ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Монополияга қарши сиёсат. Табиий монополиялар /

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг 20.09.2023 й. 11/05-05/01-сон "Табиий монополия субъектларининг давлат реестрини тузиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-бандини ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 09.10.2023 й. 2147-4-сон билан рўйхатга олинган)

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

Ҳужжатнинг тўлиқ матни пуллик версияда мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

09.10.2023 й.

N 2147-4




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ВА ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ҲУҚУҚЛАРИНИ

ҲИМОЯ ҚИЛИШ ҚЎМИТАСИНИНГ

20.09.2023 й.

N 11/05-05/01


ҚАРОРИ



Табиий монополия субъектларининг давлат реестрини

тузиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг

5-бандини ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 6 июлдаги ПФ-108-сон "Маъмурий ислоҳотлар доирасида рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2010 йил 6 октябрдаги 14-сон қарори (рўйхат рақами 2147, 2010 йил 11 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 40-41-сон, 357-модда) билан тасдиқланган Табиий монополия субъектларининг давлат реестрини тузиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-банди ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Раис                                                                   Ш.Ш. Шарахметов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 10 октябрь















































Время: 0.2408
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш