ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Архив / Январь, 2025 й. / Банк қонунчилиги /

Марказий банк Бошқарувининг 10.12.2024 й. 37/16-сон "Марказий банк томонидан тижорат банкларининг ички меъёрий ҳужжатларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 15.01.2025 й. 916-3-сон билан рўйхатга олинган)

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

15.01.2025 й.

N 916-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

10.12.2024 й.

N 37/16


ҚАРОРИ



Марказий банк томонидан тижорат банкларининг

ички меъёрий ҳужжатларига қўйиладиган талаблар

тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча

киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ва "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан 2000 йил 22 февралда 466-сон билан тасдиқланган Марказий банк томонидан тижорат банкларининг ички меъёрий ҳужжатларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 916, 2000 йил 5 апрель) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 7-сон) иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банки Раиси                                            М.Б. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



Марказий банк томонидан тижорат банкларининг

ички меъёрий ҳужжатларига қўйиладиган талаблар

тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар

ва қўшимча


1. Номи ва 3.3-банддаги "меъёрий ҳужжатларига" деган сўзлар "қоидаларига" деган сўз билан алмаштирилсин.


2. 1.1-банддаги "банк операциялари билан боғлиқ бўлган ички меъёрий ҳужжатларига" деган сўзлар "ички қоидаларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 1.2-банддаги, 2-бўлимнинг номидаги, 3.6 ва 5.1-бандлардаги "меъёрий ҳужжатлари" деган сўзлар "қоидалари" деган сўз билан алмаштирилсин.


4. 1.3 - 1.6-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1.3. Тижорат банклари ва уларнинг мижозлари ўртасидаги муносабатлар шартномалар асосида амалга оширилади.".

1.4. Тижорат банкларининг ички қоидалари банкларда самарали ички назорат тизимини яратиш, банк фаолиятига хос бўлган таваккалчиликларни бошқариш (таваккалчиликларни аниқлаш, баҳолаш, мониторинг қилиш, назорат қилиш, камайтириш ва улар ҳақида хабардор этиш), хавфсиз ва соғлом банк фаолиятини юритишни, банк қонунчилигига тўлиқ риоя этилишини таъминлаш, банк фаолиятини бошқариш ва банк операцияларини амалга оширишни қулайлаштириш мақсадида ишлаб чиқилади ва қабул қилинади.

1.5. Тижорат банклари ўз ваколатлари доирасида фақат мазкур банк учун мажбурий характерга эга бўлган ички қоидаларини стратегия, низом, тартиб, қоидалар ёки сиёсат шаклида қабул қиладилар.

1.6. Тижорат банкларининг ички қоидалари банк кузатув кенгаши (бундан буён матнда кенгаш деб юритилади) ёки банк бошқаруви (бундан буён матнда бошқарув деб юритилади) томонидан тасдиқланади.".


5. 1.7-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


6. 1.8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1.8. Банк ички қоидаларининг қонунчилик ҳужжатларига мос келиши бўйича жавобгарлик кенгаш ва бошқарув зиммасига юкланади.".


7. 2.1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2.1. Тижорат банклари ишлаб чиққан ички қоидалар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бўлиши лозим.

Тижорат банклари ички қоидаларида фуқароларнинг қонун билан ҳимояланган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига зид нормалар белгиланишига йўл қўйилмайди.".


8. 2.2-банддаги "меъёрий ҳужжатда" деган сўзлар "қоидада" деган сўз билан алмаштирилсин.


9. 2.3 ва 2.7-бандлардаги "меъёрий ҳужжатнинг" деган сўзлар "қоиданинг" деган сўз билан алмаштирилсин.


10. 2.4-банддаги "меъёрий ҳужжат" деган сўзлар "қоида" деган сўз билан алмаштирилсин.


11. 2.5 ва 2.6-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2.5. Ички қоидалар расмий тилда аниқ ва равшан баён қилинган бўлиши лозим. Турлича шарҳлаш имкониятларини истисно қилиш мақсадида ички қоидада ишлатилаётган тушунча ва иборалар уларнинг қонунчилик ҳужжатларида қабул этилган маънолари билан бир хил шаклда қўлланилади.

2.6. Ички қоидада қонунчилик ҳужжатларида белгиланган нормаларнинг сўзма-сўз қайтарилишига йўл қўйилмайди. Ички қоидаларнинг матнида амалдаги қонунчилик ҳужжатларига ҳавола этишга истисно тариқасидагина рухсат этилади.

Мазкур ички қоиданинг бошқа бандларига, шунингдек Марказий банк ва бошқа вазирлик, идоралар томонидан аввал қабул қилинган меъёрий ҳужжатларга ҳавола қилишга фақатгина уларнинг ўзаро боғлиқлигини кўрсатиш ёки такрорлашларга йўл қўймаслик мақсадидагина йўл қўйилади.".


12. 2.8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2.8. Агар ички қоидада рўйхатлар, жадваллар, графиклар, схемалар, ҳужжат ва бланклар намуналарини келтириш зарурати бўлса, улар, қоидага кўра, иловаларда жойлаштирилади. Зарур ҳолларда, ички қоиданинг тегишли бандларида уларга ҳавола этилади.".


13. 2.9-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2.9. Ички қоида қуйидаги реквизитларга эга бўлиши лозим:";

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"мазкур банкнинг муҳри билан тасдиқланган ҳамда кенгаш ва (ёки) бошқарув аъзоларининг имзолари.".


14. 3-бўлимнинг номидаги "меъёрий ҳужжатларини" деган сўзлар "қоидаларини" деган сўз билан алмаштирилсин.


15. 3.1 - 3.3-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3.1. Ички қоидалар банкнинг тегишли таркибий бўлинмасида ишлаб чиқилганидан сўнг, банкнинг юридик хизмати томонидан, ушбу ҳужжатнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлигини таъминлаш мақсадида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади ва бу борада юридик хулоса тайёрланиб, тегишли йиғмажилдларга тикиб қўйилади.

Юридик хулосада ички қоиданинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлиги акс эттирилиши лозим.

Тижорат банкларининг ички қоидаларининг, уларнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлиги тўғрисида юридик хизматнинг хулосаси ва розилик имзоси (визаси) бўлмаса, қабул қилинишига йўл қўйилмайди.

3.2. Ички қоида, агар унда бошқа муддат кўрсатилган бўлмаса, кенгаш ёки бошқарув томонидан тасдиқланган куннинг эртасидан кучга киради.

3.3. Тижорат банклари ички қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар банкнинг тегишли бошқарув органларининг қарори асосида киритилади. Ушбу ўзгартириш ва қўшимчалар асосий ички қоида расмийлаштирилган тартибда расмийлаштирилиши лозим.".


16. 3.4-банддаги "меъёрий ҳужжатига" деган сўзлар "қоидасига" деган сўз билан алмаштирилсин.


17. 3.5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3.5. Марказий банк томонидан банк назоратини амалга ошириш жараёнида тижорат банклари ички қоидалари қонунчилик ҳужжатларига зид бўлган ёхуд уларнинг талабларига тўлиқ жавоб бермаслик ҳоллари аниқланган тақдирда, Марказий банк ушбу ички қоидаларга тегишли ўзгартиришлар киритиш ёки уларни бекор қилиш тўғрисида кенгаш ва (ёки) бошқарувга ижро этилиши мажбурий бўлган кўрсатма беради.".


18. 3.7-бандда:

биринчи хатбошидаги "меъёрий ҳужжатларнинг" деган сўзлар "қоидаларнинг" деган сўз билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Марказий банкнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида ишлаб чиқилиши белгиланган ички қоидалар, шунингдек уларга киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар тижорат банклари томонидан тасдиқлангандан сўнг 15 кун ичида Марказий банкка тақдим этилиши керак.".


19. Қуйидаги мазмундаги 5.1-1-банд билан тўлдирилсин:

"5.1-1. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2025 йил 17 январь








































Время: 0.1021
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish