик)" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 апрелдаги "Республика иқтисодиётига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4300-сон қарорида:


а) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича давлат комиссиясига хўжалик жамиятлари давлат акциялари (улушлари) пакетларини хорижий инвесторларга сотиш шартлари ва усулларига ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилсин";


б) 1-илова изоҳ қисмининг олтинчи, еттинчи ва тўққизинчи хатбошиларидаги "Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича" сўзлари тегишинча "Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича" сўзлари билан алмаштирилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 июлдаги "Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4771-сон қарорида:


а) 1-банддаги "Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказини" сўзлари "Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш марказини" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"давлат мулки бўлган бўш турган нотурар бино ва иншоотларни, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини (кейинги ўринларда - бўш турган давлат мулки объектлари) аниқлаш ва ҳисобини юритиш";

тўққизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

ўнинчи хатбоши тўққизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

тўққизинчи хатбошидан "давлат бошқаруви органи ҳисобланади ва" сўзлари чиқариб ташлансин;


в) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Марказ ва ҳудудий бошқармалар ходимларига, тўлов манбаларидан қатъи назар Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимлари учун қонунчилик ҳужжатларида ва бошқа ҳужжатларда назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя шартлари татбиқ этилади";


г) 5-бандда:

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

бешинчи-ўн тўртинчи хатбошилар тегишинча тўртинчи-ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

бешинчи хатбошидаги "объектлардан" сўзи "давлат мулки объектларидан" сўзлари билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошидаги "объектлар" сўзи "давлат мулки объектлари" сўзлари билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбошидаги "объектларни аниқлаш ва фойдаланилмаётган объектларни" сўзлари "давлат мулки объектларини аниқлаш ва фойдаланилмаётган давлат мулки объектларини" сўзлари билан алмаштирилсин;

саккизинчи хатбошидаги "объектларни" сўзи "давлат мулки объектларини" сўзлари билан алмаштирилсин;

ўн биринчи хатбошидаги "объектлар" сўзи "давлат мулки объектлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 6-банднинг "б" кичик банди биринчи хатбошисидан "IJRO" сўзи чиқариб ташлансин;


е) 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июлдаги "Электрон онлайн-аукционни ўтказиш тартибини соддалаштириш, унинг шаффофлигини ошириш ҳамда иштирокчилар ҳуқуқларининг ишончли ҳимоясини кафолатлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5197-сон қарорининг 1-бандида:


а) тўртинчи хатбоши ", бундан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳоллар мустасно" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


б) еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"аукцион ғолиби тўловларни тўлашдан бош тортган тақдирда, ғолиб ҳамда унинг тўғридан-тўғри таъсисчилари, улар томонидан ташкил этилган якка тартибдаги тадбиркор ҳамда таъсисчилигидаги бошқа тадбиркорлик субъектлари ҳисобланган шахслар (акциядорлик жамиятларининг акциядорлари бундан мустасно) ноҳалол иштирокчи сифатида электрон савдо платформасидаги аукционлардан четлатилади. Бунда, тўловларни тўламаслик ҳолати биринчи марта содир этилганда бир йил муддатга, иккинчи марта такрорланса муддатсиз даврга аукционлардан четлатилади".


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги "Иқтисодиётда давлат иштирокини янада қисқартириш ва хусусийлаштиришни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-168-сон қарорида:


а) 2-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича давлат комиссияси (кейинги ўринларда - Давлат комиссияси) мазкур қарорнинг 1 ва 2-иловаларидаги объектларни босқичма-босқич савдога чиқариш графикларини тасдиқласин";


б) 9-банднинг иккинчи ва тўртинчи хатбошиларидан "тендер" сўзи чиқариб ташлансин;


в) 1-илова изоҳ қисмининг учинчи ва тўртинчи хатбошиларидан "тендер" сўзи чиқариб ташлансин;


г) 2-илованинг изоҳ қисмида:

тўртинчи ва бешинчи хатбошилардан "тендер" сўзи чиқариб ташлансин;

олтинчи хатбошидаги "Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича" сўзлари "Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича" сўзлари билан алмаштирилсин;

саккизинчи хатбошидаги "Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича" сўзлари "Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 4-илованинг изоҳ қисмида:

биринчи хатбошидан "тендер" сўзи чиқариб ташлансин;

иккинчи хатбошисидаги "Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича" сўзлари "Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича" сўзлари билан алмаштирилсин.

          

       

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 29 март




































































Время: 0.2909
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш