ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Қурилишдаги лойиҳалаш. Объектларни экспертиза қилиш ва рўйхатга олиш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.04.2024 й. ПҚ-165-сон "Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш бўйича давлат дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш жараёнларини самарали ташкил этишнинг қўшимча чоралари тўғрисида"ги Қарори

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

29.04.2024 й.

N ПҚ-165



ИЖТИМОИЙ ВА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ

ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА

ДАВЛАТ ДАСТУРЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА АМАЛГА

ОШИРИШ ЖАРАЁНЛАРИНИ САМАРАЛИ ТАШКИЛ

ЭТИШНИНГ ҚЎШИМЧА ЧОРАЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурлари ҳамда бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан молиялаштириладиган дастурларни ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга ошириш, соҳада самарали назорат механизмлари ва замонавий ахборот технологияларини жорий этиш, лойиҳалар иштирокчилари ва назорат қилувчи идораларнинг масъулиятини янада ошириш мақсадида:


1. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг марказий аппарати тузилмасида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда, вазирликнинг тасдиқланган умумий штат бирликлари сони доирасида ҳамда шартнома асосида мутахассис-экспертларни жалб қилиш ҳисобига Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурлари ҳамда бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан молиялаштириладиган дастурларга (кейинги ўринларда - давлат дастурлари) мувофиқ қиймати 10 миллиард сўмдан юқори бўлган объектларни (кейинги ўринларда - алоҳида объектлар) қуриш ва реконструкция қилиш бўйича тайёрланган лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ваколатига эга лойиҳа офиси (кейинги ўринларда - Лойиҳа офиси) ташкил этилсин ҳамда қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

алоҳида объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун тайёрланган лойиҳалаш топшириқларини кўриб чиқиш ва келишиш;

алоҳида объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини уларнинг самарадорлиги ва асосланганлиги, функционаллиги таъминланганлиги, шунингдек, келгусида уларни эксплуатация қилишда қулайлик ва тежамкорликка риоя этилганлиги жиҳатидан ўрганиш;

алоҳида объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларида қўлланилаётган нархларни чуқур таҳлил қилиб, қурилиш материаллари ва ишларнинг (хизматларнинг) қиймати сунъий равишда қимматлашишининг олдини олиш;

лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш якунларига кўра уларнинг самарадорлиги ва асосланганлиги, уларда шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига риоя этилганлиги, алоҳида объектларнинг функционаллиги ва эксплуатация учун қулайлиги ҳамда смета қийматининг мақбуллиги юзасидан тавсия бериш;

ижтимоий соҳа объектларининг намунавий лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилишини таъминлаш.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ўн кун муддатда Лойиҳа офиси тўғрисидаги низом ва унинг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгиланган тартибда тасдиқласин.


2. Белгилансинки:

2024 йилда Лойиҳа офиси томонидан давлат дастурларига қўшимча киритилаётган, қиймати 10 миллиард сўмдан юқори бўлган алоҳида объектларни қуриш ва реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари кўриб чиқилади;

Лойиҳа офиси томонидан лойиҳалаш топшириқларини келишиш, лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ҳамда улар бўйича тавсия бериш "Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизими орқали амалга оширилади;

Лойиҳа офиси томонидан лойиҳалаш топшириқларини кўриб чиқиш ва келишиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида ҳамда лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ва экспертизадан ўтказишга тавсия бериш учун объектлар смета қийматининг 0,005 фоизи миқдорида тўловлар ундирилади ва буюртмачи харажатларида акс эттирилади;

Лойиҳа офиси билан келишилмаган алоҳида объектларнинг лойиҳалаш топшириқларини тасдиқлашга йўл қўйилмайди;

Лойиҳа офиси томонидан ўзига юкланган вазифаларни амалга оширишда, шу жумладан лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқишда зарур ҳолларда, лойиҳа институтлари, экспертиза органлари ва бошқа ташкилотларнинг малакали мутахассислари жалб қилиниши мумкин;

алоҳида объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари бўйича Лойиҳа офисининг тавсияси бўлмаган тақдирда, буюртмачилар томонидан уларни экспертизага тақдим этишга йўл қўйилмайди;

Лойиҳа офисига юкланган вазифаларни амалга ошириш учун юқори малакали хорижий ва маҳаллий мутахассислар, эксперт, консультант ва маслаҳатчиларни тўғридан-тўғри шартномалар асосида жалб этиш ҳуқуқи берилади;

Лойиҳа офиси мансабдор шахслари лойиҳалаш топшириқларини кўриб чиқиш ва келишиш ҳамда экспертизадан ўтказишга тавсия беришда ўзларига юкланган вазифаларнинг ўз вақтида ва самарали бажарилишига жавобгар ҳисобланади.


3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ давлат дастурлари доирасида:

а) 2025 йил 1 январдан бошлаб лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш ва объектларни фойдаланишга қабул қилишда қурилиш харажатларни баҳолашнинг "ҳажм" услубига (ҳажм ва сифат кўрсаткичларини ҳисобга олишга) ўтилади;

б) 2024 йил 1 июлдан бошлаб объектларнинг смета қиймати "Қурилиш ресурслари миллий классификатори" электрон платформаси маълумотлари асосида шакллантирилади;

в) 2024 йил 1 октябрдан бошлаб қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш жараёни рақамлаштирилган ҳолда, "Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизимининг "Қурилишда давлат назорати" электрон платформаси орқали расмийлаштирилади;

г) лойиҳалаштириш топшириғи ва унга илова этиладиган ҳужжатлар тўлиқ ишлаб чиқилмаган объектлар учун лойиҳа-қидирув ташкилотларини аниқлаш бўйича тендер савдоларини белгилаш тақиқланади;

д) "Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизимига:

буюртмачи томонидан қурилиш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш объектларига тегишли бўлган бирламчи-рухсат берувчи ҳужжатлар, экспертиза хулосалари ва тендер ҳужжатлари ҳамда тегишли давлат харидлари тўғрисидаги шартномалар мажбурий тартибда жойлаштирилади;

қурилиш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш шартномалари билан бирга объектларда ишларни бажариш ва молиялаштириш графиклари ҳамда уларнинг ҳақиқатда молиялаштирилиши тўғрисидаги маълумотлар электрон шаклда юборилади;

пудрат ташкилотлари томонидан бажарилган иш турлари, ҳажмлари ва қийматлари тўғрисидаги маълумотлар солиқ органларига тақдим этилган электрон ҳисобварақ-фактуралар асосида шакллантирилган ҳолда юборилади;

е) "Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизимида:

2024 йил 1 июлдан бошлаб автомобиль йўллари ва йўл иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашда қиймати 10 миллиард сўмдан ортиқ бўлган лойиҳалар бўйича жалб қилинадиган ёрдамчи пудрат ташкилотлари рўйхатга олинади;

тендер савдолари оферентлари томонидан таклифлар тўлиқ рақамлаштирилган ҳолда киритилади;

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ва Транспорт назорати инспекцияси томонидан ҳар ойда камида бир маротаба давлат дастурларига киритилган объектлардаги қурилиш жараёнининг жорий ҳолати бўйича фотосуратлар жойлаштириб борилади.


4. Давлат дастурлари доирасида Бош прокуратура ва Ҳисоб палатаси томонидан амалга ошириладиган қуйидаги назорат тартиби жорий этилсин:

а) "Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизими орқали:

қурилиш объектлари бўйича тегишли ҳокимликлар томонидан ер участкаларини ажратишга оид ҳужжатлар ҳамда тегишли ташкилотлар томонидан лойиҳалаштиришга доир бирламчи рухсат берувчи ҳужжатлар ўз вақтида расмийлаштирилиши;

қурилиш объектлари лойиҳа-смета ҳужжатларининг белгиланган муддатларда экспертизадан ўтказилиши;

лойиҳа ва пудрат ташкилотларини белгилаш бўйича тендер савдолари қонунчиликка мувофиқ ташкил этилиши ва ўтказилиши;

буюртмачилар ва ғазначилик бўлинмалари томонидан объектлар ўз вақтида молиялаштирилиши, пудрат ташкилотлари томонидан белгиланган муддатларда қурилиш-монтаж ишлари бажарилиши ҳамда объектлар фойдаланишга топширилиши устидан тизимли назорат ўрнатилади;

б) жойига чиққан ҳолда ижроси кечикаётган лойиҳалар ва муаммоли объектларда камчиликлар ўрганилади.

Бунда мазкур бандда назарда тутилган мониторинг ва назорат тадбирлари натижаларига кўра:

қурилиш-монтаж ишларини тўхтатмасдан туриб, бартараф этиб бўлмайдиган шаҳарсозлик, давлат харидлари ва бюджет тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг бузилиш ҳолатлари аниқланган объектлар бўйича камчиликлар бартараф этилгунга қадар молиялаштиришни қонунчиликда белгиланган тартибда вақтинча тўхтатиш юзасидан тегишли буюртмачилар ва Ғазначилик хизмати қўмитасига тақдимнома киритилади;

лойиҳа ва пудрат ташкилотлари томонидан ўз мажбуриятлари лозим даражада бажарилмаган ҳоллар аниқланганда, уларнинг электрон тендер савдоларида иштирокини чеклаш юзасидан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига кўрсатма киритилади.


5. Қурилиш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш объектларини молиялаштиришнинг қуйидаги тартиби белгилансин:

а) ғазначилик органлари "Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизимига қурилиш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш объектларига тегишли бўлган бирламчи рухсат берувчи ҳужжатлар, экспертиза хулосалари ва тендер ҳужжатлари тўлиқ жойлаштирилганлиги кўриб чиқилгандан сўнг тегишли давлат харидлари тўғрисидаги шартномаларни уч иш куни ичида рўйхатга олади;

б) давлат харидлари тўғрисидаги шартномалар ғазначилик органларида рўйхатга олингандан сўнг улар бўйича аванс тўловлари инсон омилисиз автоматик тарзда амалга оширилади;

в) фойдаланишга топширилган объектнинг кафолат суммаси пудрат ташкилотининг ихтиёрига кўра:

кафолат муддати давомида - объектни кафолат муддатида суғурталаш ёки тижорат банклари томонидан кафолатлаш орқали тўлаб берилади;

кафолат муддати тугагандан сўнг - фойдаланувчи ташкилотнинг асослантирилган эътирози бўлмаган тақдирда, пудрат ташкилотининг ҳисобварағига ғазначилик тизимидан инсон омилисиз автоматик равишда ўтказилади. Бунда, фойдаланувчи ташкилот хулосаси электрон имзо билан тасдиқланган ҳолда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизимига юборилади.


6. Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган қурилиш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишлари бўйича техник назорат хизматини кўрсатишга қуйидаги объектларда аутсорсинг асосида тадбиркорлик субъектларини жалб қилишга рухсат берилсин:

2025 йил 1 январдан бошлаб - тажриба тариқасида қурилиш (таъмирлаш) ишлари янгидан бошланадиган мактаб, мактабгача таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларида;

2026 йил 1 январдан бошлаб - бошқа қурилиш (таъмирлаш) объектларида (давлат сирлари билан боғлиқ бўлган объектлар бундан мустасно).


7. Белгилаб қўйилсинки, 2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқишда мактабгача таълим ташкилотларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш учун ажратиладиган маблағларнинг 50 фоизи жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган лойиҳаларга йўналтирилади.

Бунда:

аҳолининг демографик ҳолати ва эҳтиёжи инобатга олинган ҳолда, ҳудудлар кесимида лойиҳалар рўйхати манфаатдор вазирликлар ва идоралар томонидан шакллантирилади ҳамда "Очиқ бюджет" ахборот порталига жойлаштирилади;

жамоатчилик томонидан энг кўп овоз тўплаган лойиҳалар ғолиб деб топилади ҳамда ҳар бир ҳудуд учун тақсимланган маблағлар доирасида Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури лойиҳасига киритилади.


8. Вазирлар Маҳкамаси 2024 йил якунига қадар соҳалар кесимида биноларни сақлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш учун молиявий ресурсларга бўлган эҳтиёжни ҳисоблаш ҳамда уларнинг ҳисобини юритиш тартибини белгиловчи шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари ишлаб чиқилишини таъминласин.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ишлаб чиқилган шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига асосан 2025 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетини шакллантиришда биноларни сақлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар учун зарур маблағларни назарда тутсин.


9. Қуйидагилар:

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг ахборот тизимларига вазирлик ва идораларнинг ўзаро интеграция қилинган ахборот тизимлари орқали тақдим этиладиган қўшимча маълумотлар рўйхати 1-иловага мувофиқ;

Қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш, бошқариш ва назорат қилиш самарадорлигини янада ошириш бўйича "йўл харитаси" 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


10. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:

уч ой муддатда техник назорат хизматини кўрсатишга аутсорсинг асосида тадбиркорлик субъектларини жалб қилиш, техник назорат хизматини кўрсатувчи ташкилотлар фаолиятини баҳолаб, уларнинг рейтингини "Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизимида эълон қилиб бориш тартибини;

2024 йил 1 августга қадар фойдаланишга топширилган объектларни кафолат муддати давомида суғурталаш ёки тижорат банклари томонидан кафолатлаш тартибини белгилаш юзасидан тегишли ҳужжат лойиҳасини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


11. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги:

Бош прокуратура билан биргаликда 2024 йил 1 июнга қадар қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш жараёнини рақамлаштириш тўғрисидаги низом лойиҳасини;

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 3-иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


13. Мазкур қарорда белгиланган чора-тадбирлар ижросини самарали ташкил қилишга масъул этиб Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А.Ж. Раматов ва Ж.А. Кучкаров белгилансин.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Н.Т. Йўлдошев ва Ҳисоб палатаси раиси А.М. Бобоев ушбу қарорда белгиланган вазифалар ўз вақтида ва сифатли бажарилиши устидан доимий назорат ўрнатсин.

Қарор ижросини таъминлаш бўйича масъул идоралар ва маҳаллий ҳокимликлар фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 29 апрелдаги

ПҚ-165-сон қарорига

1-ИЛОВА



Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги

вазирлигининг  ахборот  тизимларига  вазирлик

ва  идораларнинг  ўзаро  интеграция  қилинган

ахборот тизимлари орқали тақдим этиладиган

қўшимча маълумотлар

РЎЙХАТИ


Т/р


Вазирлик ва идоралар номи

    

Тақдим этиладиган маълумотлар

      

Тақдим этиш муддати

         

     

I. "ҚУРИЛИШ РЕСУРСЛАРИ МИЛЛИЙ КЛАССИФИКАТОРИ"

ЭЛЕКТРОН ПЛАТФОРМАСИГА ЖОЙЛАБ

БОРИЛАДИГАН МАЪЛУМОТЛАР

        

1.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Давлат харидлари соҳасидаги қурилиш ресурсларига оид маълумотлар.


Доимий

2.

Солиқ қўмитаси

Маҳсулотларнинг ягона электрон миллий каталогидаги қурилиш ресурсларига оид (маҳсулот номи, ўлчов бирлиги, нархи) маълумотлар.


Доимий

3.

Статистика агентлиги

Саноат маҳсулотларининг нархлари кўрсаткичлари.


Ҳар ойда

4.

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга

солиш агентлиги


Қурилиш материаллари бўйича стандартлар ва мувофиқлик сертификатлари асосида уларнинг техник параметрлари кўрсаткичлари.


Доимий

5.

Божхона қўмитаси

Республика ҳудудига импорт қилинган қурилиш материаллари, асбоб-ускуналари ва жиҳозлари бўйича нарх кўрсаткичлари.


Ҳар ойда

        

II. "ШАФФОФ ҚУРИЛИШ" МИЛЛИЙ АХБОРОТ ТИЗИМИГА

ЖОЙЛАШТИРИБ БОРИЛАДИГАН МАЪЛУМОТЛАР

        

6.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Қурилиш ва таъмирлаш лойиҳалари, уларга ажратилган маблағлар ҳамда молиялаштириш бўйича маълумотлар.


Доимий

7.

Солиқ қўмитаси

1. Бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан молиялаштириладиган дастурлар доирасида бажарилган қурилиш-монтаж ишларини тасдиқловчи электрон ҳисобварақ-фактуралар ва уларга иловалар.


2. Лойиҳа ва пудрат ташкилотларининг жисмоний шахсларнинг даромад солиғи ҳисоботларидаги ишчи ходимлар ҳақидаги маълумотлар.

    

Доимий

8.

Марказий банк орқали тижорат банклари

Хизмат кўрсатувчи банкдан 2-сон картотека қарздорлиги ва "Кредит-ахборот таҳлилий маркази" кредит бюросидан муддати ўтган кредит қарздорлиги мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотлар.


Доимий

9.

Кадастр агентлиги

Янги қурилиш объектлари бўйича тегишли ҳокимликлар томонидан ер участкаларини ажратишга оид ҳужжатларнинг ўз вақтида расмийлаштирилиши тўғрисидаги маълумотлар.


Доимий

10.

Ички ишлар вазирлиги

Шахснинг маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликка тортилганлиги ва судланганлиги тўғрисидаги маълумот.


Доимий

        

Изоҳ.


1. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг ахборот тизимларига узатиладиган ахборот ва маълумотларнинг ўз муддатида, тўғри ва тўлиқ тақдим этилишига тизимга интеграция қилинган тегишли вазирликлар ва идораларнинг биринчи раҳбарлари шахсан масъул ҳисобланади.


2. Ушбу рўйхатдаги маълумотлар беғараз тақдим этилади.

          

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 29 апрелдаги

ПҚ-165-сон қарорига

2-ИЛОВА



Қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш,

бошқариш ва назорат қилиш самарадорлигини

янада ошириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

          

Т/р

       

Чора-тадбирлар номи

     

Амалга ошириш

механизми

     

Ижро муддати

       

Масъул ижрочилар

       

1.

Қурилиш-пудрат ташкилотлари ҳисобварақ-фактураларининг янги шаклини тўлдириш ва ҳисобини юритиш бўйича семинар-тренинглар ташкил этиш.


Амалий чора-

тадбирлар

2024 йил

май

Солиқ қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги


2.

Давлат молиявий назорати инспекциясининг қурилиш объектларида назорат ўлчовини амалга ошириш бошқармаси малакали мутахассислар билан тўлдирилишини таъминлаш.


Ташкилий чора-

тадбирлар

2024 йил

май

Бош прокуратура, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги


3.

"Шаффоф қурилиш" тизимини Ҳисоб палатасининг "Масофавий аудит" автоматлаштирилган ахборот тизимига интеграция қилиш.


Амалий чора-

тадбирлар

2024 йил

май

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Ҳисоб палатаси


4.

"Шаффоф қурилиш" тизими орқали Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган дастурларни амалга ошириш жараёнлари рақамлаштириш билан тўлиқ қамраб олинганлиги юзасидан Вазирлар Маҳкамасига хулоса киритиш.


Амалий чора-

тадбирлар

2024 йил

май

Рақамли технологиялар вазирлиги, Ҳисоб палатаси, Бош прокуратура


5.

Рақамли технологиялар вазирлиги хулосасига асосан "Шаффоф қурилиш" тизимини такомиллаштириш чораларини кўриш.

Бунда, "Шаффоф қурилиш" тизимини доимий

такомиллаштириш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этиш.

Амалий чора-

тадбирлар

Заруратга кўра



2024 йил

май

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Ҳисоб палатаси, Бош прокуратура, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, "Киберхавфсизлик маркази" ДУК


6.

"Шаффоф қурилиш" тизимида "Давлат дастурлари ижроси мониторинги" платформасини ишга тушириш.

Бунда, Бош прокуратура ва Ҳисоб палатасининг ушбу платформага кириш имкониятини яратиш.


Амалий чора-

тадбирлар

2024 йил

июнь

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


7.

Объектларнинг смета қийматини шакллантириш бўйича "Қурилиш ресурслари миллий классификатори" электрон платформасини тўлиқ ишга тушириш.


Амалий чора-

тадбирлар

2024 йил

июнь

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Статистика агентлиги, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Божхона қўмитаси


8.

Техник назорат хизматини кўрсатишга аутсорсинг асосида тадбиркорлик субъектларини жалб қилиш тартибини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


Вазирлар Маҳкамаси

қарори лойиҳаси


2024 йил

июнь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги


9.

Қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш жараёнини рақамлаштириш тўғрисидаги низом лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


Вазирлар Маҳкамаси

қарори лойиҳаси


2024 йил

июнь

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Бош прокуратура, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


10.

Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бажариладиган қурилиш ва таъмирлаш ишларида лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлашдан бошлаб объектларни қабул қилиб олишгача бўлган жараёнларни ҳажм ва сифат кўрсаткичлари ("ҳажм" услуби) асосида амалга ошириш тартибини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


Вазирлар Маҳкамаси

қарори лойиҳаси


2024 йил

июль

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


11.

"Давлат дастурлари лойиҳаларининг амалга оширилишини мониторинг қилиш ва манзилли рўйхатларни келишиш" автоматлаштирилган электрон платформасини юритиш тартибини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.

Бунда, Бош прокуратура ва Ҳисоб палатасининг ушбу платформага кириш имкониятини яратиш.


Идоралараро ҳужжат лойиҳаси


2024 йил

июль

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Ҳисоб палатаси, Бош прокуратура


12.

Фойдаланишга топширилган объектларни кафолат муддати давомида суғурталаш ёки тижорат банклари томонидан кафолатлаш ҳамда кафолат суммаларини муддатидан олдин тўлаб бериш тартибини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


Вазирлар Маҳкамаси

қарори лойиҳаси


2024 йил

август

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Марказий банк


13.

Солиқ органларининг ахборот тизимидаги пудрат ташкилотлари ва улардаги ишчиларга солиқ ҳамда бошқа тўловлар ҳисобланишига оид маълумотларни Ягона миллий меҳнат тизимига интеграция қилиш.


Амалий чора-

тадбирлар

2024 йил

август

Солиқ қўмитаси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги


14.

Бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан амалга оширилган лойиҳалар бўйича эришилган миқдор ва сифат кўрсаткичларини ички аудит хизматлари томонидан баҳолаш тартибини ишлаб чиқиш.


Идоралараро ҳужжат лойиҳаси


2024 йил

август

Ҳисоб палатаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги


15.

Бюджет тизими бюджетлари ҳамда давлат ташқи қарзи ҳисобидан молиялаштириладиган қурилиш-монтаж ишлари, шу жумладан, қиймати 100 млрд сўмдан юқори бўлган лойиҳалар бўйича улар якунлангандан сўнг аудит ўтказиш тартибини ишлаб чиқиш.


Идоралараро ҳужжат лойиҳаси


2024 йил

август

Ҳисоб палатаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги


16.

Биноларни сақлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш учун молиявий ресурсларга бўлган эҳтиёжни ҳисоблаш ва уларнинг ҳисобини юритиш тартибини белгиловчи шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини ишлаб чиқиш.


Шаҳарсозлик нормалари

ва қоидалари


2024 йил

декабрь

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


17.

Ижтимоий соҳа объектларини лойиҳалаштириш тармоқ нормаларини янгилаш.


Норматив-ҳуқуқий

ҳужжат лойиҳаси


2024 йил

декабрь

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


18.

Давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган қурилиш ва реконструкция қилиш лойиҳалари бўйича ижроси кечикаётган ва муаммоли объектларда жойига чиққан ҳолда камчиликларни ўрганиш.


Амалий чора-

тадбирлар

Доимий

Бош прокуратура, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси, Ҳисоб палатаси, Давлат молиявий назорати инспекцияси


         

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 29 апрелдаги

ПҚ-165-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 декабрдаги "Ҳудудларда муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4929-сон қарорида:


а) 2-банднинг "а" кичик банди биринчи хатбошисидаги "ва кичик саноат зоналари" сўзлари "зоналар" сўзи билан алмаштирилсин;


б) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳар йили Давлат бюджетининг асосий параметрларини шакллантиришда махсус иқтисодий зоналар ҳамда тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестициялар иштирокидаги йирик ишлаб чиқариш лойиҳаларини ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлаш ишлари учун Давлат бюджетидан Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурлари доирасида маблағлар ажратилишини назарда тутсин".


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 январдаги "2022-2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-98-сон қарорининг 3-бандида:


а) иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан Дастурнинг асосий параметрларига тасдиқланган лойиҳаолди ва (ёки) лойиҳа ҳужжатлари ҳамда молиялаштириш манбалари мавжуд бўлган қўшимча лойиҳалар (объектлар) киритилишини, амалга оширилмаган лойиҳалар (объектлар) чиқариб ташланишини, шунингдек, капитал қўйилмаларнинг буюртмачилар (ташаббускорлар) ўртасида қайта тақсимланишини назарда тутувчи ўзгартиришлар ва (ёки) қўшимчалар киритилиши мумкин";


б) учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


в) тўртинчи ва бешинчи хатбошилар тегишинча учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


г) учинчи ва тўртинчи хатбошилардагиқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан Молия вазирлиги билан биргаликда" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 февралдаги "Уй-жойлар қурилишини ва қурилиш материаллари саноатини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-139-сон қарорининг 3-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Бунда, Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан Дастурнинг асосий параметрларига тасдиқланган лойиҳаолди ва (ёки) лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ самарасиз лойиҳаларни чиқариб ташлаш ва (ёки) бошқа истиқболли лойиҳаларни киритишни назарда тутувчи ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилиши мумкин".

         

             

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 30 апрель











































































Время: 0.0056
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish