Diqqat!

NB! Мазкур Техник регламент 2024 йил августдан киритиладиган ўзгартиришларни ЎзР ВМ 17.02.2026 й. 66-сон Карорига каранг.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Архив / Январь, 2025 й. / Тадбиркорлик фаолияти тўғрисида / Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология /

Газ ҳолатидаги ёқилғида ишловчи аппаратларнинг хавфсизлиги тўғрисида Техник регламент (ЎзР ВМ 26.12.2024 й. 887-сон қарорига 1-илова)

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 26 декабрдаги

887-сон қарорига

1-ИЛОВА



Газ ҳолатидаги ёқилғида ишловчи

аппаратларнинг хавфсизлиги тўғрисида

ТЕХНИК РЕГЛАМЕНТ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1-§. Мақсади ва қўллаш соҳаси


1. Мазкур Техник регламент газ ҳолатидаги ёқилғида ишловчи аппаратларга (кейинги ўринларда - газ ускуналари) қўйиладиган хавфсизлик талабларини белгилайди.


2. Мазкур Техник регламентга 1-иловага мувофиқ Мажбурий тартибда мувофиқлиги баҳоланиши лозим бўлган газ ҳолатидаги ёқилғида ишловчи аппаратларнинг рўйхатида келтирилган газ ускуналари мазкур Техник регламентни тартибга солиш объектлари ҳисобланади.


3. Ушбу Техник регламент:

мотор ёқилғиси сифатида газдан фойдаланиладиган ускуналарга;

давлат мудофаасининг буюртмалари бўйича етказиб бериладиган газ ускуналарига;

саноат корхоналарида технологик жараёнларда фойдаланиш учун мўлжалланган газ ускуналарига нисбатан тадбиқ этилмайди.


4. Газ ускуналари мазкур Техник регламент талабларига мувофиқ бўлганда, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалага чиқарилади.


5. Агар газ ускуналарининг айрим турлари учун бошқа техник регламентлар қабул қилинган ва амалда бўлса, у ҳолда ушбу газ ускунасига нисбатан қўлланиладиган барча техник регламентларнинг талаблари татбиқ этилади.


6. Ишлаб чиқарувчи ташкилотлар ушбу Техник регламент талабларига мувофиқ туркум ишлаб чиқариш жараёнларини таъминловчи ҳужжатларга эга бўлишлари шарт.



2-§. Атамалар ва таърифлар


7. Ушбу Техник регламентда қуйидаги атамалар ва таърифлардан фойдаланилади:


бозорга чиқариш - тижорат фаолияти жараёнида бозорда тарқатиш ёки фойдаланиш учун ҳар қандай ускуна ва жиҳозларни тўлов асосида ёки бепул етказиб бериш;


бошқариш ва созлаш қурилмалари - газ ускунасига ўрнатиш учун мўлжалланган технологик жараёнларнинг параметрларини (режималарини) қўлда ёки автоматик равишда амал қилинишини таъминлайдиган техник воситалар;


Воббе диапазони - ҳажмли (мос равишда энг паст ёки энг юқори қийматини) ёниш иссиқлигининг газсимон ёқилғи нисбий зичлигининг (газсимон ёқилғи зичлигини стандарт шароитлардаги ҳаво зичлигига нисбати) квадрат илдизига нисбати;


газ турлари - Воббе диапазони билан боғлиқ бўлган ўхшаш ёниш хусусиятига эга бўлган газсимон ёқилғилар гуруҳини англатади;


газ ҳолатидаги ёқилғи - 15°C ҳароратда ва 101,325 kPa атмосфера босимида газсимон ҳолатида бўлган ёқилғи;


ёниш камерасини шамоллатиш - газ ускуналарининг ёниш камерасида ёнмай қолган газни ва ёндиргичга газ етказилмаганда, дудбўрондан ҳаво билан сиқиб чиқариш жараёни;


ёндиргичнинг алангаланиш вақти - ёндиргичга газ берилган вақтдан бошлаб оловнинг ёниши ва газ ёндиргич қурилмасининг бутун юзасига тарқалишигача бўлган вақт оралиғи;


ёқиш - асосий ва (ёки) ўт олдирувчи ёндиргичда газ ҳаво аралашмасининг алангаланиши содир бўлиши ва аланга мавжудлигини қайд қилиш жараёни;


ишга тушириш вақти - ёндиргичга газ берилгандан кейин аланга пайдо бўлишига қадар бўлган вақт;


ишга тушириш қуввати - газ ускунасининг ёндиргичига газ берилган вақтдан бошлаб олов мавжудлиги қайд этилгунга қадар бўлган вақт оралиғидаги ўртача қувват;


ишлаб чиқариш назорати - техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ истеъмолчилар учун мўлжалланган қурилмаларни синовдан ўтказиш ва ўлчаш учун зарур бўлган ўлчаш ва синаш ускуналарини, малакали кадрларни ўз ичига олган тизимнинг мавжудлиги;


ишга тушириш - қурилмадан охирги фойдаланувчи томонидан биринчи марта фойдаланишни билдиради;


импорт қилувчи - маҳсулот етказиб берувчи хорижий ишлаб чиқарувчи (сотувчи) билан ташқи савдо битимини тузиб, ушбу маҳсулотни республика ҳудудида муомалага чиқарадиган ва унинг Техник регламент талабларига мувофиқлиги учун жавобгар бўлган, қонунчиликда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган юридик ёки жисмоний шахс;


комбинациялашган ёндиргич - газ ҳолатидаги ёки суюқ турдаги ёқилғини алоҳида ёқишга мўлжалланган ёндиргич;


тўлиқ дастлабки аралашма ҳосил қиладиган ёндиргич - ёниши учун ёндиргичнинг тешик жойларидан чиқишидан олдин газни ҳаво билан аралаштирадиган ёки тайёр ёнувчи аралашмани етказиб берадиган ёндиргич;


фойдаланиш ҳужжатлари - алоҳида ёки бошқа ҳужжатлар билан биргаликда газ ускуналарининг ишлаш қоидаларини белгилайдиган ва (ёки) уларнинг хавфсизлиги учун ишлаб чиқарувчи томонидан кафолатланган асосий параметрлар ва хусусиятлар, қийматларини тасдиқловчи ҳамда фойдаланиш, шунингдек, кафолатлар ва белгиланган хизмат муддати давомида газ ускунасининг ишлаши тўғрисидаги маълумотларни акс эттирувчи ҳужжатлар;


хавфсизлик қурилмаси - назорат қилинадиган параметрларнинг рухсат этилган чегаралардан чиқишида асосий ёндиргичга автоматик тарзда газ узатишнинг тўхтатилишини таъминловчи ва газ ускуналарига ўрнатиладиган қурилма;


қайта ёқиш - газ ускуналари конструкциясида, ускунанинг ишлаши давомида аланга ўчгандан сўнг ёндиргичга газ етказиб берилиши тўхтатилиб, ўрнатилган программа асосида ёндиргични автоматик равишда ишга тушириш жараёни;


қадоқлар - хомашё ва тайёр маҳсулотларни жойлаштириш, ҳимоя қилиш, ташиш, юклаш ва тушириш, етказиб бериш ва сақлаш учун ишлатиладиган маҳсулот.



2-БОБ. ГАЗ УСКУНАЛАРИНИНГ

ХАВФСИЗЛИК ТАЛАБЛАРИ


1-§. Умумий талаблар

2-§. Портлаш ва ёнғин хавфсизлигига қўйиладиган талаблар

3-§. Электр хавфсизлигига қўйиладиган талаблар

4-§. Механик ва термик хавфсизлик талаблари

5-§. Экология ва атроф-муҳит хавфсизлиги талаблари

6-§. Энергия самарадорлиги талаблари

7-§. Бошқариш ва созлаш ҳамда хавфсизлик

қурилмаларига қўйиладиган талаблар



1-§. Умумий талаблар


8. Импорт қилувчи газ ускуналарида қуйидаги маълумотларни кўрсатиши шарт:

ташкилот номи, рўйхатга олинган товар номи ёки товар белгиси;

ташкилотнинг почта манзили (маълумотларни газ ускунасида кўрсатиш имкони бўлмаса, ўрамда ёки газ ускунанинг ҳужжатларида кўрсатишга йўл қўйилади).

Маълумотлар аниқ, истеъмолчиларга ва назорат қилувчи идораларга тушунарли тарзда давлат тилида бўлиши керак.


9. Импорт қилувчи истеъмолчиларга ва назорат қилувчи идораларга газ ускуналарини хавфсизлик бўйича йўриқнома ва маълумотлар билан бирга давлат тилида тақдим қилиши керак.


10. Газ ускунаси импорт қилувчилар тасарруфида бўлган вақтда, уларни сақлаш ёки ташиш шартлари ушбу Техник регламент талабларига зид бўлмаслиги шарт.


11. Мазкур Техник регламент газ ускуналарига зарур бўладиган минимал талабларни белгилайди ва қуйидагиларни таъминлайди:

портлаш ва ёнғин хавфсизлиги;

электр хавфсизлиги;

механик ва термик хавфсизлик;

экологик хавфсизлик;

энергия самарадорлиги.


12. Газ ускунасининг эгаси белгиланган тартибда фойдаланиш ҳужжатларига мувофиқ ускунани ўрнатиш, ишга тушириш ва созлаш ишлари амалга оширилиши, ундан фойдаланиш ва унга техник хизмат кўрсатилишини таъминлаши лозим.


13. Газ ускунасининг (унинг қисмлари) фойдаланиш ҳужжатлари қўлланиш даврида Техник регламент талабларига жавоб бериши керак.


14. Ишлаб чиқарувчи ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларнинг Техник регламентда белгиланган талабларга мувофиқлигини доимий равишда таъминлаб боришга масъулдир ҳамда белгиланган талаблар бўйича ишлаб чиқариш назоратини амалга оширади.


15. Агар газ ускуналари бошқариш қурилмаси билан жиҳозланган бўлса, уларнинг ишлаши хавфсизлик қурилмалари ишига таъсир қилмаслиги шарт.


16. Газ ускунасининг бошқариш, созлаш ёки хавфсизлик қурилмалари ишдан чиққан ҳолатларида ҳам хавфсизлик таъминланиши шарт.


17. Газ ускунасининг бошқариш, ростлаш ва беркитиш мосламаси фойдаланувчи томонидан йўл қўйиладиган хатоларни бартараф этиш бўйича тегишли кўрсатмалар ва белгиларга эга бўлиши шарт.


18. Газ ускунасида ишлаб чиқарувчи томонидан ўрнатиладиган ва ростланадиган ҳамда фойдаланувчи ёки ўрнатувчи томонидан созлашни талаб қилмайдиган хавфсизлик, бошқариш ва ростлаш қурилмалари мос равишда ҳимояланган бўлиши керак.


19. Фойдаланиш ҳужжатларида газ ускуналаридан фойдаланиш шартларини чеклайдиган ёки хавфсизлик чораларини кўриш зарурлиги тўғрисида огоҳлантирувчи маълумотлар кўрсатилади.


20. Савдо кўргазмалари, ярмаркалар ёки намойишларда ушбу Техник регламентга мувофиқ бўлмаган газ ускуналарини намойиш қилиш мумкин эмас, бунда газ ускуналари очиқ кўринадиган белги билан кўрсатилган бўлиши керак. Бу белги уларнинг мувофиқлиги тасдиқланмаганлигини ва муомалага чиқарилишига йўл қўйилмаслигини билдиради. Намойишлар давомида газ ускуналари эгаси томонидан инсонлар хавфсизлигини таъминлаш учун зарур хавфсизлик чоралари кўрилиши лозим.



2-§. Портлаш ва ёнғин хавфсизлигига

қўйиладиган талаблар


21. Газ ускуналарининг газ қувурларига уланиш қисми герметик бўлиши шарт.


22. Газ ускуналари конструкцияси таянчига ва унга тегиб турган юзаларга ёнғин хавфини туғдирмаслиги керак.


23. Ёндиргич унинг бутун юзаси бўйлаб бир текис алангаланишни таъминлаши шарт.


24. Хоналарда ва ёпиқ жойларда фойдаланишга мўлжалланган газ ускуналари газ тўпланиб қолишнинг олдини олишни таъминловчи ускуна билан жиҳозланган бўлиши керак. Газ ускуналарининг ўрнатиш, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш йўриқномасида хонани шамоллатишга талаблар (шароитлар) мавжуд бўлганда, ушбу ускунасиз фойдаланишга йўл қўйилади.


25. Газ ускуналари газсимон ёқилғини ёқиш пайтида конденсатни ҳосил бўлишини истисно қилишни таъминлаши керак (конденсация режимида ишлайдиган газ ускуналари бундан мустасно).


26. Газ ускуналарини лойиҳалаштиришда ва ишлаб чиқаришда ташқи ёнғин содир бўлганда, портлаш хавфи минималлаштирилган бўлиши шарт.


27. Газ ускуналари уларнинг газли контурига сув ва ҳисобга олинмаган ҳавонинг киришига йўл қўйилмайдиган ҳолатда лойиҳалаштирилиши ва ишлаб чиқарилиши шарт.


28. Газ ускуналари ёқиш манбалари таъсирида портлаш юзага келтириб чиқармаслиги керак.


29. Газ ускуналарининг конструкцияси ҳавони табиий тортиш орқали ёниш камерасини шамоллатиш, ёндиргични ёқишдан ва қайта ёқишдан олдин ҳавони вентилятор билан мажбурий етказиб бериш ёки дудбурондан тортиб олиниши ҳисобига таъминланиши керак.


30. Газ ускунасини қайта ёқиш зарурати бўлганда, ёндиргичнинг ёқиш ва қайта ёқиш вақти оралиғида газ ускунаси маълум муддат шамоллатилиши керак.


31. Газ ускуналарига ўрнатилган ёндиргичларнинг (шу жумладан, тўлиқ дастлабки аралашма ҳосил қиладиган ва комбинациялашган) конструкцияси қуйидагиларни таъминлаши лозим:

ёқиш ва қайта ёқиш вақтида ёндиргичнинг бутун юзаси бўйлаб бир текис алангаланишини таъминлаш;

ишлаб чиқарувчи томонидан кўзда тутилган барча режимларда газ ҳолатидаги ёқилғини ёқишда портлаш ва ёнғин чиқиш хавфини истисно қилиши керак.


32. Газ ускуналарида ишга тушириш қуввати ва ёндиргичнинг алангаланиш вақти, ёқиш ва қайта ёқишда, қайта алангалатишга уринишлар сони, аланга ўчиб қолганда газни узатишни тўхтатиш вақти ёнмай қолган газларнинг йиғилиб қолмаслиги учун чегараланган бўлиши керак.


33. Газ ускуналари уларга тегиб турувчи бошқа юзаларни қиздирмаслиги керак.


34. Газ ускуналарининг ёнғин хавфсизлигига қўйиладиган бошқа талаблар Ўзбекистон Республикасининг "Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида"ги Қонуни ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ белгиланади.


35. Газ ускуналарини жойлаштириш учун мўлжалланган хоналар ёнғин хавфсизлиги, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларида, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги бошқа меъёрий ҳужжатларда белгиланган талабларга жавоб бериши керак.



3-§. Электр хавфсизлигига қўйиладиган талаблар


36. Электр кучланишнинг ёки ёрдамчи энергия тавсифининг ўзгариши, шунингдек, электр энергиясининг узилиши ва кейинчалик қайта тикланиши газ ускуналарининг хавфсизлигини бузмаслиги керак.


37. Электр тармоғига уланган газ ускунаси электр токи таъсиридан ҳимояланган бўлиши керак.


38. Газ ускуналари уларни лойиҳалаштиришда ва ишлаб чиқаришда электромагнит ҳодисалар ва газ билан боғлиқ ҳар қандай хавфлардан ҳимояланган бўлиши керак.



4-§. Механик ва термик хавфсизлик талаблари


39. Газ ускуналари нормал фойдаланишда, уларнинг хавфсизлигига таъсир қилиши мумкин бўлган беқарорлик, деформация, синиш ёки емирилиш ҳолатлари юзага келмайдиган ҳолда лойиҳалаштирилиши ва ишлаб чиқарилиши керак.


40. Газ ускуналарини ишга туширишда ёки ишлатиш вақтида ҳосил бўладиган конденсат газ ускуналарининг хавфсиз ишлашига таъсир қилмаслиги керак.


41. Газ ускуналарининг конструкцияси фойдаланиш даврида унинг хавфсизлик даражаси Техник регламент талабларидан пасайишига олиб келадиган мустаҳкамликнинг йўқотилиши, шаклининг ўзгариши, носозликлар ёки кескин емирилиш ҳолатларини истисно қилиши керак.


42. Газ ускуналарининг хавфсизлигига таъсир қиладиган, пайдо бўладиган шакл ўзгаришининг олдини олиш учун босим остида бўладиган барча қисмлар фойдаланишдаги механик ва ҳарорат юкланишларига бардош бериши керак.


43. Газ ускуналарини ишлаб чиқаришда фойдаланадиган материаллар қўлланилишига кўра мос бўлиши ва ускунанинг фойдаланиш даврида учрайдиган механик, иссиқлик ва кимёвий таъсирга чидамли бўлиши керак.


44. Овқат пишириш ва иссиқ сув таъминоти учун мўлжалланган газ ускуналарида, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда ушбу мақсадларда ишлатишга рухсат этилган материаллардан фойдаланиши шарт.


45. Иссиқ сув таъминоти учун мўлжалланган газ ускуналаридан фойдаланишда техника хавфсизлиги талаблари бажарилганда термик куйишини истисно қилиши керак.


46. Газ ускуналари ҳимоя, бошқарув ёки созловчи қурилмаларининг ишдан чиқиши хавфли вазиятга олиб келмаслигини инобатга олган ҳолда лойиҳалаштирилиши ва ишлаб чиқарилиши шарт.


47. Газ ускуналарини ишлатишда ҳар қандай хатоликларнинг олдини олиш мақсадида бошқарув ва созлаш қуриламалари керакли белгилар ва йўриқномалар билан таъминланган бўлиши шарт. Уларнинг конструкцияси тасодифий ишлаб кетишини истисно қилиши керак.


48. Хоналарда ва ёпиқ хоналарда ишлашга мўлжалланган газ ускуналари ҳар қандай ҳолатларда, улардаги ёнмай қолган газлар хонага йиғилиб қолмаслигини инобатга олган ҳолда лойиҳалаштирилиши ва ишлаб чиқарилиши керак.


49. Конденсация қозонларидан ташқари ёниш учун ҳавонинг мажбурий оқимини таъминловчи ёндиргичли иситиш қозонларининг материалларига, кимёвий таркиби ва механик хусусиятларига, ишлаб чиқаришдаги пайванд бирикмаларига бўлган хавфсизилик талаблари мазкур Техник регламентга 2-илованинг 1 - 4 жадвалларида белгиланган.



5-§. Экология ва атроф-муҳит хавфсизлиги талаблари


50. Газ ускуналари оловнинг барқарорлигини ва ёниш маҳсулотларида углерод ва азот оксидларининг таркибини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган ўртача кунлик максимал рухсат этилган концентрациялардан ошмайдиган миқдорда таъминлаши керак.


51. Дудбўрон билан бирлашган газ ускуналаридан ёниш маҳсулотидаги чиқиндиларнинг хонага тасодифий чиқишини истисно қилиши керак.


52. Дудбўрон билан бирлашган газ ускуналарида ёниш маҳсулотларини чиқариш тизимининг бузилишида газнинг ёндиргичга узатилишини тўхтатиши керак.


53. Газ ускуналари конденсатни чиқариб юбориш қурилмалари билан жихозланган бўлиши керак.



6-§. Энергия самарадорлиги талаблари


54. Газ ускуналари энергия тежамкор, оқилона ва самарали ҳамда хавфсиз фойдаланишни таъминлайдиган ҳамда ўлчаш воситалари билан жиҳозланган бўлиши керак.



7-§. Бошқариш ва созлаш ҳамда хавфсизлик

қурилмаларига қўйиладиган талаблар


55. Газ ускуналари хавфсизлик, бошқариш ва созлаш қурилмалари билан жиҳозланган бўлиши керак.


56. Истеъмолчи томонидан газ ускунасининг хавфсизлик, бошқариш ва созлаш қурилмалари йилига камида бир марта газ таъминоти ташкилоти ёки ваколатга эга бўлган тегишли ташкилотларни жалб қилган ҳолда текширилиши ва кўрикдан ўтказилиши керак.


57. Газ ускуналари хавфсизлик, бошқариш ва созлаш қурилмалари ишдан чиққанда хавфсизликни таъминлаши керак.


58. Бошқариш ва созлаш қурилмалари, шунингдек, газ ускунасининг беркитиш мосламалари фойдаланувчи (хизмат кўрсатувчи ходимлар) томонидан хато ҳаракатларнинг олдини олиш учун тегишли белгиларга эга бўлиши керак.



3-БОБ. ФОЙДАЛАНИШ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


59. Газ ускуналарининг етказиб бериш жамламаси давлат тилидаги паспорт, газ ускунасини ўрнатиш, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш йўриқномаси ҳамда ундан фойдаланиш қўлланмасини ўз ичига олиши керак.


60. Газ ускуналарини тўғри ва хавфсиз ўрнатиш, ишга тушириш, ишлатиш ва техник хизмат кўрсатиш учун ишлаб чиқарувчи етарли ва тўлиқ маълумотларни тақдим қилиши шарт.


61. Газ ускуналарнинг паспорти газ ускунасини идентификация қилиш учун асосий ҳужжат ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалада бўлиши учун газ ускунасининг паспорти бўлиши шарт.

Газ ускуналарининг паспортида ишлаб чиқарувчи тўғрисидаги маълумотлар, газ ускуналарининг ишлаб чиқарилган санаси ва завод рақами, алоҳида қисмларининг асосий техник таснифлари, шунингдек, хизмат қилиш муддати кўрсатилади.


62. Газ ускуналарини ўрнатиш, уларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича йўриқномаси қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак:

газ ускунасининг умумий таснифи ва уни ишлатиш тартиби;

газ ускунасининг номинал иссиқлик қуввати ва (ёки) иссиқлик ишлаб чиқариши;

ишлатиладиган газларнинг турлари ва номинал босимлари;

газ ускунасини бир турдаги газдан бошқасига ўтказиш тартиби;

ёниш жараёнини таъминлаш, ёнмаган газларнинг хавфли ҳажми тўпланишини бартараф этиш ва ёниш маҳсулотларини чиқариб ташлашни таъминлайдиган шароитларни яратиш учун газ ускуналари ўрнатилган хонани шамоллатишга қўйиладиган талаблар;

блокли газ ёндиргичларга қўйиладиган талаблар, зарур бўлганда эса, ишлаб чиқарувчи томонидан тавсия этилган тўғри йиғиш ва созлашни кафолатлаш, эълон қилинган техник тавсифларни ва фойдаланиш вақтида газ ускуналарининг хавфсизлигини таъминлаш учун тавсия этилган уларнинг комбинациялари рўйхати;

иситиш ускуналари учун сувнинг кимёвий таркибига бўлган талаблар (сув иссиқлик ташувчи бўлган ҳолларда);

электрда ишлайдиган автоматика тизимга эга газ ускунаси учун электр тармоғидаги номинал кучланиши;

газ ускуналаридан фойдаланиш жараёнида техник хизмат кўрсатиш муддатлари ва турлари;

техник носозликлар ва уларни бартараф этиш усуллари;

ишлаб чиқарувчининг номи ва жойлашган жойи (ишлаб чиқарувчининг ваколатли вакили), у билан боғланиш учун маълумот;

газ ускуналари ишлаб чиқарилган ой ва йили ва (ёки) қўллаш жойи ва ишлаб чиқарилган санани аниқлаш усули тўғрисидаги маълумотлар.


63. Газ ускуналарини таъмирлаш, ўрнатиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш давомида тегишли йўриқномалардан ташқари газ ускунасига ўрнатадиган мосламаси ва ускунаси тақдим этилиши керак.


64. Ишлаб чиқарувчи томонидан газ ускуналарининг йўриқномаларида тайёр ускунанинг асосий қисмини ташкил этадиган мосламаларга кўрсатиладиган созлаш, фойдаланиш ва техник хизматлар бўйича барча керакли маълумотлар бўлиши керак.


65. Газ ускуналарини ишлатиш бўйича қўлланмада газ ускуналаридан фойдаланиш шартларини чекловчи ёки хавфсизлик чораларини кўриш зарурлиги тўғрисида огоҳлантирувчи маълумотлар, шунингдек, уларнинг бутун хизмат муддати давомида хавфсиз ишлаши учун зарур бўлган маълумотлар бўлиши ва фойдаланувчига уларнинг имкониятлари чекланганлигини кўрсатиши керак.


66. Фойдаланиш қўлланмасида газ ускунасини хавфсиз утилизация қилиш бўйича тавсиялар бўлиши керак.


67. Фойдаланиш ҳужжатлари қоғоз шаклида бўлади. Унга электрон шаклидаги фойдаланиш ҳужжатлари тўплами илова қилиниши мумкин.


68. Ёниш учун ҳавонинг мажбурий оқимини таъминловчи ёндиргичли иситиш қозонларининг фойдали иш коэффициенти талаблари (конденсация қозонлардан ташқари) мазкур Техник регламентга 2-илованинг 5-жадвалида белгиланган.



4-БОБ. ҚАДОҚЛАШ ВА ТАМҒАЛАШГА

ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


1-§. Тамғалашга қўйиладиган талаблар


69. Мазкур Техник регламент талабларига мувофиқлиги тасдиқланган газ ускуналари мувофиқлик белгиси билан тамғаланиши шарт.


70. Мувофиқлик белгиси ҳар бир газ ускунасининг ўзига ҳамда унга илова қилинадиган фойдаланиш ҳужжатларига қўйилади. Агарда газ ускунасига мувофиқлик белгисини бевосита қўйишнинг имкони бўлмаса, у ҳолда ушбу белгини маҳсулот қадоғига қўйишга рухсат этилади ҳамда унга илова қилинадиган фойдаланиш ҳужжатларида кўрсатилади.


71. Муомалага чиқариладиган газ ускуналарининг ҳар бирида фойдаланиш даврида сақланадиган ва кўриш учун қулай бўлган жойга, аниқ ва осон ўқиладиган давлат тилидаги тамғалар қўйилиши керак.


72. Газ ускунаси муомалага чиқаришдан олдин мувофиқлик белгиси билан тамғаланади.


73. Тамғаларда қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:

ишлаб чиқарувчининг номи ва (ёки) маҳсулот белгиси;

ишлаб чиқарувчи жойлашган мамлакатнинг номи;

газ ускунасининг модели (тури);

серия рақами (тўплам рақами);

газ ускунаси ишлаб чиқарилган сана (ой, йил);

газ ускунасининг номинал иссиқлик ишлаб чиқариши ва (ёки) номинал иссиқлик қуввати;

фойдаланиладиган газнинг тури ва номинал босими;

электр токининг кучланиши, частотаси ва истеъмол қилинадиган электр қуввати (электр тармоғига уланган газ ускуналари учун).


74. Газ ускуналарига ўрнатилган огоҳлантирувчи ёзувлар фойдаланувчини қуйидагилар тўғрисида хабардор қилиши керак:

портлаш, ёнғин, углерод оксиди билан заҳарланиш, зарарли иссиқлик таъсири, электр токи уриши (электр тармоғига уланган газ ускуналарига нисбатан) хавфи;

ҳаво айланиши яхши бўлган жойларда газ ускуналарни ўрнатиш зарурати (хонадаги газ ускуналарининг ёниш маҳсулотларини чиқариб юбориш билан бирга).


75. Агар конструкция хусусиятларига кўра газ ускуналарини тўғридан-тўғри белгилаш имконияти бўлмаса, фақат қадоқни белгилашга йўл қўйилади.


76. Қадоқнинг ташқи томонидаги қўйилган тамғалар аниқ кўринадиган, сувда ўчмайдиган бўёқдан бўлиши ва қадоқ рангидан фарқ қилиши ҳамда қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак:

газ ускунасининг модели тури (модели);

ишлатиладиган газнинг тури ва номинал босими;

манипуляция (бошқариш) белгилари;

ишлаб чиқарувчининг номи ва (ёки) товар белгиси;

ишлаб чиқарувчи мамлакатнинг номи.


77. Манипуляция белгилари қадоқнинг турли жойларида такрорланиши керак.


78. Транспорт тамғаларида қуйидагилар кўрсатилиши керак:

юкни қабул қилиб олувчининг номи;

етказиб бериш манзили;

тўпламдаги ўринлар тартиб рақами билан юк ўринлари сони;

юк жўнатувчининг номи;

жўнатилиш манзилининг номи;

маҳсулотнинг қадоқсиз соф оғирлиги ва қадоғи билан оғирлиги;

габарит ўлчамлари.



2-§. Қадоқлашга қўйиладиган талаблар


79. Газ ускунасининг ҳар бири сақлаш ва ташиш вақтида унинг хавфсизлигини таъминлайдиган тарзда қадоқланиши керак.


80. Қувур ўтказгичларнинг барча уланиш тешиклари ташиш тиқинлари билан ёпилган бўлиши керак.


81. Газ ускунасининг қадоғи ташиш, юклаш ва тушириш шароитларини таъминлаш керак.



5-БОБ. ГАЗ УСКУНАСИНИНГ

МУВОФИҚЛИГИНИ БАҲОЛАШ


1-§. Газ ускунасини идентификация қилиш


82. Идентификация деганда, тамғада кўрсатилган муҳим белгиларга мувофиқлигини баҳолаш учун тақдим этилган газ ускунасининг идентификаторини аниқлашни англатади.

Газ ускуналари ишлаб чиқарувчи томонидан берилган ҳужжатлардаги маълумотларга кўра идентификация қилинади.


83. Газ ускуналари қуйидагилар томонидан идентификация қилинади:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалага чиқарган ишлаб чиқарувчи (сотувчи);

сертификатлаштириш органлари - маҳсулотнинг мувофиқлигини баҳолаш ва тасдиқлаш мақсадида;

давлат назорати органлари - Техник регламент талабларига мувофиқлигини текшириш мақсадида.



2-§. Газ ускуналарининг мувофиқлигини тасдиқлаш


84. Газ ускуналарининг мазкур Техник регламентнинг талабларига мувофиқлиги, мувофиқликни декларация қилиш ёки сертификатлаш шаклларида тасдиқланади.


85. Мажбурий тартибда мувофиқлиги баҳоланиши лозим бўлган Газ ҳолатидаги ёқилғида ишловчи аппаратларнинг рўйхати мазкур Техник регламентга 1-иловада келтирилган.


86. Мазкур Техник регламентда келтирилган мажбурий тартибда мувофиқлиги декларация қилинадиган газ ускуналари ариза берувчининг ихтиёрига кўра сертификатлаштириш шаклида ўтказилиши мумкин.


87. Газ ускунасининг мувофиқлиги қуйидаги схемаларнинг бири бўйича декларация қилиш йўли билан тасдиқланади:

1Д схема - туркум ишлаб чиқарилган газ ускунаси учун ариза берувчининг ўз далилларига асосланиб мувофиқликни эълон қилишда қўлланилади. Бунда ариза берувчи ишлаб чиқарувчи ёки у томондан ваколат берилган юридик шахс ҳисобланади;

2Д схема -ягона (битта) газ ускунаси учун ёки унинг тўпи учун ариза берувчининг ўз далиллари асосида мувофиқликни эълон қилишда қўлланилади. Бунда ариза берувчи ишлаб чиқарувчи (у томондан ваколат берилган юридик шахс) ёки сотувчи (импорт қилувчи) ҳисобланади;

3Д схема - туркум ишлаб чиқарилган газ ускунаси учун синов лабораторияси иштирокида олинган далиллар ва ариза берувчининг ўз далиллари (агар мавжуд бўлса) асосида мувофиқликни декларация қилишда қўлланилади. Бунда ариза берувчи ишлаб чиқарувчи ёки у томондан ваколат берилган юридик шахс ҳисобланади;

4Д схема - ягона (битта) газ ускунаси учун ёки унинг тўпи учун синов лабораторияси иштирокида олинган далиллар ва ариза берувчининг ўз далиллари (агар мавжуд бўлса) асосида мувофиқликни декларациялашда қўлланилади. Бунда ариза берувчи ишлаб чиқарувчи (у томондан ваколат берилган юридик шахс) ёки сотувчи (импорт қилувчи) ҳисобланади.


88. Мувофиқлик тўғрисидаги декларация қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилади.


89. Газ ускунасининг ушбу Техник регламент талабларига сертификатлаштириш орқали мувофиқлиги қуйидаги схемалар асосида баҳоланади:

1С схема - туркум ишлаб чиқариладиган газ ускунасини сертификатлаштиришда қўлланилади. Бунда ариза берувчи ишлаб чиқарувчи (ишлаб чиқарувчи ваколатлаган шахс) ҳисобланади ва сертификатланган маҳсулотларни мувофиқлик белгиси билан тамғаланишини таъминлайди;

3С схема - газ ускунасини тўпи учун қўлланилади. Бунда ариза берувчи ишлаб чиқарувчи (ишлаб чиқарувчи ваколатлаган шахс) ёки сотувчи (импорт қилувчи) ҳисобланади ва сертификатланган маҳсулотларни мувофиқлик белгиси билан (импорт қилинган маҳсулотлар ариза берувчига қулай шаклда) тамғаланишини таъминлайди;

4С схема - ягона (битта) газ ускунаси учун Техник регламентда белгиланган синов ва ўлчаш жараёнида ушбу буюмга путур етказилмаса қўлланилади. Бунда ариза берувчи ишлаб чиқарувчи (ишлаб чиқарувчи ваколатлаган шахс) ёки сотувчи (импорт қилувчи) ҳисобланади;


90. Мувофиқлик сертификати қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилади.



6-БОБ. ТЕХНИК РЕГЛАМЕНТ ТАЛАБЛАРИГА РИОЯ

ЭТИЛИШИ БЎЙИЧА ДАВЛАТ НАЗОРАТИ


91. Мазкур техник регламент талабларига риоя этилиши устидан давлат назорати Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, шунингдек, бошқа ваколатли давлат органлари ўз ваколатлари доирасида амалга оширади.



7-БОБ. ЎТИШ ДАВРИ


92. Мазкур Техник регламент кучга кирган вақтдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалда бўлган ва газ ускуналари учун хавфсизлик талабларини белгилайдиган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, уларни техник регламент билан мослаштирилгунига қадар ушбу техник регламентга зид бўлмаган қисмлари амалда қўлланилади.


93. Техник регламент кучга киргунга қадар газ ускуналари учун олинган мувофиқликни тасдиқловчи ҳужжатлар ушбу ҳужжатларда белгиланган муддатлар давомида амалда бўлади.



8-БОБ. ТЕХНИК РЕГЛАМЕНТ ТАЛАБЛАРИНИ

БУЗГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК


94. Ушбу Техник регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

         

         




Техник регламентга

1-ИЛОВА



Мажбурий тартибда мувофиқлиги

баҳоланиши лозим бўлган газ ҳолатидаги

ёқилғида ишловчи аппаратларнинг

РЎЙХАТИ

          

Т/р

Маҳсулот номи

           

ТИФ ТН коди

        

        

I. ОВҚАТ ТАЙЁРЛАШ, ИСИТИШ ВА ИССИҚ СУВ

ТАЪМИНОТИ УЧУН МЎЛЖАЛЛАНГАН ГАЗДАН

ФОЙДАЛАНИШ УСКУНАЛАРИ

         

1.

Газда ишловчи маиший ҳаво иситиш аппаратлари (печкалар) (иситиш ва сув палласи билан бирлаштирилган қурилмалар, конвекторлар, каминлар, ҳаво иситгичлари, газли ҳаво иситгичлар билан жиҳозланган кондиционерлар)


7322 дан

2.

Овқатни тайёрлаш ва иситиш учун мўлжалланган газда ишлайдиган маиший жиҳозлар (плиталар, пишириш панеллари, печли шкафлар, гриллар, камида битта газда ишлайдиган ёндиргичси мавжуд бўлган электр плиталар)


7321 11

3.

Газда ишлайдиган оқимли сув иситиш аппаратлари


8419 11 000 0

4.

Газда ишлайдиган сиғимли сув иситиш аппаратлари


8419 19 000 0

5.

Кўчма ва туристик бўлган таганлар ва плиталар


7321 11 900 0 дан

6.

Инфрақизил нурланишли маиший газ ёндиргичлари, маиший аппаратлар учун газ ёндиргичли қурилма


7321 90 дан

7322 90 000 0 дан

8416 20 дан


7.

Газда ишлайдиган иситиш қозонлари (100 кВт гача)


8403 10 дан

8.

Босими 0,07 MPа гача бўлган буғ қозонлари


8402 дан

9.

Умумий овқатланиш корхоналари ва объектлари учун иссиқлик газ ускуналари (статционар пишириш қозонлари, ошхона плиталари, пишириш ва қовуриш аппаратлари, ағдариладиганн товалар, мангаллар, фритюрницалар, суюқликларни қайнатиш ва иситиш учун ускуналар, биринчи ва иккинчи таомлар учун мармитлар)


8419 81 800 0 дан

10.

Махсус мўлжалланган саноат ёндиргичлари ("ёруғ" инфрақизил нурланишли иситгичлар)


8416 20 дан

11.

Чорвачилик бинолари учун иссиқлик ёки газ генераторлари


7322 дан

12.

Парранда хоналар учун газ брудерлар


8436 21 000 0 дан

7322 дан


        

II. БЛОКЛИ АВТОМАТИК ЁНДИРГИЧЛАР

       

13.

Газда ишлайдиган блокли саноат ёндиргичлари


8416 20 100 0

14.

Комбинациялашган блокли саноат ёндиргичлари


8416 20 200 0

         

III. БОШҚАРИШ ВА СОЗЛАШ ҚУРИЛМАЛАРИ

      

15.

Ташқи энергия манбаисиз ишлайдиган газ босим созлагичи


8481 10 дан

8481 80 591 0 дан


16.

Газ баллонлари учун созлагичлар (редукторлар)


8481 10 дан

8481 80 591 0 дан


17.

Газ ёндиргичлари ва аппаратлари учун автоматлаштириш мосламалари ва воситалари (автоматик ёқиш учун блоклар ва панеллар)


8537 10 дан*

9032 дан*


18.

Газни меъёрлаш ва сақлаб беркитиш арматуралари (автоматик ўчириш клапани, босим меъёрлагич, алангани назорат қилиш термоэлектрик мосламаси)


8481 дан*

9032 дан*


19.

Газ ёндиргичлар ва аппаратлар учун эгилувчан уланмалар


8307 10 000 9 дан

8307 90 000 0 дан


         

*) Газ ҳолатидаги ёқилғида ишловчи аппаратларнинг мувофиқлиги мувофиқликни декларация қилиш йўли билан тасдиқланади.

       

        




Техник регламентга

2-ИЛОВА



Конденсация қозонларидан ташқари

ёниш учун ҳавонинг мажбурий оқимини таъминловчи

ёндиргичли иситиш қозонларининг материалларига,

кимёвий таркиби ва механик хусусиятларига, ишлаб

чиқаришдаги пайванд бирикмаларига бўлган

хавфсизлик талаблари

     

1-жадвал



Пўлатдан ва бошқа материаллардан ишлаб

чиқарилган иситиш қозонлари учун минимал

девор қалинлиги (чўяндан ташқари)

         

Девор тури

Рухсат этиладиган

иссиқлик ишлаб

чиқарувчанлик,

kW

       

Деворнинг минимал қалинлиги*, mm

        

Феррит

пўлатлар

        

Аустенит пўлатлар

ва бошқа

зангламайдиган

пўлатлар

         

Олов ва сувга тегиб турадиган ёниш камераси деворлари ва конвекцион иситишнинг текис юзалари учун

100 гача

(шу жумладан, 100 ҳам)


4

2

100 дан 300 гача

(шу жумладан, 300 ҳам)


5

3

300 дан 4 000 гача

(шу жумладан, 4 000 ҳам)


6

4

4000 дан юқори


8

4

Фақат сувга тегиб турадиган ва қаттиқ қотирилган деворлар учун

100 гача

(шу жумладан, 100 ҳам)


3

1

100 дан 300 гача

(шу жумладан, 300 ҳам)


4

2

300 дан юқори


5

2

Бошқа қувурлар


2,9;

2 mm - иситилмайдиган қувурлар учун ташқи диаметри 17,2 mm дан кам

        

1

         

*) Агар ҳисоблаш амалга оширилган бўлса ва қийматлар белгиланган чегаралардан ошмаса ёки қозон синовдан ўтган бўлса, ҳисоб-китоб қилишнинг иложи бўлмаса, белгиланган қийматлардан четга чиқишга йўл қўйилади.

       

         

2-жадвал



Иситиш қозонлари материалларининг

кимёвий таркибига бўлган талаблар

          

Қувурнинг

материаллари

      

Пўлат тури

Кимёвий таркиби, массанинг %

     

S


P


S


Si

    

Mn

    

Cr


Mo


Ni


Ti


Nb/Ta

    

Пўлат листлар

    

Углеродли

0,25

  

0,05

  

0,05

  

-

-

-

-

-

-

-

         

       

3-жадвал



Иситиш қозонлари материалларининг механик

хусусиятларига бўлган талаблар

         

Қувур материаллари

Пўлат тури

Механик хусусиятлар

       

Узулишга

мустаҳкамлик чегараси

, N/mm2

     

Оқувчанлик чегараси

RoH/Rp 0,2, N/mm2

       

L0 = 5 d0 da Along

бузувчи чўзилиш, %

      

L0 = 5 d0 da Atransv

бузувчи чўзилиш, %

     

Пўлат листлар

      

Углеродли

520

0,7а)

20

-

         

а) Оқувчанлик чегарасининг мустаҳкамлик чегарасига бўлган узилиш нисбати. Компонентларнинг максимал мумкин бўлган ҳарорати учун тегишли юқори ҳароратли оқувчанлик чегараси таъминланиши керак.

      

        

4-жадвал


Иситиш қозонларини ишлаб чиқаришдаги

пайванд бирикмаларига бўлган талаблар

           

Т/р

Чок тури

       

Материал

қалинлиги

t, mm

       

Пайвандлаш

технологиясиа

       

Изоҳ

1.

Четларнинг оғишисиз пайванд бирикиш чоки


Бир томонлама



Икки томонлама


        

<6

(8)

135

12

131

(111)

Чуқур эритиш электродларидан фойдаланганда ёки икки томондан пайвандлашда t = 8 mm гача бўлган қийматларга йўл қўйилади


2.

Четларнинг оғишисиз пайванд бирикиш чоки


       

> 6

12 гача

12

Пайвандланадиган қирраларнинг орасидаги бўшлиқ

b = (2 - 4) mm қуюқлаштирувчи билан флюс учун резервуар бўлиши лозим


3.

Четларнинг оғишисиз пайванд бирикиш чоки

(икки томонлама)

        

> 8

12 гача

135

12

(111)

Пайвандланадиган қирраларнинг орасидаги бўшлиқ

b = (2 - 4) mm. Қўлда электр пайвандлаш учун чуқур эритиш электродлари ишлатилади

       

4.

Икки четларнинг орасидаги битта оғишли V -симон бирикиш чоки



12 гача

(111)

Пайвандлашга тайёргарлик - 60°бурчак остидаги V -симон бирикиш


5.

Икки четларнинг орасидаги битта оғишли V -симон бирикиш чоки

а) 30° дан 50° гача



      

12 гача

135

12

Пайвандлашга тайёргарлик - материалнинг қалинлигига қараб (30° - 50°) бурчаги остидаги V -симон бирикиш


6.

Икки четларнинг орасидаги икки симметрик оғишли Х- симон бирикиш чоки

а) 30° дан 50° гача

      

св. 12

135

12

Пайвандлашга тайёргарлик - материалнинг қалинлигига қараб (30° - 50°) бурчаги остидаги Х - симон бирикиш


7.

Қатланган четли икки листлар орасидаги бирикиш пайванд чоки


    

6

135

141

131

(111)

Фақат пайвандланадиган қисмлар учун алоҳида ҳолатларда рухсат этилади. Бундай чокларга эгилишда хосил бўладиган кучланишларга йўл қўйилмайди. Бевосита олов таъсирида бўлган девор қисмлари учун ишлатилмайди s = 0,8 t

      

8.

Бурчакли пайванд чоки


        

6

135

12

(111)

Ушбу турдаги чоклар учун эгилишдаги кучланишларга йўл қўйилмайди a = t

9.

Икита бурчакли пайванд чоклар бирикмалари


        

12

135

12

(111)

 

a = t

>12


a = 2/3 t

10.

Бир чети икки оғишли К -симон бирикиш чоки


       

12

135

12

(111)

      

a = t

>12

135

12

(111)


a = 2/3 t

11.

бир чети оғишли V -симон бирикиш чоки


        

12

135

12

(111)

     

(111) учун β = 60˚

>12

135

12

135 учун, 12β = (45˚ - 50˚)

12.

Бир чети оғишли V - симон бирикиш чоки


         

12

135

12

(111)

(111) учун β = 60˚

135 учун, 12β = (45˚ - 50˚)

13.

        

12

(111)

135

Иссиқлик нурланиши таъсирида бўлган қувурнинг охири бурчакли пайванд чоки чегарасидан ташқарига чиқмаслиги керак

      

14.

        

?6

135

(111)

Қувурни юқори термик кучланишларда пайвандлаш

α t

15.

       


135

(111)

Қувурни юқори термик кучланишларда пайвандлаш

(111) учун β=60˚

135 учун β= (45˚ - 50˚)

а Пайвандлаш технологияси коди

         

Технология коди

          

Технология

       

12

Флюс остида ёйсимон пайвандлаш


111

Қопламали эрувчи электрод билан ёйсимон пайвандлаш


131

Инерт газ муҳитида эрувчи электрод билан ёйсимон пайвандлаш; МИГ пайвандлаш (MIG)


135

Фаол газ муҳитида эрувчи электрод билан ёйсимон пайвандлаш; МАГ пайвандлаш (МАG)


141

инерт газ муҳитида волфрамли электрод билан ёйсимон пайвандлаш; ВИГ пайвандлаш (ТIG)


        

         

5-жадвал



Ёниш учун ҳавонинг мажбурий оқимини

таъминловчи ёндиргичли иситиш қозонларининг

фойдали иш коэффицентига бўлган талаблар

              

Газ ускуналари тури

PN даги ФИК

     

0,3 PN даги ФИК

       

Минимал қийматлар

       

Сувнинг ўртача

ҳарорати °С

        

Минимал қийматлар

      

Сувнинг ўртача

ҳарорати, °С

     

Oддий

Pn 400 kW

Pn > 400 kW

       


84+2 lg Pn

89,2a



70

70



80 + 3 lg Pn

87,8b,d



50

50

Паст ҳарорат

Pn 400 kW

Pn > 400 kW

         


87 + 1,5 lg Pn

9,1c



70

70

      


87,5 + 1,5 lg Pn

91,4c,d

      


40

40

      

        

а) 84 +2 lg 400 = 84 + 2·2,60 = 89,2

b) 80 +3 lg 400 = 80 + 3·2,60 = 87,8

c) 87,5 +1,5 lg 400 = 87,5 + 1,5·2,60 = 91,4

d) Фақат қуввати 1000 kW гача бўлган газдан фойдаланувчи ускуналар учун.

         

        

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 28 декабрь













































































Время: 0.1374
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish