ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Чет эл олий ўқув юртлари / Бошқалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.07.2023 й. ПҚ-243-сон "Тошкент шаҳридаги Инха университети фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

Ҳужжатнинг тўлиқ матни пуллик версияда мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

28.07.2023 й.

N ПҚ-243



ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ ИНХА

УНИВЕРСИТЕТИ ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 августдаги "2022-2023 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-357-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, Тошкент шаҳридаги Инха университети бошқаруви самарадорлигини янада ошириш орқали унинг сифатли фаолият юритишини таъминлаш мақсадида:


1. Тошкент шаҳридаги Инха университетининг Васийлик кенгаши, Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:

Тошкент шаҳридаги Инха университети (кейинги ўринларда - Университет)ни ташкил этиш бўйича идоралараро комиссияни унинг Университетда ўқув жараёнини ташкил этиш ва ўқитиш учун малакали профессор-ўқитувчиларни, шу жумладан чет эллик мутахассисларни жалб этиш вазифасини Университетга ҳамда ҳар ўқув йилида Университетга қабул квоталарини белгилаш вазифасини Университетнинг Васийлик кенгашига ўтказган ҳолда тугатиш;

Университетнинг Инха университети (Корея Республикаси) таълим дастурлари бўйича таълим олган битирувчиларига белгиланган намунадаги Инха университети (Корея Республикаси) дипломини ҳамда Инха университети (Корея Республикаси) билан келишилган ҳолда Университет томонидан ишлаб чиқилган таълим дастурлари бўйича таълим олган битирувчиларга Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган белгиланган намунадаги дипломни бериш.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 24 мартдаги "Тошкент шаҳрида Инха Университетини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-2155-сон қарорига иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.


3. Рақамли технологиялар вазирлиги икки ой муддатда Инха университети (Корея Республикаси) билан келишилган ҳолда қонунчиликда белгиланган тартибда Университетнинг таъсис ҳужжатлари қайта кўриб чиқилиши ва давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.


4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси O.K. Абдурахманов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 28 июлдаги

ПҚ-243-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2014 йил 24 мартдаги "Тошкент шаҳрида Инха

Университетини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-2155-сон

қарорига киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар


1. 2-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Университетда ўқув жараёнини ташкил этиш ва ўқитиш учун малакали профессор-ўқитувчиларни, шу жумладан чет эллик мутахассисларни жалб этиш",


2. 3-бандда:

бешинчи хатбошидан "кундузги шаклда" сўзлари чиқариб ташлансин;

олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Университетнинг Инха университети (Корея Республикаси) таълим дастурлари бўйича таълим олган битирувчиларига белгиланган намунадаги Инха университети (Корея Республикаси) дипломини ҳамда Инха университети (Корея Республикаси) билан келишилган ҳолда Университет томонидан ишлаб чиқилган таълим дастурлари бўйича таълим олган битирувчиларга Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган белгиланган намунадаги диплом берилади".


3. 6 ва 7-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Тошкент шаҳридаги Инха университетининг Васийлик кенгаши

ТАРКИБИ

Ш.Х. Шерматов

-

Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири, Васийлик кенгаши раиси


К.Х. Каримов

-

Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари, Васийлик кенгаши раиси ўринбосари


А.Р. Каримов

-

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари


P.O. Кзримжонов

-

Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири ўринбосари


Ш.Ш.Усманов

-

Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси директори


Н.Н. Хасанов

-

"Ўзбектелеком" AK бошқаруви раиси


М.М. Джалалов

-

Тошкент шаҳридаги Инха университети ректори, Васийлик кенгаши котиби


      

Изоҳ: Васийлик кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли вазифаларни бажариш юклатилган шахслар кенгаш таркибига киритилади".


5. 3 ва 4-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 28 июль





















































Время: 0.2202
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш