Расчеты с персоналом

Нормативно-правовые акты / Предпринимательство / Государственная поддержка развития предпринимательства /

Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тадбиркорлик субъектларига касаначилик ёки ҳунармандчилик асосида уй шароитида ишлаётган ногиронлиги бўлган шахсларнинг иш жойини мослаштириш ҳамда мослаштирилаётган ҳар бир иш жойи харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 22.07.2023 й. 307-сон қарорига 5-илова)

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 22 июлдаги

307-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш

жамғармаси маблағлари ҳисобидан тадбиркорлик субъектларига

касаначилик ёки ҳунармандчилик асосида уй шароитида ишлаётган

ногиронлиги бўлган шахсларнинг иш жойини мослаштириш ҳамда

мослаштирилаётган ҳар бир иш жойи харажатларини қоплаш

учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) маблағлари ҳисобидан тадбиркорлик субъектларига (кейинги ўринларда - талабгор) касаначилик ёки ҳунармандчилик асосида уй шароитида ишлаётган ногиронлиги бўлган шахсларнинг (кейинги ўринларда - ногиронлиги бўлган шахс) иш жойини мослаштириш ҳамда мослаштирилаётган ҳар бир иш жойи харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш тартибини белгилайди.


2. Талабгорга ногиронлиги бўлган шахснинг иш жойини мослаштириш учун мослаштирилаётган ҳар бир иш жойи бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 бараваригача миқдорда субсидия ажратилади.


3. Талабгорга субсидия туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими (кейинги ўринларда - маҳаллий меҳнат органи) томонидан мазкур Низомга иловага мувофиқ схема бўйича ажратилади.



2-БОБ. СУБСИДИЯ АЖРАТИШ ТАРТИБИ ВА ШАРТЛАРИ


4. Талабгор ногиронлиги бўлган шахснинг иш жойини мослаштиргандан сўнг субсидия олиш учун маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокими ёрдамчиларининг (кейинги ўринларда - ҳоким ёрдамчиси) тавсияси асосида тегишли маҳаллий меҳнат органига ёзма равишда ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилади.


5. Талабгорнинг мурожаатида ногиронлиги бўлган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, иш жойларини мослаштириш учун сарфланган харажатларнинг асосли ҳисоб-китоби тўғрисидаги маълумот, талабгорнинг субсидия тўлаб берилиши лозим бўлган ҳисобварағ

...
Время: 0.0168
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish