ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Март, 2024 й. / Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари /

Солиқ маслаҳати миллий стандарти (1-сонли СММС) "Солиқ маслаҳати бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида шартнома тузиш тартиби" (АВ томонидан 15.03.2024 й. 3502-сон билан рўйхатга олинган иқтисодиёт ва молия вазирининг 12.02.2024 й. 106-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

Ҳужжатнинг тўлиқ матни пуллик версияда мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2024 йил 15 мартда 3502-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

иқтисодиёт ва молия вазирининг

2024 йил 12 февралдаги

106-сон буйруғига

ИЛОВА



СОЛИҚ МАСЛАҲАТИ МИЛЛИЙ СТАНДАРТИ


(1-СОНЛИ СММС)


СОЛИҚ МАСЛАҲАТИ БЎЙИЧА ХИЗМАТЛАР

КЎРСАТИШ ТЎҒРИСИДА ШАРТНОМА

ТУЗИШ ТАРТИБИ


Ушбу Солиқ маслаҳати миллий стандарти (1-сонли СММС) (бундан буён матнда стандарт деб юритилади) Ўзбекистон Республикасида солиқ маслаҳати бўйича фаолиятни норматив тартибга солишнинг элементи ҳисобланади.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу стандартнинг мақсади солиқ маслаҳати бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида шартнома (бундан буён матнда шартнома деб юритилади) тузиш тартибини белгилаш ҳисобланади.


2. Ушбу стандарт солиқ маслаҳатчилари ташкилоти томонидан кўрсатиладиган солиқ маслаҳати бўйича хизматларга нисбатан татбиқ этилади.



2-БОБ. ШАРТНОМА ТУЗИШ БЎЙИЧА ТАЛАБЛАР


3. Солиқ маслаҳати бўйича хизматлар солиқ маслаҳатчилари ташкилотларининг реестрига киритилган солиқ маслаҳатчилари ташкилоти ҳамда юридик ва жисмоний шахслар (бундан буён матнда мижоз (ишонч билдирувчи) деб юритилади) ўртасида ёзма шаклда тузилган шартнома асосида амалга оширилади.


4. Шартнома ҳар бир томон учун бир нусхадан тузилади ҳамда солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ва мижоз (ишонч билдирувчи) томонидан имзоланади.


5. Солиқ маслаҳатчилари ташкилоти мижоз (ишонч билдирувчи) билан унинг яшаш жойи ва жойлашган еридан (почта манзилидан) қатъи назар, шартнома тузишга ҳақли.


6. Солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари томонидан солиқ маслаҳати бўйича биргаликда ҳизматлар кўрсатилганда, шартномани биргаликда хизматларни кўрсатувчи хар бир солиқ маслаҳатчилари ташкилоти имзолаши мумкин.


7. Солиқ маслаҳати бўйича биргаликда хизматлар кўрсатиш чоғида мижоз (ишонч билдирувчи) билан шартнома ҳар бир солиқ маслаҳатчилари ташкилоти билан алоҳида-алоҳида тузилиши мумкин.


8. Шартноманинг асосий шартлари қуйидагилардан иборат:

махфийликка риоя қилиш шартлари;

солиқ маслаҳатчилари ташкилоти солиқ маслаҳатчилари ташкилотларининг реестрига киритилганлиги тўғрисидаги маълумотлар;

солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг фуқаролик жавобгарлигини суғурта полиси мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар.


9. Шартномага солиқ маслаҳатчилари ташкилоти томонидан мижоз (ишонч билдирувчи) учун қуйидаги ҳужжатларнинг нусхалари илова қилинади:

солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг фуқаролик жавобгарлиги суғурта полиси;

солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг солиқ маслаҳатчилари ташкилотларининг реестрига киритилганлиги тўғрисидаги маълумот.

Шартномадаги солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг реквизитларида унинг солиқ маслаҳатчилари ташкилотларининг реестридаги рақами ҳамда фуқаролик жавобгарлигини суғурта полисининг рақами ва берилган санаси кўрсатилади.


10. Шартноманинг предмети қуйидагилардан иборат:

мижозга (ишонч билдирувчига) солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлаш, солиқ ҳисоботини тайёрлаш ва тақдим этиш масалалари бўйича маслаҳат бериш;

солиқ ҳисоботини (декларациясини) тайёрлашни, шу жумладан солиқ ҳисоботини (декларациясини) мижоз (ишонч билдирувчи) номидан унинг шахсий кабинети орқали тақдим этиш;

ортиқча ундирилган ёки ортиқча тўланган солиқлар ҳисобидан солиқ қарзини қайтариш ва (ёки) тўлаш, солиқларни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш учун солиқ органларига тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатларни қонунчиликда белгиланган ҳолларда тайёрлаш;

солиқ ҳисобини юритиш;

солиқ солиш объектларини ва солиқ солиш билан боғлиқ бўлган объектларни аниқлаш;

солиққа оид ва молиявий таваккалчиликларни таҳлил қилиш ҳамда баҳолаш, мижозга (ишонч билдирувчига) солиқ имтиёзларини қўллашга доир тавсиялар тақдим этиш;

судларда, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органларда солиққа оид ҳуқуқий муносабатлар билан боғлиқ бўлган иқтисодий, фуқаролик, жиноят ишларини ҳамда маъмурий ишларни кўриб чиқишда вакиллик қилиш;

мижоз (ишонч билдирувчи) томонидан ўз солиқ мажбуриятлари муайян давр учун, шу жумладан ихтиёрий равишда тугатилаётганда тўғри бажарилишини текшириш;

солиққа оид ҳуқуқий муносабатлар билан боғлиқ бўлган бошқа хизматлар.


11. Шартномага солиқ маслаҳати бўйича бир ёки бир нечта хизмат турлари киритилиши мумкин.


12. Солиқ маслаҳати бўйича хизматлар кўрсатишнинг муддатлари шартноманинг предметидан келиб чиқиб белгиланади.


13. Солиқ маслаҳати бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун амалга ошириладиган тўловнинг миқдори, шартлари ва муддатлари шартноманинг предмети ва хизматлар кўрсатишнинг муддатидан келиб чиқиб белгиланади.



3-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


14. Солиқ маслаҳатчилари ташкилоти тузилган шартнома бўйича хизмат кўрсатиш учун мижознинг (ишонч билдирувчининг) розилиги билан солиқ маслаҳатида иштирок этишга зарур бўлган бошқа мутахассисларни жалб қилишга ҳақли.


15. Шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 19 март














































Время: 0.1769
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш