ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш /

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг МҲ-16-сон, Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 01/24-09-305-сон, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 88-сон "Бошоқли дон экинлари сомонини ёқиб юборилиши натижасида етказиладиган зарарни аниқлаш ҳамда ушбу ҳолатларни содир этган юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан жарималар қўллаш бўйича низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги 23.11.2023 й. Қарори (АВ томонидан 07.12.2023 й. 1647-3-сон билан рўйхатга олинган)

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

07.12.2023 й.

N 1647-3

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЭКОЛОГИЯ, АТРОФ-МУҲИТНИ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВА ИҚЛИМ

ЎЗГАРИШИ ВАЗИРЛИГИНИНГ

23.11.2023 й.

N МҲ-16


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

23.11.2023 й.

N 01/24-09-305


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

23.11.2023 й.

N 88


ҚАРОРИ



"Бошоқли дон экинлари сомонини ёқиб юборилиши

натижасида етказиладиган зарарни аниқлаш ҳамда ушбу

ҳолатларни содир этган юридик ва жисмоний шахсларга

нисбатан жарималар қўллаш бўйича низомни тасдиқлаш

ҳақида"ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон "Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ва 2023 йил 31 майдаги ПФ-81-сон "Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини трансформация қилиш ва ваколатли давлат органи фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонлари, 2023 йил 31 майдаги ПҚ-171-сон "Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги  ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлигининг 2006 йил 27 ноябрдаги 11-1481, 10/8, 91-сон "Бошоқли дон экинлари сомонини ёқиб юборилиши натижасида етказиладиган зарарни аниқлаш ҳамда ушбу ҳолатларни содир этган юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан жарималар қўллаш бўйича низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (рўйхат рақами 1647, 2006 йил 25 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 51-52-сон, 522-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Вазир

А.А. Абдухакимов

Вазир

И. Абдурахмонов

Вазир

Д.А. Кучкаров

        





Қарорга

ИЛОВА



"Бошоқли дон экинлари сомонини ёқиб юборилиши

натижасида етказиладиган зарарни аниқлаш ҳамда ушбу

ҳолатларни содир этган юридик ва жисмоний шахсларга

нисбатан жарималар қўллаш бўйича низомни тасдиқлаш

ҳақида"ги қарорга киритилаётган ўзгартиришлар


1. Қарор муқаддимасидан "ва 2006 йил 17 майдаги "2006 йил бошоқли дон экинлари ҳосилини йиғиштириб олишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-351-сон қарорининг 4-банди" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


2. Низомда:


а) Муқаддимадан "Ўзбекистон Республикасининг "Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 16 майдаги "2005 йил бошоқли дон экинлари ҳосилини йиғиштириб олишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-76-сон ва 2006 йил 17 майдаги "2006 йил бошоқли дон экинлари ҳосилини йиғиштириб олишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-351-сон қарорларининг 4-бандларига мувофиқ," деган сўзлар чиқариб ташлансин;


б) 6-банднинг ўн олтинчи хатбошисидаги "Молия вазирлиги" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


в) 7 ва 8-бандлардаги "Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси" деган сўзлар "Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


г) 9-бандда:

"а" ва "б" кичик бандлардан ", атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбошидаги "Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш" деган сўзлар "Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Экология" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 11 декабрь



















































Время: 0.1719
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish