ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Сентябрь, 2025 й. / Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари / Ёшларга оид давлат сиёсати /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.09.2025 й. ПФ-163-сон "Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизими самарадорлигини оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

10.09.2025 й.

N ПФ-163




МАҲАЛЛАЛАРДА ЁШЛАР БИЛАН

ИШЛАШ ТИЗИМИ САМАРАДОРЛИГИНИ

ОШИРИШГА ДОИР ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА


"Ўзбекистон - 2030" стратегияси ҳамда жорий йилнинг 30 июнь куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар билан учрашуви доирасида белгиланган устувор вазифаларга мувофиқ ёшлар билан ишлаш тизими, жумладан, маҳаллалардаги ёшлар етакчилари фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида ҚАРОР ҚИЛАМАН:


I. Мақсадлар


1. Қуйидагилар маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини такомиллаштиришнинг асосий мақсадлари этиб белгилансин:

(а) ёшлар муаммолари билан индивидуал ва манзилли ишлаш орқали ёшлар етакчилари фаолияти самарадорлигини ошириш;

(б) ёшларнинг касбий қизиқишларини барвақт аниқлаш орқали меҳнат бозорига рақобатбардош кадр сифатида кириб боришини таъминлаш;

(в) ёшларнинг мафкуравий иммунитетини кучайтириш орқали улар онгига турли салбий таъсир кўрсатувчи ғоявий таҳдидларга маҳалла даражасида қарши курашиш;

(г) ёшларга оид маълумотларни йиғиш, таҳлил қилиш ва доимий равишда янгилаб бориш жараёнларини рақамлаштириш орқали ёшларнинг ижтимоий аҳволи ҳақидаги маълумотлар базасини шакллантиришга жалб этиладиган меҳнат ресурслари самарадорлигини ошириш.


II. Ёшлар билан ишлаш тизимининг асосий вазифалари


2. Умуммиллий ривожланиш мақсадларига эришишда ёшлар салоҳиятидан унумли фойдаланиш маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимининг устувор вазифаси этиб белгилансин.

Бунда "Улкан мақсадлар, самарали меҳнат, оқилона турмуш" ғояси асосида ёшларда улкан марраларни забт этишда ўзига бўлган ишонч ва ирода шакллантирилади, билим ва интизом билан меҳнат қилиш кўникмалари кучайтирилади, улар ўртасида соғлом турмуш тарзи ва ўз ахлоқи билан бошқаларга ўрнак бўлиш каби ҳаётий қадриятлар оммалаштирилади.


3. Қуйидагилар маҳаллалардаги ёшлар етакчиларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

(а) ёшларнинг ўзига бўлган ишончини ошириш, жамият учун фойдали ва умуммиллий манфаатларга хизмат қилишга қаратилган лойиҳаларни маҳалла даражасида амалга ошириш;

(б) ёшларнинг шахсий ривожланишига, уларнинг иқтидори ва истеъдодини рўёбга чиқаришга қаратилган тадбирларни ташкил этиш, "Беш ташаббус олимпиадаси"ни ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш;

(в) меҳнат бозорига кириб келаётган ёшларнинг тадбиркорлик кўникмалари ва ўз тақдири учун масъулият ҳиссини кучайтириш орқали бандлигига кўмаклашиш;

(г) "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларга кўрсатиладиган ёрдамнинг ижтимоий ҳамкорлик тамойилига асосланишини таъминлаш.

Ушбу бандда назарда тутилган асосий вазифаларга боғлиқ бўлмаган бошқа вазифа ва топшириқларни ёшлар етакчилари зиммасига юклаш тақиқланади.

Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси ёшлар етакчилари вазифаларига кирмайдиган ишларга жалб этилмаслигини қатъий назоратга олсин.


4. "Маҳалла еттилиги" ва таълим муассасалари ўртасида ёшлар, жумладан, умумтаълим мактабларининг битирувчи синф ўқувчиларини қўллаб-қувватлаш бўйича қуйидаги ҳамкорлик қилиш тизими жорий этилсин:

(а) мактабларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари ҳар ойда синф раҳбари ва мактаб психологи ҳамкорлигида хулқ-атворида муайян мураккабликлар кузатилган ўқувчилар ҳамда битирувчи синф ўқувчилари ўртасида қўшимча фанлар, хорижий тиллар ва касбларни ўрганиш, спорт турлари билан шуғулланиш ҳамда меҳнат фаолиятига қизиқиш билдирган ўқувчиларни аниқлайди. Ушбу ўқувчиларнинг рўйхати шакллантирилиб, белгиланган тартибда ёшлар етакчиси ва маҳалла раисига тақдим этилади;

(б) ёшлар етакчилари:

(i) мактабларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари томонидан тақдим этилган рўйхат асосида битирувчи синф ўқувчиларининг фан, хорижий тиллар, спорт турлари билан шуғулланишига ва касбларни ўрганиш истаги бўлган ўқувчиларнинг "Келажак" марказлари ҳамда хусусий ўқув марказларида таҳсил олишига кўмаклашади;

(ii) хулқ-атворида муайян мураккабликлар кузатилган ўқувчилар учун уларнинг қизиқишлари ва эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда индивидуал ривожланиш йўналишларини белгилайди;

(iii) маҳалла ҳудудидаги мураббийлар, касб эгалари ва тадбиркорлар билан ҳамкорликда ўқувчилар учун устозлик тизимини йўлга қўяди;

(iv) хулқ-атворида муайян мураккабликлар кузатилган ўқувчиларни давлат ва нодавлат таълим муассасаларидаги тўгаракларга йўналтиради;

(в) ҳоким ёрдамчилари меҳнат фаолиятини олиб бориш истаги бўлган мактаб ўқувчиларини тегишли маҳалла ҳудудида жойлашган корхоналарга йўналтириб, уларнинг касб ўрганишига ва келгусида ишга жойлашишига, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун зарур воситалар билан таъминлашга кўмаклашади;

(г) маҳалла раислари:

(i) хулқ-атворида муайян мураккабликлар кузатилган ўқувчиларнинг ота-оналари билан доимий мулоқот ўрнатади ҳамда уларнинг масъулиятини ошириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади;

(ii) ота-оналарга фарзанд тарбияси, маънавий-ахлоқий қўллаб-қувватлаш ва хулқ-атвордаги муаммоларни бартараф этиш юзасидан тавсиялар тақдим этади;

(iii) ёшлар билан доимий мулоқот ўтказиб, уларнинг касбий қизиқишини ўрганади, меҳнат бозорига рақобатбардош кадр сифатида кириб бориш жараёнида уларга йўл-йўриқ кўрсатиб боради;

(iv) ишсиз ёшларни уларнинг қизиқишидан келиб чиққан ҳолда маҳалладаги тажрибали тадбиркорларга касб-ҳунар ўрганиш учун йўналтиради, касбий ўсишини кузатиб боради ҳамда ўзининг мустақил тадбиркорлик фаолиятини бошлашига кўмаклашади;

(v) ёшларнинг фанларни ўрганиши, ахборот технологияларини ўзлаштириши, китобхонлик, спорт билан шуғулланиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш бўйича ташаббуслар ишлаб чиқади.

Ушбу бандда назарда тутилган чора-тадбирлар бўйича харажатлар зарур ҳолларда белгиланган тартибда "Ёшлар дафтари" жамғармалари ҳамда маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан амалга оширилади.


III. Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш жараёнини рақамлаштириш даражасини ошириш


5. Ёшлар ишлари агентлиги 2026 йил 1 февралга қадар "Ёшлар дафтари" ва "Ёшлар портали" электрон платформалари негизида қуйидаги имкониятларга эга бўлган "Ёшлар ягона электрон платформаси" ахборот тизимини (кейинги ўринларда - Ёшлар ягона электрон платформаси) яратсин:

(а) ёшларнинг демографик ва ижтимоий ҳолати, бандлиги, таълим олишига оид маълумотлар асосида "Ёшлар баланси"ни шакллантириш;

(б) ёшларга оид давлат сиёсатининг самарадорлигини баҳолаш ва унинг натижаларини аниқлаш;

(в) ёшларнинг қизиқишларини аниқлаш бўйича социологик сўровлар ўтказиш, унинг натижаларини автоматик таҳлил қилиш;

(г) ёшларга оид мавжуд имтиёзлар, преференциялар ва имкониятлар тўғрисида маълумот бериш;

(д) шахсга доир маълумотлар бўйича амалга оширилган сўровларнинг рақамли изларини сақлаш.

Ёшлар ишлари агентлиги Ёшлар ягона электрон платформаси буюртмачиси этиб белгилансин.


6. Ушбу Фармоннинг 1-иловасига мувофиқ, вазирлик ва идоралар:

(а) тегишли ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларини Ёшлар ишлари агентлиги сўровига асосан бир ой муддатда Ёшлар ягона электрон платформасига "Электрон ҳукумат" тизимининг идоралараро платформаси орқали интеграция қилишни таъминласин;

(б) уч ой муддатда Ёшлар ягона электрон платформасига ўзларининг ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларини интеграция қилиш учун тегишли инфратузилма яратиш ҳамда рақамлаштирилган маълумотлар базаларини шакллантириш чораларини кўрсин.

Рақамли технологиялар вазирлиги "Электрон ҳукумат" тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали интеграция жараёнларини мувофиқлаштириб борсин ва зарур техник чоралар кўрсин.

Бунда интеграция қилинадиган ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари орқали узатиладиган маълумотлар ушбу Фармонга 1-иловада белгиланган муддатларда янгилаб борилиши таъминлансин.


7. Белгилансинки, 2026 йил 1 февралдан бошлаб "Ёшлар дафтари" жамғармасидан кўрсатиладиган ижтимоий ёрдамлар бўйича аризаларни тақдим этиш, уларни кўриб чиқиш натижаси бўйича қарор қабул қилиш билан боғлиқ барча маъмурий тартиб-таомиллар Ягона интерактив давлат хизматлари портали ҳамда Ёшлар ягона электрон платформаси орқали амалга оширилади.


8. Ёшлар ишлари агентлиги:

(а) Адлия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда масъул вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда мазкур Фармоннинг 7-бандидан келиб чиқиб, "Ёшлар дафтари" жамғармаси орқали ижтимоий ёрдамларни кўрсатиш тартибини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

(б) ёшлар етакчилари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини мазкур Фармоннинг 3-бандида кўрсатилган асосий вазифалар асосида қайта кўриб чиқиб, улар фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичларини баҳолаш инсон омилисиз автоматик тарзда Ёшлар ягона электрон платформасида амалга оширилишини таъминласин;

(в) икки ой муддатда Ёшлар ягона электрон платформасидан фойдаланувчи ҳудудий, туман (шаҳар) бўлинмалари, ёшлар етакчилари ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги тизимидаги бошқа тузилмаларнинг шахсга доир маълумотлардан фойдаланиш ҳажмлари ва чегараларини белгиласин.


9. 2026 йилдан бошлаб ҳар йили Ёшларга оид давлат сиёсатининг амалга оширилиши тўғрисидаги миллий маърузани эълон қилиш амалиёти жорий этилсин. Бунда:

(а) Ёшлар ишлари агентлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Спорт вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда ёшларга оид давлат сиёсати бўйича социологик сўровлар ўтказиш дастури ва баҳолаш методологиясини ишлаб чиқсин;

(б) Ёшларга оид давлат сиёсатининг амалга оширилиши тўғрисидаги миллий маърузани тайёрлаш учун зарур статистик маълумотларни олиш ҳамда социологик сўровлар ўтказиш Ёшлар ягона электрон платформаси орқали амалга оширилсин;

(в) Ёшларга оид давлат сиёсатининг амалга оширилиши тўғрисида миллий маъруза ҳар йили 30 июнь - Ёшлар куни арафасида Ёшлар ишлари агентлиги томонидан эълон қилиб борилади.


10. 2026 йил 1 январга қадар Ёшлар ишлари агентлиги тизимида топшириқларни республикадан маҳаллагача етказиш ва назорат қилиш бўйича электрон ҳужжат айланиш тизими жорий этилсин ҳамда иш юритиш тартиби тўлиқ рақамлаштирилган ҳолда амалга оширилиши йўлга қўйилсин.

Ёшлар ишлари агентлиги Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда ушбу бандда назарда тутилган электрон тизимларнинг ўз муддатида ва сифатли ишга туширилишини таъминласин.


11. Ушбу Фармоннинг 5 ва 9-бандларида назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш харажатлари Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


IV. Фармон ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат


13. Мазкур Фармон ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Ёшлар ишлари агентлиги директори А.З. Саъдуллаев белгилансин.


14. Фармон ижроси учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                               Ш. Мирзиёев






1Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2025 йил 10 сентябрдаги

ПФ-163-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Вазирлик ва идораларнинг Ёшлар ягона

электрон платформасига интеграция қилинадиган

ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари

орқали  ўттиз  ёшдан  ошмаган  шахслар

тўғрисида узатиладиган маълумотлар

РЎЙХАТИ*

              

Т/р

Маълумот номи

Маълумотларни тақдим

этадиган ташкилотлар

           

Маълумотларни янгилаш

даврийлиги

         

1.

Фамилияси, исми, отасининг исми


Ички ишлар вазирлиги

Доимий

2.

Жинси


Ички ишлар вазирлиги

Доимий

3.

Манзил маълумотлари (маҳаллалар кесимида)


Ички ишлар вазирлиги

Доимий

4.

Доимий рўйхатдан ўтганлик ҳолати (маҳаллалар кесимида)


Ички ишлар вазирлиги

Доимий

5.

Вақтинча рўйхатдан ўтганлик ҳолати (маҳаллалар кесимида)


Ички ишлар вазирлиги

Доимий

6.

Паспорт серияси, туғилганлик гувоҳномаси рақами, ID карта рақами


Ички ишлар вазирлиги

Доимий

7.

Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами


Ички ишлар вазирлиги

Доимий

8.

Жазони ижро этиш муассасасида бўлиб турганлик ҳолати**


Ички ишлар вазирлиги

Доимий

9.

Пробация назоратида турганлик ҳолати


Ички ишлар вазирлиги

Доимий

10.

Профилактик ҳисобда турганлик ҳолати


Ички ишлар вазирлиги

Доимий

11.

Хорижга узоқ муддатга кетганлиги ва қайтганлик тўғрисида маълумот


Ички ишлар вазирлиги

Доимий

12.

Хорижга 3 ойдан ортиқ муддатга кетиш сабаби (таълим, даволаниш, ишлаш ва бошқа)


Ички ишлар вазирлиги

Доимий

13.

Шахс 3 ойдан ортиқ муддатга кетган хорижий давлати тўғрисида маълумот


Ички ишлар вазирлиги

Доимий

14.

Хорижга узоқ муддатга кетганда миграцияда бўлиб турган муддати (3 ой-1 йил, 1-3 йил, 3 йилдан кўп)


Ички ишлар вазирлиги

Доимий

15.

Жабрланувчи сифатида ҳимоя ордерини олганлиги тўғрисида маълумот


Ички ишлар вазирлиги

Доимий

16.

Ҳимоя ордери унга нисбатан берилган ҳамда тузатиш дастуридан ўтаётганлиги тўғрисида маълумот


Ички ишлар вазирлиги

Доимий

17.

Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига тажовуз қиладиган ҳуқуқбузарликлар учун, аҳоли соғлиғини сақлаш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун, мулкка тажовуз қилувчи ҳуқуқбузарликлар учун, транспортдаги, йўл хўжалиги ва алоқа соҳаларидаги ҳуқуқбузарликлар учун, савдо, тадбиркорлик ва молия соҳаларидаги ҳуқуқбузарликлар учун, жамоат тартибига тажовуз қилувчи ҳуқуқбузарликлар учун, бошқарувнинг белгиланган тартибига тажовуз қилувчи ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарликка тортилганлик ҳолати***


Ички ишлар вазирлиги

Доимий

18.

Жиноий жавобгарликка тортилганлик ҳолати**


Ички ишлар вазирлиги

Доимий

19.

Ҳайдовчилик гувоҳномасини олганлиги тўғрисида маълумот


Ички ишлар вазирлиги

Доимий

20.

Олинган ҳайдовчилик гувоҳномасининг тоифаси (А, B, С, D, E)


Ички ишлар вазирлиги

Доимий

21.

Умумий ўрта таълим муассасаларида таълим олаётганлиги тўғрисида маълумот


Мактабгача ва мактаб

таълими вазирлиги


Доимий

22.

Ўқувчи таҳсил олаётган умумий ўрта таълим муассасасининг мулкчилик шакли (давлат, нодавлат)


Мактабгача ва мактаб

таълими вазирлиги


Доимий

23.

Ўқувчи таҳсил олаётган умумий ўрта таълим муассасаси номи


Мактабгача ва мактаб

таълими вазирлиги


Доимий

24.

Умумий ўрта таълим муассасасида ўқувчи таҳсил олаётган босқич (синфи)


Мактабгача ва мактаб

таълими вазирлиги


Доимий

25.

Жорий ўқув йилида умумий ўрта таълим муассасаси битирувчиси эканлиги тўғрисида маълумот


Мактабгача ва мактаб

таълими вазирлиги


Ҳар йили май-июнь ойларида


26.

Умумий ўрта таълим муассасаларида мунтазам дарс қолдирувчи ўқувчилар тўғрисида маълумот


Мактабгача ва мактаб

таълими вазирлиги


Доимий

27.

Умумий ўрта таълим муассасасини тугатганлиги тўғрисида маълумот (тугалланган, тугалланмаган)


Мактабгача ва мактаб

таълими вазирлиги


Ҳар йили май-июнь ойларида


28.

Давлат касбий таълим муассасасида таълим олаётганлиги тўғрисида маълумот


Олий таълим, фан ва

инновациялар вазирлиги


Доимий

29.

Хусусий касбий таълим муассасасида таълим олаётганлиги тўғрисида маълумот


Олий таълим, фан ва

инновациялар вазирлиги


Доимий

30.

Касбий таълим муассасасининг тури (коллеж, техникум, касб-ҳунар мактаби)


Олий таълим, фан ва

инновациялар вазирлиги


Доимий

31.

Ўқувчи таҳсил олаётган касбий таълим муассасасининг номи


Олий таълим, фан ва

инновациялар вазирлиги


Доимий

32.

Касбий таълим муассасасида ўқувчи таҳсил олаётган мутахассислик номи


Олий таълим, фан ва

инновациялар вазирлиги


Доимий

33.

Касбий таълим муассасасида ўқувчи таҳсил олаётган босқич (курси)


Олий таълим, фан ва

инновациялар вазирлиги


Доимий

34.

Жорий ўқув йилида касбий таълим муассасаси битирувчиси эканлиги тўғрисида маълумот


Олий таълим, фан ва

инновациялар вазирлиги


Ҳар йили июнь-июль ойларида

35.

Жорий ўқув йилида касбий таълим муассасасида таҳсил олаётган ўқувчининг ўртача рейтинг бали


Олий таълим, фан ва

инновациялар вазирлиги


Доимий

36.

Касбий таълим муассасасида мунтазам дарс қолдирувчи ўқувчилар тўғрисида маълумот


Олий таълим, фан ва

инновациялар вазирлиги


Доимий

37.

Касбий таълим муассасасини тугатганлиги тўғрисида маълумот (тугалланган, тугалланмаган)


Олий таълим, фан ва

инновациялар вазирлиги


Доимий

38.

Давлат олий таълим муассасасида таълим олаётганлиги тўғрисида маълумот


Олий таълим, фан ва

инновациялар вазирлиги


Доимий

39.

Нодавлат олий таълим муассасасида таълим олаётганлиги тўғрисида маълумот


Олий таълим, фан ва

инновациялар вазирлиги


Доимий

40.

Хорижий олий таълим муассасаси филиалида таълим олаётганлиги тўғрисида маълумот


Олий таълим, фан ва

инновациялар вазирлиги


Доимий

41.

Олий таълим муассасасида талаба таҳсил олаётган босқич (бакалавриат, магистратура)


Олий таълим, фан ва

инновациялар вазирлиги


Доимий

42.

Олий таълимдан кейинги таълимда таҳсил олаётган таълим тури (докторантура, таянч докторантура, мустақил изланувчилик)


Олий таълим, фан ва

инновациялар вазирлиги


Доимий

43.

Талаба таҳсил олаётган олий таълим муассасасининг номи


Олий таълим, фан ва

инновациялар вазирлиги


Доимий

44.

Олий таълим муассасасида талаба таҳсил олаётган таълим йўналиши ва мутахассислиги


Олий таълим, фан ва

инновациялар вазирлиги

Доимий

45.

Олий таълим муассасасида талаба таҳсил олаётган курси


Олий таълим, фан ва

инновациялар вазирлиги


Доимий

46.

Жорий ўқув йилида олий таълим муассасаси битирувчиси эканлиги тўғрисида маълумот


Олий таълим, фан ва

инновациялар вазирлиги


Ҳар йили июнь-июль ойларида

47.

Жорий ўқув йилида олий таълим муассасасида таҳсил олаётган талабанинг ўртача рейтинг бали


Олий таълим, фан ва

инновациялар вазирлиги


Доимий

48.

Олий таълим муассасасини тугатганлиги тўғрисида маълумот (тугалланган, тугалланмаган)


Олий таълим, фан ва

инновациялар вазирлиги


Доимий

49.

Олий таълим муассасасидан четлатилганлиги тўғрисида маълумот


Олий таълим, фан ва

инновациялар вазирлиги


Доимий

50.

Олий таълим муассасасида академик таътилга чиққанлиги тўғрисида маълумот


Олий таълим, фан ва

инновациялар вазирлиги


Доимий

51.

Ўзини ўзи банд қилганлиги тўғрисида маълумот (фаолият тури, тўланган ижтимоий солиқлар миқдори ва даври)


Солиқ қўмитаси

Ҳар ойнинг 5-санасига қадар (шунингдек, заруратга кўра Ёшлар ишлари агентлиги сўровига асосан)


52.

Таъсисчиси (иштирокчиси) ўттиз ёшдан ошмаган шахс бўлган тадбиркорлик субъектлари тўғрисида маълумотлар (давлат рўйхатидан ўтган санаси, фаолият тури, ходимлар сони, тўланган солиқлар миқдори ва тури, қўлланган молиявий жарималар сони ва миқдори, ўтказилган солиқ текширувлари сони ва тури)


Солиқ қўмитаси

Ҳар ойнинг 5-санасига қадар (шунингдек, заруратга кўра Ёшлар ишлари агентлиги сўровига асосан)


53.

Устав фондидаги улушнинг камида 30 фоизи ўттиз ёшдан ошмаган шахсга тегишли бўлган тадбиркорлик субъектлари тўғрисида маълумотлар (давлат рўйхатидан ўтган санаси, фаолият тури, ходимлар сони, тўланган солиқлар миқдори ва тури, қўлланган молиявий жарималар сони ва миқдори, ўтказилган солиқ текширувлари сони ва тури, фаолият юритаётган даври, фаолиятни тўхтатганлик (ноль кўрсаткичли ҳисобот топшириш) ҳолати ва санаси, фаолиятини тугатиш жараёнида эканлиги)


Солиқ қўмитаси

Ҳар ойнинг 5-санасига қадар (шунингдек, заруратга кўра Ёшлар ишлари агентлиги сўровига асосан)


54.

Якка тартибдаги тадбиркор эканлиги ва деҳқон хўжаликлари (юридик шахс сифатида ташкил этилмаган) тўғрисидаги маълумотлар (давлат рўйхатидан ўтган санаси, фаолият тури, ходимлар сони, тўланган солиқлар миқдори ва тури, қўлланган молиявий жарималар сони ва миқдори, ўтказилган солиқ текширувлари сони ва тури, фаолият юритаётган даври, фаолиятни тўхтатганлик ҳолати ва санаси, фаолиятини тугатиш жараёнида эканлиги)


Солиқ қўмитаси

Доимий

55.

Расмий банд эканлиги (солиқ ҳисоботларида ходим сифатида қайд этилганлиги) тўғрисида маълумот


Солиқ қўмитаси

Доимий

56.

Таъсисчиси (иштирокчиси) бўлган тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги шкаласи


Солиқ қўмитаси

Ҳар ойнинг 5-санасига қадар (шунингдек, заруратга кўра Ёшлар ишлари агентлиги сўровига асосан)


57.

Таъсисчиси (иштирокчиси) бўлган тадбиркорлик субъектининг, якка тартибдаги тадбиркорнинг солиқ органларида картотекаси мавжудлиги


Солиқ қўмитаси

Ҳар ойнинг 5-санасига қадар (шунингдек, заруратга кўра Ёшлар ишлари агентлиги сўровига асосан)


58.

Кўчмас мулк объектлари гаровга қўйилганлиги, уларни бегоналаштириш тақиқланганлиги тўғрисида маълумот


Кадастр агентлиги

Доимий

59.

Ер участкасига бўлган ҳуқуқлари давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисида маълумот


Кадастр агентлиги

Доимий

60.

Туғилган санаси тўғрисида маълумот


Адлия вазирлиги

Доимий

61.

ФҲДЁга никоҳни бекор қилиш учун ариза тақдим этган ёшлар (оилавий ажрим ёқасидаги ёш оилалар) тўғрисида маълумот**


Адлия вазирлиги

Доимий

62.

ФҲДЁга никоҳни бекор қилиш учун ариза тақдим этган шахсларнинг ўттиз ёшдан ошмаган фарзандлари тўғрисида маълумот**


Адлия вазирлиги

Доимий

63.

Судга никоҳни бекор қилиш учун ариза тақдим этган шахсларнинг ўттиз ёшдан ошмаган фарзандлари тўғрисида маълумот**


Адлия вазирлиги

Доимий

64.

Судга никоҳни бекор қилиш учун ариза тақдим этган ёшлар (оилавий ажрим ёқасидаги ёш оилалар) тўғрисида маълумот**


Олий суд

Доимий

65.

Судга никоҳни бекор қилиш учун ариза тақдим этган ўттиз ёшдан юқори бўлган фуқаролар тўғрисида маълумот**


Олий суд

Доимий

66.

Хорижий тилларни билиш даражаси бўйича миллий сертификат олганлиги тўғрисида маълумот


Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги, Ёшлар ишлари агентлиги


Доимий

67.

Ногиронлиги тўғрисида маълумот (1, 2, 3-гуруҳ)


Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги


Доимий

68.

Умумий ўрта таълимни уйда якка тартибда олиш ҳолати тўғрисида маълумот


Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги


Доимий

69.

Ногиронлиги бўлган фарзандлари мавжудлиги тўғрисида маълумот


Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Адлия вазирлиги


Доимий

70.

Ишсиз сифатида рўйхатга олинганлиги тўғрисида маълумот


Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги


Доимий

71.

Иш қидираётган шахслар сифатида рўйхатга олинганлиги тўғрисида маълумот


Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги


Доимий

72.

Наркология бўйича диспансер ҳисобида турганлиги тўғрисида маълумот**


Соғлиқни сақлаш вазирлиги


Доимий

73.

Спортга қизиқиши бўйича ("Беш ташаббус олимпиадаси" платформаси) рўйхатга олинганлиги ва рўйхатга олинган спорт тури


Спорт вазирлиги

Доимий

74.

Доимий спорт билан шуғулланиши тўғрисида маълумот (жумладан, спортчи сифатида олган разрядлари)


Спорт вазирлиги

Доимий

75.

Автоматлаштирилган скоринг тизими маълумотлари


Марказий банк

Доимий

76.

Фан ва таълимга оид платформаларнинг ("Ibrat farzandlari", "Ustoz AI" ва "Qizlar academy" мобил иловалари) фаол фойдаланувчиси эканлиги тўғрисида маълумот


Ёшлар ишлари агентлиги

Доимий

77.

IT ва замонавий касбларга оид платформаларнинг ("Ustoz AI" ва "Qizlar academy" мобил иловалари) фаол фойдаланувчиси эканлиги тўғрисида маълумот


Ёшлар ишлари агентлиги

Доимий

78.

Китобхонлик ва интеллектуал ўйинларга оид платформаларнинг ("UzChess" ва "Mutolaa" мобил иловалари) фаол фойдаланувчиси эканлиги тўғрисида маълумот


Ёшлар ишлари агентлиги

Доимий

79.

Волонтёр сифатида ҳисобга олинганлиги тўғрисида маълумот (маҳалла кесимида)


Ёшлар ишлари агентлиги


Доимий

80.

Волонтёрлик тадбирларида иштирок этган соатлари тўғрисида маълумот


Ёшлар ишлари агентлиги


Доимий

81.

"Ёшлар дафтари" жамғармалари тушум ва харажатлари (жумладан, кўрсатилган ижтимоий ёрдамнинг миқдори) тўғрисидаги маълумотлар


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


Доимий

            

*) "Ёшлар ягона электрон платформаси" АТга интеграция қилишда давлат органлари ва ташкилотларининг маълумотлари ҳажми, шакли ва уларни бериш тартиби ўзаро келишувларга асосан амалга оширилади ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги заруратга кўра ушбу рўйхатда назарда тутилмаган бошқа турдаги маълумотларни платформага интеграция қилиш орқали тегишли вазирлик ва идоралардан олиши мумкин.


**) Ушбу маълумотлардан ўрнатилган тартибга мувофиқ эгасизлантириш шарти билан статистик ва тадқиқот мақсадларида фойдаланилади.


***) Маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг аниқ турлари Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.

     

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2025 йил 10 сентябрдаги

ПФ-163-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Президентининг айрим ҳужжатларига

киритилаётган ўзгартиришлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги "Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-209-сон Фармонига 3-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ёшлар етакчисининг асосий вазифалари


1. Ёшларнинг ўзига бўлган ишончини ошириш, жамият учун фойдали ва умуммиллий манфаатларга хизмат қилишга қаратилган лойиҳаларни маҳалла даражасида амалга ошириш.

2. Ёшларнинг шахсий ривожланишига, уларнинг иқтидори ва истеъдодини рўёбга чиқаришга қаратилган тадбирларни ташкил этиш, "Беш ташаббус олимпиадаси"ни ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш.

3. Меҳнат бозорига кириб келаётган ёшларнинг тадбиркорлик кўникмалари ва ўз тақдири учун масъулият ҳиссини кучайтириш орқали бандлигига кўмаклашиш.

4. "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларга кўрсатиладиган ёрдамнинг ижтимоий ҳамкорлик тамойилига асосланишини таъминлаш.


Изоҳ. Етакчиларни уларнинг вазифа ва фаолият йўналишлари билан боғлиқ бўлмаган йиғилиш ва бошқа тадбирларга жалб қилиш, уларнинг фаолиятига асоссиз аралашиш, тааллуқли бўлмаган вазифаларни юклаш тақиқланади".


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги "Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-92-сон қарорида:


а) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Қуйидагилар маҳалладаги ёшлар етакчисининг (кейинги ўринларда - Етакчи) асосий вазифалари этиб белгилансин:

ёшларнинг ўзига бўлган ишончини ошириш, жамият учун фойдали ва умуммиллий манфаатларга хизмат қилишга қаратилган лойиҳаларни маҳалла даражасида амалга ошириш;

ёшларнинг шахсий ривожланишига, уларнинг иқтидори ва истеъдодини рўёбга чиқаришга қаратилган тадбирларни ташкил этиш, "Беш ташаббус олимпиадаси"ни ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш;

меҳнат бозорига кириб келаётган ёшларнинг тадбиркорлик кўникмалари ва ўз тақдири учун масъулият ҳиссини кучайтириш орқали бандлигига кўмаклашиш;

"Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларга кўрсатиладиган ёрдамнинг ижтимоий ҳамкорлик тамойилига асосланишини таъминлаш";


б) 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш

масалаларини мувофиқлаштириш

бўйича республика комиссияси

ТАРКИБИ

           

1. К.К. Куранбаев

-

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси, Комиссия раиси


2. Ж.Т. Жўраев

-

Давлат хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари, Комиссия раиси ўринбосари


3. А.З. Саъдуллаев

-

Ёшлар ишлари агентлиги директори, Комиссия раиси ўринбосари


4. О.М. Козихонова

-

Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси


5. Ш.Б. Жолдасова

-

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ёшлар масалалари бўйича комиссияси раиси


6. Лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари


7. С.Б. Абдуллаев

-

Президент Администрациясининг шўъба мудири


8. Ф.С. Қосимов

-

Вазирлар Маҳкамасининг "Маҳалла еттилиги", ёшлар сиёсати ва маънавият масалалари департаменти раҳбари


9. Э.Г. Каримова

-

мактабгача ва мактаб таълими вазири


10. К.А. Шарипов

-

олий таълим, фан ва инновациялар вазири


11. А.И. Икрамов

-

спорт вазири


12. О.А. Назарбеков

-

маданият вазири


13. Ш.Ж. Тўхтабоев

-

Бош прокурор ўринбосари


14. С.Д. Мамаюсупов

-

Миллий гвардия қўмондони ўринбосари


15. Ҳ.А. Каршиев

-

мудофаа вазири ўринбосари


16. Б.Т. Абдуллаев

-

ички ишлар вазири ўринбосари


17. Р.О. Каримжонов

-

рақамли технологиялар вазири ўринбосари


18. С.С. Бобоқулов

-

камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари


19. А.А. Камалов

-

Марказий банк раиси ўринбосари


20. Ш.М. Рабиев

-

адлия вазири ўринбосари


21. Н.Б. Кадиров

-

фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари


22. М.А. Сафаров

-

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси ўринбосари


23. С.С. Сайидов

-

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси


24. О.А. Хасанов

-

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари


25. С. Турдиев

-

Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармаси бошқаруви раиси


26. А.А. Хаитов

-

Ўзбекистон фермерлари кенгаши раиси


27. А.М. Муминов

-

Ёшлар ишлари агентлиги директори ўринбосари, Комиссия масъул котиби

            

Изоҳ. Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади".

         

              

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2025 йил 11 сентябрь










































































Время: 0.1004
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish