ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Апрель, 2024 й. / Тадбиркорлик фаолияти тўғрисида / Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.04.2024 й. 201-сон "Экспортга мўлжалланган ва истеъмол мақсадларида ундириладиган дон, дуккакли ҳамда мойли экинлар уруғларини сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.04.2024 й.

N 201




ЭКСПОРТГА МЎЛЖАЛЛАНГАН ВА ИСТЕЪМОЛ

МАҚСАДЛАРИДА   УНДИРИЛАДИГАН   ДОН,

ДУККАКЛИ   ҲАМДА   МОЙЛИ   ЭКИНЛАР

УРУҒЛАРИНИ СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА



Сўнгги йилларда республикамизда экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва янги ноанъанавий ташқи бозорларга экспорт қилиш бўйича ижобий ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, экспорт ҳажмини янада ошириш учун ташқи бозор конъюнктурасини ўрганиш, экспорт қилинадиган маҳсулотларни импорт қилувчи мамлакатлар талаби асосида етиштириш, сифат ва озиқ-овқат-маҳсулотлари хавфсизлиги бўйича халқаро талабларга жавоб берадиган сертификатлаштириш тизимини жорий этиш зарурати юзага келмоқда.

Дон, дуккакли ҳамда мойли экинларнинг ундирилган ёки ундиришга мўлжалланган уруғлари экспортини ташкил этиш, тадбиркорлик субъектларига қулай шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг "Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Экспортга мўлжалланган ва истеъмол мақсадларида ундириладиган дон, дуккакли ҳамда мойли экинлар уруғларини сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

уруғларни етиштириш, тозалаш, зарарсизлантириш, шунингдек, ихтиёрий сертификатлаштиришга оид талаб ва шартлар;

ихтиёрий сертификатлаштиришдан ўтказиш учун ариза бериш ва уни кўриб чиқиш тартиби.


2. Экспортга мўлжалланган ва истеъмол мақсадларида ундириладиган дон, дуккакли ҳамда мойли экинлар уруғларини сертификатлаштириш ишлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ҳўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги томонидан амалга оширилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:

икки ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин;

тадбиркорлик фаолияти субъектлари ва аҳоли ўртасида ушбу қарорнинг мақсадлари, моҳияти ва аҳамиятини кенг ёритилишини таъминласин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.

        

            

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                        А. Арипов

       

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 15 апрель






































































Время: 0.1894
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish