ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Апрель, 2024 й. / Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари / Алоҳида соҳалар фаолиятини ташкил этиш /

Тошкент шаҳрида реновация лойиҳаларини амалга ошириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 25.03.2024 й. 149-сон қарорига 5-илова)

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

Ҳужжатнинг тўлиқ матни пуллик версияда мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 25 мартдаги

149-сон қарорига

5-ИЛОВА



Тошкент шаҳрида реновация лойиҳаларини

амалга ошириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Тошкент шаҳрида "Тошкент Инвест компанияси" акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда - Компания) томонидан Тошкент шаҳрида реновация лойиҳаларини амалга ошириш тартибини белгилайди.


2. Мазкур низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


нотурар жой - турар жойлар сирасига кирмайдиган, шу жумладан, турар жойларга туташ ва (ёки) турар жойнинг таркибий қисми бўлган бино ва иншоотлар;


реновация - аҳоли учун қулай яшаш муҳитини шакллантириш, ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида, авария ҳолатидаги мавжуд яроқсиз деб топилган, шу жумладан, ижтимоий ва муҳандислик-транспорт инфратузилмалари эскирган, эксплуатация муддати ўтган, яроқсиз ҳолга келган турар ва нотурар жойларни ҳамда яроқли турар ва нотурар жойларни замонавий талабларига мувофиқ қайта қуриш, капитал таъмирлаш, реконструкция қилишга қаратилган ва амалга ошириладиган интенсив қурилиш тадбирлари мажмуи;


реновация лойиҳаси - Компания томонидан Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда кўчмас мулк мулкдорлари билан келишилган ҳолда, шу жумладан Тошкент шаҳрида ташкил этиладиган техник ҳолатни аниқлаш комиссиялари хулосалари асосида алоҳида ёки бир-бирига қўшни бўлган икки ва ундан ортиқ турар ва нотурар жойларда бош режага асосан табиатга зарар етказмаган ҳолда амалга ошириладиган лойиҳалар.


3. Реновация лойиҳаси қуйидаги асослардан бири ёки барчаси мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади:

мулкдорлар, уй-жой мулкдорлари ширкати ва бошқарув сервис компаниялари томонидан турар ва нотурар жойларни кўздан кечириш натижасида уларнинг ички муҳандислик-коммуникация тармоқлари, инфратузилмаси, техник ҳолати ҳамда фойдаланишга яроқсиз эканлиги, пойдевори, ертўласи, деворлари, шифт ва том қисми ҳамда йўлакларининг ҳолати бўйича асосли эътирозлар ва (ёки) хавфли ҳолатлар юзага келганлиги тегишли мутахассислар ёрдамида аниқланганда, улардан фойдаланувчи шахсларнинг ҳаётига хавф солувчи ҳолатлар аниқланганда;

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой фондини давлат йўли билан ҳисобга олиш тўғрисида" 2000 йил 20 январдаги 18-сон қарорида назарда тутилган Тошкент шаҳрида ташкил этиладиган Уй ёки турар жойнинг техник ҳолатини аниқлаш комиссияларининг тегишли хулосалари мавжуд бўлганда;

фавқулодда ҳолатларда Фавқулодда ҳолат режимини таъминлаш бўйича давлат комиссияси хулосалари асосида реновация лойиҳасини амалга ошириш мақсадга мувофиқ деб топилган тақдирда;

Тошкент шаҳрида реновация лойиҳаларини амалга оширишга доир Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони ва қарорлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари қабул қилинганда;

Тошкент шаҳрининг тасдиқланган бош режаси ва шаҳар ҳудуди қисмларининг батафсил режалаштириш лойиҳаларига асосан реновация лойиҳасини амалга ошириш назарда тутилган тақдирда.


4. Реновация лойиҳаси қуйидаги шартлар бажарилган ҳолда амалга оширилади:

а) реновация лойиҳаси амалга ошириладиган реновация ҳудудининг аниқ чегараси Тошкент шаҳри ҳокимининг тегишли қарори билан белгиланади;

б) реновация лойиҳаси амалга ошириладиган реновация ҳудудида қурилиш зарур бўлган ижтимоий инфратузилма объектлари белгиланади;

в) Компания буюртмасига асосан Кадастр агентлигининг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан реновация лойиҳаси амалга ошириладиган реновация ҳудудида янги қурилиш олиб борилиши режалаштирилаётган ер участкаларининг чегараларига тузатишлар киритилади;

г) турар ва (ёки) нотурар жой объекти бузилиши талаб этилганда, уларнинг мулкдорлари розилиги мавжуд бўлган тақдирда, бузилаётган объектлар ўрнига ушбу объектлар бузилаётган ҳудуддан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда уларнинг майдонидан кам бўлмаган майдон ҳажмида, аммо унинг майдонидан 1,2 баравардан ортиқ бўлмаган ҳажмда нотариал тартибда тасдиқланган келишув битими асосида мутаносиб турар ва (ёки) нотурар жой объекти билан беғараз таъминланади ёхуд мулкдорларнинг хоҳишига кўра бошқа турдаги компенсация тўланиши тартиби ва муддатлари белгиланади;

д) реновация ҳудудидаги хонадонлар мулкдорларига янги қурилган турар жойлардаги хонадонлар берилаётганда, мазкур мулкдорларга янги хонадонлар топширилгунга қадар уларнинг оила аъзолари билан бирга вақтинча яшаши учун турар жой билан таъминланади ёки ижара ҳақи тўлаб берилади;

е) бузилиши талаб этилган турар ва (ёки) нотурар жой объекти юзасидан мулкдорларнинг ипотека мажбуриятлари мавжуд бўлган тақдирда, мулкдорларга ушбу объектлар бузилаётган ҳудуддан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда нотариал тартибда тасдиқланган келишув битими асосида мутаносиб равишда тақдим этиладиган янги турар ва (ёки) нотурар жой объектига нисбатан мулкдорларнинг ушбу ипотека мажбуриятлари ва шартлари ўзгартирилмасдан сақлаб қолинади;

ж) реновация лойиҳаси доирасида янги қуриладиган турар ва нотурар жойлар эгаллаган майдон ҳажмининг (автотураргоҳ қисми ва реновация ҳудудида жойлашган эскирган уйлардаги хонадонлар мулкдорларига бериладиган хонадонлар майдони бундан мустасно) ҳар бир куб метри учун тасдиқланган миқдоридаги тўловлар реновация лойиҳасини амалга оширишга доир тегишли инвестиция шартномасида белгиланган муддатларда тўланади;

з) зарурат мавжуд бўлган тақдирда, турар жойлар уй-жой фондидан чиқарилади;

и) зарурат мавжуд бўлган тақдирда, турар ва нотурар жойлар ихтисослиги ўзгартирилади;

к) реновация лойиҳаси ҳудудида мавжуд мактабгача таълим ва умумий ўрта таълим мактабларида таҳсил олаётган болалар ҳамда ўқувчилар бошқа тегишли мактабгача таълим ва умумий ўрта таълим мактабларига навбатсиз жойлаштирилади;

л) реновация лойиҳасини амалга ошириш даврида ҳудуддаги жойларни бузишда давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларини кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш ёки йўқ қилишга йўл қўйилмайди;

м) реновация лойиҳаси доирасида қурилиш ишларини амалга ошириш учун тадбиркорлик субъектларига мазкур бандга мувофиқ реновация ҳудудида жойлашган турар ва нотурар жойларни қуйидагилар асосида белгиланган тартибда бузишга рухсат берилади:

уларнинг мулкдорлари билан нотариал тартибда имзоланган битимлар;

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой фондини давлат йўли билан ҳисобга олиш тўғрисида" 2000 йил 20 январдаги 18-сон қарорида назарда тутилган Тошкент шаҳрида ташкил этиладиган Уй ёки турар жойнинг техник ҳолатини аниқлаш комиссияларининг тегишли хулосалари;

суд қарори.


5. Реновация лойиҳаси мазкур Низомга иловада келтирилган Реновация лойиҳасини амалга ошириш схемасига мувофиқ амалга оширилади.



2-БОБ. РЕНОВАЦИЯ ЛОЙИҲАСИНИ ТАШАББУС

ҚИЛИШ ВА АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ


6. Реновация лойиҳаси Компания томонидан мустақил равишда, шунингдек инвесторларни жалб қилган ҳолда, Ер участкалари негизида "Тошкент Инвест компанияси" акциядорлик жамияти ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида инвестиция лойиҳаларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш тартибида амалга оширилади.

Инвесторни танлаб олиш натижасида Компания ва аукцион ғолиби ўртасида тегишли инвестиция шартномаси имзоланади.


7. Аниқ бир ҳудудда реновация лойиҳасини амалга ошириш бўйича инвесторлар томонидан ташаббус тартибида тегишли таклифлар киритилган тақдирда, истисно тариқасида, Компания ер участкасига ижара ҳуқуқини бериш учун электрон онлайн-аукцион ўтказмасдан, энг яхши таклифларни танлаб олиш орқали реновация лойиҳасини амалга ошириш юзасидан ҳамкорни танлаб олиш ваколатига эга.

Реновация лойиҳасини ташаббус қилиш ва тасдиқлаш тартиби халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан белгиланади.

Энг яхши таклифлар асосида реновация лойиҳасини амалга ошириш учун ҳамкорни танлаб олиш натижасида Компания ва ҳамкор ўртасида тегишли инвестиция шартномаси имзоланади.


8. Реновация лойиҳасини амалга ошириш бошланишидан камида бир ой олдин Компания:

кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларга доир тегишли ёзувларни давлат реестрига киритиш учун Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасининг тегишли туман филиалига;

коммунал тўловлар бўйича қайта ҳисоб-китоб қилиш учун коммунал хизмат кўрсатиш корхоналарига;

уйларни сақлаш харажатлари юзасидан мажбурий бадал ва тўловлардан мулкдорларнинг қарздорлиги бўйича қайта ҳисоб-китоб қилиш учун кўп квартирали уйларни бошқариш органларига;

тегишли солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қайта ҳисоб-китоб қилиш учун солиқ органларига хабарнома юборади.


9. Реновация лойиҳаси ҳудудида қурилиш ва (ёки) реконструкция қилиш ишларини бажариш, қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш ва уларга бўлган ҳуқуқларни белгилаш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.



3-БОБ. РЕНОВАЦИЯ ЛОЙИҲАСИ НАТИЖАСИДА ҚУРИЛГАН

ОБЪЕКТЛАРНИ ФОЙДАЛАНИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ ҲАМДА

ТЕГИШЛИЧА МУЛКДОРЛАРГА АЖРАТИШ


10. Реновация лойиҳасини амалга оширувчи инвестор ёки Компания ўз номига давлат рўйхатидан ўтказилган фойдаланишга қабул қилинган уй-жойларни тегишлича мулкдорларга шартномага мувофиқ янги уй-жойни топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида ажратиб беради.

Янги уй-жойни топшириш-қабул қилиш далолатномаси ушбу уй-жойга мулк ҳуқуқининг вужудга келишини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади ҳамда ушбу уй-жойларни мулкдор номига қонунчиликда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказишга асос ҳисобланади.

Реновация ҳудудида кўп квартирали уй-жойлар қурилиш ишлари якунлангандан сўнг уч ой муддатда кўп квартирали уй-жойлар мулкдорларига мазкур уй-жойлар эгаллаган ва уларга туташ ҳудудлар доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилади.


11. Шартнома бўйича мажбуриятлардан ортган уй-жойлар инвестор томонидан мустақил тасарруф этилади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


12.Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.

         

         




Низомга

ИЛОВА



Реновация лойиҳасини амалга ошириш

СХЕМАСИ

         

   

Босқичлар

     


  

Субъектлар

   


    

Амалга ошириладиган тадбирлар

    


    

Бажариш

муддатлари

    








1-босқич


        

Ўзбекистон Республикаси

Президенти ва Вазирлар

Маҳкамаси, Тошкент шаҳри

ҳокимлиги, Мулкдорлар, кўп

квартирали уйлар бошқарув

органлари, Идоралараро

махсус комиссия, Компания

     


Реновация лойиҳасини ташаббус қилади.


Ўз хоҳишига

кўра











2-босқич


Компания


     

1. Реновация лойиҳаси юзасидан инвестиция лойиҳасини тайёрлайди.


2. Инвестиция лойиҳаси лотини шакллантиради ва лотни "E-auksion" электрон савдо платформасига жойлаштиради.

    


Белгиланган

муддатларда








3-босқич


Инвестор


     

1. Хўжалик жамияти устав капиталида иштирок этиш орқали инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда аукцион савдоларида иштирок этади ва ғолиб бўлган тақдирда, Компания билан "E-auksion" савдоси ғолиби сифатида тегишли шартномани имзолайди.


2.Оддий ширкат шартномаси асосида инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда аукцион савдоларида иштирок этади ва ғолиб бўлган тақдирда, лот қийматининг камида 10 фоизини закалат пули сифатида киритади.


3. Компания билан "E-auksion" аукцион савдоси ғолиби сифатида тегишли шартномани имзолайди.

      


Белгиланган

муддатларда








4-босқич


Компания ва (ёки)

Инвестор


   

Компания томонидан мустақил равишда ёки инвестор билан ҳамкорликда лойиҳа амалга оширилади.

     


Ўрнатилган

тартибда








5-босқич


Компания ва (ёки)

Инвестор


       

Қурилиши (реконструкцияси) якунланган кўчмас мулк объекти фойдаланишга топширади.

      


Ўрнатилган

тартибда

          

             

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 27 март










































































Время: 0.3535
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш