ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Марказий банк Бошқарувининг 26.05.2023 й. 14/11-сон "Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 05.06.2023 й. 3252-3-сон билан рўйхатга олинган)

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

05.06.2023 й.

N 3252-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

26.05.2023 й.

N 14/11


ҚАРОРИ



Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби

ва шартлари тўғрисидаги низомга ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида

           

           

Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ва "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон "Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳамда 2023 йил 25 январдаги ПФ-14-сон "Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 майдаги 12/1-сон қарори (рўйхат рақами 3252, 2020 йил 30 июнь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.06.2020 й., 10/20/3252/1098-сон) билан тасдиқланган Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

           

       

Марказий банк раиси                                                  М.Б. Нурмуратов

       

      




Қарорга

ИЛОВА



Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби

ва шартлари тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

            

1. 6-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 10-бандда:

биринчи хатбошидаги ", банк акцияларига бевосита ёки билвосита эгалик қилувчилар" деган сўзлар "ва акциядорлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи - олтинчи хатбошилар тегишли равишда учинчи - бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"имтиёзли солиқ режимини тақдим этувчи ва (ёки) охирги бенефициар мулкдорнинг шахсини ошкор қилиш ҳамда молиявий операцияларни ўтказиш чоғида ахборот тақдим этиш назарда тутилмайдиган давлатда ёки ҳудудда рўйхатга олинган юридик шахслар ва шундай давлатда ёки ҳудудда яшайдиган жисмоний шахслар (бундан чет эл фонд бозорларида банк акцияларини сотиб олган юридик ва жисмоний шахслар мустасно).

Мазкур банднинг иккинчи-бешинчи хатбошиларида кўрсатилган шахслар банк акцияларига билвосита ҳам эгалик қилиши мумкин эмас.".


3. 67-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Мазкур банднинг тўртинчи хатбошисида кўрсатилган маълумот банк акциялари чет эл фонд бозорларида сотиб олинганда тақдим этилмайди.".

           

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 5 июнь































































Время: 0.0072
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish