ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Божхона расмийлаштируви. Декларациялаш /

Иқтисодиёт ва молия вазирининг 21.07.2023 й. 66-сон "Хорижий авиакомпанияларнинг ҳаво кемалари учун мўлжалланган авиакеросин маҳсулотини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 31.07.2023 й. 2525-3-сон билан рўйхатга олинган)

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

Ҳужжатнинг тўлиқ матни пуллик версияда мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

31.07.2023 й.

N 2525-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

21.07.2023 й.

N 66


БУЙРУҒИ



Хорижий авиакомпанияларнинг ҳаво кемалари учун

мўлжалланган авиакеросин маҳсулотини божхона

расмийлаштирувидан ўтказиш қоидаларига

ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон "Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 апрелдаги 210-сон "Божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида"ги карорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2013 йил 5 ноябрдаги 01-02/12-29-сон қарори (рўйхат рақами 2525, 2013 йил 18 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 47-сон, 619-модда) билан тасдиқланган Хорижий авиакомпанияларнинг ҳаво кемалари учун мўлжалланган авиакеросин маҳсулотини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш қоидаларга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Иқтисодиёт ва молия вазири                                              Ш.Д. Кудбиев






Буйруққа

ИЛОВА



Хорижий авиакомпанияларнинг ҳаво кемалари учун

мўлжалланган авиакеросин маҳсулотини божхона

расмийлаштирувидан ўтказиш қоидаларга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 1-бандда:

олтинчи хатбошидаги "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпаниясининг" деган сўзлар "Uzbekistan Airports" акциядорлик жамиятининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

саккизинчи хатбошидаги "Давлат божхона қўмитасининг" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 2-банддаги "Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 ноябрдаги 523-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 22-сон, 224-модда) билан тасдиқланган Божхона омбори фаолиятини лицензиялаш тўғрисида низом" деган сўзлар "Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 апрелдаги 210-сон қарори билан тасдиқланган Божхона омбори фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 19-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"19. Божхона омборининг эгаси божхона омборига жойлаштирилган ва ундан чиқарилган авиакеросин маҳсулотлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг ахборот тизимида ушбу авиакеросин маҳсулотларининг жойлаштирилиши ва ундан чиқарилиши тўғрисида белги қўйган ҳолда, автоматлаштирилган ҳисобни юритади.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 31 июль











































Время: 0.2010
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш