ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Енгил саноат /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.09.2023 й. ПФ-155-сон "Тўқимачилик саноатини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

02.09.2023 й.

N ПФ-155



ТЎҚИМАЧИЛИК САНОАТИНИ МОЛИЯВИЙ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Илова. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил

10 январдаги "Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини

қўллаб-қувватлаш, тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини

тубдан ислоҳ қилиш ҳамда соҳанинг экспорт салоҳиятини

янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-2-сон

Фармонига киритилаётган ўзгартиришлар



Тўқимачилик саноати корхоналарининг мавжуд имкониятларини тўлиқ сафарбар этиш, уларнинг экспорт салоҳиятини янада ошириш мақсадида:


1. Газлама, трикотаж мато ва тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларини экспорт қилувчи корхоналарни револьвер кредитлаш асосида айланма маблағ билан таъминлаш учун Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармасига буюртмаларга асосан 2023 йилда Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан қўшимча 50 миллион АҚШ доллари 2026 йил 1 январга қадар қайтариш шарти билан йиллик 4 фоиз ставкада ажратилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 январдаги "Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини тубдан ислоҳ қилиш ҳамда соҳанинг экспорт салоҳиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-2-сон Фармонига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 2 сентябрдаги

ПФ-155-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2023 йил 10 январдаги "Пахта-тўқимачилик кластерлари

фаолиятини қўллаб-қувватлаш, тўқимачилик ва тикув-трикотаж

саноатини тубдан ислоҳ қилиш ҳамда соҳанинг экспорт

салоҳиятини янада ошириш чора-тадбирлари

тўғрисида"ги ПФ-2-сон Фармонига

киритилаётган ўзгартиришлар


2-бандининг "а" кичик бандида:

иккинчи хатбошидаги "2023 йилда 50 миллион АҚШ доллари ва 2024 йилда 150 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар 2026 йил 1 январга қадар қайтариш шарти билан йиллик 4 фоиз ставкада" сўзлари "2023 йилда 100 миллион АҚШ доллари ва 2024 йилда 150 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар 2024 йил августдан бошлаб 2026 йил 1 январга қадар қайтариш шарти билан йиллик 4 фоиз ставкада" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "100" рақами "50" рақамига алмаштирилсин.

           

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 4 сентябрь
































































Время: 0.1807
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish