ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Май, 2025 й. / Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари / Давлат бюджети /Иқтисодиёт ва молия вазирининг 28.04.2025 й. 253-сон "Бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 23.05.2025 й. 2146-18-сон билан рўйхатга олинган)
Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q
Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
23.05.2025 й.
N 2146-18
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
28.04.2025 й.
N 253
БУЙРУҒИ
Бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқномага
ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2010 йил 20 августдаги 65-сон буйруғи (рўйхат рақами 2146, 2010 йил 11 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 40-41-сон, 356-модда) билан тасдиқланган Бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Д. Кучкаров
ИЛОВА
Бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқномага
киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 118-банддаги "халқ таълими" деган сўзлар "мактабгача ва мактаб таълими" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 166-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"166. Субсидиялар дастлаб уни олувчининг давлат (45 10 000 модда) ёки хусусий ташкилот (45 20 000 модда) ёхуд нодавлат нотижорат ташкилоти (45 30 000 модда) ҳамда жисмоний шахс (45 40 000 модда) эканлигига қараб таснифланади. Натижада субсидиялар олти турдаги олувчиларга тақдим этилиши мумкин: номолиявий давлат ташкилотлари (45 11 000 кичик модда), молиявий давлат ташкилотлари (45 12 000 кичик модда), номолиявий хусусий ташкилотлар (45 21 000 кичик модда), молиявий хусусий ташкилотлар (45 22 000 кичик модда), нодавлат нотижорат ташкилотлари (45 30 000 модда) ва жисмоний шахслар (45 40 000).".
3. 1-иловада:
1) 3 014 0 0 - 3 014 2 2 қаторлар чиқариб ташлансин;
2) 3 025 0 0 қатордаги "Халқ таълими" деган сўзлар "Таълим" деган сўзга алмаштирилсин;
3) 3 027 0 0 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси";
4) 3 031 0 0 қатордаги "Халқ таълими" деган сўзлар "Мактабгача ва мактаб таълими" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
5) 3 037 0 0 ва 3 037 1 0 қаторлар чиқариб ташлансин;
6) 3 054 0 0 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси";
7) 3 059 0 0 - 3 059 2 1 қаторлар чиқариб ташлансин;
8) 3 075 1 0 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:
"3 076 0 0 Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг Жамоатчилик назоратини ривожлантириш жамғармаси;
3 076 1 0 Республика маблағлари;
3 077 0 0 Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитасини ривожлантириш ва ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармаси;
3 077 1 0 Республика маблағлари;
3 078 0 0 Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси;
3 079 0 0 Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси;
3 079 1 0 Республика маблағлари;
3 080 0 0 "Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик" жамғармаси;
3 080 2 0 Ҳудудий маблағлар;
3 080 2 2 Туманлар ва шаҳарлар даражасидаги маблағлар;
3 081 0 0 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди;
3 081 1 0 Республика маблағлари;
3 082 0 0 Энергия самарадорлиги миллий агентлиги ҳузуридаги Энергия самарадорлигини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси;
3 082 1 0 Республика маблағлари";
9) 4 002 0 0 - 4 002 2 2 қаторлар чиқариб ташлансин;
10) 4 700 0 0 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Вазирлик ва идоралар таркибидаги давлат иштирокидаги корхоналар маблағлари".
4. 2-иловада:
1) 3 331 217 - 3 331 219 қаторлардаги "Халқ таълими" деган сўзлар "Мактабгача ва мактаб таълими" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 3 412 108, 3 412 111 ва 3 412 112 қаторлардаги "унитар корхоналарининг" деган сўзлар "иштирокидаги корхоналарнинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 3 422 215 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Хорижий фирмалар, банклар ва бошқа ташкилотларнинг ваколатхоналарини аккредитациядан ўтказиш ҳамда унинг амал қилиш муддатларини амал қилишнинг ҳар бир йили учун узайтириш учун тўлов";
4) 3 422 427 - 3 422 430 қаторлардаги "маълумотнома" деган сўз "маълумот" деган сўз билан алмаштирилсин;
5) 3 450 971 қатордаги "Ўзнефтмаҳсулот" акциядорлик компаниясининг унитар корхоналари (нефт базалари)" деган сўзлар "Ўзбекнефтгаз" АЖ" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. 4-иловада:
1) 7 018 318, 7 018 324 ва 7 018 333 қаторлардаги "Халқ таълими" деган сўзлар "Мактабгача ва мактаб таълими" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 7 018 527 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
"7 018 528 Давлат мақсадли жамғармаларидан уларнинг ҳудудий мақсадли жамғармаларига трансфертлар";
3) 7 041 907 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари";
4) 7 041 911 қатор чиқариб ташлансин;
5) 7 042 116 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
"7 042 117 Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси харажатлари";
6) 7 042 991 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси";
7) 7 043 203 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
"7 043 204 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Энергия самарадорлиги миллий агентлигини сақлаш харажатлари";
8) 7 045 198 қатордаги "унитар корхонасини" деган сўзлар "давлат муассасасини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
9) 7 047 906 ва 7 047 907 қаторлар чиқариб ташлансин;
10) 7 047 904 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
"7 047 908 Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси харажатлари";
11) 7 069 905 қатордан "ҳамда "Таъмирлаш тиклаш хизмати" Давлат унитар корхоналарини" деган сўзлар чиқариб ташлансин;
12) 7 069 908 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:
"7 069 909 Маҳалла инфратузилмасини яхшилаш харажатлари;
7 069 910 Саноат, қишлоқ хўжалиги ҳамда хизмат кўрсатиш соҳаларида тадбиркорликнинг ривожланишига туртки берувчи "драйвер" лойиҳалар учун зарур инфратузилмани яратиш харажатлари;
7 069 911 Туман ва шаҳарларни комплекс ривожлантириш харажатлари";
13) 7 083 640 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
"7 083 650 Спорт турлари бўйича маҳорат мактаблари";
14) 7 096 300 қатордаги "халқ таълими" деган сўзлар "мактабгача ва мактаб таълими" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
15) 7 104 102 ва 7 109 130 қаторлар чиқариб ташлансин;
16) 7 106 902 қатор "таъминлаш" деган сўздан кейин "ҳамда санаторий-соғломлаштириш муассасаларига йўлланма" деган сўзлар билан тўлдирилсин;
17) 7 109 406 қатордаги "Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
6. 5-иловада:
1) 45 30 000 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
"45 40 000 Жисмоний шахсларга";
2) 48 21 800 қатордаги "Халқ таълими" деган сўзлар "Мактабгача ва мактаб таълими" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
7. 5а-иловада:
1) 45 30 000 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
"45 40 000 Жисмоний шахсларга";
2) 48 21 800 қатордаги "Халқ таълими" деган сўзлар "Мактабгача ва мактаб таълими" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2025 йил 27 май