Diqqat!

NB! Мазкур Карор расмий эълон килинган кундан эътиборан бир ойдан кейин кучга киради.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Май, 2024 й. / Банк қонунчилиги /

Марказий банк Бошқарувининг 22.04.2024 й. 11/2-сон "Тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 20.05.2024 й. 2696-4-сон билан рўйхатга олинган)

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

20.05.2024 й.

N 2696-4




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

22.04.2024 й.

N 11/2


ҚАРОРИ



Тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш

ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун

захиралар шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби

тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ва "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2015 йил 13 июндаги 14/5-сон қарори (рўйхат рақами 2696, 2015 йил 14 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 28-сон, 374-модда) билан тасдиқланган Тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан бир ойдан кейин кучга киради.



Марказий банк раиси                                                  М.Б. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



Тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш

ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун

захиралар шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби

тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Низом тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар (бундан буён матнда захиралар деб юритилади) шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.".


2. 1-3-банддаги "Молия" деган сўз "Иқтисодиёт ва молия" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 10-банднинг учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


4. Қуйидаги мазмундаги 12-1-банд билан тўлдирилсин:

"12-1. "Субстандарт" деб таснифланган активнинг асосий қарзи ва (ёки) фоизлари бўйича муддати ўтган қарздорликлар тўлиқ тўлангандан сўнг активнинг сифати қайтариш графигига асосан кетма-кет 3 та тўлов ўз вақтида ва тўлиқ тўланганда ҳамда мазкур Низомнинг 9-банди талабларига мувофиқ бўлган ҳолда яхшиланганда, ушбу активнинг сифати "стандарт" деб таснифланиши мумкин.".


5. Қуйидаги мазмундаги 14-1-банд билан тўлдирилсин:

"14-1. Активнинг сифати "қониқарсиз" деб таснифлангандан сўнг (бундан шартлари қайта кўриб чиқилган актив мустасно) ушбу актив сифати мазкур Низомнинг 9-банди ёки 12-банди талабларига мувофиқ бўлган ҳолда яхшиланса, мазкур актив сифати "субстандарт" деб таснифланиши мумкин.".


6. Қуйидаги мазмундаги 17-1-банд билан тўлдирилсин:

"17-1. Активнинг сифати "шубҳали" деб таснифлангандан сўнг (бундан шартлари қайта кўриб чиқилган актив мустасно) ушбу актив сифати мазкур Низомнинг:

9 ёки 12-банди талабларига мувофиқ бўлган ҳолда яхшиланса - актив сифати "субстандарт";

14-банди талабларига мувофиқ бўлган ҳолда яхшиланса - актив сифати "қониқарсиз" деб таснифланиши мумкин.".


7. 19-банддаги "Шартномада белгиланган муддатда қайтарилмаган ёки қайтмаслигидан" деган сўзлар "Қайтмаслигидан" деган сўз билан алмаштирилсин.


8. 20-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"20. Қуйида келтирилган омиллардан ҳеч бўлмаганда биттаси мавжуд бўлса, активларнинг сифати "умидсиз" деб таснифланади:

гаров ҳисобидан ундирилган кўчмас мулк ва бошқа мол-мулклар тижорат банки томонидан балансга қабул қилинган кундан бошлаб бир йил муддатда сотилмаган бўлса;

банк фаолиятини амалга ошириш учун зарурияти мавжуд бўлмаган (фойдаланилмайдиган) кўчмас мулк ва бошқа мол-мулклар (бундан гаров ҳисобидан ундирилган кўчмас мулк ва бошқа мол-мулклар мустасно) уч йил муддатда сотилмаган ёки фойдаланилмаган бўлса;

қарздорнинг 2-сон картотекасида муддати 366 кун ва ундан ортиқ кунга кечиктирилган тўлов ҳужжатлари мавжуд бўлса;

асосий қарз ва (ёки) фоизлар бўйича 366 кун ва ундан ортиқ кунга муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлса.".


9. Қуйидаги мазмундаги 20-1-банд билан тўлдирилсин:

"20-1. Активнинг сифати "умидсиз" деб таснифлангандан, шу жумладан балансдан ташқари ҳисобварақда акс эттирилгандан сўнг (бундан шартлари қайта кўриб чиқилган актив мустасно) ушбу актив сифати мазкур Низомнинг:

9 ёки 12-банди талабларига мувофиқ бўлган ҳолда яхшиланса - актив сифати "субстандарт";

14-банди талабларига мувофиқ бўлган ҳолда яхшиланса - актив сифати "қониқарсиз";

17-банди талабларига мувофиқ бўлган ҳолда яхшиланса - актив сифати "шубҳали" деб таснифланиши мумкин.

Бунда, балансдан ташқари ҳисобварақда акс эттирилган активларнинг кейинги ҳисобини юритиш мақсадида ушбу активлар баланснинг тегишли ссуда ҳисобварағига ўтказилиши мумкин.".


10. 29-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"шартлар қайта кўриб чиқилишининг асослари ёки сабаблари, шу жумладан қарз олувчининг молиявий ҳолатига салбий таъсир кўрсатувчи омилларнинг юзага келганлиги;".


11. 30 - 30-3-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"30. Активнинг шартлари биринчи марта қайта кўриб чиқилиши ушбу активнинг сифати бўйича аввалги таснифини ўзгартирмайди.

Активнинг шартлари қайта кўриб чиқилиши биланоқ ушбу активнинг сифати яхшироқ тоифада таснифланиши мумкин эмас.

Активнинг шартлари иккинчи марта қайта кўриб чиқилса, ушбу активнинг сифати шартлари қайта кўриб чиқилишидан олдинги тоифадан бир поғонага паст бўлиши керак.

Активнинг шартлари уч ёки ундан ортиқ маротаба қайта кўриб чиқилса, ушбу активнинг сифати "умидсиз" тоифада таснифланади ва у яхшироқ тоифага қайта таснифланиши мумкин эмас.

30-1. Шартлари қайта кўриб чиқилган актив сифати "субстандарт", "қониқарсиз" ёки "шубҳали" деб таснифлангандан кейин қайтариш графигига асосан камида кетма-кет 3 та тўлов (асосий қарз, фоиз ва бошқа тўловлар) тўлиқ ва ўз вақтида тўланган тақдирда, бундай актив сифатининг таснифи бир тоифага яхшилаб борилиши мумкин.

Бунда, активларни қайтариш графиги бўйича тўлов бошланган ойдан шартноманинг охирги муддатига қадар ҳар ойда тенг (пропорционал) тўловлар асосида қайтарилиши белгиланган тақдирда кетма-кет 3 та тўлов, акс ҳолда шу миқдорга тенг 3 тадан кўпроқ тўловлар ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши лозим.

30-2. Шартлари қайта кўриб чиқилган ҳамда сифати "умидсиз" деб таснифланган актив бўйича муддати ўтган қарздорликлар (асосий қарз, фоиз ва бошқа тўловлари) тўлиқ тўланганда ва графикка асосан камида 6 ой давомида ҳамда актив асосий қарз қолдиғининг 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорда қарздорликлари тўлиқ ва ўз вақтида тўланган тақдирда, ушбу активнинг сифати "шубҳали" деб таснифланиши мумкин.

Бунда, активларни қайтариш графиги бўйича тўлов бошланган ойдан шартноманинг охирги муддатига қадар ҳар ойда тенг (пропорционал) тўловлар асосида қайтарилиши белгиланган тақдирда кетма-кет 6 та тўлов, акс ҳолда шу миқдорга тенг 6 тадан кўпроқ тўловлар ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши лозим.

30-3. Қонунчилик ҳужжатлари билан фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ёки уларнинг оқибатларини бартараф этиш, юқумли ва паразитар касалликлар тарқалишининг олдини олишга қаратилган чекловчи тадбирлар (карантин) белгиланиши натижасида қарздор томонидан банк олдидаги мажбуриятни бажариш ёки лозим даражада бажариш имконияти бўлмаганда, активлар сифатини таснифлаш, захира яратиш ва активларнинг шартларини қайта кўриб чиқилмаган деб ҳисобланиши Марказий банк томонидан белгиланиши мумкин.".


12. 33 ва 33-7-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.


13. 34-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"банкка дивиденд ёки фоиз кўринишида даромад келтирганда;".


14. 51-бандда:

биринчи хатбошидаги "Кўзда тутилмаган ҳолатлар" ҳисобварағига" деган сўзлар "балансдан ташқари ҳисобвараққа" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши "бекор бўладиган" деган сўзлардан кейин "ёки шартномада назарда тутилган" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


15. 52 ва 53-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"52. Ҳукуматнинг қарорига кўра марказлаштирилган ресурслар ёхуд бошқа маблағлар ҳисобидан берилган кредитлар ҳисобидан шаклланган "умидсиз" активни баланс ҳисобварақларидан балансдан ташқари моддаларга ўтказилиши Ҳукумат ёхуд Марказий банк олдидаги қарзларнинг бекор қилинишига олиб келмайди ва тижорат банки томонидан Ҳукумат ёхуд Марказий банк олдидаги қарзлар қайтарилиши шарт.

53. Агар қарздор томонидан балансдан ташқари моддаларда ҳисобга олинадиган актив бўйича қарз тижорат банки томонидан ушбу қарзни ундириш бўйича кўрилган барча чора-тадбирларга қарамасдан, у бу ҳисобварақларга ўтказилгандан кейин беш йил давомида тўланмаса ёки банк ушбу активдан воз кечса, у ҳолда ушбу актив (асосий қарзлар ҳам, фоизлар ҳам) тижорат банки Кенгашининг тавсияси асосида акциядорлар умумий йиғилишида тасдиқланган қарорига кўра ҳисобдан чиқарилиши мумкин.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 21 май












































Время: 0.2054
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish