ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Май, 2024 й. / Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари / Вазирликлар, қўмиталар фаолиятини ва таркибини тартибга солиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.05.2024 й. 291-сон "Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.05.2024 й.

N 291




ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАЛАРИ УЮШМАСИ

ФАОЛИЯТИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ БЎЙИЧА

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Маҳаллаларни қўллаб-қувватлашни янада такомиллаштириш, маҳаллабай ишлашга масъул бўлган шахслар фаолиятини самарали ташкил этиш ва уларнинг ҳамкорлигини таъминлаш, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, унинг тузилмалари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ходимларни моддий рағбатлантириш ҳамда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасига юкланган вазифаларнинг тўлақонли бажарилишини қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси (кейинги ўринларда - Уюшма), Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фонди ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг:

Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фонди республика бошқаруви фойдаланишида бўлган Тошкент вилоятининг Қибрай туманидаги "Байтқўрғон" ҚФЙ ҳудудида жойлашган "Навбаҳор" санаторийси дам олиш масканини тегишли ҳудуди ва ушбу дам олиш масканини ривожлантириш учун "Алоқа банк" АТдан олинган кредитининг қолган қисмини тўлаш мажбурияти билан биргаликда Уюшмага бепул бериш;

Уюшманинг Маҳаллалар фаолиятини рағбатлантириш жамғармасини ташкил этиш;

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг бюджетдан ташқари "Обод ва хавфсиз маҳалла" жамғармасини тугатиш;

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари ва бўлимларига собиқ Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари ва бўлимларидан ўтган моддий-техник базани, хизмат автотранспорт воситаларини, бино ва иншоотларни Уюшмага бепул бериш;

Уюшма ҳузурида "Маҳалла" медиа-маркази, "Маҳалла" пресс-клуби ҳамда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси тизими ходимларининг малакасини ошириш ва маҳаллаларни методик таъминлаш ўқув-услубий марказини ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


2. Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг маҳаллалар фаолиятини рағбатлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Уюшмага икки ой муддатда:

Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда маҳаллалар ва "Маҳалла еттилиги" фаолиятини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ва муаммоларни ҳамда аҳоли мурожаатларини қабул қилиш учун 24 соат узлуксиз ишлайдиган "Call-марказ" фаолиятини (республика доирасида ягона қисқа рақам) ўрнатилган тартибда йўлга қўйиш;

Уюшма ҳузурида "Маҳалла" медиа-маркази, "Маҳалла" пресс-клуби ҳамда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси тизими ходимларининг малакасини ошириш ва маҳаллаларни методик таъминлаш ўқув-услубий марказини Республика маҳаллани қўллаб-қувватлаш кенгаши қарорига асосан ташкил этиш чораларини кўриш;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича ўқув курсларида "Маҳалла еттилиги" аъзоларининг маҳалла фуқаролар йиғинидаги фаолияти юзасидан малакасини ошириш тизимини жорий этишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминлаш тавсия этилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини тартибга солувчи айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 2022 йил 1 июндаги 292-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Маҳалла еттилиги", ёшлар сиёсати ва маънавият масалалари департаменти зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 21 май















































Время: 0.1802
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish