ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Апрель, 2024 й. / Банк қонунчилиги /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.04.2024 й. ПҚ-158-сон "Ислом тараққиёт банки ва ОПЕК халқаро тараққиёт жамғармаси иштирокида "М39 "Олмаота-Бишкек-Тошкент-Шаҳрисабз-Термиз" автомобиль йўлининг 1255-1315 км (60 км) қисмини реконструкция қилиш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

15.04.2024 й.

N ПҚ-158



ИСЛОМ ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ

ВА ОПЕК ХАЛҚАРО ТАРАҚҚИЁТ ЖАМҒАРМАСИ

ИШТИРОКИДА "М39 "ОЛМАОТА-БИШКЕК-ТОШКЕНТ-

ШАҲРИСАБЗ-ТЕРМИЗ" АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛИНИНГ

1255-1315 КМ (60 КМ) ҚИСМИНИ РЕКОНСТРУКЦИЯ

ҚИЛИШ" ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда халқаро талаблар ва стандартларга мос замонавий автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш, автомобиль йўллари тармоғини ривожлантириш ва миллий йўл-транспорт инфратузилмасини янада такомиллаштириш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

а) Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси (кейинги ўринларда - Автомобиль йўллари қўмитаси) томонидан умумий қиймати 195,5 млн АҚШ доллари бўлган "М39 "Олмаота-Бишкек-Тошкент-Шаҳрисабз-Термиз" автомобиль йўлининг 1255-1315 км (60 км) қисмини реконструкция қилиш" лойиҳасининг (кейинги ўринларда - лойиҳа) техник-иқтисодий асоси белгиланган тартибда ишлаб чиқилганлиги;

б) лойиҳани амалга ошириш учун:

Ислом тараққиёт банки (кейинги ўринларда - ИТБ) томонидан 5 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олувчи 20 йил муддатга 106,7 млн АҚШ доллари миқдорида қарз ажратилиши маъқулланганлиги;

ОПЕК халқаро тараққиёт жамғармаси (кейинги ўринларда - ОПЕК жамғармаси) томонидан 5 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олувчи 20 йил муддатга 47,2 млн АҚШ доллари миқдорида қарз ажратилиши маъқулланганлиги;

в) лойиҳани амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси ИТБ ва ОПЕК жамғармаси билан тегишли Ҳадли келишув ҳамда қарз битими имзоланганлиги;

г) умумий қиймати 195,5 млн АҚШ доллари бўлган лойиҳанинг техник-иқтисодий асосига кўра:

ИТБ ва ОПЕК жамғармасининг ҳиссаси 153,9 млн АҚШ долларини, Ўзбекистон Республикасининг ҳиссаси солиқ ва божхона имтиёзларини тақдим этиш ҳамда молиявий бошқа харажатларни қоплаш кўринишида 41,5 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағларни ташкил этиши;

лойиҳани амалга ошириш даври 5 йилни (2 йил кафолат даврини ҳисоблаган ҳолда 2024-2029 йиллар) ташкил этиши;

д) Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси томонидан ўтказилган дастлабки ўрганишлар натижаси бўйича харажатлар (20 млн АҚШ долларигача) мақбуллаштирилиши мумкинлиги аниқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилансинки:

Автомобиль йўллари қўмитаси ва "Автойўлинвест" агентлиги лойиҳани ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш ҳамда ИТБ ва ОПЕК жамғармаси қарзларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш бўйича масъул ижро этувчи органлар ҳисобланади;

ИТБ ва ОПЕК жамғармаси томонидан ажратилган қарзларни қайтариш, шу жумладан устамалар, фоиз ва бошқа тўловлар бўйича харажатлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

лойиҳани амалга ошириш гуруҳининг йиллик харажатлар сметаси ва штатлар жадвали Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилади.


3. Қуйидагилар:

"М39 "Олмаота-Бишкек-Тошкент-Шаҳрисабз-Термиз" автомобиль йўлининг 1255-1315 км (60 км) қисмини реконструкция қилиш" лойиҳаси техник-иқтисодий асосининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ;

"М39 "Олмаота-Бишкек-Тошкент-Шаҳрисабз-Термиз" автомобиль йўлининг 1255-1315 км (60 км) қисмини реконструкция қилиш" лойиҳаси доирасида Ислом тараққиёт банки томонидан ажратилган маблағларни бўлиб тўлашнинг прогноз жадвали 2-иловага мувофиқ;

"М-39 "Олмаота-Бишкек-Тошкент-Шаҳрисабз-Термиз" автомобиль йўлининг 1255-1315 км (60 км) қисмини реконструкция қилиш" лойиҳаси доирасида ОПEК халқаро тараққиёт жамғармаси томонидан ажратилган қарзни қайтариш, фоиз ва бошқа тўловларни амалга оширишнинг прогноз жадвали 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитасининг лойиҳа доирасида мақбуллаштириладиган ва иқтисод қилинадиган маблағлар ҳисобидан 4-иловага мувофиқ умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида вазн ва ҳажм параметрларини назорат қилиш пунктларини барпо этиш ишларига йўналтириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси билан биргаликда ИТБ ва ОПЕК жамғармаси билан 2024 йил 1 октябрга қадар лойиҳа доирасида мақбуллаштириладиган ва иқтисод қилинадиган маблағларни мазкур бандда назарда тутилган ишларга йўналтириш юзасидан музокараларни ўтказсин.


5. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Автомобиль йўллари қўмитаси билан биргаликда яшил ҳудудларни барпо этиш мақсадида лойиҳа доирасида реконструкция қилинадиган автомобиль йўлларининг йўл бўйи минтақаларида иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда 450 минг дона манзарали дарахт ва терак кўчатлари экилишини таъминласин.

Бунда, барпо этиладиган яшил ҳудудларни лозим даражада сақлаш бўйича ташаббускор жисмоний ва юридик шахслар билан ўрнатилган тартибда шартномалар тузилади.


6. Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси ҳамда ИТБ ва ОПЕК жамғармаси ўртасида имзоланган Ҳадли келишув ва қарз битими бўйича юридик хулосалар берсин.


7. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Автомобиль йўллари қўмитасининг буюртманомаларига биноан лойиҳани амалга ошириш доирасида республикага жалб этиладиган хорижий мутахассисларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) белгиланган тартибда таъминласин.


8. Давлат дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича республика штаби (С.И. Самадов) лойиҳа доирасида маблағларнинг мақсадли ажратилиши ва сарфланиши устидан доимий назорат ўрнатсин ҳамда ҳар ярим йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиб борсин.


9. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги лойиҳа доирасида жалб қилинган маблағларнинг ишлатилиши жараёнида очиқлик ва ошкораликни таъминлаш устидан доимий назорат ўрнатсин.


10. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги лойиҳанинг атроф-муҳитга таъсири тўғрисидаги аризаларнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат экологик экспертизасидан ўтказилишини таъминласин.


11. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда Автомобиль йўллари қўмитаси раиси Ж.Ю. Турсунов белгилансин.

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 15 апрелдаги

ПҚ-158-сон қарорига

1-ИЛОВА



"М39 "Олмаота-Бишкек-Тошкент-Шаҳрисабз-Термиз"

автомобиль йўлининг 1255-1315 км (60 км) қисмини

реконструкция қилиш" лойиҳаси техник-иқтисодий

асосининг асосий техник-иқтисодий

КЎРСАТКИЧЛАРИ

         

T/р

Кўрсаткичлар номи

Ўлчов бирлиги

Жами*

Шу жумладан:

       

Ислом тараққиёт

банки маблағлари

      

ОПЕК

маблағлари

     

Ўзбекистон

Республикаси улуши


1.

Лойиҳанинг умумий қиймати


минг АҚШ долл. экв.


195 495

106 700

47 249

41 546

1.1.

Капитал қўйилмалар қиймати, жами:


минг АҚШ долл. экв.


129 471

86 517

42 954



шундан:








қурилиш-монтаж ишлари**


минг АҚШ долл. экв.


129 471

86 517

42 954


эркин конвертацияланадиган валютада


минг АҚШ долл.

129 471

86 517

42 954



институционал ривожланиш ва салоҳиятни ошириш


минг АҚШ долл. экв.


1 000

1 000



эркин конвертацияланадиган валютада


минг АҚШ долл.


1 000

1 000




ускуналар сотиб олиш


минг АҚШ долл.


3 000

3 000



эркин конвертацияланадиган валютада


минг АҚШ долл.


3 000

3 000




бошқа сарф-харажатлар


минг АҚШ долл. экв.


20 068

14 873

4 295

900

эркин конвертацияланадиган валютада


минг АҚШ долл.


20 068

14 873

4 295

900

1.2.

Республика бюджети маблағлари ҳисобидан қўшилган қиймат солиғини қоплаш учун ажратилган ҳамда божхона божларидан озод этиш кўринишидаги маблағлар


минг АҚШ долл. экв.


23 700



23 700

1.3.

Ижтимоий солиқ***


минг АҚШ долл.


88



88

1.4.

Инвестиция давридаги молиявий харажатлар****


минг АҚШ долл.


16 858



16 858

1.5.

Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи харажатлари


минг АҚШ долл.


1 310

1 310



2.

Реконструкция қилинадиган йўл узунлиги


км

60

3.

Иқтисод қилинадиган маблағлар ҳисобига умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида вазн ва ҳажм параметрларини назорат қилиш пунктларини барпо этиш


дона

20

4.

Кутилаётган бандлик сони


киши

-

5.

Лойиҳани қоплашнинг ҳисоб-китоб қилинган муддати


йил


-

6.

Инвестиция даври давомийлиги


ой

60

7.

Қарз тўлаш муддати


йил

20

8.

Шундан имтиёзли давр


йил

5

     

*) Якуний нарх кўрсаткичлари батафсил лойиҳа-смета ҳужжатлари, товар (иш ва хизматлар) етказиб бериш бўйича белгиланган тартибда ўтказиладиган тендер савдолари натижалари асосида белгиланади;


**) Қурилиш-монтаж ишларининг суммасига 10% миқдорида кўзда тутилмаган харажатлар ҳисобга олган ҳолда;


***) Ижтимоий солиқ Автомобиль йўллари қўмитасига ажратиладиган давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади;


****) Якуний молиявий харажатлар миқдори ҳақиқий суммалар, ўзлаштириш санаси ва 10 йиллик SOFRнинг ўртача СВОП кўрсаткичига боғлиқ.

        

          




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 15 апрелдаги

ПҚ-158-сон қарорига

2-ИЛОВА



"М39 "Олмаота-Бишкек-Тошкент-Шаҳрисабз-Термиз"

автомобиль йўлининг 1255-1315 км (60 км) қисмини

реконструкция қилиш" лойиҳаси доирасида Ислом

тараққиёт банки томонидан ажратилган

маблағларни бўлиб тўлаш

ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ

         

Қарз миқдори

106 700 000 АҚШ долл.



Лойиҳани амалга ошириш муддати

5 йил



Қарзни қоплаш муддати

20 йил



Инвестиция даври

5 йил



ИТБ қарзини қайтариш устамаси


10 йиллик АҚШ доллардаги SOFR

ўртача СВОП кўрсаткичи + 2,1 б.п




Тўловлар сони


30 та



        

     

АҚШ долл.

Йиллар

Инвестиция даврида ечиб олинган

маблағлар учун ҳисобланган

олдиндан тўлов*

      

Маблағларни бўлиб тўлаш

умумий қиймати**

      

10.07.2024


602 428,20

602 428,20

10.01.2025


602 428,20

602 428,20

10.07.2025


1 210 191,40

1 210 191,40

10.01.2026


1 210 191,40

1 210 191,40

10.07.2026


1 823 289,60

1 823 289,60

10.01.2027


1 823 289,60

1 823 289,60

10.07.2027


2 441 722,80

2 441 722,80

10.01.2028


2 441 722,80

2 441 722,80

10.07.2028



5 354 769,52

10.01.2029



5 354 769,52

10.07.2029



5 354 769,52

10.01.2030



5 354 769,52

10.07.2030



5 354 769,52

10.01.2031



5 354 769,52

10.07.2031



5 354 769,52

10.01.2032



5 354 769,52

10.07.2032



5 354 769,52

10.01.2033



5 354 769,52

10.01.2033



5 354 769,52

10.01.2034



5 354 769,52

10.07.2034



5 354 769,52

10.01.2035



5 354 769,52

10.07.2035



5 354 769,52

10.01.2036



5 354 769,52

10.07.2036



5 354 769,52

10.01.2037



5 354 769,52

10.07.2037



5 354 769,52

10.01.2038



5 354 769,52

10.07.2038



5 354 769,52

10.01.2039



5 354 769,52

10.07.2039



5 354 769,52

10.01.2040



5 354 769,52

10.07.2040



5 354 769,52

10.01.2041



5 354 769,52

10.07.2041



5 354 769,52

10.01.2042



5 354 769,52

10.07.2042



5 354 769,52

10.01.2043



5 354 769,52

Жами:


172 798 349,50

          

          

*) SOFR фоиз ставкаси ва олдиндан тўлов миқдори қарз маблағлари ҳақиқатда ўзлаштирилганда аниқланади.


**) ИТБ Ҳадли келишув битими бўйича маблағларни бўлиб тўлаш умумий қиймати ва маблағларни қайтариш саналари қарз маблағлари ечилган кундан бошлаб аниқланади.

       

        




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 15 апрелдаги

ПҚ-158-сон қарорига

3-ИЛОВА



"М-39 "Олмаота-Бишкек-Тошкент-Шаҳрисабз-Термиз"

автомобиль йўлининг 1255-1315 км (60 км) қисмини

реконструкция қилиш" лойиҳаси доирасида ОПEК

халқаро   тараққиёт   жамғармаси   томонидан

ажратилган қарзни қайтариш, фоиз ва бошқа

тўловларни амалга оширишнинг

ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ

           

Қарз миқдори


47 249 170 АҚШ долл.


Қарзни қоплаш муддати



20 йил


Имтиёзли давр



5 йил


Фоиз ставкаси



6 ойлик SOFR + 2,3 б.п

Мажбуриятлар учун комиссия тўлови



йиллик 0,25 %

Бир марталик воситачилик ҳақи


йиллик 0,25 %

       

      

АҚШ доллар

Тўлов даври

Ўзлаштириш

графиги

      

Фоиз тўловлари*

Асосий қарзни

қайтариш

   

Мажбури-ятлар

учун тўловлар

        

Бир марталик

воситачилик ҳақи

       

Тўлаши лозим

бўлган жами

маблағ**

     

01.12.2023й.






118 122,93

118 122,93

10.12.2023й.


8 000 000

0


65 960


65 960

10.06.2024й.


8 000 000

136 714


39 929


176 643

10.12.2024й.


8 000 000

270 457


29 384


299 841

10.06.2025й.


8 000 000

401 227


19 485


420 712

10.12.2025й.


8 000 000

537 941


9 112


547 053

10.06.2026й.


7 249 170

683 572




683 572

10.12.2026й.



789 901




789 901

10.06.2027й.



807 455




807 455

10.12.2027й.



794 290




794 290

10.06.2028й.



789 901

1 574 972



2 364 873

10.12.2028й.



772 055

1 574 972



2 347 027

10.06.2029й.



753 624

1 574 972



2 328 596

10.12.2029й.



710 911

1 574 972



2 285 883

10.06.2030й.



699 794

1 574 972



2 274 766

10.12.2030й.



661 908

1 574 972



2 236 880

10.06.2031й.



631 921

1 574 972



2 206 893

10.12.2031й.



608 955

1 574 972



2 183 927

10.06.2032й.



592 133

1 574 972



2 167 105

10.12.2032й.



552 931

1 574 972



2 127 903

10.06.2033й.



538 303

1 574 972



2 113 275

10.12.2033й.



503 050

1 574 972



2 078 022

10.06.2034й.



473 941

1 574 972



2 048 913

10.12.2034й.



450 097

1 574 972



2 025 069

10.06.2035й.



430 643

1 574 972



2 005 615

10.12.2035й.



394 951

1 574 972



1 969 923

10.06.2036й.



376 812

1 574 972



1 951 784

10.12.2036й.



346 094

1 574 972



1 921 066

10.06.2037й.



315 961

1 574 972



1 890 933

10.12.2037й.



291 240

1 574 972



1 866 212

10.06.2038й.



269 152

1 574 972



1 844 124

10.12.2038й.



236 970

1 574 972



1 811 942

10.06.2039й.



215 321

1 574 972



1 790 293

10.12.2039й.



185 334

1 574 972



1 760 306

10.06.2040й.



157 980

1 574 972



1 732 952

10.12.2040й.



133 113

1 574 972



1 708 085

10.06.2041й.



107 661

1 574 972



1 682 633

10.12.2041й.



78 990

1 574 972



1 653 962

10.06.2042й.



53 830

1 574 972



1 628 802

10.12.2042й.



26 476

1 574 972



1 601 448


47 249 170

         

16 781 610

47 249 170

163 870,0

118 122,93

64 312 762

          

*) SOFR фоиз ставкаси қарз маблағлари ҳақиқатда ўзлаштирилганда аниқланади.


**) ОПЕК жамғармаси қарз битими бўйича асосий қарзни, фоизларни ва бошқа тўловларни тўлаш қиймати ва қарзни қайтариш саналари қарз маблағлари ечилган кундан бошлаб аниқланади.

       

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 15 апрелдаги

ПҚ-158-сон қарорига

4-ИЛОВА



"М39 "Олмаота-Бишкек-Тошкент-Шаҳрисабз-Термиз"

автомобиль йўлининг 1255-1315 км (60 км) қисмини

реконструкция   қилиш"   лойиҳаси   доирасида

мақбуллаштириладиган ва иқтисод қилинадиган

маблағлар ҳисобига вазн ва ҳажм параметрларини

назорат қилиш пунктларини қуриш бўйича

МАНЗИЛЛИ ДАСТУР

         

Т/р

Автомобиль йўлининг номи

Пунктларнинг

жойлашув манзили

        

Ўрнатиладиган назорат

пунктлари сони,

комплект

        

       

Республика бўйича жами пунктлар

  

22


     

Қорақалпоғистон Республикаси

  



1.

А380 "Ғузор - Бухоро - Нукус - Бейнеу" автомобиль йўли


883 км

1


      

Андижон вилояти

     



2.

4Р112 "Фарғона ҳалқа йўли" автомобиль йўли


103 км

1

3.

А373 "М39 автойўли - Гулистон - Бўка - Ангрен - Қўқон ва Андижон орқали - Ўш" автомобиль йўли


457 км

1


     

Бухоро вилояти

        



4.

М37 "Самарқанд - Бухоро - Туркманбоши" автомобиль йўли


212 км

1

5.

4Р220 "Вобкент - Шофиркон - Жилвон" автомобиль йўли


20 км

1


       

Жиззах вилояти

      



6.

М39 "Олмаота - Бишкек - Тошкент - Шаҳрисабз - Термиз" автомобиль йўли


1013 км

1


      

Қашқадарё вилояти

      



7.

А378 "Самарқанд - Ғузор" автомобиль йўли


58 км

1

8.

4Р79 "Қарши ш. - Хонобод қ. - Чим қ. - Чироқчи қ. - Шаҳрисабз ш." автомобиль йўли


7 км

1


    

Навоий вилояти

      



9.

4Р64г "М37 автойўлидан Навоий шаҳрига шохобча" автомобиль йўли


12 км

1

10.

М37 "Самарқанд-Бухоро - Туркманбоши" автомобиль йўли


162 км

1


        

Самарқанд вилояти

      



11.

М39 "Олмаота - Бишкек - Тошкент - Шаҳрисабз - Термиз" автомобиль йўли


1081 км

1


        

Сурхондарё вилояти

    



12.

М41 "Бишкек - Душанбе - Термиз" автомобиль йўли


1618 км

1

13.

М39 "Олмаота - Бишкек - Тошкент - Шаҳрисабз - Термиз" автомобиль йўли


1400 км

1


         

Сирдарё вилояти

       



14.

М39 "Олмаота - Бишкек - Тошкент - Шаҳрисабз - Термиз" автомобиль йўли


140 км

1

15.

М39 "Олмаота - Бишкек - Тошкент - Шаҳрисабз - Термиз" автомобиль йўли


871 км

1


       

Тошкент вилояти

     



16.

4Р21 "Тошкент айланма автойўли" автомобиль йўли


9 км

1

17.

4Р12 "Бектемир ш. - Чирчиқ ш. - Ғазалкент ш. - Чорбоғ қўрғони" автомобиль йўли


18 км

1

18.

А373 "М39 автойўли - Гулистон - Бўка - Ангрен - Қўқон ва Андижон орқали - Ўш" автомобиль йўли


61 км

1

19.

4Р20 "Қорасув қ. - Бўка ш. - Бекобод ш." автомобиль йўли


63 км

1

20.

М39 "Олмаота - Бишкек - Тошкент - Шаҳрисабз - Термиз" автомобиль йўли


817 км

1

21

А373 "М39 автойўли - Гулистон - Бўка - Ангрен - Қўқон ва Андижон орқали - Ўш" автомобиль йўли


45 км

1


           

Фарғона вилояти

         



22.

4Р147 "Марғилон ш. - Риштон ш. - Ўқчи қ. - Каримдевона қ - Конибодом ш." автомобиль йўли


101 км

1

         

Изоҳ: ушбу манзилли дастурга Вазирлар Маҳкамаси томонидан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.

          

             

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 17 апрель







































































Время: 0.0142
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish