Практическая Бухгалтерия

Нормативно-правовые акты / Деятельность отдельных отраслей / Транспорт / Дорожно-строительная техника /

Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари рўйхатда турганлиги тўғрисида маълумотнома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 29.04.2023 й. 170-сон қарорига 4-илова)

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 29 апрелдаги

170-сон қарорига

4-ИЛОВА



Қишлоқ хўжалиги, мелиорация

ва йўл-қурилиш техникалари рўйхатда

турганлиги тўғрисида маълумотнома бериш

бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

         

        

         

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

             

1. Мазкур Регламент жисмоний ва юридик шахсларга (кейинги ўринларда - ариза берувчи) қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари (кейинги ўринларда - техника) рўйхатда турганлиги тўғрисида маълумотнома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


техниканинг рўйхатда турганлиги тўғрисида маълумотнома (кейинги ўринларда - маълумотнома) - давлат рўйхатига олинган техниканинг номи, русуми, завод рақами, ишлаб чиқарилган йили, двигатель рақами, техник паспорти ёки техник гувоҳномаси серияси ва рақами, давлат рақами белгиси ҳамда техникага нисбатан тақиқ мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотлар жисмоний ва юридик шахсларнинг сўровига асосан тақдим этилади;


қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари - идоравий бўйсунуви ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар қишлоқ ва ўрмон хўжалигига мўлжалланган барча турдаги тракторлар (ғилдиракли, занжирли ва ярим занжирли), ўзиюрар машиналар (ўзиюрар қишлоқ хўжалиги машиналари, ўзиюрар мелиоратив ҳамда йўл-қурилиш техникалари), трактор тиркамалари, қишлоқ хўжалиги, йўл-қурилиш, мелиоратив ва бошқа мақсадларга мўлжалланган тупроққа ва экинларга ишлов берувчи, юк ортувчи, дон ва уруғни қайта ишлашга мўлжалланган машиналар, чорвачилик, паррандачилик ва ем-хашак ишлаб чиқариш машина ва технологик ускуналари, сув насослари, кичик механизация мосламалари.


3. Техникаларни рўйхатда турганлиги тўғрисидаги маълумотномани бериш бўйича давлат хизматлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда - Инспекция), давлат хизматлари маркази (кейинги ўринларда - Марказ) ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали жисмоний ва юридик шахснинг сўровномасига асосан амалга оширилади.


4. Маълумотнома техникага оид қуйидаги ахборотларни ўз ичига

...
Время: 0.0057
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish