ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Инвестициялар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.08.2023 й. 353-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун энг яхши таклифни танлаб олишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида" 2021 йил 21 сентябрдаги 592-сон қарорига қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қарори

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.08.2023 й.

N 353



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"ЙИРИК ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАСИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ УЧУН ЭНГ ЯХШИ ТАКЛИФНИ

ТАНЛАБ ОЛИШНИНГ МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА" 2021 ЙИЛ 21 СЕНТЯБРДАГИ

592-СОН ҚАРОРИГА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, унинг иқтисодиётини эркинлаштириш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳудуднинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланишини янги босқичга олиб чиқиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, инвестициявий жозибадорликни ошириш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш ва ёшлар бандлигини таъминлаш орқали Қорақалпоғистон Республикасининг иқтисодий салоҳиятини янада ошириш мақсадида қўшимча чоралар кўриш зарурати юзага келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорларга қулай шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 8 августдаги ПФ-129-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорларга қулай шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 8 августдаги ПФ-129-сон Фармони билан 2023-2024 йилларда Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида қиймати 1 миллион АҚШ доллари ва ундан ортиқ эквивалентдаги, қолган туманларда қиймати 300 минг АҚШ доллари ва ундан ортиқ эквивалентдаги инвестиция киритиш мажбуриятини юклаган ҳолда лойиҳа ташаббускорларига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши қарори асосида ер участкаларини тўғридан-тўғри узоқ муддатли ижара ҳуқуқи билан бериш тизими жорий этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун энг яхши таклифни танлаб олишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида" 2021 йил 21 сентябрдаги 592-сон қарори қуйидаги мазмундаги 8-банд билан тўлдирилсин:

"8. Белгилансинки, 2023-2024 йилларда Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида қиймати 1 миллион АҚШ доллари ва ундан ортиқ эквивалентдаги, қолган туманларда қиймати 300 минг АҚШ доллари ва ундан ортиқ эквивалентдаги инвестиция киритиш мажбуриятини юклаган ҳолда лойиҳа ташаббускорларига ер участкалари ушбу қарор талабларига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан белгиланган вақтинча тартиб асосида тўғридан-тўғри ижарага берилади.

Бунда мазкур қарор билан тасдиқланган Йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун энг яхши таклифни танлаб олишнинг маъмурий регламенти талаблари 2025 йил 1 январга қадар ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган муносабатларга нисбатан татбиқ этилмайди".


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Ф.У. Эрманов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 11 август



































































Время: 0.0094
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish