ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Апрель, 2024 й. / Тадбиркорлик фаолияти тўғрисида / Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология /

Стандартлаштириш режасини шакллантириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 30.03.2024 й. 177-сон қарорига 3-илова)

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 30 мартдаги

177-сон қарорига

3-ИЛОВА



Стандартлаштириш режасини шакллантириш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом стандартлаштириш соҳасининг мақсадлари ва уни ривожлантириш йўналишлари бўйича қисқа (бир йилгача), ўрта (бир йилдан беш йилгача) ва узоқ (беш йилдан ўн йилгача) муддатли истиқболли режаларни шакллантириш тартибини белгилайди.


2. Стандартлаштиришга доир ишлар стандартлаштириш режасига асосан амалга оширилади.


3. Стандартлаштириш соҳасидаги қуйидаги субъектларнинг стандартлаштириш режасини шакллантириш ва амалга оширишдаги асосий вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги - стандартлаштириш режасининг бажарилиши мониторингини амалга оширади;

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Ўзбекистон стандартлар институти - стандартлаштириш режасини амалга оширади;

Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари ўз ваколатлари доирасида - янги стандартларни ишлаб чиқишга, амалдаги стандартларга ўзгартишлар киритишга, уларни қайта кўриб чиқишга ва бекор қилишга доир тайёрлаган таклифларини стандартлаштириш режасига киритиш учун Ўзбекистон стандартлар институтига тақдим этади ҳамда стандартлаштириш режасида назарда тутилган вазифаларни бажаради;

Стандартлаштириш бўйича техник қўмита - янги миллий стандартларни ишлаб чиқишга, амалдаги миллий стандартларни қайта кўриб чиқишга доир стандартлаштириш режасига киритиш учун таклифлар тайёрлайди ҳамда стандартлаштириш режасига киритилган стандартларни ишлаб чиқишни амалга оширади.



2-БОБ. СТАНДАРТЛАШТИРИШ РЕЖАСИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ


4. Стандартлаштириш режаси қуйидагилар асосида шакллантирилади:

стандартлаштириш бўйича манфаатдор тарафларнинг, техник қўмиталарнинг таклифлари ва халқаро тажриба;

стандартлаштириш бўйича техник қўмиталарнинг иш режалари;

стандартлаштириш соҳасида мониторинг натижалари;

Ўзбекистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг ҳолатини таҳлил қилиш натижалари.


5. Стандартлаштириш режаси қуйидагиларни ўз ичига олади:

стандартнинг халқаро таснифлагич коди;

халқаро (минтақавий) ёки миллий стандарт лойиҳасининг номи;

стандартларни ишлаб чиқиш (қайта кўриб чиқиш) асоси;

стандартлаштиришга доир ишларни амалга ошириш муддатлари;

молиялаштириш манбаи;

таклиф-буюртмани тақдим этган буюртмачи ташкилот;

иқтисодий фаолият турлари бўйича маҳсулот таснифининг коди.


6. Стандартлаштириш бўйича қисқа (бир йилгача), ўрта (бир йилдан беш йилгача) ва узоқ (беш йилдан ўн йилгача) муддатли истиқболли режаларни шакллантириш мақсадида ҳар йили январь ойида тадбиркорлик субъектлари томонидан келгусида ишлаб чиқарилиши режалаштирилган маҳсулот, хизмат ва фаолият учун халқаро стандартларни таржима қилиш, миллий стандартларни ишлаб чиқиш, халқаро стандартларни жорий қилиш бўйича республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмаларига Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ёки Стандартлар институти томонидан ёзма ва электрон шаклда сўровнома юборилади.

Стандартлар институтининг расмий веб-сайтида таклифлар қабул қилиниши тўғрисида эълон берилади.


7. Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари ўзларига тегишли соҳалар мутахассисларини жалб қилган ҳолда, март ойигача истиқболда керак бўладиган стандартларни аниқлайдилар ва умумлаштирадилар, бунда таклифларда стандартлаштиришни молиялаштириш манбаи белгиланади.


8. Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ёки Стандартлар институти стандартлаштириш соҳасида мониторинг натижалари, соҳа мутахассисларининг таклифлари, мувофиқликни баҳолаш фаолияти натижаларини инобатга олган ҳолда, март ойигача қисқа (бир йилгача), ўрта (бир йилдан беш йилгача) ва узоқ (беш йилдан ўн йилгача) муддатли истиқболли режалар лойиҳасини ишлаб чиқади ва кўриб чиқиш учун қўшимча равишда республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари, техник қўмиталарга кўриб чиқиш ҳамда ўзининг якуний таклифларини тайёрлашда инобатга олиш учун юборади.


9. Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари, техник қўмиталар келгусида ишлаб чиқарилиши режалаштирилган маҳсулот, хизмат ва фаолият учун халқаро стандартларни таржима қилиш, миллий стандартларни ишлаб чиқиш, халқаро стандартларни жорий қилиш бўйича якуний таклифлар, Ҳукумат томонидан белгиланган вазифа ва топшириқлар инобатга олинган ҳолда, ҳар йилнинг сентябрь ойига қадар тайёрлаб, Стандартлар институтига тақдим этади.


10. Стандартлар институти таклифларни таҳлил қилиб, ҳар йилнинг 1 декабрига қадар келгуси йил учун йиллик қисқа (бир йилгача), ўрта (бир йилдан беш йилгача) ва узоқ (беш йилдан ўн йилгача) муддатли истиқболли режаларни иловага мувофиқ шакллантиради ва Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига тасдиқлаш учун киритади.

Йиллик режани шакллантиришда халқаро стандартларнинг долзарблиги инобатга олинади.


11. Стандартлаштириш режасининг ижроси даврида, унга манфаатдор тарафларнинг таклифларига кўра ўзгартириш киритилиши мумкин.



3-БОБ. СТАНДАРТЛАШТИРИШНИ

МОЛИЯЛАШТИРИШ


12. Стандартлаштириш режасида назарда тутилган миллий стандартларни ишлаб чиқишга доир ишлар давлат томонидан молиялаштирилади.


13. Ушбу Низомга иловага мувофиқ шаклда шакллантириладиган ва тасдиқланадиган келгуси йил учун йиллик режадаги тадбирлар тегишли манфаатдор томонларнинг ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши мумкин.


14. Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари ҳамда техник қўмиталар тасдиқланган стандартлаштириш режаси асосида халқаро стандартларни давлат тилига таржима қилиш, стандартларни ишлаб чиқиш, техник экспертиза қилиш ва бошқа хизматлар харажатлари учун Стандартлар институти билан шартнома асосида тегишли маблағларни белгиланган тартибда ўтказиб берилишини таъминлайди.

        

        




Низомга

ИЛОВА



Стандартлаштириш бўйича қисқа (бир йилгача),

ўрта бир йилдан беш йилгача) ва узоқ

(беш йилдан ўн йилгача) муддатли

истиқболли режалар

ЖАДВАЛИ

        

Т/р

Стандартга талабгор ташкилот


Техник қўмита

Стандарт (маҳсулот, фаолият) номи


Ишлаб чиқишга асос ва мақсад


Молиялаштириш манбаи

Ишлаб чиқишнинг бошланиши

         

Ишлаб чиқишнинг тугаши ва тасдиқлашга киритиш

   

Аналоги мавжудлиги

    

   





     

  



  

   

 

    





    

  



  

         

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 1 апрель







































































Время: 0.1388
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish